Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Namangan viloyati hokimligi avatar

Namangan viloyati hokimligi

Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok
Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/
Ишонч телефони: (71)2000722
Электрон почта: namangan@umail.uz
Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Лист 08, 2017
添加到 TGlist 的日期
Серп 07, 2024

记录

15.03.202521:08
14.6K订阅者
31.03.202523:59
433引用指数
03.04.202515:19
3.1K每帖平均覆盖率
21.04.202523:59
2.9K广告帖子的平均覆盖率
19.04.202514:45
10.22%ER
03.04.202515:19
21.72%ERR

Namangan viloyati hokimligi 热门帖子

#Тайинлов

Бахриддинов Зухриддин Бахриддин ўғли Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

З.Бахриддинов 1985 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги - молия, давлат молиясини бошқариш. 2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти, 2008 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2007 йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги молиялаштириш,бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. 2008-2020 йилларда Наманган вилояти молия бошқармасида турли вазифаларда фаолият кўрсатган. 2020-2024 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори бўлиб ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Тайинлов

Олимов Аброржон Баходир ўғли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Наманган ҳудудий филиали бошлиғи вазифасига тайинланди.

Аброржон Олимов 1996 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ТИВ ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва 2024 йилда Германиянинг "University of Europe for Applied Sciences" олийгоҳини Халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати, Бизнес бошқаруви ва ҳалқаро менеджмент мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида турли лавозимларида  фаолият кўрсатган.

Тайинловга қадар  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Тайинлов

Исматуллаев Элёржон Нематжонович Наманган вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланди.

Элёржон Исматуллаев 1989 йилда Уйчи туманида туғилган, маълумоти олий - Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2014 йилда Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 1-тоифали мутахассислигидан бошлаб, Тўрақўрғон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари, сўнгра бир қатор ташкилотларда масъул вазифаларда давом эттирган.

Янги тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари котибияти мудири бўлиб ишлаб келаётганди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#тайинлов

Бобоев Нуриддин Тожиддинович Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Нуриддин Бобоев 1986 йил Уйчи туманида туғилган.  Маълумоти олий. Мутахассислиги - тўқимачилик саноат муҳандиси, иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2008 йилда бошлаган. Ўтган йиллар давомида Наманган шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза килиш марказида давлат меҳнат техника инспектори, Иқтисодиёт бош бошқармаси саноат, коммуникациялар тизимларини ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими мутахассиси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари котибияти етакчи мутахассиси сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Наманган бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилди.
#Тайинлов

Акбаров Одил Зокирович Наманган вилояти ҳокимлигининг Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Одил Акбаров 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2012 йили Наманган муҳандислик технология институтини тамомлаган.

2019-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари котибияти бош мутахассиси, 2020-2022 йилларда Давлатобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Тайинлов

Дедабаев Акрам Гаппарович Наманган вилояти спорт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Акрам Дедабаев 1978 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2000 йилда Наманган давлат университетининг кундузги таълим шакли, 2006 йилда эса мазкур университетнинг сиртқи таълим шаклини тамомлаган. Мутахассислиги — жисмоний тарбия ўқитувчиси ва юриспруденция соҳаси мутахассиси.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Наманган шаҳри халқ таълимига қарашли 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бошлаган. Ўтган йиллар давомида Наманган вилояти олий спорт маҳорати мактаби мураббийи, мазкур мактаб директори, бокс бўйича мураббий, шунингдек, Наманган олимпия захиралари коллежи директори, Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи, "Навбаҳор лочинлари" профессионал футбол клуби директори каби лавозимларда фаолият юритган.

Тайинловга қадар Наманган вилояти олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Namangan_Flowers_Fest_2025

Азиз ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

НАМАНГАНДА ГУЛЛАР БАЙРАМИ! ЭНГ КАТТА ФЕСТИВАЛГА ТАЙЁР ТУРИНГ!

Баҳор нафаси Наманганни чиройга буркайди! 25-майдан 29-июнгача "64-Халқаро Гуллар Фестивали" сизга ёрқин гуллар, ажойиб тадбирлар ва унутилмас таассуротлар оламини тақдим этади!

Фестивал дастури – ҳар куни қизғин тадбирлар!
🔹 100 миллиондан ортиқ гуллар билан безатилган шаҳар
🔹 Жаҳон ва миллий эстрада юлдузлари иштирокида концертлар
🔹
Fashion Week 2025 – йирик модалар ҳафталиги
🔹 Халқаро ва маҳаллий спорт мусобақалари
🔹 “Талант шоу”, “Овоз” ва “Х-Factor” танловлари
🔹 Илмий-амалий конференциялар ва семинарлар
🔹 Катталар ва болалар учун спектакллар ва цирк томошалари
🔹 Халқаро ҳунармандчилик кўргазмалари
🔹 Кулгу кечалари
🔹 “Дунё таомлари Наманганда” – гастрономик туризм тадбирлари
🔹 "Лаванда сайли" ва дрон-шоулар


Гулларнинг сеҳри ва баҳор нафаси сизни кутмоқда! Фестиваль қувончини ўтказиб юборманг!

📅 25-майдан 29-июнгача Наманганда учрашгунча!

Наманган вилояти Туризм бошқармаси
07.04.202504:11
Namangan viloyati prokurori va Ichki ishlar boshqarmasi boshlig'ining viloyat aholisiga murojaati
24.03.202516:18
НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ ДУНЁНИНГ ТОП 100 ТАЛИККА КИРУВЧИ ОТМГА МУДДАТИДАН АВВАЛ ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Тўрақўрғон туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11- синф ўқувчиси Шукрулло Абдусатторов юксак марраларни забт этишни кўзлаган ёшлардан. Халқаро IELTS синовларида 7.5, SATдан 1470 балл тўплашга эришган иқтидор эгаси бирданига жаҳоннинг ўндан ортиқ нуфузли университетларидан ўқишга таклиф олди. Қувонарлиси, билимдон ўқувчи дунёнинг топ 100 талигига кирувчи АҚШдаги Pennsylvania State University талабасига ҳам айланди. Ёрқин келажак сари муносиб тамал тоши қўйган истеъдодли битирувчининг келгуси ишларига муваффақият тилаймиз.

Таъкидлаш жоизки, Шукрулло жорий йил математикадан асосий фан олимпиадасининг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.


Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати
07.04.202505:56
Қарор ва ижро: Мингбулоқда ўрдакчилик ривожланмоқда

Мингбулоқ туманидаги "Меҳнатобод" маҳалласида тадбиркор Тошқин Бозорбоевнинг кўп тармоқли паррандачилик лойиҳаси алоҳида аҳамиятга эга.

Мазкур лойиҳа нафақат йирик тадбиркорлар, балки ҳар бир фермер хўжалиги ва аҳоли хонадонларигача паррандачилик — хусусан, ўрдакчиликни жорий қилишга рағбат уйғотмоқда.

Бу ташаббус нафақат туманда иш ўринларини яратиш, балки аҳоли учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳам ҳисса қўшмоқда.
06.04.202506:00
"Ёшлар Етакчиси Ташаббуси"

Наманган шаҳри "Осуда" МФЙ ёшлар етакчиси Олимжонов Нурмуҳаммад ташаббуси билан Уйчи кўчасида жойлашган Ички ишлар академик лицейи ҳамкорлигида "Ватан бизники, Ватан барчамизники" шиори остида навбатдаги маънавий-маърифий семинар бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Маданий Маърифат маркази ва "Осуда" МФЙ етакчилари томонидан юртимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, илгари сурилаётган ташаббуслар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Жумладан, "IBRAT ACADEMY", "MUTOLAA", "UZCHESS", "USTOZ AI", "ҚИЗЛАР ACADEMYASI" каби лойиҳалар, шунингдек, "5 ташаббус олимпиадаси" доирасидаги ўқув семинарлар ҳақида сўз борди.
Семинар доирасида Академик лицейда фаолият юритаётган Жасорат музейида махсус кўргазма ташкил этилди. Мазкур кўргазма орқали ўқувчилар Ватанга садоқат, уни севиш ва ҳимоя қилишдек шарафли бурч ҳақида чуқур таассурот олдилар.

Тадбир ёшларнинг онгида миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
19.04.202513:37
Маҳалла раиси ва нуронийларнинг ташаббуси билан бир оила учун уй қуриб берилди.

Тўрақўрғон туманининг «Кужрон» маҳалласи.
05.04.202508:20
Жамоат транспорти: "Бир миллионлик шаҳар"га яраша хизмат кўрсатилади

Хабарингиз бор, Наврўз байрами арафасида наманганликлар учун совға - хориждан яна 30 та замонавий автобуслар етиб келган эди.

Янги автобуслар 7 апрель кунидан шаҳар кўчаларида ҳаракатлана бошлайди. Шу муносабат билан бугун бўлиб ўтган тантанали тақдимот маросимида вилоят жамоатчилиги: нуронийлар, соҳа фахрийлари ва ходимлари иштирок этдилар. 

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида вилоят марказида йўловчи ташиш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, бу каби лойиҳалар давом эттирилишини таъкидлади.

Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, жамоатчилик вакиллари янги автобус қулайликлари билан танишдилар.

“Турон-95 МБИ” МЧЖ томонидан олиб келинган ва Хитойнинг “ZHONG TONG BUS” компаниясида ишлаб чиқарилган
мазкур жамоат транспортларида йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд.

Хусусан, 27 ўриндиқли автобус ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга. “GPS” тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Ногиронлиги бор кишилар учун махсус йўлак (пандус) ҳамда алоҳида жой ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу автобуслар 5-сонли Чорсу-Проктология шифохонаси, 6-сонли Чорсу-Машад ҳамда 7-сонли Оромгох-Чорсу йўналишларида ҳаракатланади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Бугун, анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этади. Барча ҳудудларда ёзиладиган ифторлик дастурхонларига нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламолар ва зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд юртдошларимиз, жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.

Сегодня, по традиции, Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в церемонии ифтарлик. На ифтар, организуемый во всех регионах страны, приглашены представители старшего поколения, ветераны труда, религиозные деятели и интеллигенция, представители различных конфессий, лица с инвалидностью и малообеспеченные граждане, всего около 60 тысяч человек.

Facebook|Instagram|X
24.03.202513:13
no comment: Норин туманидаги аҳоли хонадонларида фарел балиғи парваришланмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
登录以解锁更多功能。