Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
Toshkent shahar Raqobat boshqarmasi avatar
Toshkent shahar Raqobat boshqarmasi
Toshkent shahar Raqobat boshqarmasi avatar
Toshkent shahar Raqobat boshqarmasi
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 3-8 февраль кунлари)


🗓 3 февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йил давомида хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан кўрилган ишлар;

Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари болаларнинг фаоллигига ва диққатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин;

2024 йилда давлат тиббиёт муассасалари томонидан нархларни нотўғри қўлланилиши сабабли истеъмолчилардан 353 млн сўм ортиқча маблағлар олинганлиги аниқланди;
_______

🗓 4 февраль

Қўмита томонидан 2024 йил давомида Фарғона вилоятидаги хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан кўрилган ишлар;

Истеъмолчиларнинг маиший техника соҳасидаги қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилинди;

Газета: Реклама қонунчилигини бузган туроператорларга тегишли чоралар кўрилди;

Сифат назорати: Паштет маҳсулотларининг сифати назоратдан ўтказилди;
_______

🗓 5 февраль

Қўмита томонидан 2024 йил давомида Cурхондарё вилоятидаги хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан кўрилган ишлар;

Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан 12 та корхонага нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилди;

Радио: Сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлардан истеъмолчиларни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар;
_______

🗓 6 февраль

Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи АЁҚШлар истеъмолчилардан 128 млн сўмга яқин асоссиз даромад олганлик ҳолатлари аниқланди;

Жиззах вилоятида фуқаронинг суғурта тўловларини олишдаги мурожаати ижобий ҳал этилди;

Радио: Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг натижалари хусусида маълумот берилди;
_______

🗓 7 февраль

Иқтисодий концентрация битимига розилик берилди;

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди;

Самарқандда тадбиркорга ҳисобланган 3 млрд сўмлик асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
03.02.202507:04
АЙРИМ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЛАЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИГА ВА ДИҚҚАТИГА САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТИШИ МУМКИН

🏬 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июлдаги 490-сонли “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 36-бандига кўра, таркибида қуйидаги ранг берувчилар (Е122 азорубин, Е104 сариқ хинолин, Е110 сариқ «қуёш ботиши», Е129 қизил мафтункор, Е124 понсо ва Е102 тартразин) бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари учун махсус огоҳлантирув ёзуви қўйилиши керак.

Ёзувда шундай дейилиши лозим:
“Таркибида ранг берувчи (ранг берувчилар) мавжуд, улар болаларнинг фаоллиги ва диққатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.”


📄 Агар маҳсулот таркибида юқоридаги ранг берувчилар мавжуд бўлиб, лекин ушбу талаб бажарилмаган бўлса, истеъмолчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳамда бошқа истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши олдини олиш мақсадида ваколатли органларга мурожаат қилиши мумкин.

✈️ Бу истеъмолчилар хавфсизлиги ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадамдир.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига кўра:
🔘1-модда: Товар, иш ёки хизматнинг нуқсони – уларнинг норматив ҳужжатлар, шартнома талаблари ёки одатдаги сифат талабларига номувофиқлигидир.
🔘6-модда: Ишлаб чиқарувчи (сотувчи) истеъмолчига товар, иш ёки хизмат ҳақида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот тақдим этиши шарт.
🔘12-модда: Агар товар ёки хизмат истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказса, ишлаб чиқарувчи сабабларни бартараф этиб, ишлаб чиқаришни ёки сотувни тўхтатиши ва зарарли товарни муомаладан чиқариши лозим.
🔘13-модда: Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли:
- Товарни худди шу ёки бошқа маркадаги сифатли товарга алмаштириш.
- Нуқсонларни бепул бартараф этиш ёки харажатларни қоплаш.
- Нархни камайтириш ёки шартномани бекор қилиш.
🔘17-модда: Нуқсонли товар учун истеъмолчига тўланган пул қайтарилиши шарт, бунинг шакли олдинги тўлов шаклига мос келиши лозим.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
27.01.202511:45
24.01.202510:10
Ҳурматли юртдошлар!

🇺🇿 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин дилдан табриклайди.

🎖 Ватанимизнинг мустаҳкам қалқони бўлиб хизмат қилаётган барча ҳимоячиларимиздан чуқур миннатдормиз. Сизнинг мардлик ва фидойилигингиз туфайли юртимиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом.

✅ Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва зафарлар тилаймиз! Юртга садоқатингиз доимо юксак бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

_________________________________________________

Уважаемые соотечественники!

🇺🇿 Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей сердечно поздравляет вас с 33-й годовщиной образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины.

🎖 Мы искренне благодарим всех наших защитников, которые служат надёжным щитом нашей страны. Благодаря вашему мужеству и самоотверженности в нашей родной земле царят мир и спокойствие.

✅ Желаем всем вам крепкого здоровья, счастья и новых побед! Пусть ваша преданность Родине всегда остается на высоте!

С праздником вас!

С уважением,

Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
04.01.202511:04
#KUN_XABARLARI

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

🔝 Батафсил "SAMARQAND MTRK" телеканалида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
07.02.202505:54
ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

🏬 Рақобат қўмитаси томонидан “Green zone оf World” МЧЖнинг “The House of Flowers” МЧЖни қўшиб олиш юзасидан қилган мурожаати кўриб чиқилди.

🟦“Green zone оf World” МЧЖ – ихтисослашган қурилиш ишлари билан шуғулланувчи корхона;

🟦“The House of Flowers” МЧЖ — гуллар ва бошқа ўсимликларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхона ҳисобланади.


🌀 Қўмита томонидан ўтказилган комплекс таҳлиллар шуни кўрсатдики, мазкур битим товар бозорида рақобатни чеклашга ёки монополияни шакллантиришга олиб келмайди.

🔝 Шу муносабат билан, Махсус комиссиянинг хулосаси асосида, Қўмита мазкур битимга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 27 январь - 1 февраль кунлари)


🗓 27 январь

Андижон вилоятидаги Дон корхоналарига манипуляция ҳаракатлари учун молиявий жарима қўлланилди;

Истеъмолчиларнинг автомобиль соҳасидаги мурожаатлари ижобий ҳал қилинди;

Радио: Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг натижалари;

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолиятига доир асосий кўрсаткичлар;
_______

🗓 28 январь

Рақобат қўмитаси дорихоналарни нархларни асоссиз оширмасликка чақиради;

Қарши магистрал каналида ўтказилган 39 та тендер савдолари юзасидан расмий муносабат;

Инсофсиз рақобат ҳолатлари юзасидан таълим муассасасига нисбатан тегишли таъсир чораси кўрилди;

Рақобат қўмитасида навбатдаги ўқув курслари бошланди;
_______

🗓 29 январь

Электрон тижорат соҳасида ўтказилган ўрганишлар;

Иқтисодий концентрация битимига розилик берилди;

Тозаланган ёғ маҳсулотини харид қилишда нималарга эътибор қаратиш керак?

Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти деҳқон бозорларида тадбирлар олиб борди;
_______

🗓 30 январь

"PAYME" АЖ устун мавқега эга сифатида эътироф этилди;

Каждый потребитель обязан знать что он может потребовать, а что является желанием продавца угодить клиенту;

Сурхондарёда 200 млн сўмдан ортиқ тендер савдосида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди;

Қўмита ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди;
_______

🗓 31 январь

Рақамли платформа операторларига эслатма;

Авиакомпаниялар томонидан истеъмолчиларга етказилган зарар қопланиши таъминланди;

Қўмита томонидан 2024 йил давомида Тошкент вилоятидаги кластер корхоналарга нисбатан кўрилган ишлар;

Жиззах шаҳрида "Давлат тили ҳақида" ҳамда "Реклама тўғрисида"ги қонунлар ижроси юзасидан ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилди;

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
25.01.202508:14
24.01.202507:02
#Кун_рақами

🤔 2024 йил давомида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармасига Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш йўналишида 9 071 та мурожаат келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 13 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 23-28 декабрь кунлари)

🗓 23 - 27 декабрь

⭕️ Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг чакана нархлари ўрганилмоқда:

Қорақалпоғистон Республикаси;
Бухоро вилояти;
Тошкент вилояти;
Навоий вилояти;
Сурхондарё вилояти;
Қашқадарё вилояти;
Наманган вилояти;
Фарғона вилояти;
Жиззах вилояти;

Истеъмолчилар учун эслатма!

“BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБга молиявий жарима қўлланилди;

Қўмита фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида очиқ эшиклар куни ўтказилди;
_______

🗓 24 декабрь

“TEXNOMART” МЧЖга молиявий жарима қўлланилди;

Ичимлик ва оқова сув ҳизматларига оид қонунбузилиш холатлари истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди;
_______

🗓 25 декабрь

Тадбиркорлик субъектига асоссиз ҳисобланган 1 млрд сўмга яқин қарздорлик қўмита аралашуви билан бартараф этилди;

Лабораториядаги тиббий хато: нотўғри таҳлиллар учун ким жавобгар бўлади?
_______

🗓 26 декабрь

Электр энергия етказиб бериш соҳасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилинмоқда;

Шифобахш минерал сувларнинг сифати назоратдан ўтказилди;
_______

🗓 27 декабрь

Монополияга қарши комплаенс фаолиятига оид навбатдаги ўқув курслар “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖда бўлиб ўтди;

Истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
04.02.202510:10
#Анонс #Сифат_назорати

ПАШТЕТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ


🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги Паштет маҳсулотлари сифатини назоратдан ўтказди:

🟣"Pate" (Perva)
🟣"Паштет особый с ароматом грибов" (БАХТ)
🟣"Паштет особый" (SAVR)

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

🖥 Жорий йилнинг 28-31 январь кунлари Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Ҳуқуқни қўллаш амалиёти” мавзусида навбатдаги ўқув курслари ташкил этилди.

⬆️ Мазкур ўқув курсларда Қўмитанинг ҳудудий органлари ходимлари иштирок этишди.

🖥
Ўқув дастури доирасида:

🔍 Товар, молия ва рақамли бозорларни таҳлил қилиш, бозорга киришдаги тўсиқларни аниқлаш усуллари, монополияга қарши тартибга солиш механизмлари бўйича мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.
🔍Картель келишувлар, инсофсиз рақобат амалиётлари ва уларни аниқлаш усуллари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
🔍 Тендер савдолари ва давлат харидлари жараёнида рақобат қонунчилигини бузилиш ҳолатлари муҳокама қилинди.
🔍 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар устидан назорат механизмлари бўйича тренинглар ўтказилди.

✈️ Курс якунида Қўмита раиси ўринбосари Ф. Карабаев томонидан иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

🌐 Ушбу курслар мамлакатимизда рақобат муҳитини такомиллаштириш ва қонунбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ходимларининг малака ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
24.01.202510:10
ТУЗАТИШ

Ушбу қарорга нисбатан норози бўлган тарафлар томонидан судга апелляция шикояти бериш муддати ўтгандан сўнг расман кучга киради.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
24.01.202505:06
#Ҳуқуқий_Саводхонлик

ФУҚАРОДАН САВОЛ:

⁉️ Моддий маданий мерос объектларида реклама жойлаштирилиши мумкинми?

ЖАВОБ:

🔘Юртимизнинг тарихи бой, табиати гўзал, халқи меҳмондўст. Асосийси, ўтган асрларда бунёд этилган археология ва монументал санъат ёдгорликлари, масжид ва мадрасалар, тарихий қароргоҳлар, уй музейлари, зиёратгоҳлар, маданият бинолари, тарихий иншоотлар, театр ва фотосурат уйлари каби ноёб, қадимий осори-атиқалар, моддий ва маданий мерослар хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

🔘 Шу сабабли, ўтган асрларга тегишли бўлган миллий бойлигимиз ва фахримиз ҳисобланган моддий маданий меросларни асл ҳолида асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

✈️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
27.12.202410:24
Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан Беруний туманида жойлашган “Шаббоз деҳқон бозори”да Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари ўрганилди;
— Маҳаллий ун (1-нав) – 4 600 – 5 000 сўм;
— Импорт уни (1-нав) – 5 400 – 7 000 сўм;
— Қолипли нон – 2 500 - 3 000 сўм;
— Мол гўшти (суякли) – 65 000 - 85 000 сўм;
— Парранда гўшти – 20 000 – 28 000 сўм;
— Тухум – 1 100 – 1 400 сўм;
— Пахта ёғи – 17 000 – 19 000 сўм;
— Кунгабоқар ёғи – 18 000 – 20 000 сўм;
— Шакар – 13 000 – 15 000 сўм;
— Гуруч (Нукус2) – 7 000 – 8 500 сўм;
— Қадоқланган сут (маҳаллий) – 10 000 – 14 000 сўм;
— Картошка – 4 000 – 5 000 сўм;
— Пиёз – 2 000 – 3 000 сўм;
— Сабзи – 2 000 – 3 000 сўмдан сотилаётганлиги

📎 Бундан ташқари, арзонлаштирилган янги йил ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганилди.

🗓 Жорий нархлар ўрганиш ўтказилган вақтдаги ҳолатига кўра кўрсатилган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

🌀 Ижтимоий тармоқлар орқали “Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг қўёш панел ўрнатиш учун ўтказган 5 та йирик танловида 1 та фирма ғолиб бўлган” деб номланган танқидий мурожаат қолдирилган.

🟦 Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунига асосан таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилади.

⚠️
Иш белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

Каналга уланиш 👉 https://t.me/toshkent_shahar_raqobat
30.01.202506:42
❗️ КАЖДЫЙ ПОТРЕБИТЕЛЬ ОБЯЗАН ЗНАТЬ ЧТО ОН МОЖЕТ ПОТРЕБОВАТЬ, А ЧТО ЯВЛЯЕТСЯ ЖЕЛАНИЕМ ПРОДАВЦА УГОДИТЬ КЛИЕНТУ

🔎 В программе "На прямой связи" телеканала "DUNYO BO'YLAB" специалист Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Махлиё Махмудова обсудила следующие темы:

- законодательство в сфере защиты прав потребителей;
- с какими основными вызовами сталкивались потребители в 2024 году;
- взаимоотношения между продавцом и покупателем.

➡️ Подробнее в программе "На прямой связи"

Присоедениться к каналу 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
24.01.202510:10
#Кун_рақами

🤔 2024 йил давомида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш йўналишида 991 та мурожаат келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 1,9 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
27.12.202410:24
Рақобат қўмитаси томонидан Жиззах вилоятидаги "Эски шаҳар деҳқон бозори" да Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари ўрганилди;
— Маҳаллий ун (1-нав) – 4000 – 4 500 сўм;
— Импорт уни (1-нав) – 6 000 – 7 000 сўм;
— Қолипли нон – 2 500- 2700 сўм;
— Мол гўшти (суякли) – 65 000 - 80 000 сўм;
— Парранда гўшти – 27 000 – 28 000 сўм;
— Тухум – 1 000 – 1 300 сўм;
— Пахта ёғи – 15 000 – 17 000 сўм;
— Кунгабоқар ёғи – 17 000 – 19 000 сўм;
— Шакар – 13 000 – 14 000 сўм;
— Гуруч (аланга) – 10 000 – 18 000 сўм;
— Қадоқланган сут (маҳаллий) – 10 000 – 11 000 сўм;
— Картошка – 4 000 – 6 000 сўм;
— Пиёз – 2 000 – 3 000 сўм;
— Сабзи – 2 000 – 3 000 сўмдан сотилаётганлиги

📎 Бундан ташқари, савдо ярмаркалари ҳамда арзонлаштирилган янги йил ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганилди.

🗓 Жорий нархлар 26.12.2024 ҳолатига кўра кўрсатилган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
显示 1 - 24 40
登录以解锁更多功能。