Anvar Mursakulov
Bir jamoa - bir maqsad yo'lida ✊🇺🇿
⚡️ O'zbekiston Adaptiv sport turlari Assotsiatsiyasi ijrochi direktori Anvar Mursakulovning rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz!

关联群组
"Anvar Mursakulov" 群组最新帖子
15.05.202509:19
Андижонлик дўстларимиздан ўзгача ёндашув!
Ҳар бир меҳнатингиз, ижодкорлик ва меҳр билан бойитилган саъй-ҳаракатларингиз учун катта раҳмат. Бу фақат бир иштирок эмас — бу барчамиз учун намуна, мотивация ва ҳақиқий бирдамлик тимсолидир.
@anvar_mursakulov

15.05.202507:23
Энг катта завқ – бу бошқалар "Сиз буни қила олмайсиз" деб ўйлаган ишни амалга ошириш ва ўз имкониятларингизни намоён қилишдир.
Бугун юртимизнинг 14 та ҳудудида ҳақиқий матонатлилар спорт беллашувига старт берилди.
❗️Бизни тарк этишга шошилманг. Кузатишда давом этинг. Буёғи янада қизиқроқ давом этади.
@anvar_mursakulov
Бугун юртимизнинг 14 та ҳудудида ҳақиқий матонатлилар спорт беллашувига старт берилди.
Биз бугун энг фаол туман ва шаҳарларимизни аниқлаб олдик. Навбатдаги "Бирдамлик" беллашувларимизни 14 та ҳудуд, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари ўртасида ўтказамиз.
❗️Бизни тарк этишга шошилманг. Кузатишда давом этинг. Буёғи янада қизиқроқ давом этади.
@anvar_mursakulov
15.05.202505:38
14.05.202508:58
Бугун Қарши шаҳар фаоллари билан самарали ва мазмунли учрашув ўтказдик.
Учрашув давомида маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган аҳолимизни спортга жалб этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар, хусусан, спорт таълим муассасалари билан ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, адаптив спорт йўналишини янада ривожлантиришда дуч келинаётган муаммолар ва мавжуд камчиликлар хусусида фикр алмашдик.
Учрашув якунида барчамиз эртага бўлиб ўтадиган муҳим тадбирни юқори савияда, кўтаринки ва илҳомлантирувчи руҳда ташкил этиш борасида келишиб олдик.
Умид қиламизки, тадбиримизга мезбонлик қилаётган Қарши шаҳри фаоллари ва аҳолиси ҳар доимгидек меҳмондўстлик, фаол иштирок ва юксак ташкилий савияси билан барчамизга ибрат бўлади.

13.05.202509:50
📍Эртага 14 май куни Қарши шаҳар фаоллари билан учрашамиз.
⁉️Кузатамиз - пешқадамлар сафида ўзгариш бўлармикин
@anvar_mursakulov
⁉️Кузатамиз - пешқадамлар сафида ўзгариш бўлармикин
@anvar_mursakulov

13.05.202509:40
Матонатлилар беллашуви!
15 май куни юртимиз бўйлаб, маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган шахслар ўртасидаги "Беш ташаббус паралимпиадаси" оммавий спорт мусобақаларининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилади.
Унда мусобақаларнинг илк, туман ва шаҳар босқичи ғолиблари республика финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун ўзаро беллашадилар.
Бугунги кунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар қатори Тошкент шаҳрида ҳам мазкур мусобақаларга тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

5 408 нафар кучлилардан 364 нафар энг кучлилар сараланади
Бугунги кунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар қатори Тошкент шаҳрида ҳам мазкур мусобақаларга тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Айтганча, 15 май куни энг фаол ҳудудлар рейтинги эълон қилинади. Ҳозирча Косонсойликлар пешқадам.
@anvar_mursakulov

13.05.202508:00
❗️Телеграмм канал юритиш — ахборот тарқатиш эмас, таъсир кўрсатишдир!
⁉️Ижтимоий спорт, инклюзив - тадбирлар ортидаги тажриба ва жараёнлар ҳақида билишни истайсизми?
Унда кузатиб боринг!
@anvar_mursakulov
⁉️Ижтимоий спорт, инклюзив - тадбирлар ортидаги тажриба ва жараёнлар ҳақида билишни истайсизми?
Унда кузатиб боринг!
@anvar_mursakulov

12.05.202503:36
Ҳар бир янги кун – денгиздаги тўлқин каби ўзининг гўзалликлари ва қийинчиликлари билан бошланади.
Лекин, ҳар бир тўлқинда янги имконият ва қалбдаги кучли ирода яширин.
Бошланган ҳафта бизга - янгиликларга бой муваффақиятлар ва эзгу мақсадлар йўлидаги саъй-ҳаракатларни насиб этсин.

11.05.202513:40
📍 Нукусда “Инсон учун” инклюзив югуриш марафони ўтказилди
Бирдамлик ва эзгу анъанани давом эттириш мақсадида эстафета таёқчаси Урганчга топширилди.
@anvar_mursakulov
Бирдамлик ва эзгу анъанани давом эттириш мақсадида эстафета таёқчаси Урганчга топширилди.
@anvar_mursakulov
11.05.202510:25
Қашқадарёлик матонатли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш учун бугун тунда йўлга чиқиб, Қарши шаҳрига етиб келдик.
Беш кунлик сафаримиз Қарши шаҳрида ўтади — мақсадимиз беш ташаббус доирасидаги паралимпиада мусобақаларининг вилоят босқичини юқори савияда ўтказилишига ўз ҳиссамизни қўшиш.
Сафаримизнинг илк куни биз учун унутилмас воқеалардан бири Бобур Қодиров билан учрашув бўлди. Бугун биз “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаларининг пара армрестлинг бўйича Косон тумани босқичи ғолиби Бобурнинг хонадонида меҳмон бўлдик.
Унинг ҳаёти синовларга тўла — 3 ёшида тиббий ходимларнинг хатоси ва беэътиборлиги оқибатида икки оёғи ишламай қолган. Бир қарашда бу мусибат уни синдириши мумкин эди, аммо Бобур аксинча — руҳи, ихтиёри ва иродаси билан кўпчиликка намуна бўлди. Ҳар бир қадамда тўсиқларга қарамай, у олдинга интилиб яшашни танлади.
Аввалига у пара енгил атлетиканинг ядро улоқтириш йўналишида машғулотларни бошлади. Бир неча йиллардан сўнг эса, ўзини янги спорт тури — пара армрестлингда синаб кўрди. Ҳозирги кунда Бобурнинг олдига қўйган катта мақсади бор.
Унинг кўзларидаги ишонч ва юрагидаги кучи бизга катта сабоқ бўлди. Бундай ёшларимиз бор экан, биз албатта уларни қўллаб-қувватлашимиз зарур.
Бобур Қодиров — бугунги кун қаҳрамони. Унинг ҳаёти ҳам, мақсадлари ҳам ҳали кўплар учун илҳом манбаи бўлишига ишонамиз.

Матонат тимсоли — Косонлик Бобур Қодиров!
@anvar_mursakulov
@anvar_mursakulov
10.05.202514:11
Келаётган ҳафта — оммавий спорт тадбирларига бой ва ҳаракатга тўла ҳафта бўлади.
📅 Марафон тақвими:
📍11 май — Нукус
📍13 май — Урганч
📍17 май — Бухоро
📍19 май — Навоий
📍21 май — Самарқанд
✅ Шу билан бирга, “Беш ташаббус паралимпиадаси” ҳам қизғин паллага кирди. Бу мусобақа бутун мамлакат бўйлаб оммавий ҳаракат ва қувонч фестивалига айланиб улгурди. Туман ва шаҳарлар ўртасидаги саралаш баҳслари орқали энг фаол ҳудудлар аниқланади.
@anvar_mursakulov
✅ 11 майдан бошлаб “Инсон учун” инклюзив югуриш марафонлари старт олади. Бу марафонлар 10 кун давомида 5 та ҳудудда ташкил этилади.
📅 Марафон тақвими:
📍11 май — Нукус
📍13 май — Урганч
📍17 май — Бухоро
📍19 май — Навоий
📍21 май — Самарқанд
✅ 14–16 май кунлари катталар ўртасида парангил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Бу мусобақа кучли спортчиларнинг маҳоратини намоён этадиган муҳим спорт воқеасига айланади.
✅ Шу билан бирга, “Беш ташаббус паралимпиадаси” ҳам қизғин паллага кирди. Бу мусобақа бутун мамлакат бўйлаб оммавий ҳаракат ва қувонч фестивалига айланиб улгурди. Туман ва шаҳарлар ўртасидаги саралаш баҳслари орқали энг фаол ҳудудлар аниқланади.
♻️Келаётган ҳафта
— матонат, ҳаракат ва ягона мақсад атрофида бирлашиш ҳафтаси!
@anvar_mursakulov

10.05.202511:22
#Юқорида фаолларни аниқлаш жараёни ҳақиқий кураш майдонига айланган.
Ҳар соатда вазият ўзгармоқда, кучли учликлар орасида шиддатли рақобат кетяпти. Фаоллик, ижодкорлик ва таъсир даражаси — барчаси эътиборда.
Натижаларни эса, 15 май куни, соат 10:00 да эълон қиламиз.
Ким энг фаол? Кимлар кучли учликка киради?
Кузатинг. Ҳис этинг. Илҳомланинг.

09.05.202503:58
9 май - Хотира ва қадрлаш куни!
Бу муқаддас сана – Ватан ҳимояси йўлида жон фидо қилган қаҳрамонларимиз хотирасига бўлган чуқур эҳтиром ва бугунги тинч ҳаётимиз учун миннатдорлик ифодасидир. Биз уларнинг жасорати ва фидойилигини ҳамиша юрагимизда ардоқлаймиз.
Ёш авлод ва спортчиларимиз орасида ватанпарварлик, жасорат ва ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш – олий бурчимиздир. Қаҳрамонлар хотираси абадийдир!

08.05.202518:07
#кун_хулосаси
❗️Бажаришни хоҳлаган йўлини қидиради. Хоҳламаган - сабабини.
@anvar_mursakulov
❗️Бажаришни хоҳлаган йўлини қидиради. Хоҳламаган - сабабини.
✍️Суқрот
@anvar_mursakulov
记录
14.05.202519:49
3.3K订阅者11.03.202518:08
100引用指数10.05.202520:02
1.3K每帖平均覆盖率10.05.202520:02
1.3K广告帖子的平均覆盖率09.04.202520:59
3.70%ER10.05.202523:59
58.36%ERR登录以解锁更多功能。