Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Юрист Хизмати | Расмий канал avatar
Юрист Хизмати | Расмий канал
Юрист Хизмати | Расмий канал avatar
Юрист Хизмати | Расмий канал
09.05.202512:58
2021 йил олий тоифа олганман, иш стажим 23 йил. Тоифам умрбод сақланадими?

@Yurist_Xizmati 5103-савол:

Assalomu alaykum men 2021- yil  mart oyida oliy toifa olganman hozirda ish stajim 23 yil boshlangʻich sinf oʻqituvchisiman umrbodlikka qolamanmi? 2026- yilda 5 yil boʻladi attestatsiyaga jalb qilinmaydimi? 2022-yil qaror boʻyicha umrbodlikka qolamanmi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2025 йилдаги 130-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 -йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори ва у билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритилди.

❗️Унга кўра мазкур тартиб 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қўлланилади. Унга кўра умрбод сақланадиган тоифа бериш тартиби бекор қилинди.

Бунда фақат навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар 2025-йил 1-сентябрга қадар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади:
➖ олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15-йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
➖ педагогик фаолият бўйича 25-йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
➖ ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
➖ педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган.


❌ Шунга кўра сиз ушбу тоифага мос келмаганингиз учун сизнинг тоифангиз сақланмайди деб ҳисоблаймиз.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
09.05.202502:21
​​Мактабларда телефонларни сақлаш бўйича махсус қутилар ташкил этилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 5102-савол:

Assalomu aleykum. Bizining maktabda shunaqa shkaflar qoʻyildi. Har kuni oʻquvchilarning telefoni oʻzining roziligisiz yigʻib olinib dars tugagandan keyin berilyabdi. Sinfimizda online oʻqiydiganlar bor bular telefonsiz darsliklarni koʻrolmayabdi, kimlargadr lugʻat kerak bu ham boʻlmayabdi telefonsiz. Bu shkafda oʻqituvchilar uchun ham tokchalar bor uchun, lekin ularning birortasi telefonini qoʻymaydi. Bu xolat boʻyicha nima deya olasiz, bu qonunga nisbatan qanchalik oʻrinli va qanday chora koʻrsak telefonlarimizni olib qoʻyishmaydi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандига асосан Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
•  телефонини ўчириб қўйиши;
•  телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.


💁‍♂ Бунда низомнинг 14-бандига биноан юқоридаги қоидалар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳамда ташриф буюрувчи бошқа фуқаролар шахсий мобил алоқа воситаларини овозсиз ҳолатга келтиришлари, таълим муассасаларида ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда (мактаб фоеси, маънавият хонаси, синф хоналари ва бошқа қулфланадиган жойларда) қулфли қутилар ташкил этилиши, таълим муассасасининг биносига кирилганда мобил алоқа воситаларини топшириш ва дарс жараёнлари тугагандан сўнг қабул қилиб олиш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилади.


❗️Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда телефонларни олиб қўйиш бўйича ташкил этилган чора ҳуқуқий асосга эга.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
08.05.202509:05
⚡️Шифокорлар ва ҳамширалар ойлиги оширилади. Устамалар жорий этиладиПрезидент

✅ Ваниҳоят тиббиёт соҳасида ҳам жуда катта эътибор қаратиладиган бўлинди.

Янги тизим синовдан ўтказиладиган ҳудудларда оилавий шифокорлар ва ҳамшираларнинг базавий ойлиги оширилади, устамалар жорий қилинади.


✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
08.05.202502:45
❗️Ruxsatsiz suv qudugʻi uchun jarima belgilandi

Oʻzbekistonda yer osti suvlarini ruxsatsiz qazish va yerosti suvlarini limitdan ortiq olish uchun maʼmuriy javobgarlik belgilandi.

🆕 Yangi qonunga koʻra, yerosti suvlarini quduq orqali olishda qoidalar buzilsa:
👉 fuqarolarga - 2,25 mln so‘mdan 5,67 mln so‘mgacha,
👉 mansabdorlarga esa - 7,5 mln soʻmgacha jarima qo‘llanadi.

Qonunga muvofiq, yer osti suvlarini oʻlchov uskunasisiz olish holatlarida soliq 5 barobarga oshiriladi.

❗️Lekin bu norma sutkasiga 5 metr kubgacha suvni faqat shaxsiy ehtiyoj uchun oladigan fuqarolarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

✅ Shuningdek, jismoniy shaxslarning oʻz uy ehtiyojlari, jumladan, tomorqa yer uchastkalarini sugʻorish uchun yerosti suvlaridan umumiy foydalanish huquqi saqlab qolinadi.


📌 Qonun eʼlon qilinganidan 3 oy oʻtib kuchga kiradi.

✉️ Yuristga savol yuborish

📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
07.05.202516:33
⚡️Янги ташкил этиладиган поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди.

Бунда, вилоят ҳокимлари кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, “она-бола” хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳит яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш учун масъул бўлади.

“Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади”,

- деди Президент.

Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратади.

Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, тўқсон кун натижаси бўйича Президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
09.05.202512:00
‼️Радарга тушганда қайси судга ариза берилади?

Шахсийга шунақа мазмундаги жуда кўп саволлар келиб тушмоқда. Содда қилиб тушунтираман.

Аризани 2 хил усулда бериш мумкин:

1️⃣Қоидабузарлик содир этилган жойдаги судга
Мисол учун, Чилонзор туманида радарга тушдингиз. Қарорни олиб, Чилонзор судига берсангиз бўлади.

2️⃣Транспорт воситангиз рўйхатга олинган жойдаги судга
Мисол учун, автомашинангиз Навоий шаҳарда рўйхатга олинган бўлса, Сиз Бухородами, Самарқанддами, фарқи йўқ қайси ҳудудда радарга тушганлигингиздан қатъий назар қарорни олиб Навоий шаҳар судига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Аризани қайси суд кўриб чиқади?
Барча маъмурий ҳуқуқбузарликларни жиноят ишлари бўйича судларнинг тергов судьялари кўриб чиқади.

Ариза берилганда қанча тўлов қилинади?
Мутлақо бепул.

Агар Сиз судда ютиб чиқиб радар қарорини бекор қилдирсангиз, югурган харажатларингизни ҳисоблаб тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда моддий ҳамда маънавий зарарни фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилган ҳолда ундириб олишингиз ҳам мумкин.

❗️Аризага жарима қарори, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси нусхаларини илова қиласиз.

Манба
✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
08.05.202513:46
⚡️Эндиликда тиббиёт олийгоҳлари ва техникум битирувчилари янги тартибда имтиҳон қилинади

🇺🇿Президент раислигида ўтган видеоселекторда тиббиёт таълими тизимида баҳолаш тизими ўзгариши айтилди.

🤩Бунда Битирув имтиҳонини олийгоҳнинг ўзи олиши, билим ва кўникмаларни баҳоловчи шаффоф тизим йўқлиги оқибатида мутахассислар етарли билим ва амалий кўникмасиз меҳнат бозорига кириб келаётгани қайд этилди.

Эндиликда тиббиёт олийгоҳлари ва техникум битирувчиларининг замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштириши шаффоф тизим асосида алоҳида баҳоланади. Бу тизим ишлаётган врач ва ҳамшираларга ҳам татбиқ этилади.

Шу мақсадда Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади. Ушбу марказга халқаро тан олинган хорижий ташкилот жалб қилинади. Давлат ва хусусий клиникалар эса аккредитациядан ўтади.

Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш вазифаси давлат ва хусусий тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослашган марказлар ва вилоят муассасаларига берилади.


✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Ўзбекистонда имконияти чекланган ўқувчилар учун ижтимоий такси хизмати йўлга қўйилди

Лойиҳа имконияти чекланган ўқувчиларни такси орқали ўқув муассасасига хавфсиз ва қулай тарзда қатнашлари мумкин бўлади.

💰Транспорт харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади — ҳар бир бола учун ойига 1,2 баробар миқдоридаги асосий ҳисоб-китоб кўрсаткичгача (450 минг сўм) компенсация ажратилади. Имтиёз шартига қараб, йўл ҳақининг 60 ёки 100 фоизи қопланиши мумкин.


🚕 Буюртмалар Yandex Go мобил иловаси орқали амалга оширилади ва улар «Комфорт» тарифида бажарилади. Такси чақиришда махсус имкониятлар мавжуд — масалан, «Мен ногиронлар аравачасида бўламан» ёки «Машинани топишда ёрдам керак» каби. Бундай ҳолатларда ҳайдовчига махсус хабар юборилади ва у ёрдамга тайёр бўлади.

🙅‍♂️ Yandex Go ушбу йўналишдаги буюртмалардан даромад топмайди: давлат томонидан тўланадиган барча маблағлар тўғридан тўғри ҳайдовчиларга берилади, компания бундай хизматлар учун комиссия олмайди.

Лойиҳада:
🔘мустақил ҳаракатланишда қийналадиган болалар:
🔘кўриш имконияти чекланган,
🔘таянч-ҳаракат тизими касалликлари ёки оғир ақлий нуқсонларга эга болалар иштирок этиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида мазкур пилот лойиҳа Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамда Yandex Uzbekistan ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
07.05.202516:59
⚡️Барча мактаб, боғча, техникум, олийгоҳ, поликлиника ва шифохоналарда “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
07.05.202516:27
❗️Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди — Президент

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
07.05.202515:52
‼️Ваниҳоят мултирадар (VCA) ва кўчма фоторадар (учоёқ)да қайд қилинган қоидабузарликларни бекор қилиш бўйича ОЛИЙ СУДДА ютиб чиқилган ариза намунаси (энг охирги ва янгиланган вариант) тайёрланди.

❌Бундан буён мултирадар ва кўчма фоторадарда (Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд қилинган ҳолатлар бундан мустасно) қайд қилинган жарималарни тўламанглар, чунки барчаси ноқонуний.

👏АЙТГАНЧА, БИТТА ФУҚАРО МУЛТИРАДАР ОРҚАЛИ КЕЛГАН 340.000 СЎМЛИК ЖАРИМАНИ БЕКОР ҚИЛИБ, ИИБ ЙҲХБДАН ҚЎШИМЧА РАВИШДА 1.519.320 СЎМ МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ЗАРАР ҲАМ УНДИРИБ ОЛИБДИ. РЕСПЕКТ 🫡

Аризанинг фақат кўк ранг билан бўялган жойига ўзингизнинг маьлумотларингизни киритасизлар, холос.

Манба
✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнат қилиши мумкин бўлган енгил турдаги ишлар ва касблар РЎЙХАТИ (16-18 ёш)

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
💪💪💪💪💪💪

"UBS FAN OLIMPIADASI - 2025" boshlandi

⚡️Maktab o'quvchilari orziqib kutgan "UBS fan olimpiadasi"ning 1-bosqichiga START BERILDI.

Olimpiada grafigi:
➡️ 6-may - biologiya,
➡️ 7-may - matematika,
➡️ 8-may - ingliz tili,
➡️ 9-may - ona tili,
➡️ 10-may - tarix (shuningdek, yuqoridagi fanlardan o‘sha kuni topshira olmay qolgan o‘quvchilar uchun)
➡️ 11-may - qo‘shimcha kun (barcha sinflar bo‘yicha olimpiada fanlaridan o'z vaqtida ishtirok eta olmay qolgan ishtirokchilar uchun)

❗️Olimpiadaning 1-bosqichi ushbu grafik asosida soat 00:00 da boshlanadi va 23:59 gacha, ya’ni to‘liq bir sutka davomida ishtirokchilarga kirib ishlash imkoniyati beriladi. Soat 23:59 dan keyin tizimga kirish va topshiriqlar ustida ishlashga ruxsat etilmaydi.


✅ G‘oliblarning maktab ma’muriyati va ustozlari turli nominatsiyalar bo‘yicha esdalik sovgʻalari bilan taqdirlanadi.

📺 Ro‘yxatdan o‘tish bo‘yicha videoyo‘riqnoma
📺Testlarni bajarish bo'yicha videoqo'llanma
📱 Bot orqali roʻyxatdan o'tish

Olimpiadada qatnashish mutlaqo bepul!

Hoziroq harakatni boshlang, vaqtni ortga surmang!

Batafsil maʼlumot uchun:
📞 +998781132626
🤖 @ubsuzbekistan_bot

👍 @ubsolimpiada
❗️Кеча Президент видеоселекторда тиббиёт соҳасига оид берилган топшириқлар ва вазифалар бир инфографикада

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
07.05.202516:55
❗️
Дуал таълим тўлиқ жорий қилиш мумкин бўлган соҳа тиббиёт экани таъкидланди.
Лекин тиббиёт олийгоҳлари қошидаги бирорта клиника уларнинг балансида эмаслиги бунга тўсқинлик қилаётгани қайд этилди.

Мутасаддиларга Қорақалпоғистон, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳларига молиявий мустақиллик бериш, Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳлари клиникасини ҳам уларнинг таркибий тузилмасига ўтказиш топширилди.

Олийгоҳларнинг тегишли кафедралари клиника бўлимларидаги даволаш ишларини бошқаради.

Тиббиёт олийгоҳлари ректорлари
ўз тизимидаги клиник базаси бўлган бошқа муассасаларни ҳам таъмирлаш-жиҳозлашга масъул бўлади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
07.05.202516:26
⚡️Эндиликда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади.

Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.

Шунингдек, поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади.

Умуман, тумандаги маҳалла ва оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолияти мақбуллаштирилиб, 12 мингдан кўп одамга хизмат қиладиган 7 та йирик поликлиника, қолган 27 таси кичик поликлиника сифатида қайтадан ташкил қилинади.

Тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
❗️Қонунчилик палатасида ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни тартибга солиш бўйича норматив механизмлар муҳокама қилинди

Бугун, 7 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида Қонунчилик палатаси депутатлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва медиа соҳаси экспертлари, ОАВ вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан онлайн-платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқлари, соҳада юзага келаётган ижтимоий муносабатлар, замонавий чақириқлар кенг муҳока қилинди .

Қайд этилишича, Ўзбекистонда бугунги очиқлик сиёсати даврида интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланиб бормоқда.

Шу нуқтаи назардан, онлайн-платформаларнинг қулайликлари билан бир қаторда таҳдидларини ҳам инобатга олган ҳолда Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини қонун асосида аниқ механизмлар билан мустаҳкамлаб қўйишнинг аҳамияти таъкидланди.

Давра суҳбати давомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъуллари маълум қилишича, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа-соҳаси экспертларининг ўрганишлари ва изланишлари, таҳлиллари асосида ҳамкорликда соҳани тартибга солишда тўғридан-тўғри амал қилувчи яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Таъкидланишича, лойиҳанинг мақсади – фуқароларнинг онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида мустаҳкамлаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ва бошқа турли ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат.

Қонун лойиҳасига кўра онлайн-платформалар ахборот соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилади.

Шунингдек, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган бўлиб, уларнинг қабул қилиниши энг аввало:
💠Интернет тармоғида ахборот тарқатиш тартиблари борасида ҳуқуқий аниқлик ва изчиллик таъминланади;
💠онлайн-платформалар ва веб-сайт эгалари учун Ўзбекистонда фаолият юритишнинг аниқ шартлари белгиланади, уларнинг бизнес моделлари учун шарт-шароитларни аниқ прогнозлаш имконияти яратилади;
💠ахборот соҳаси иштирокчилари, жумладан, онлайн-платформалар, блогерлар, инфлюенсерлар ҳамда соҳани тартибга солувчи давлат органлари ўртасида ўзаро мулоқот ва конструктив ҳамкорлик учун ҳуқуқий асослар такомиллаштирилади;
💠интернетдан фойдаланиш хавфсизлиги даражасини ошириш, болалар соғлигига хавф солувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ механизмлар яратилади;
💠фойдаланувчилар ўз шаън ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлардан ҳимояланиш борасида ҳуқуқий кафолатларга ва зарур ҳолларда ваколатли органнинг кўмагидан фойдаланиш имконияти яратилади.


✅Мутахассисларнинг эътирофича, қонун лойиҳасида инфлюенсер ва блогерлар масъулияти ажратилиб, блогерлар мажбуриятлари сезиларли енгиллаштирилмоқда.

Лойиҳа билан киритилаётган янги ҳуқуқий институтлар батафсил кўриб чиқилди ва уни жамоатчилик муҳокамаси қўйиш тўғрисида хулосага келинди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
09.05.202505:30
⚡️Жарима балларини ҳисоблаш тартибини жорий этиш бўйича 06.05.2025 йилдаги 296-сон ВМ қарори қабул қилинди

Мазкур қарор
2025 йил 1 июндан кучга киради.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
08.05.202512:46
Ногиронлиги бор чет эллик фуқаролар ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинадими?

@Yurist_Xizmati 5101-савол:

Özbekistonda yer va  mol-mulki bölgan nogironligi bor chet ellik fuqarolari yer soliğidan ozod Ozod qilinadimi? Masalan men chet el fuqarosiman Özbekistonda doimiy röyhatga kiritilganman, chet el fuqarosi sifatida  ID- karram bor.
2024 йилда 3-4 ой булганман. Mening Özbekistonda yer va uy mol-mulkim va  chet elning nogironlik guvohnomasi ham bor.
Men shu yer va uy-joyimning soliğidan ozod qilamanmi?
Buning uchun qaysi idoraga murojaat qilish kerak?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Қаранг! Солиқ кодексининг 30-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслар эканлиги белгиланган.

Шунингдек, ушбу норманинг иккинчи қисмига кўра тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами бир юз саксон уч календар кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади.

Эътибор беринг! СК 433-моддасида мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ тўловчилари деб эътироф этилиши белгиланган.

Кўряпсизми, қонун чиқарувчи ер солиғи тўловчиси сифатида жисмоий шахсларни кўрсатмоқда. Шундай экан, бу солиқ бўйича имтиёз жисмоний шахсларга қўлланилиши белгиланган.

✅Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилинади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилиши қайд этилган. Шунга кўра сиздаги ҳолатда ер участкасига бўлган ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилган бўлса, қўлланилади.

🏦 Мол-мулк солиғига келсак, Солиқ кодексининг 421-моддасида жисмоний шахсларга мол-мулк солиғи бўйича имтиёз берилган. Унинг иккинчига кўра I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

💼Бунда мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, бу ерда солиқ имтиёзи ногиронлиги бўлган шахсларга ва бунда имтиёз тўлиқ эмас, қисман яъни мол-мулкнинг 60 кв метри учун берилади.
🤔Ушбу кодекс 436-моддасига кўра I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ер солиғидан озод қилинган.

✅ Демак, сиз ҳам ушбу имтиёзлардан фойдаланишга ҳақлисиз.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
08.05.202507:36
⚡️Бугун барча ходимлар, ҳаттоки ярим ставкадагилар ҳам 1 соат вақтли кетишга ҳаққи бор

Меҳнат кодекси 187-моддасига кўра (Ишланмайдиган байрам кунлари арафасидаги ишнинг давомийлиги) ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.


Унга кўра, байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Шифокорлар 1500 долларгача, ҳамширалар эса 600–800 долларгача маош оладиган тизим қиламиз — Президент

Поликлиникаларда оилавий шифокорнинг ойлик маоши 500 доллар, ҳамшираники эса 300 доллар этиб белгиланади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
07.05.202516:24
Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар эквивалентида ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак”,
- деди Президент.

Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
07.05.202501:33
❗️Сиртқи таълим шаклига қабул тугатилади

Фармонга кўра,
2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади.
Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан:
🔸 олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;
🔸 магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади;
🔸 олий таълим ташкилотларида муқобилw таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитиш йўлга қўйилади;
🔸 муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.


✅Шунингдек, ҳар бир таълим ташкилоти таркибида ички таълим сифати аудитини амалга оширишга масъул ички таълим сифати назорати бўлимлари ташкил этилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
显示 1 - 24 632
登录以解锁更多功能。