25.04.202516:30
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланади
Тошкентда Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қ.Тошиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича навбатдаги қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.
Музокараларда Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси лойиҳа чизиғининг чегаранинг охирги тартибга солинмаган участкасидан ўтиши тўғрисидаги Баённома ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.
Ўзбекистон фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони булоқнинг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда манбанинг сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни ўзбек томони билан мувофиқлаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook

25.04.202509:39
Ўзбекистонликлар томонидан қонунбузарликлар содир этилаётгани Дубай билан визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкин
Дубайда ўзбекистонликлар иштирокида пичоқбозлик сабабли 15 киши қўлга олинган
Ўзбекистон ТИВ матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилган.
БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ва 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилган. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган.
“Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз”, – дейилади хабарда.
🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X

24.04.202516:29
🔴Профессор Шерзодхон Қудратхўжа Лавров истеъфоси ҳақидаги фикрни илгари сурди
❓Унинг истеъфоси қанчалик ҳақиқатга яқин?
Профессор Шерзодхон Қудратхўжа 2004 йилдан бери Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келаётган Сергей Лавровни қариб қолганлиги сабабли дипломатияни тушунмасликда айблади ва истеъфосини сўради.
“Ўйлаб кўрсак, бошқа давлатнинг Ташқи ишлар вазири келиб, ўзига тенг Ташқи ишлар вазирининг қучоғини қабул қилмасдан, ўнлаб камералар кўз нигоҳида унинг елкасига бемалол панжасини қўйиб жавоб қайтаришида — бу дипломатик протокол қоидаларига зид эканлигини яхши билиши керак.
Биз энди доминантликни (яъниким устуворликни) шу йўл ила намоён қилмоқчи эканини қабул қилмаймиз ва буни новербал услуб орқали намойиш этмоқчи бўлганлигини англаймиз, биз нозик Шарқ одамларимиз, жаноб Лавров қариб қолиб буни тушунмаса истеъфога чиқсин!
Ўз пайтлари СССР ТИВ Андрей Андреевич Громыко бундай чойхонача оғайнигарчиликни (ўрисчасига буни панибратство дейишади) ЎзССР ТИВ Рафиқ Нишоновга нисбатан, ҳаттоки, эп кўрмаган бўларди…», деган Қудратхўжаев.
Лавров лавозимидан озод этиладими?
Россия экспертлари сўнгги пайтларда 20 йилдан ортиқ Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келаётган Сергей Лавровнинг истеъфога чиқиши мумкинлиги фаол муҳокама қилмоқда. Ротацияга туртки берувчи асосий омиллар сифатида ёш (75 ёш) ва лавозимда узоқ муддат ишлаш кўрсатилган. Аммо миш‑мишларнинг асосий сабаби Лавровнинг иккита қўпол хатоси эди: Қозоғистон президенти Қосим‑Жўмарт Тўқаевни танқид қилгани (бу Остона билан муносабатларни мураккаблаштирди ва ҳатто Путин узр сўраб телефон қилди) ва яҳудийларни нацизм билан қиёслагани (халқаро миқёсда резонансга сабаб бўлган). Бу хатолар рўйхатига энди Лавровнинг Самарқандга ташрифи чоғида тил масаласида айтган провокацион гапи ҳам қўшилиши керак. Манбаларнинг таъкидлашича, катта эҳтимол билан Путин Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, Россия вазирининг қилиғи учун узр сўрашга мажбур бўлади. Шубҳасиз, телефон суҳбати ТИВ раҳбарининг позициясига янада путур етказади.
Экспертларнинг тахминларига кўра, Лавров истеъфога чиққан тақдирда, у РФ Хавфсизлик кенгашидаги фахрий лавозимни эгаллайди. Тажрибали дипломат Сергей Бутин (ТИВ биринчи ўринбосари) ёки Ғарб билан музокараларда қаттиққўллиги билан танилган Александр Грушко (ТИВ ўринбосари, Ғарб бўйича куратор) вазир этиб тайинланиши мумкин. Айни вақтда, белгиланган йўналишни давом эттиришга қодир бўлган Президент Администрациясидан кутилмаган номзоднинг тайинлови эҳтимоли ҳам мавжуд.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

24.04.202508:27
🔴Тошкентда илк бор Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари учрашди
✔️Учрашувда терроризм, ахборот ва киберхавфсизлик, ноқонуний наркотик ва қурол-яроқ айланмасига қарши кураш масалалари кўрилган.
Тадбир Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувидаги раислиги доирасида ташкил этилган.
Бу ҳақида хавфсизликка тегишли телеграм каналида хабар берилган.
Учрашув давомида асосий эътибор минтақа мамлакатлари хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва хатарларга баҳо беришнинг ягона ёндашувларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни бартараф этишда махсус хизматлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилгани айтилади.
Томонлар минтақавий хавфсизлик, терроризм, экстремизм, ноқонуний наркотик ва қурол-яроқ айланмасига қарши курашиш, трансмиллий жиноятчилик, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги долзарб масалаларни ҳамда ўзаро манфаатли бошқа ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилган.
Ушбу тадбир Марказий Осиё давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, минтақамизда тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида махсус хизматлар раҳбарларининг мунтазам учрашувларига асос солди, дейилади хабарда.

23.04.202506:13
⚡️Эндиликда таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактабларнинг битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тегишли буйруғи билан битирувчи синфларнинг якуний аттестациясида таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тегишли буйруғи билан битирувчи синфларнинг якуний аттестациясида таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

+1
25.04.202513:17
❗️Халқ банкининг навбатдаги шартномаси Ипотека кредити олувчиларга янги имкон яратади
Халқ банки ва “Dune Group Development” ўртасида англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда молия муассасаси матбуот хизмати.
Ушбу ҳужжат “Башкент – менинг орзуйим” лойиҳаси доирасида жисмоний шахсларга қулай шартларда ипотека кредитларини ажратиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.
Меморандум доирасида Халқ банки томонидан таклиф этилаётган ипотека кредити орқали мижозларга “Башкент” турар жой мажмуасидан хонадон харид қилиш янада осон ва молиявий жиҳатдан қулай бўлади.
Батафсил сайтда ўқинг!
🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X Реклама

25.04.202507:01
⚡️Коррупцияга қарши кураш агентлиги талқини бўйича энг ёпиқ идора - Андижон вилоят ҳокимлиги!
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган "Очиқлик индекси – 2024" натижаларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида ахборот очиқлиги даражаси баҳоланди.
Унга кўра энг очиқ ташкилотлар деб қуйидагилар қайд этилган:
1. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ – 91,8 балл
2. Солиқ қўмитаси – 90,1 балл
3. "Ўзавтосаноат" АЖ – 89,3 балл
Энг паст кўрсаткичлар Андижон вилояти ҳокимлиги (28,5 балл), Кинематография агентлиги (30,4 балл) ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (32,6 балл) қайд этган.
Энг паст қаторларда шунингдек, Миллий антидопинг агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги,Ташқи ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Фарғона, Жиззах, Сирдарё вилояти ҳокимликлари ҳам ўрин олган.

24.04.202512:20
Болаларга нисбатан қўпол муомалада бўлган “Танзиландия” боғчасининг лицензияси бекор қилинди
23 апрель куни Тошкент шаҳар судида судья Анвар Усманов раислигида кўриб чиқилган суд ишида апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этилди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, йил бошида ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалгандан сўнг боғча тарбиячилари ишдан бўшатилгани хабар қилинганди.
14 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек туманидаги “YUKSALISH CONSTRUCTION” (“Танзиландия”) нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилган. Аниқланган қўпол камчиликлар асосида боғчанинг лицензиясини бекор қилиш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритилган.
Жорий йилнинг 19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан боғчанинг лицензияси бекор қилинди.
Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти киритганди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

24.04.202507:49
🔴 Молия секторида лидер аёллар: Халқ банки ва ОТБ ҳамкорлигидаги янги дастур қандай имкониятлар яратмоқда?
Ўзбекистонда аёлларнинг турли соҳалардаги иштироки ортиб бораётган бир пайтда, уларнинг молия сингари масъулиятли сектордаги етакчилиги ҳам марказий масалага айланмоқда. Халқ банки ва Осиё тараққиёт банки томонидан амалга оширилаётган “Лидер аёллар” дастури — ушбу йўналишдаги яна бир муҳим қадамдир.
Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан ҳамкорликда “Лидер аёллар” дастури йўлга қўйилди. Бу ташаббус — аёлларнинг молия соҳасидаги ролини янада ошириш, уларнинг касбий ўсишини қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион фикрлайдиган, стратегик қарорлар қабул қила оладиган раҳбарлар захирасини шакллантиришга қаратилган.
Дастур — мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сиёсатининг амалий ифодасидир. Унинг доирасида Халқ банки тизимида фаолият юритаётган 600 нафарга яқин аёл ходим орасида 55 нафар фаол, ташаббускор ва салоҳиятли аёл танлаб олинди. Улар молия хизматлари, менежмент, етакчилик ва шахсий ривожланиш йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган тренингларда иштирок этмоқда.
Дастур якунларидан кутилган натижалар катта — банк тизимида истиқболли раҳбар аёллар захираси яратилади. Улар аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган банк лойиҳаларида фаол иштирок этади. Бу эса нафақат банк тизимидаги бошқарув салоҳиятини, балки молия секторининг умумий барқарорлиги ва кучини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Реклама

23.04.202516:50
🔴 Шерзодхон Қудратхўжа ташқи ишлар вазирлигини дипломатик табассумдан дадилроқ сиёсатга ўтишга чақирди
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида билдирган баёнотлари жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Жумладан, у Самарқанддаги “Она тимсоли” ҳайкали ёнида рус тилида ёзув йўқлигидан норозилик билдириб, бу ҳолатни танқид қилди.
ЎзЖОКУ ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа мазкур масала юзасидан қатъий ва очиқ фикр билдирди:
“Ҳар бир мамлакат ўзининг ҳудудидаги тарихий обида ёки ҳайкали атрофида қайси тилда ёзишни фақат ўзи ҳал қилади. Четдан келиб, бошқа давлатнинг Ташқи ишлар вазири бизни танқид қилиши нотўғри. Зеро, биз уларнинг колонияси эмасмиз!”
Қудратхожанинг таъкидлашича, Лавровнинг бундай баёноти шунчаки маданият ёки тил масаласи эмас, балки муайян сиёсий даъво сифатида қабул қилиниши мумкин. У айни масала нима учун айнан Ўзбекистонда кўтарилаётганини ҳам шубҳа билан баҳолайди.
Шу билан бирга, у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятига нисбатан ҳам танқидий муносабат билдиради:
“Бизнинг вазирлар ҳам Россияга борганда, баъзи масалалар бўйича Лавров каби дадил савол беришни ўрганишлари керак, шекилли. Бугунги кунда ТИВ расмийлари кўпинча дипломатик одоб ортига яшириниб, жиддий масалаларни очиқ қўйишдан чўчишади. Аммо суверен давлат дипломатияси ҳам кучли овоз, ҳам қатъият талаб қилади.”
Қудратхўжа айниқса Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг аҳволига алоҳида урғу беради:
“Нега бизнинг Россиядаги мигрантлар дискриминация қилинади? Нимага уларга нисбатан маҳаллий ҳокимият, миграцион хизматлар ёки полиция томонидан оддий инсон ҳуқуқларини поймол қилувчи ҳолатлар қўлланилса, Россия жамоатчилиги ва давлат расмийлари жим туради?”
Лавров “Она тимсоли — муқаддас” эканлигини таъкидлар экан, Қудратхожа унга шундай жавоб беради:
“Биз ҳам унга инсон ҳуқуқлари ҳам муқаддас эканлигини диққат эътиборига солишимиз ва эслатишимиз керак.”
У Лавровнинг Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларга нисбатан айтган фикрларига ҳам муносабат билдиради:
“Ким билан қандай алоқалар ўрнатишни ёки қай даражада ҳамкорлик қилишни давлатнинг ўзи ҳал қилади! Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳам ўзаро алоқалар даражасини Ўзбекистоннинг ўзи белгилайди.”
Фикрини якунлар экан, Шерзодхон Қудратхожа Россия дипломати Лавровга нисбатан халқ мақоли орқали жавоб беради:
“В чужой монастырь со своим уставом не лезут.”
Бу баёнотлар, бир томондан, халқнинг суверенитет ҳақидаги талабини ифодаласа, бошқа томондан, Ўзбекистон ташқи сиёсатини амалга ошираётган расмийларнинг ҳам қатъий позиция ва принципиал ёндашувларини мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатмоқда. Давлат суверенитетини ҳимоя қилиш — бу фақат дипломатик табассум эмас, балки очиқ, принципиал ва дадил сиёсий баёнотдир.

23.04.202505:37
🔴Давлат мулкини хусусийлаштириш икки баробар ортади
✔️2025 йил учун хусусийлаштириш дастури белгиланди
“2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида” ги Президент Фармонига кўра, 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- 30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;
- Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;
- Дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.
Шунингдек, 2030 йил 1 январгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинади.
✔️ Майдони 10 минг метр квадратгача бўлган давлат мулки объектлари юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорларга 5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга берилади. Шартлар бажарилганда, ушбу мулк тадбиркорларга баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотилади.
Бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандан кейин ҳам 1 йилдан ортиқ муддатда сотилмаган кўчмас мулк объектлари бошқа юридик шахсларнинг устав капиталига улуш сифатида киритилади.
Бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.
Маълумот учун: 2024 йилда хусусийлаштириш бўйича 9,8 трлн сўм тушум таъминланган эди. Янгиланган дастур асосида ушбу кўрсаткични кўп мартага ошириш мақсад қилинган.

25.04.202512:45
🔴 Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон темир йўл лойиҳаси — Марказий Осиё учун “стратегик ўйин қоидаларини” ўзгартирувчи лойиҳа бўлади
Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги темирйўл келишуви минтақавий савдо ва интеграцияда янги саҳифа очмоқда. Мутахассислар бу лойиҳани бутун минтақанинг иқтисодий келажаги учун муҳим стратегик бурилиш (strategic game-changer)деб баҳоламоқда.
Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасида тарихий темирйўл битими имзоланиши кутилмоқда. Бу лойиҳа минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга хизмат қилади.
Покистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар яқинда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан телефон орқали мулоқот қилди. Ушбу мулоқотда Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон (ЎАП) темирйўл лойиҳасининг бориши муҳокама қилинди.
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ишоқ Дар яқинда Қобулда бўлиб ўтган уч томонлама музокараларда эришилган келишувлар ҳақида ўз фикрларини билдирган. У бу лойиҳа минтақавий савдо ва логистика тизимини тубдан ўзгартириш салоҳиятига эга эканини таъкидлаган.
Суҳбат давомида томонлар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўллари ва бошқа минтақавий ҳамда халқаро масалалар юзасидан фикр алмашган.
ЎАП темирйўл лойиҳаси стратегик ўзгаришлар келтирувчи ташаббус сифатида баҳоланмоқда. Мазкур йўналиш Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан тўғридан-тўғри боғлайди, натижада юк ташиш вақти ва харажатлари сезиларли даражада қисқаради. Шу билан бирга, Марказий Осиёдаги денгизга чиқиш имконияти йўқ давлатлар Покистон орқали портларга тез ва самарали йўл топади.

25.04.202506:47
Ўзбекистон томони "Дубай шоколади"ни зарарли деб топди
Ўзбекистоннинг озиқ-овқат саноати импортини текширадиган идоралар Дубай шоколадини инсон саломатлиги учун зарарли деб топишди.
Блогерларимиз мазкур шоколадни реклама ҳисобига инстаграмм ва тик-ток тармоқларида тренд даражасига кўтармоқда эди. Нархи ҳам чакана эмас.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси “Fix dessert chocolatier” бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулотлари устида назорат харидини амалга оширди.
Баённома натижасига кўра қуйидаги номувофиқликлар аниқланди:
— Мезофил аэроб ва факультатив анаэроб бактериялар (МАФАМ), шунингдек, ачитқи замбуруғларнинг юқори даражадаги мавжудлиги;
— Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва “Salmonella 25 г” бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъийан тақиқланган;
Қайд этилишича, бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

24.04.202511:58
🔴 Ногиронлиги бор шахслар ишга жойлашишда қандай муаммоларга дуч келмоқда?
🎥 тўлиқ видео
Яхши даромадли ишга жойлашиш осон эмас. Ногиронлиги бўлган фуқаролар учун эса бу икки ҳисса оғирроқ. Бу борада тегишли қарор ва қонунчилик бўлсада, ногиронлиги бўлган шахслар иш топишда қийинчиликларга юз тутмоқда. Ана шу масалани кенг муҳокама қилиш мақсадида Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан “MediaDialog" доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, “Sharoit Plus” NNT, “PRAXIS PLUS” МЧЖ ва бошқа нодавлат ташкилотлар билан давра суҳбати ташкиллаштирди.
Учрашувда меҳнат бозорини тўлақонли инклюзив қилиш йўллари, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олувчиларга субсидиялар ва имтиёзлар берилиши жараёнлари бўйича муаммолар муҳокама қилинди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олишни тарғиб қилиш ва бунда имтиёзларни кенгайтириш масалаларини кўтаришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни доим юқори бўлган, дейди Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази раҳбари Саида Сулаймонова.
Ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш даражаси қониқарли даражада эмас. Улар ўзлари истаган ишга жойлашишда турли тўсиқларга дуч келишмоқда. Кўчада эркин ҳаракатланиш, иш жойида ассистент билан таъминланиш ва умуман ишга қабул қилинишда муаммоларга учрашади.
“Mediadialog” давлат ва нодавлат ташкилотларини бир стол атрофига йиғилиб камчиликларни очиқ муҳокама қилиши учун муҳим мулоқот майдони бўлди. Учрашувда қатнашган давлат ташкилотлари ўртага ташланган ечимлар давра суҳбати доирасида қолиб кетмаслигига ваъда берди.

24.04.202505:56
#Real_Ozbekiston
Тошкент ўз рамзларидан бири «Чорсу» меҳмонхонасидан айрилди
«Мана бир ойдирки шу кўчадан ўтаётиб, қийинчилик билан бузилаётган бинони кузатаман. Тошкентнинг рамзи эди, бу меҳмонхона. Меъморий рамзни бузиш шартмиди?», дейди бизга видеони жўнатган ҳамюртимиз.
Маълумот учун, пойтахт марказидаги меҳмонхона 1982-1983 йилларда қуриб битказилган. Унга дастлаб “Москва” номи қўйилган. Мустақилликдан кейин бу “Чорсу” номи билан ўзгартирилган.
Меҳмонхона 2000 йилларга қадар фаол равишда ишлайди. Кейинчалик туризм соҳасини ривожлантириш баҳонасида реконструкция бошланади. У бир неча бор сотувга қўйилди, аввал корейслар, кейин турклар, араблар сотиб олгани хабар берилди.
2024 йил октябрда якунланган техник экспертиза ёғингарчилик ва атроф-муҳит таъсирида меҳмонхонанинг темир-бетон конструкциялари жиддий деформацияга учради деган хулоса берди.
❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг!
Сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

23.04.202512:07
Сергей Лавров меҳнат мигрантлари рус тилини ва Россия қонунчилигини билиши зарурлигини яна эслатди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ОАВ вакиллари билан ўтган матбуот анжуманида Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистондан бораётган меҳнат мигрантларига қўйилаётган талаблар ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Муаммонинг иккинчи томони - Россия қонунларига риоя қилиш ва меҳнат мигрантлари орасида жиноий тенденцияларнинг ривожланишига йўл қўймаслик зарур. Ҳозирда бундай ҳолатлар рўй беряпти. Олтин ўрталикни топишимиз керак.
Бу ерда, энг аввало, меҳнат мигрантлари Россия Федерациясига жўнатилишидан аввал рус тилини етарли даражада билиши, ҳам Россия қонунлари ва чет эл фуқаролари меҳнатига оид хулқ-атвор қоидаларини билиш нуқтаи назаридан зарур тайёргарликдан ўтишини таъминлаш вазифаси турибди" дея таъкидлаган Россия ТИВ раҳбари.
Сергей Лавровнинг айтишича, меҳнат муҳожирлари сонининг қисқаришига олиб келадиган чоралар Россия манфаатларига тўғри келмайди.

25.04.202504:16
uzdiplomat иқтибоси: 🖍
“Коррупциянинг энг хатарли жиҳати шундаки, унинг илдизлари жуда олис тарихга бориб тақалади ва у айрим тоифадаги одамлар, айниқса, давлат хизматидаги баъзи мансабдорлар ва масъулларнинг қон-қонига сингиб кетган том маънодаги касалликдир».
Июнь, 2019 йил
НИҒМАТИЛЛА ЙЎЛДОШЕВ,
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори
🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
“Коррупциянинг энг хатарли жиҳати шундаки, унинг илдизлари жуда олис тарихга бориб тақалади ва у айрим тоифадаги одамлар, айниқса, давлат хизматидаги баъзи мансабдорлар ва масъулларнинг қон-қонига сингиб кетган том маънодаги касалликдир».
Июнь, 2019 йил
НИҒМАТИЛЛА ЙЎЛДОШЕВ,
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори
🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X

24.04.202504:11
🔴 Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган 67 млн долларлик активлари нималарга сарфланмоқда?
✔️Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган пулларининг фақат бир қисми Ўзбекистонга қайтарилди.
Жараённи назорат қилиш учун БМТ шафелигида ташкил этилган «Ишонч» жамғармаси котибияти раҳбари Йонас Аструпнинг «Газета.uz»га интервью беришича, Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларини қайтариш Швейцариядаги жиноий ишлар билан боғлиқ. Ҳозирга келиб иккита жиноий иш якунига етказилган. Биринчи иш 131 миллион долларга тааллуқли бўлиб, у 2022 йил сентябрь ойида, жамғарма ташкил этилган вақтда кўриб чиқилиб, якунланган эди. Яқинда эса 182 миллион долларга тааллуқли иккинчи иш ҳам ниҳоясига етказилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонга қайтариш учун реституция жамғармасига умумий ҳисобда 313 миллион АҚШ доллари ажратилган, шундан 95 миллион доллар маблағ жамғармага ўтказилган. Аниқроқ айтганда, Швейцариядан БМТнинг Нью-Йоркдаги банк ҳисобига 95 миллион доллар ўтказилган. Қолган маблағлар эса Швейцария ҳукумати назоратидаги Швейцария банк ҳисобларида сақланмоқда.
«Демак, жамғарма 95 миллион билан капиталлаштирилиб, ўша 95 миллиондан ҳозирги кунгача 67 миллион доллар миқдоридаги маблағни биз Ўзбекистон аҳолисига фойда келтирадиган иккита соҳа — соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги лойиҳаларга йўналтирганмиз. Қолган барча маблағлар БМТнинг Нью-Йоркдаги банк ҳисобида ёки Швейцария ҳукуматининг Швейцариядаги банк ҳисобида сақланмоқда. Жамғармадан 67 миллион доллар маблағ ушбу икки йўналишдаги лойиҳалар учун ажратилган», деган у.
Аструп маблағлар тўлалигича Ўзбекистонга қайтарилишини маълум қилган.
— Ўзбекистоннинг исталган вилоят ёки туманларидаги перинатал марказларда кўзи ёриган ҳар қандай аёл жамғарманинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги илк лойиҳасидан фойда кўради. Таълим соҳасида бошқа бир лойиҳада эсп таълимга ахборот-коммуникация технологиялари, жиҳозлар ва усулларни жорий этишга қаратилган бўлиб, учта ўқитувчилар малакасини ошириш маркази ва 50 та мактабни қамраб олади.

23.04.202509:19
Қамчиқ довонида қор ёғмоқда
Хабар берилишича, А373 “Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон” автомобил йўлининг 114—142, 160—170 км оралиғида ёмғир, 142—160 км оралиғида эса қор ёғмоқда.
Ҳаво ҳарорати +3 даража, йўлларда кўриш масофаси 1000 метр, шамол тезлиги 1–6 м/с, намлик 67 % ни ташкил этмоқда.
Мутасаддилар “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилмоқда.

22.04.202516:15
🔴 Хорижга ишга кетаётганларга йўл чиптаси, тил ўрганиш ва виза тўловлари учун ёрдам пули ажратилади
Тасдиқланган Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади:
✔️чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;
✔️хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;
✔️йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;
✔️немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.
Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 млн сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

显示 1 - 24 共 1019
登录以解锁更多功能。