05.05.202518:44
Ҳиндистонлик талабанинг тиббиёт тизимида таълим беришнинг сифатсизлиги ҳақидаги фикрлари тармоқларда айланяпти (https://nova24.uz/.../student-iz-indii-pozhalovalsya-na.../).
Тиббий таълимнинг бу аҳволга тушгани Ўзбекистонда соҳани мукаммал биладиган мутахассисларнинг йўқлигида эмас, балки керакли мутахассисларнинг жалб этилмаганлигида!
Илмий-тадқиқот институтларида, хусусан, мен билган биологиянинг қатор соҳаларида ҳозирда фаол илмий ишлар билан шуғулланаётган, инглизчада бемалол гаплаша оладиган олимлар жуда кўп! Ўзимизнинг институтда қанча-қанча олимлар бор, аксарияти инглизчада илмий ишларини эълон қилган. Эсимга келгани ўнга яқин ҳамкасбларим генетика, молекуляр биология, микробиология ва вирусология... бўйича мутахассис. Бизга ўхшаган яна қанча илмий-тадқиқот институтлари бор.
Соҳа раҳбарларига таклиф: ҳорижликларга инглизча маъруза ўқий оладиган олимларни илмий-тадқиқот институтларидан бемалол топса бўлади. Аслида, бу масалада Ўзбекистонда ҳеч қандай муаммо йўқ! Муаммо ўша тиббиёт муассаларида маъруза ўқишга инглиз тилини билмайдиганларни тайинлаётганларда.
Ҳеч кимни танқид қилмоқчи эмасман, менимча, илк тажрибада камчилик ва нуқсонлар бўлади, албатта. Мақсадим, шахсий таклифимни билдириш, холос. Хулоса ўзларидан.

26.04.202506:06
Замонавий дунёда қудратли давлатларнинг бошқа давлатларга агрессияси, аввало, ўзларининг таназзулига олиб келган.
Гитлер Германияси Европага уруш очди, енгилди. Улкан давлат иккига – Ғарбий ва Шарқий Германияга бўлинди. Умумий ҳисобда 11 млн немис ҳарбий хизматчилари асирга тушди. Шундан 3.15 млн собиқ Иттифоқ, 3.8 млн АҚШ, 3 млн Буюк Британия, 940 минги Франция тасарруфида бўлди. Энг сўнгги немис ҳарбий асири, манбаларга ишонилса, 1955 йилда ватанига қайтади.
АҚШнинг 1964-1974 йилларда Вьетнамга босқинида 58 220 аскарини йўқотди, 300 мингдан ортиғи яраланди, 2500 дан ортиғи бедарак йўқолди. Ўша вақтдаги ҳисоб-китоблар бўйича бу уруш АҚШга 168 млрд долларга тушади. Ҳозирги ҳисоблар бўйича триллион доллардан ошади. Инфляция ва энергетик кризис сабаб иқтисод издан чиқиб кетди.
Собиқ Иттифоқнинг 1979-1989 йилларда Афғонистонни ишғол қилишга уриниши. Расман 15 минг аскар ҳалок бўлгани айтилади. Лекин, қурбонлар бундан кўп бўлганига ишонилади. Собиқ Иттифоқ даврида рост сўз бўлмаган. Афғон уруши собиқ Иттифоқнинг бошини еди: иқтисоди ҳароб бўлди, охир-оқибат парчаланиб кетди.
Ҳозирги кунда ҳам дунё катта-кичик урушларга гувоҳ бўляпти. Тарихдан хабари борлар уларнинг натижаси қандай бўлишига шубҳа қилмайди. Зеро, замонавий дунёда куч ҳар доим ҳам натижа беравермайди.

21.04.202506:10
Ўйин олдидан кўнглим тўқ эди, биринчи таймда иккита қизил берганида ҳам йигитларнинг ютишига ишончим комил эди. Иккинчи тайм бошланганида кўчага чиқиб кетдим, бир-биридан эҳтиросли постлар ёзаётган Nadirkhuja Yuldashev га ёзиб юбордим: "...Худо хоҳласа, ютамиз!"
Кўчада юрарканман, телеграм каналлардан кузатиб бордим ўйинни. Фикрларимни Нодирхўжага ёзиб турдим. Улардан бири: "Ўзбекистонга ноҳақлик қилмай 11 га 11 ўйнаб ютқизишганида ҳам бунчалик юзлари шувут бўлмас эди..."
Халқимиз ҳақида айтган фикрларимда доим собитман, хусусан, генофонди - ирсий бойлиги хусусида. Биолог олим сифатида, миллатимизнинг ДНКсини ич-ичидан билган ҳолда яна айтаман: бизга етадиган бошқа халқ йўқ! Фақат ўша ирсий имкониятларни юзага чиқариш учун шарт-шароит яратилса ва ҳалақит қилинмаса бўлди.
Одил Аҳмедов ҳақидаги китобим муҳаррирларидан бири Анвар Намозов ака айтувдилар: "Ўзбекларга Дейл Карнеги ёки Ҳенри Форднинг мотивацион асарларини эмас, ўзимизнинг жайдари қоракўзларимизнинг ҳаёт йўлларини ёритган асарлари керак экан" деб.
Мана яна сизга битта ҳаётий мисол: Исломбек Исмоилов ва унинг жамоаси қаҳрамонлиги! Финалга бир нафасда етиб келди! Финалда эса даҳшатли драма! Лекин мураббийимиз ҳакамни Ҳакамнинг ҳукмига қолдириб, ўйинни давом эттирди ва қаҳрамонга айланди. Қарангки, араб тилидаги видеошарҳ остида ироқлик, мисрлик, индонезиялик... мусулмонлар Исломбекни бу ҳаракатини олқишлади, "Аллоҳга қолдирилган иш мазлумнинг фойдасига ҳал бўлади" деган маънодаги изоҳлар қолдиришди (https://www.youtube.com/watch?v=YABa_EuAGvc).
Бундай ғалабаларнинг аҳамияти катта. Ғурур, ишонч, курашиш, интилиш, ҳаракат...
Ғалаба ҳаммамизга муборак бўлсин! Йигит-қизларимиз ҳар соҳаларда илғор бўлишсин. Зеро, юқорида айтганим - ирсий имконият юқори, адашмасак бўлди.

14.04.202506:30
ГЕНОФОНД
Ўсмирларимизнинг БААга қарши ўйинидан кейинги одатий ўйларим. Бу фикр менда йилларки мустаҳкамланиб келади.
Халқимиз генофонди ўта бой, тасаввуримизга ҳам сиғмайди. У ҳамма хусусият, қобилият, белги... ларни ўзида жамлаган. Шундайки, муқобили, ўхшаши йўқ.
Бу генофонд биологияси ранг-баранг, ўзига хос, такрорланмайдиган генларни сақлайди. Бу генлар ишлаши учун имконият бериш керак! Агар бу генлар тўлиқ ишласа, нафақат спортда, хаёлингизга келган бошқа соҳаларда ҳам тенгсиз бўлиш кафолатланган! Такрорлайман: кафолатланган!
Хулоса ўзингиздан.
Сурат манбаси: https://www.thoughtco.com/dna-373454

03.04.202503:13
Хуллас, давом этамиз.
E211
Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган консервант ҳисобланади. Номи натрий бензоат.
Магистрлик ишим шу бирикма синтези ва айрим хусусиятлари ҳақида эди. Кўп ичимликлар, ширинликлар, кетчуплар, соуслар, консерваланган маҳсулотлар, жемлар, мурабболарга қўшилади. Бу модда қўшилган-қўшилмаганини маҳсулот ёрлиғини ўқиб билиб олиш мумкин (кўпроқ русчада ёзилади: бензоат натрия).
Кўп давлатларда тақиқланган. Эски технологиялар асосида ишлаётган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, импорт қилинаётган маҳсулотларда кўп учрайди.
Кичик миқдорларда зарарсиз, меъёрдан ортганда зарарли, дейилади. Буйракларни ишдан чиқаради, асосан.
Маҳсулот таркибидаги микроорганизмларга қарши қўшилади. Маҳсулот олаётганда "консервантларсиз" деб ёзилганига эътибор беринг, уларга қўшилмайди. Асосан, янги технологияларга асосланган ишлаб чиқарувчилар консервантларсиз маҳсулотлар ишлаб чиқаришади. Улар хавфсиз ҳисобланади.
Ичимизга кираётган бошқа кимёвий воситалар қизиқтирса 👍 белгиси билан ишора бериб қўясиз.

29.03.202509:50
"Shu feʼli- xoʻyimiz bilan murodimiz hosil boʻlmaydigan koʻrinadir" 😔😔
Ustoz Assalomu aleykum salomatmisiz?
Sovgʻa qilgan kitobingizni oʻqib tugatdim hozir 😢
Asar juda taʼsirli.
Yurt ozodligi, tinchligi deb oʻz jonini fido qilgan insonlar qismati, shu insonlarga qarama-qarshi sifatida ozodlikdan ham joni aziz,moli oʻzidan ham aziz, xalqni oʻylamagan, qabih insonlar qismati yoritilgan.
Bu asarni oʻqib men eng qoralagan illat yaʼni xiyonatkorlik, sotqinlik, sohakorlig-u ikkiyuzlamachilikning xalq boshiga qanday kunlar solganiga amin boʻldim.
Essiz Madaminbek.....
Essiz xalq uchun kurashgan mard oʻgʻlonlar....
Kitob uchun yana bir bor rahmat ustoz...
İkkinchi randomli tanlovimizda kitob yutib olgan obunachimiz kitobni tugatibdilar, rahmat. Avval aytganimday "kitoblar o'qilsagina kitob bo'ladi, bo'lmasa essiz daraxtlar".
Siz bu asarni o'qiganmisiz?
@hamidovazamira

29.04.202504:34
РАМАЗОНдан кейинги МАГНИТ БЎРОНлари
Инсоният кундалик ҳаёт тарзининг кескин ўзгариши уни аксарият ташқи буҳронлар қаршисида ожиз қилиб қўйди. Инсон организми ташқи омилларни зўрға, қийналиб, қўшимча ёрдам ва воситалар билан енгадиган, шу билан ўзидан жуда катта захираларни сарфлайдиган “режим”га ўтди.
Шундай ташқи омиллардан бири кундалик лексиконимиздан мустаҳкам ўрин олаётган магнит бўронларидир. Магнит бўронлари, одатда, одамда артериал қон босими кўтарилиши, юрак қисқаришлари тезлашиши, инфаркт ва инсульт хавфининг ортиши, асабийлик, депрессия, уйқунинг бузилиши, диққатнинг тарқоқлиги, бош оғриқлари, кўп терлаш, ҳолсизлик, стресс гормони кортизол синтезининг кучайиши каби салбий ҳолатларга сабаб бўлади.
Магнит бўронларини енгишда инсоннинг энг асосий қуроли – ўзига хос “буфер ҳимоя тизими”га эга бўлишидир. Одамда бу тизим маълум муддатлик очлик, яъни рўза тутиш билан яратилади.
Рўза тутган одамда қондаги гюкоза миқдори меъёрига келади, турли тана аъзоларида ёғ йиғилиши олди олинади, стресс гормони ҳисобланган кортизол синтези кескин камаяди ва “бахт гормони” – мелатонин ҳосил бўлиши ортади. Бундан ташқари, танадаги қатор физиологик ва биокимёвий ўзгаришлар натижасида юқорида айтилган “буфер” тизим яратилади. Одамнинг умумий иммунитети, шу қаторда, магнит бўронлари салбий таъсирини енгиш хусусияти шаклланади.
Очликнинг бу таъсири кейинги вақтларда биологиянинг стресс-физиологияси, психонейроэндокринология каби соҳаларида тадқиқ этилмоқда.
Одам кундалик ҳаётини режалаштираётганида еяётган таомларига ўта жиддий эътибор бермоғи лозим. Инсон танаси ўта кучли регенерация – ўз-ўзини тиклаш (тозалаш) тизимига эга. Бу тизим очликда шиддат билан ишлайди, одам тўқ бўлганида “ўчиб” қолади.
Аслида, касалликлар экология бузилиб кетганидан эмас, балки овқатланиш тартиби ва меъёрининг кескин ўзгарганидандир. Инсон танасига меъёрдан ортиқ таомнинг зарари атом бомбанинг салбий таъсиридан кам эмас. Иккаласининг меъёри ортиши одамни ҳалокат олиб келади.
Айтгандек, Рамазондан кейин магнит бўронларини сезмаганлар битта 👍 қўйиб қўясизлар.

25.04.202511:11
Насиб қилса, "АЗАЛ МУҲРИ" романим чиқадиган бўлиб турибди. Аввалги номи "ТОЖЎЛАТ 2.0" эди, Сунъий Онг яратадиган коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини - 2.0 версиясига ишора эди.
Лекин, Санжар Назар ака билан узоқ ўйлаб, муҳокама қилиб муқовадаги номга тўхталдик. Биз ҳурмат қилган аҳли илмлардан ҳам маслаҳатлар олдик.
Асар Инсон ва Сунъий Онг ўртасидаги муносабатлар хусусида. Мутлақ Ақл Қалбини йўқотса ва у мантиқий, прагматик фикрлашни бошласа нима бўлади? Мислсиз қудрат олаётган Сунъий Онг дунё тартибларини ўзгартирса, бузса, қайтадан янги дунёга асос солса, унда Инсоннинг ўрни қандай бўлади? Инсонга Иймон нега керак? Иймон Ақлни бошқара оладими? Иймонсиз Ақл бузғунчи кучга айланадими?..
Роман кўп жиҳатдан, турфа дунёқараш ва эътиқодли олимлар, юксак технологиялар қарама-қаршилиги, зиддияти ва шафқатсиз курашларига асослангани учун ҳам Санжар ака билан маслаҳатлашиб, "...интеллектуал триллер" деб белгиладик.
Сунъий Онг - Илм соҳиби Инсоният эришган илмий ютуқлар билан қаноатланмайди. У энди Инсоннинг ҳис-туйғуларини ўзлаштириш иштиёқида ёнади. У Инсонни тушунмоқчи, англамоқчи бўлади. У асар бош қаҳрамони, профессор Анвар Абдулҳамиднинг ДНКсига "жойлашиб", унинг ҳис-туйғуларини рақамлаштиришга уринади. Лекин, Инсон ДНКсидаги маълумотни ўзлаштира олмайди ва Искандар Саттибаев таъбири билан айтганда, "калласи қисиб" қолади.
Сунъий Онг тўғриларида салбий фикр айтмоқчи эмасман, фақат ундан тўғри фойдаланилса инсоннинг ақлий салоҳияти ва имкониятлари янада ошишини айтмоқчиман, холос. Масала фақат ниятда!
Романда айтмоқчи бўлган фикрларим кўп. Қўлингизга етиб борса ўқиб, фикр билдирасизлар, деган умиддаман. Китобнинг қачон чиқишини билмайман, бу ҳақидаги саволларингизни Sanjar Nazar акага берсангиз тўғрироқ бўлади...

18.04.202517:29
Туяда ҳам, қўйда ҳам коронавируснинг айрим турлари мавжуд. Лекин кўршапалакдаги тури одамни ўлдиради. Ҳалол ва ҳаромнинг фарқи шу ерда.
13.04.202505:50
Ҳорижда анча яшаб ватанга қайтган бир киши ёзиб қолди: "дорихона кўп экан, врачлар ҳам орқа-кетини узмай ёзиб беряпти, одамлар пала-партиш дориларни сотиб оляпти,.."
Аччиқ ҳақиқат шуки, ҳамма бало овқатланишнинг нотўғри эканида. Бунга яқин тарихимизда ижтимоий-иқтисодий аҳволимиз сабаб бўлган, деб ўйлайман. Халқимизнинг аксар қисми қийналиб яшаган. Тансиқ таом ейиш осон эмасди. Шу халқнинг қўли пул кўрди, танлаб-танламай еяпти. 96% касалликларнинг боши нотўғри овқатланиш: қон босими, қандли диабет, қон қуюлиши, юрак-ишемик касалликлари... Энди эса жабрини тортяпти. Давоси битта — парҳез ёки рўза тутиш. Бу жамият аввал касал бўлиб, кейин тўғри йўлга ўтади. Бунга вақт кетади. Ўн йилми, йигирма йилми, эллик йил...
Шундан кейин одамлар аччиқ тажрибадан тушунадики, овқат ейишнинг ҳам меъёри бор. Ўзининг танаси учун меъёрни қаттиқ ушлайди. Меъёр қатъий белгилангандан кейин касал бўлмайди. Касаллик бўлмаганидан кейин дорихоналарга эҳтиёж туғилмайди.
Бозорнинг талаб ва таклиф қонуниятини инкор этиб бўлмайди. Хулоса ўзингиздан.

03.04.202502:57
E173
Кундалик истеъмол қилаётган маҳсулотларимизга кимёвий воситалар шунчалар кўп қўшилиб-аралашиб кетганки, охир-оқибат уларга эътибор ҳам бермай қўйдик. Шулардан бири ҳақида ёзмасам бўлмайди (аслида, бундай бирикмалар кўп).
E173.
Металл алюминийга асослаган кимёвий бўёқ. Асосан, безак беришда қўлланилади. Ўзига хос ялтироқлик беради. Кондитер маҳсулотлари, ширинликларда қўлланилади (тортлар, шоколадлар, айрим ширинликлар металлга ўхшаб ялтираб турса E173 қўшилган бўлади). Сувда эримайди. Танага кирганда ҳам эримайди, ўзлашмайди, айланиб-айланиб юраверади.
Таркибидаги алюминий салбий таъсирга эга. Буйракни ишдан чиқаради, суяк таркибидаги кальций ўрнини эгаллаб, суяк тўқималарини емиради, Альцгеймер, Паркинсон касалликларини келтириб чиқаради...
Болаларингизга ялтироқ ширинликлар олиб бераётганда жиддий ўйлаб кўринг.
Кўп давлатларда тақиқланган.
Хуллас, кони зарар. Хулоса ўзингиздан. Эътиборли бўлинг. Агар шундай кимёвий воситалар ҳақида маълумотлар қизиқтирса 👍 белгисини қўйинг.

29.03.202509:38
Бугунги кун одамининг ташвиш ва муаммолари кўп. Энг қизиғи, буларни бошқалар ёки жамият эмас, айнан ўзи яратган, ҳосил қилган!
Нега?
Замондошимиз ўзига ҳаддан ташқари кўп талабларни қўйган. Қобилияти, шароити, аҳволи, соғлиғи... кўтарадими-йўқми, фарқи йўқ. Булар нима? Пул топиш, янги машина олиш, уй қуриш, ҳашаматли ҳаётда яшаш...
Тўғри, инсон орзу қилиш ва бахтли яшашга ҳақли. Лекин, бунинг учун инсон аввал илм эгаллаши, касб-ҳунар ўрганиши... керак. Бахтли ва тўкин яшашнинг оддий формуласи, алгоритми шу. Қадим-қадимдан бизнинг қадриятларимиз шу асосга қурилган. Ҳаётимизнинг маълум даврлари муайян мақсад-вазифаларни бажаришга тақсимланган. Болаликдан мактабга борамиз, кейин институтга, сўнг ишга кириш ёки шахсий бизнесга асос солиш.
Энди эса ҳаётимизда тартиб-интизом йўқолган, бунинг ортидан қадриятлар тескарисига айланган. Илмсиз ва касб-ҳунарсиз бой бўлишни истайдиганлар кўп. Савол туғилади: илм бўлмаса, касб-ҳунарсиз бўлса бойлик қаердан?
Аввало, ҳаётдаги приоритетлар – устувор мақсадларни, уларга эришишга кетадиган вақтни белгилаб олиш лозим. Ва бу вақт орасида белни маҳкам боғлашга тўғри келишни ҳисобга олиш керак.
Бир нарсани унутмаслик керак: инсон ҳаётининг маълум даври меҳнат ва машаққатлар ичида ўтади. Бу орқали у келажакка капитал тўплайди, сармоя киритади. Машаққатлар қанчалик оғир бўлса, келажак шунчалик ёрқин бўлади.
Шунинг учун, аввало, ўзимизни асрашимиз ва ўзимизга имконсиз талабларни қўйишдан тийилиш керак. Ҳар нарсанинг ўз вақти бор.
Айрим ғарб университетларида илк маърузада бир гап айтилади: ёшликда меҳнат қилмаган ва машаққат чекмаган инсон бир умр меҳнат-у машаққат ичида яшайди!

28.04.202509:34
Жамиятлар қандай ёввойилашади? (II)
Одамнинг кўнгли қачон ёришади? Яхшилик қилганида! Ўйлаб кўринг, ёрдамга муҳтож бўлганни қўллаб юборганингизда хурсанд бўлганмисиз? Бўлгансиз! Бу қалбингизнинг бир ёришиб олгани.
Иккинчи томони: яхшилик — эҳсондир! Эҳсоннинг эса мукофоти бор. Яхшилик қилган одамга бошқалар ҳам яхшилик қилади, балки ўнтадир, балки ундан кўп. Бирига ўн яхшилик мукофотини олган одамнинг кўнгли яна ўн марта ёришади! Ўша ўн одамга ҳам қолган бошқалар яхшилик улашади. Эҳсонлар каррасига ошяптими? Каррасига қалблар — кўнгилларга нур иняптими?
Бир-бирига яхшилик қилишни кутиб яшайдиган жамиятларда кишилар бир-бирларига ҳалим бўладилар, кўнгиллари кенг бўлади.
Аксинча бўлган жамиятларда эса тескариси бўлади: одам одамдан қўрқади, хавотирда яшайди, ишонмайди, бировнинг кўзига кўринмасликка ҳаракат қилади...

16.04.202512:38
U-17 терма жамоамизнинг мураббий ва футболчиларининг устозларини бирга эслаймиз!
Уларнинг ҳам ЖЧ га қўшган ҳиссаси катта.
Имконият қилсам, биз билан ҳамкорлик қилган мураббийларни ҳеч бўлмаса ЖЧнинг 1 та ўйинига Қатарга олиб бормоқчиман.
Шу терма жамоага 3 нафар футболчи тарбиялаган мураббийлардан бири эса ҳозир ишдан бўшатилган экан. Аниқ сабабини ўргангач, шуғулланиш ниятим йўқ эмас. Яна бир мураббий эса шуларни тарбия қилган бугун ҳорижда такси ҳайдовчиси. Қани эди шароит бўлса-ю, яна шундай шогирдлардан ўнлаб чиқарса.
Қисқаси, раҳмат устозлар! Агар кимдир қолиб кетган бўлса ранжиманг, шошилинчда бўлди видео. Йигитлар улгурмай қолган бўлишлари мумкин.
🌐 https://www.instagram.com/reel/DIeQS3ETbmJ/?igsh=eHBybXEzdTlmN2kx
@Nadirkhuja

10.04.202506:16
Банкка кирдим, туманимиз марказидаги. Навбатимни кутиб ўтирдим. Мендан олдин бир аёлга хизмат кўрсатилаётган эди. Истайсизми-йўқми, суҳбат қулоғингизга чалинади.
"Картамдаги пул йўқ бўлиб қоляпти" шикоят қилди аёл.
Хизматдаги йигит компютердан текшириб, қачон ва қаерда қанчадан пул ечилгани, тўланганини тушунтириб берди, тушган авансни ҳам айтиб, "мабодо, кредит олмаганмисиз?" деб сўради.
"Олганман..."
"Пуллар шу кредитни қоплаш учун ечилган, билмагансиз" деди йигит ва шу билан суҳбат тугади. Аёл ҳам чиқиб кетди.
Навбатим келди, бордим, ўтирдим. Салом-аликдан сўнг сўрадим: "Яна бир банкка кирувдим, у ерда ҳам одамлар кредитини тўлашга навбатда турибди, қарз олганлар кўпми шунчалик?"
"Э, ака, жуда кўп! Ёмони, кўплар қайтара олмайди ҳам, тўлашга имкони йўқ."
"Қайтариш-қайтармаслигига қараб берилмайдими?"
"Йўқ! Умуман сўралмайди. Берилаверади. Одамлар қарзга ботган..."
Бошқа сўрамадим, масаламга ўтдим.
Ўша куни кечқурун синфдошларим билан ўтиришимиз бор эди. Синфдошим, кимё фанидан дарс берадиган дўстим айтиб қолди: "Қаранг, дўстим, қарз олиш осон бўп кетди, "бос! ол!.." деб реклама қилиб ётибди. Менимча, охири яхшимас..."
"Мендаям шу хаёл..." дедим.
Тасаввурим тугал бўлди. Хулоса ўзингиздан.

01.04.202511:09
Хўжанд шаҳрида уч давлат раҳбарларининг учрашуви муҳим воқеълик бўлди.
Марказий Осиё халқлари дини, эътиқоди ва тили жиҳатдан бир-бирига энг яқин ҳисобланадики, бошқа минтақаларда бундай ўхшашлик йўқ. Баъзи вақтларда, ўзбек, қозоқ, қирғиз... бир бўлиб қолса, бир-биридан кескин фарқ йўқлигини ҳис қиласиз.
Аслида ҳам шундай.
Йилларки, давлатлар қолиб, кўнгиллар орасига чегаралар чизилди. Лекин оддий халқ барибир бир-бирини - қон-қардошини топиб, муомала қилиб яшайверди.
Бир неча йиллар Хитойда ишладим. Ўзбек, қозоқ, тожик, қирғиз дарров бирлашиб олардик. Ўртада бегоналик, дилхиралик бўлмасди.
Тожикистонлик тожик ҳамкасбим бор эди, Содиқжон деган. Уйғурлар билан яхши муомала қилишимизни кўриб айтарди: "Бахтиёр ака, барибир тожиклар уйғурларга қараганда ўзбекларга яқинроқ!" "Шубҳа йўқ, Содиқжон!" дердим. Қарангки, тожик дўстимиз бизни рашк қилардида! Тожик йигит-қизлар кўп эди, ўртамизда ҳеч бир бегонасирашни сезмаганмиз.
Ёки, Хитойлик қозоқ бовурлар йиғин қилишса бизни ҳам чақиришарди, бошқалар қолиб биздан фикр оларди.
Қирғизистон ёш-ёш йигитлар келишганди магистратурада ўқишга. Жуда иноқ эдик. Бир куни қарасам, бир қирғиз йигит кичик ўғлимни велосипедга ўтқизиб олиб ўзи югуриб юрибди учириб.
Покистонлик, ҳиндистонликлар ҳайрон қоларди, шунақа яқинмисизлар, деб. "Яқинмиз!" дердим.
Хуллас, бирлашиш фурсати келганини ҳамма тушуниб турибди. Бўлинганни бўри, айрилганни айиқ ейдиган даврлар аллақачон келганини ҳам билиб турибмиз. Шундай экан, бирлашишимиз, уюшишимиз шарт! Қолганини эса вақт кўрсатади.

29.03.202506:41
Кейинги йилларда дунёнинг энг машҳур илмий нашри Nature тупроқ бактерияларининг ўзига хос антибиотиклар ҳосил қилиши ҳақида кетма кетма тадқиқотларни эълон қилди. Бу ҳақда аввал ҳам ёзгандим. Хусусан, тупроқда айрим бактерияларнинг малацидинлар оиласига мансуб антибиотиклар ҳосил қилишини ёритган эдим (https://www.nature.com/articles/s41564-018-0110-1).
Яқинда худди шундай мақолалардан яна бири эълон қилинди (https://www.nature.com/articles/s41586-025-08723-7). Тупроқ бактериялари ҳисобланган Paniebacillus туркуми вакиллари лариоцидин антибиотикларини ҳосил қилиши кашф этилган. Лариоцидинларнинг ўзига хос (ноёб) хусусияти шуки, улар патоген микроорганизмларнинг ҳужайрасини эмас, балки ҳужайра ичидаги рибосомалар (оқсил синтези амалга ошадиган тузилма) фаолиятини тўхтатади.
Шу ўринда бир ҳадис эсимизга тушади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизнинг идишини ит ялаб қўйса, унинг покланиши етти марта ювишдир, биринчиси тупроқ билан», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Ушбу антибиотиклар ит сўлагида мавжуд айрим бактериялар, хусусан, Staphylococcus pseudintermedius ни ўлдириши аниқланган.

28.04.202509:25
Жамиятлар қандай ёввойилашади? (I)
Аввалига одамлар бир-бирларидан фарқларни излайдилар, улардан тоғлар ясайдилар. Кўнгиллар ўртасига чегаралар тортилади, бир қадам наридаги одам дунёнинг нариги чеккасидаги бегонадек кўринади.
Лекин бир нарсани унутганмиз: фарқимиз бор, инкор этилмайди, лекин бизларни бирлаштирадиган хусусиятлар — хислатлар ҳам кўп! Одамнинг ёмон томонини эмас, яхши томонини ҳам кўра билишлик улуғ неъматдир. Фикрлаб кўрсангиз, кенг феъл, кўнгли очиқ одамларнинг нега ён-атрофидагилар билан ёвлашавермаслигини тушунасиз.

24.04.202510:20
Nasib qilsa, shu kunlarda bir yangilik bo‘lib qoladi.

14.04.202508:51
Дунёга машҳур "The Economist: "Ёрдам камбағал давлатларни бой қилмайди" дея сурат жойлаштирибди ва остига изоҳ ҳам берибди:
"Йилларки амалдорлар иқтисодий ўсишни ваъда қилиб келишди, лекин амалда бундай бўлмади"

07.04.202520:38
Аввалги постларимда озиқ-овқат маҳсулотларига қўшилаётган айрим қўшимчалар ҳақида тўхталган эдим (https://t.me/Baxtiyor_Abdugafur/449). Бу қўшимчалар шунчалик кўпки, ҳар бирига тўхталиб ўтадиган бўлсак канал номини "Озиқ-овқат ва ичимликлар таркибидаги кимёвий қўшимчалар" дея номлашга тўғри келади. Яна бир томони — уларни эслаб қолиш қийин. Маҳсулот қадоқларидаги ёзувларга эътибор беринг. Кимёвий ранглар ва консервантлар қўшилмаган бўлса ёзиб қўйилган бўлади, худди суратдагидек. Лекин кўп учрайдиган кимёвий воситалар ҳақида маълумотлар бериб боришга ҳаракат қиламиз.
31.03.202507:29
Ҳорижликларга ерларни ижарага беришда эҳтиёткорлик лозим эди. Мени ўйлантирадиган масала, қишлоқ хўжалигида қўлланадиган кимёвий воситалар!
Ижарага олувчиларнинг юртида бу турдаги препаратларнинг деярли ҳаммаси ишлаб чиқарилади. Қолаверса, ўта арзон. Гарчи уларнинг орасида тақиқланганлари кўп бўлсада, ўзларида ҳаммон қўлланади. Бу кимёвий воситалар турли касалликлар, хусусан, саратонни чақиришда асосий манба ҳисобланади.
2015 йилнинг ўзида Хитойда саратонга чалинган 4.3 млн киши аниқланади, улардан 730 000 дан ортиғи ўпка саратони. Бунга сабаб қилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида нитратлар ва пестицидларнинг меъёрдан кўп экани кўрсатилади.
Айрим агрозаҳарлар, жумладан, карбофуран (форадан), паракват, метомил... каби заҳарлар Хитойда тақиқланган бўлсада улардан ҳозиргача қўлланилади. Масалан, паракват кичик дозаларда ҳам одамни ўлдириши айтилади, карбофуран ҳам ўта хавфли восита ҳисобланади.
Танқид қилмоқчи эмасман, олим сифатида қуйидагиларни таклиф қилмоқчиман, холос:
1. Ҳорижликлар қўллаётган кимёвий воситалар лаборатория таҳлилларидан (HPLC, GC-MS, LC-MS) ўтказилиши лозим.
2. Тупроқ, сув ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркиби таҳлил қилиниши керак.
3. Тупроқ ва сув манбаларининг заҳарлаганлик учун жавобгарлик белгиланиши...
Албатта, бу менинг таклифларим. Қабул қилинадими-йўқми, қарор чиқарувчиларга ҳавола.
P.S. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қўллашга рухсат берилган кимёвий воситалар рўйхати мавжуд, лекин бу талабга ҳорижликлар амал қиладими-йўқми, буни ҳам билмайман.

26.03.202508:47
Эрон-Ўзбекистон ўйини арафасига ижтимоий тармоқларда ҳар хил тахминларни ўқидим. Ўзбекистон терма жамоаси ютқизишини башорат қилганлар ҳам бўлди.
Бу ерда бир масала бор. Психологик. Ўз кучига ишонмаган одам ҳаётда ёмон сценарийлар ёзиб яшайди. Ҳаётнинг хира рангларини, одамларнинг ёмонини, тақдирнинг мураккабликларини... кўради, холос. Лекин, ҳаётнинг ёрқин ранглари, одамларнинг яхшиси, умрнинг гўзал лаҳзалари... бор.
Бекорга ҳамма нарса ниятдан бошланмаслиги айтилмайди. Инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз кучига — имкониятларига ишониши керак! Ўзига шубҳа қилганлар бу ҳаётда жангсиз ва курашсиз енгилади. Шунинг учун, одам нафақат ўзига, балки фарзандларига ҳам ишончни сингдириши лозим.

显示 1 - 24 共 49
登录以解锁更多功能。