Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Baxtiyor ABDUG'AFUR avatar

Baxtiyor ABDUG'AFUR

TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置
语言其他
频道创建日期Aug 25, 2018
添加到 TGlist 的日期
Sep 07, 2024

记录

13.04.202521:27
2.2K订阅者
22.02.202523:59
100引用指数
07.09.202423:59
36.9K每帖平均覆盖率
14.04.202516:21
874广告帖子的平均覆盖率
09.04.202515:22
14.89%ER
14.09.202423:59
1255.66%ERR

Baxtiyor ABDUG'AFUR 热门帖子

Нашриётлар кўпайиб, улар чиқараётган китобларнинг сифати ҳам ошиб бормоқда. "ЯШАМОҚ" асарини нашр этган "HUZUR" нашриёти яна бир ажойиб ишга қўл урибди. Бу сафар Нобель мукофоти соҳиби Кнут Ҳамсуннинг "ОЧЛИК" романини нашр этишибди. Бир нусхасини менга илинишибди, катта раҳмат айтмоқчиман. Асар ҳақидаги фикрларимни ҳам, насиб қилса, эълон қиламан.
Дунёга машҳур "The Economist: "Ёрдам камбағал давлатларни бой қилмайди" дея сурат жойлаштирибди ва остига изоҳ ҳам берибди:

"Йилларки амалдорлар иқтисодий ўсишни ваъда қилиб келишди, лекин амалда бундай бўлмади"
03.04.202503:13
Хуллас, давом этамиз.

E211

Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган консервант ҳисобланади. Номи натрий бензоат.

Магистрлик ишим шу бирикма синтези ва айрим хусусиятлари ҳақида эди. Кўп ичимликлар, ширинликлар, кетчуплар, соуслар, консерваланган маҳсулотлар, жемлар, мурабболарга қўшилади. Бу модда қўшилган-қўшилмаганини маҳсулот ёрлиғини ўқиб билиб олиш мумкин (кўпроқ русчада ёзилади: бензоат натрия).

Кўп давлатларда тақиқланган. Эски технологиялар асосида ишлаётган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, импорт қилинаётган маҳсулотларда кўп учрайди.

Кичик миқдорларда зарарсиз, меъёрдан ортганда зарарли, дейилади. Буйракларни ишдан чиқаради, асосан.

Маҳсулот таркибидаги микроорганизмларга қарши қўшилади. Маҳсулот олаётганда "консервантларсиз" деб ёзилганига эътибор беринг, уларга қўшилмайди. Асосан, янги технологияларга асосланган ишлаб чиқарувчилар консервантларсиз маҳсулотлар ишлаб чиқаришади. Улар хавфсиз ҳисобланади.

Ичимизга кираётган бошқа кимёвий воситалар қизиқтирса 👍 белгиси билан ишора бериб қўясиз.
01.04.202511:09
Хўжанд шаҳрида уч давлат раҳбарларининг учрашуви муҳим воқеълик бўлди.

Марказий Осиё халқлари дини, эътиқоди ва тили жиҳатдан бир-бирига энг яқин ҳисобланадики, бошқа минтақаларда бундай ўхшашлик йўқ. Баъзи вақтларда, ўзбек, қозоқ, қирғиз... бир бўлиб қолса, бир-биридан кескин фарқ йўқлигини ҳис қиласиз.

Аслида ҳам шундай.

Йилларки, давлатлар қолиб, кўнгиллар орасига чегаралар чизилди. Лекин оддий халқ барибир бир-бирини - қон-қардошини топиб, муомала қилиб яшайверди.

Бир неча йиллар Хитойда ишладим. Ўзбек, қозоқ, тожик, қирғиз дарров бирлашиб олардик. Ўртада бегоналик, дилхиралик бўлмасди.

Тожикистонлик тожик ҳамкасбим бор эди, Содиқжон деган. Уйғурлар билан яхши муомала қилишимизни кўриб айтарди: "Бахтиёр ака, барибир тожиклар уйғурларга қараганда ўзбекларга яқинроқ!" "Шубҳа йўқ, Содиқжон!" дердим. Қарангки, тожик дўстимиз бизни рашк қилардида! Тожик йигит-қизлар кўп эди, ўртамизда ҳеч бир бегонасирашни сезмаганмиз.

Ёки, Хитойлик қозоқ бовурлар йиғин қилишса бизни ҳам чақиришарди, бошқалар қолиб биздан фикр оларди.

Қирғизистон ёш-ёш йигитлар келишганди магистратурада ўқишга. Жуда иноқ эдик. Бир куни қарасам, бир қирғиз йигит кичик ўғлимни велосипедга ўтқизиб олиб ўзи югуриб юрибди учириб.
Покистонлик, ҳиндистонликлар ҳайрон қоларди, шунақа яқинмисизлар, деб. "Яқинмиз!" дердим.

Хуллас, бирлашиш фурсати келганини ҳамма тушуниб турибди. Бўлинганни бўри, айрилганни айиқ ейдиган даврлар аллақачон келганини ҳам билиб турибмиз. Шундай экан, бирлашишимиз, уюшишимиз шарт! Қолганини эса вақт кўрсатади.
03.04.202502:57
E173

Кундалик истеъмол қилаётган маҳсулотларимизга кимёвий воситалар шунчалар кўп қўшилиб-аралашиб кетганки, охир-оқибат уларга эътибор ҳам бермай қўйдик. Шулардан бири ҳақида ёзмасам бўлмайди (аслида, бундай бирикмалар кўп).

E173.

Металл алюминийга асослаган кимёвий бўёқ. Асосан, безак беришда қўлланилади. Ўзига хос ялтироқлик беради. Кондитер маҳсулотлари, ширинликларда қўлланилади (тортлар, шоколадлар, айрим ширинликлар металлга ўхшаб ялтираб турса E173 қўшилган бўлади). Сувда эримайди. Танага кирганда ҳам эримайди, ўзлашмайди, айланиб-айланиб юраверади.

Таркибидаги алюминий салбий таъсирга эга. Буйракни ишдан чиқаради, суяк таркибидаги кальций ўрнини эгаллаб, суяк тўқималарини емиради, Альцгеймер, Паркинсон касалликларини келтириб чиқаради...

Болаларингизга ялтироқ ширинликлар олиб бераётганда жиддий ўйлаб кўринг.

Кўп давлатларда тақиқланган.

Хуллас, кони зарар. Хулоса ўзингиздан. Эътиборли бўлинг. Агар шундай кимёвий воситалар ҳақида маълумотлар қизиқтирса 👍 белгисини қўйинг.
29.03.202509:38
Бугунги кун одамининг ташвиш ва муаммолари кўп. Энг қизиғи, буларни бошқалар ёки жамият эмас, айнан ўзи яратган, ҳосил қилган!

Нега?

Замондошимиз ўзига ҳаддан ташқари кўп талабларни қўйган. Қобилияти, шароити, аҳволи, соғлиғи... кўтарадими-йўқми, фарқи йўқ. Булар нима? Пул топиш, янги машина олиш, уй қуриш, ҳашаматли ҳаётда яшаш...

Тўғри, инсон орзу қилиш ва бахтли яшашга ҳақли. Лекин, бунинг учун инсон аввал илм эгаллаши, касб-ҳунар ўрганиши... керак. Бахтли ва тўкин яшашнинг оддий формуласи, алгоритми шу. Қадим-қадимдан бизнинг қадриятларимиз шу асосга қурилган. Ҳаётимизнинг маълум даврлари муайян мақсад-вазифаларни бажаришга тақсимланган. Болаликдан мактабга борамиз, кейин институтга, сўнг ишга кириш ёки шахсий бизнесга асос солиш.

Энди эса ҳаётимизда тартиб-интизом йўқолган, бунинг ортидан қадриятлар тескарисига айланган. Илмсиз ва касб-ҳунарсиз бой бўлишни истайдиганлар кўп. Савол туғилади: илм бўлмаса, касб-ҳунарсиз бўлса бойлик қаердан?

Аввало, ҳаётдаги приоритетлар – устувор мақсадларни, уларга эришишга кетадиган вақтни белгилаб олиш лозим. Ва бу вақт орасида белни маҳкам боғлашга тўғри келишни ҳисобга олиш керак.

Бир нарсани унутмаслик керак: инсон ҳаётининг маълум даври меҳнат ва машаққатлар ичида ўтади. Бу орқали у келажакка капитал тўплайди, сармоя киритади. Машаққатлар қанчалик оғир бўлса, келажак шунчалик ёрқин бўлади.
Шунинг учун, аввало, ўзимизни асрашимиз ва ўзимизга имконсиз талабларни қўйишдан тийилиш керак. Ҳар нарсанинг ўз вақти бор.

Айрим ғарб университетларида илк маърузада бир гап айтилади: ёшликда меҳнат қилмаган ва машаққат чекмаган инсон бир умр меҳнат-у машаққат ичида яшайди!
22.03.202508:49
СУНЪИЙ ОНГ хавотирлими?

Шу каби фикрлар кўп учрамоқда. Балки шундайдир, ҳали тўлиқ билмаймиз. Лекин, фикримча, сунъий онг билан инсон янада қудратли, кучли ва илмли бўлади!

Илмий фаолиятим давомида сунъий интеллектдан фойдаланаман. Масалан, моддалар спектрлари таҳлилида. Биринчидан, вақт тежалади. Иккинчидан, сиз илғамаган жиҳатларни ҳам очиб беради. Манбалар билан солиштирасиз — ўша сиз эътиборсиз қолдирган нарсалар илмий янгилик бўлиб чиқади.

Иккинчидан, инглизчада тузган жумлалар ва матнлар таҳририда ҳам сунъий онг беминнат ёрдамчи. Тажрибамда кўп иқрор бўлдим. Инглизча жумла тузасиз, грамматикаси тўғрилигига шубҳангиз бор. Сунъий онг ёрдамида мукаммал жумла туза оласиз. Ҳам вақтингиз, ҳам нақдингиз тежалади. Булар оддий мисоллар. Профессионаллар сунъий онгдан қандай муваффақиятли фойдаланаётгани алоҳида мавзу.

Абдулла Қаҳҳорнинг бир фикри машҳур: "Адабиёт атомдан кучли, уни ўтин ёришга сарфламаслик керак!" Шу жумлани озроқ ислоҳ қилсак бўлади: "Сунъий онг атомдан кучли..."

Демак, сунъий онгни бошқариш сизни янада илмли ва кучли қилиши мумкин.

Лекин бир муҳим омил бор! Сунъий онгни бошқариш учун... илмли бўлиш керак! Мана шу ҳолатда "параллел эволюция"ни жуда муҳим жиҳат деб ҳисоблайман. Инсон сунъий онгни бошқариши учун, албатта, илм билан қуролланиши керак! Ана шунда сунъий онгни назорат қилиш ва бошқариш мумкин.

Сунъий онг нимаси билан хавфли? Унда Ақл бор, лекин Қалб йўқ! Иймон-эътиқод эса қалбда бўлади. Сунъий онгга етишмаган бу нарсани Инсон бериши керак бўлади. Ҳаёт-мамот масаласи шу ерда...
"Shu feʼli- xoʻyimiz bilan murodimiz hosil boʻlmaydigan koʻrinadir" 😔😔

Ustoz Assalomu aleykum salomatmisiz?
Sovgʻa qilgan kitobingizni oʻqib tugatdim hozir 😢
Asar juda taʼsirli.
Yurt ozodligi, tinchligi deb oʻz jonini fido qilgan insonlar qismati, shu insonlarga qarama-qarshi sifatida ozodlikdan ham joni aziz,moli oʻzidan ham aziz, xalqni oʻylamagan, qabih insonlar qismati yoritilgan.

Bu asarni oʻqib men eng qoralagan illat yaʼni xiyonatkorlik, sotqinlik, sohakorlig-u ikkiyuzlamachilikning xalq boshiga qanday kunlar solganiga amin boʻldim.

Essiz Madaminbek.....
Essiz xalq uchun kurashgan mard oʻgʻlonlar....

Kitob uchun yana bir bor rahmat ustoz...

İkkinchi randomli tanlovimizda kitob yutib olgan obunachimiz kitobni tugatibdilar, rahmat. Avval aytganimday "kitoblar o'qilsagina kitob bo'ladi, bo'lmasa essiz daraxtlar".

Siz bu asarni o'qiganmisiz?

@hamidovazamira
07.04.202520:38
Аввалги постларимда озиқ-овқат маҳсулотларига қўшилаётган айрим қўшимчалар ҳақида тўхталган эдим (https://t.me/Baxtiyor_Abdugafur/449). Бу қўшимчалар шунчалик кўпки, ҳар бирига тўхталиб ўтадиган бўлсак канал номини "Озиқ-овқат ва ичимликлар таркибидаги кимёвий қўшимчалар" дея номлашга тўғри келади. Яна бир томони — уларни эслаб қолиш қийин. Маҳсулот қадоқларидаги ёзувларга эътибор беринг. Кимёвий ранглар ва консервантлар қўшилмаган бўлса ёзиб қўйилган бўлади, худди суратдагидек. Лекин кўп учрайдиган кимёвий воситалар ҳақида маълумотлар бериб боришга ҳаракат қиламиз.
22.03.202510:46
Торий-232 элементига асосланган энергия манбаси дунё келажагини ўзгартириб юбориши мумкин...

Уран ўрнини боса олиши, унга қараганда 3-4 марта кўп экани, уранга солиштирганда кўп энергия бера олиши сабаб Торий элементига қизиқиш ошиб бормоқда. Бу борада Ҳиндистон, Канада ва Хитойда тажрибалар ўтказилган, айрим ҳисоботлари эълон қилинган (https://www.iaea.org/publications/15215/near-term-and-promising-long-term-options-for-the-deployment-of-thorium-based-nuclear-energy).

АҚШда 1960-йилларда торий асосида энергия олиш бўйича ишлар олиб борилган. Энг қизиғи, торийни ҳарбий мақсадларда қўллаб бўлмайди. Бу эса унинг истиқболини янада ошириб юборади.
29.03.202506:41
Кейинги йилларда дунёнинг энг машҳур илмий нашри Nature тупроқ бактерияларининг ўзига хос антибиотиклар ҳосил қилиши ҳақида кетма кетма тадқиқотларни эълон қилди. Бу ҳақда аввал ҳам ёзгандим. Хусусан, тупроқда айрим бактерияларнинг малацидинлар оиласига мансуб антибиотиклар ҳосил қилишини ёритган эдим (https://www.nature.com/articles/s41564-018-0110-1).

Яқинда худди шундай мақолалардан яна бири эълон қилинди (https://www.nature.com/articles/s41586-025-08723-7). Тупроқ бактериялари ҳисобланган Paniebacillus туркуми вакиллари лариоцидин антибиотикларини ҳосил қилиши кашф этилган. Лариоцидинларнинг ўзига хос (ноёб) хусусияти шуки, улар патоген микроорганизмларнинг ҳужайрасини эмас, балки ҳужайра ичидаги рибосомалар (оқсил синтези амалга ошадиган тузилма) фаолиятини тўхтатади.

Шу ўринда бир ҳадис эсимизга тушади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизнинг идишини ит ялаб қўйса, унинг покланиши етти марта ювишдир, биринчиси тупроқ билан», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ушбу антибиотиклар ит сўлагида мавжуд айрим бактериялар, хусусан, Staphylococcus pseudintermedius ни ўлдириши аниқланган.
16.04.202512:38
U-17 терма жамоамизнинг мураббий ва футболчиларининг устозларини бирга эслаймиз!

Уларнинг ҳам ЖЧ га қўшган ҳиссаси катта.

Имконият қилсам, биз билан ҳамкорлик қилган мураббийларни ҳеч бўлмаса ЖЧнинг 1 та ўйинига Қатарга олиб бормоқчиман.

Шу терма жамоага 3 нафар футболчи тарбиялаган мураббийлардан бири эса ҳозир ишдан бўшатилган экан. Аниқ сабабини ўргангач, шуғулланиш ниятим йўқ эмас. Яна бир мураббий эса шуларни тарбия қилган бугун ҳорижда такси ҳайдовчиси. Қани эди шароит бўлса-ю, яна шундай шогирдлардан ўнлаб чиқарса.

Қисқаси, раҳмат устозлар! Агар кимдир қолиб кетган бўлса ранжиманг, шошилинчда бўлди видео. Йигитлар улгурмай қолган бўлишлари мумкин.

🌐 https://www.instagram.com/reel/DIeQS3ETbmJ/?igsh=eHBybXEzdTlmN2kx

@Nadirkhuja
26.03.202508:47
Эрон-Ўзбекистон ўйини арафасига ижтимоий тармоқларда ҳар хил тахминларни ўқидим. Ўзбекистон терма жамоаси ютқизишини башорат қилганлар ҳам бўлди.

Бу ерда бир масала бор. Психологик. Ўз кучига ишонмаган одам ҳаётда ёмон сценарийлар ёзиб яшайди. Ҳаётнинг хира рангларини, одамларнинг ёмонини, тақдирнинг мураккабликларини... кўради, холос. Лекин, ҳаётнинг ёрқин ранглари, одамларнинг яхшиси, умрнинг гўзал лаҳзалари... бор.

Бекорга ҳамма нарса ниятдан бошланмаслиги айтилмайди. Инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз кучига — имкониятларига ишониши керак! Ўзига шубҳа қилганлар бу ҳаётда жангсиз ва курашсиз енгилади. Шунинг учун, одам нафақат ўзига, балки фарзандларига ҳам ишончни сингдириши лозим.
ГЕНОФОНД

Ўсмирларимизнинг БААга қарши ўйинидан кейинги одатий ўйларим. Бу фикр менда йилларки мустаҳкамланиб келади.

Халқимиз генофонди ўта бой, тасаввуримизга ҳам сиғмайди. У ҳамма хусусият, қобилият, белги... ларни ўзида жамлаган. Шундайки, муқобили, ўхшаши йўқ.

Бу генофонд биологияси ранг-баранг, ўзига хос, такрорланмайдиган генларни сақлайди. Бу генлар ишлаши учун имконият бериш керак! Агар бу генлар тўлиқ ишласа, нафақат спортда, хаёлингизга келган бошқа соҳаларда ҳам тенгсиз бўлиш кафолатланган! Такрорлайман: кафолатланган!

Хулоса ўзингиздан.

Сурат манбаси: https://www.thoughtco.com/dna-373454
10.04.202506:16
Банкка кирдим, туманимиз марказидаги. Навбатимни кутиб ўтирдим. Мендан олдин бир аёлга хизмат кўрсатилаётган эди. Истайсизми-йўқми, суҳбат қулоғингизга чалинади.

"Картамдаги пул йўқ бўлиб қоляпти" шикоят қилди аёл.

Хизматдаги йигит компютердан текшириб, қачон ва қаерда қанчадан пул ечилгани, тўланганини тушунтириб берди, тушган авансни ҳам айтиб, "мабодо, кредит олмаганмисиз?" деб сўради.

"Олганман..."

"Пуллар шу кредитни қоплаш учун ечилган, билмагансиз" деди йигит ва шу билан суҳбат тугади. Аёл ҳам чиқиб кетди.

Навбатим келди, бордим, ўтирдим. Салом-аликдан сўнг сўрадим: "Яна бир банкка кирувдим, у ерда ҳам одамлар кредитини тўлашга навбатда турибди, қарз олганлар кўпми шунчалик?"

"Э, ака, жуда кўп! Ёмони, кўплар қайтара олмайди ҳам, тўлашга имкони йўқ."

"Қайтариш-қайтармаслигига қараб берилмайдими?"
"Йўқ! Умуман сўралмайди. Берилаверади. Одамлар қарзга ботган..."

Бошқа сўрамадим, масаламга ўтдим.

Ўша куни кечқурун синфдошларим билан ўтиришимиз бор эди. Синфдошим, кимё фанидан дарс берадиган дўстим айтиб қолди: "Қаранг, дўстим, қарз олиш осон бўп кетди, "бос! ол!.." деб реклама қилиб ётибди. Менимча, охири яхшимас..."

"Мендаям шу хаёл..." дедим.

Тасаввурим тугал бўлди. Хулоса ўзингиздан.
登录以解锁更多功能。