Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto
Proxy MTProto
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto
Proxy MTProto
PIN-kod avatar
PIN-kod
PIN-kod avatar
PIN-kod
时间范围
浏览量

引用

帖子
隐藏转发
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

Хотира ва қадрлаш куни ҳамда дам олиш кунлари жами 23 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда

Батафсил: https://pinkod.uz/eca372

@pinkoduz
HUMO тўлов тизими дастлабки уч ойда 48 млрд сўм соф фойда олди

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,7 фоизга кўп бўлса-да, 2024 йилнинг учинчи чорагидаги 119,3 млрд сўмлик соф фойдага нисбатан 59,7 фоизга камдир.

Шунингдек, HUMO давлатга тўланиши керак бўлган 200 млрд сўмдан ошиқ тақсимланмаган фойда билан бирга хусусийлаштириб юборилгани маълум бўлди.

Батафсил: https://pinkod.uz/fd7052

@pinkoduz
“Uzbekistan Airways” АЖ соф фойдаси 11,8 млрд сўмга камайди

Компаниянинг биринчи чоракдаги соф фойдаси 49,6 млрд сўмни ташкил этди — бу ўтган йилга нисбатан 11,8 млрд сўмга (23,9%) камроқдир.

Шунингдек, UzAirways’нинг хизматлардан тушган ялпи фойдаси 171,2 млрд сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига қараганда 105,3 млрд сўмга (38%) камайган.

Батафсил: https://pinkod.uz/67ae8a

@pinkoduz
Apple 2027 йилга келиб ақлли кўзойнак ва камерали AirPods'ни тақдим қилиши мумкин — Bloomberg

Компания қурилмаларга ўзининг сунъий интеллект (AI) билан ишловчи функцияларини киритишни режалаштирмоқда.

Батафсил: https://pinkod.uz/5d39f2

@pinkoduz
Биринчи чорак якуни бўйича Uzum bank соф фойдаси 361,6 фоизга кўпайди

Uzum bank 2025 йилнинг биринчи чорагига оид молиявий натижаларни эълон қилди. 

Батафсил: https://pinkod.uz/74f5aa

@pinkoduz
Банклардаги иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари

Pinkod банклардаги иккиламчи бозор учун ажратилаётган ипотека кредитларини бир жойга жамлади. 

Батафсил: https://pinkod.uz/a67eed

@pinkoduz
Ўзбекистон ёки Қозоғистон: қаердаги банклар кўпроқ фойда кўради?

Ўзбекистон ва Қозоғистон кўплаб йўналишларда рақобатдош ҳисобланади ва банк соҳаси ҳам бундан мустасно эмас.

Батафсил: https://pinkod.uz/70d2d1

@pinkoduz
Март ойида уй-жой бозори қандай ўзгарди?

Ўзбекистонда март ойида бозор фаоллиги пасайганига қарамай, уй-жой нархлари йилликда 0,9%га ошди. Жиззахда фаоллик 34%, Навоийда 29%га ўсди. Тошкентда иккиламчи уйлар 5,7%, ижара 7,4%га арзонлашди.

Батафсил: https://pinkod.uz/e4be1e

@pinkoduz
Март ойида автомобиль бозори қандай ўзгарди?

Мазкур ойда автомобиль савдоси 3%га камайди (76,8 минг дона), бироқ хорижий енгил автомобиллар 28%га, фойдаланилган электромобиллар эса 10%га ошди.

Батафсил: https://pinkod.uz/25f307

@pinkoduz
Ўзбекистон қаердан қанча қарз олган?

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 40,2 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Pinkod ушбу қарзнинг қайси ташкилотлардан олингани ва маблағлар қайси йўналишларга сарфлангани билан қизиқди.

Батафсил: https://pinkod.uz/7e8324

@pinkoduz
Олтин нархи сезиларли даражада пасайди

Жумладан, троя унцияси учун олтин нархи $3 500 дан $3 281 гача пасайди.

Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 100 граммлик олтин қуйма нархи эса максимал қийматга нисбатан 7,2 миллион сўм ёки 4,8 фоизга арзонлашди.

Бунинг асосий сабаби нимада?

Батафсил: https://pinkod.uz/ac0273

@pinkoduz
Instagram дўстлар учун умумий Reels лентасини ишга туширди

Янги функция Blend деб номланиб, у орқали икки фойдаланувчининг қизиқишларига мос умумий Reels лентаси шакллантирилади.

Батафсил: https://pinkod.uz/40c52d

@pinkoduz
01.05.202511:20
Олмалиқ конь-металлургия комбинати биринчи чоракда қарийб 2 трлн сўм соф фойда олди

Марказий банкнинг амалдаги курси бўйича бу кўрсаткич 154 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Корхонанинг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,3 фоизга ёки 507,6 миллиард сўмга ошган. 

Батафсил: https://pinkod.uz/634fb7

@pinkoduz
“Ўзавтосаноат” АЖнинг биринчи чоракдаги соф фойдаси 100 баробардан кўпроққа камайди

Компания “Жиззах Автомобиль Заводи” МЧЖ (Volkswagen ишлаб чиқарувчиси), UZAUTO MOTORS АЖ ва BYD UZBEKISTAN FACTORY МЧЖ каби йирик корхоналарнинг таъсисчиси ҳисобланади.

Батафсил: https://pinkod.uz/49bdba

@pinkoduz
UZCARD соф фойдаси биринчи чоракда қарийб 65 фоизга кўпайди

Эълон қилинган молиявий ҳисоботга кўра, компания биринчи чоракни 307,6 млрд сўм соф фойда билан якунлади. 

Таққослаш учун биринчи чорак якунларига кўра, фақатгина учта банк — Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Hamkorbank — UZCARD’дан кўпроқ соф фойда олган.

Батафсил: https://pinkod.uz/8a9eb4

@pinkoduz
Ўзбекистон март ойида қарийб $2 млрдлик олтин экспорт қилди

2025 йил январь-март ойлари якунига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси $17,3 млрдга етди.

Экспорт ҳажми $8,1 млрдни ташкил қилиб, ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 24,4 фоизга ошган бўлса, импорт ҳажми $9,2 млрд бўлиб, 2,3 фоизга камайди.

Батафсил: https://pinkod.uz/222415

@pinkoduz
24.04.202506:19
Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Асосий ставка нима эканлиги ва у қандай белгиланиши ҳакида батафсил бу ерда ўқиш мумкин.

@pinkoduz
Жаҳон савдоси Трамп тарифлари туфайли 2025 йилда 1,5 фоизгача қисқариши мумкин — ЖСТ

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан бошланган савдо урушини “инқироз” деб атади ва вазият янада ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Батафсил: https://pinkod.uz/2009ee

@pinkoduz
01.05.202507:42
Telegram’да янгиланиш: гуруҳ яратмасдан аудио ҳамда видео қўнғироқлар, автоматлаштирилган бизнес ҳисоблари ва бошқалар

Жорий янгиланиш Telegram’га гуруҳсиз шифрланган видео қўнғироқлар, тўлиқ автоматлаштирилган бизнес ҳисоблар, шикоят билдириш ва ҳадъяларни бошқариш каби имкониятларини олиб келди.

Батафсил: https://pinkod.uz/89788d

@pinkoduz
Apple, Meta, Google ва OpenAI: хорижий гигантлар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Биринчи чорак бўйича хорижий компаниялар томонидан тўланган жами солиқ миқдори 1,5 баробарга ўсиб, 36,2 млрд сўмни ташкил этди. 

Энг кўп солиқ тўлаган компания 10,67 млрд сўм билан Apple бўлди. Meta ва Google эса кейинги ўринларни эгаллади. 

Топ бешликдан жорий йилда рўйхатдан ўтган OpenAI ҳамда блокда бўлган TikTok жой эгаллади.

Батафсил: https://pinkod.uz/e6ec51

@pinkoduz
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5,8 млн сўмга етди

Ҳудудлар кесимида энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилган — 22,7 фоизлик ўсиш билан 9,9 млн сўм. 

Қашқадарё, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва яна 9 та вилоятда иш ҳақи республика даражасидан паст бўлиб қолмоқда.

Энг юқори иш ҳақи банк ва суғурта соҳасида, энг пасти эса таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида қайд этилган.

Батафсил: https://pinkod.uz/7352f3

@pinkoduz
Ўзбекистон давлат банкларини хусусийлаштиришни тезлаштириши керак — ХВЖ

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳукуматига давлат банкларини хусусийлаштиришни жадаллаштиришни ва Марказий банкка инфляция 5 фоизлик мақсадга эришмагунча пул-кредит сиёсатини қатъий сақлашни тавсия қилмоқда.

Батафсил: https://pinkod.uz/2f6e03

@pinkoduz
Ўзсаноатқурилишбанк ва Трастбанк’нинг биринчи чорак бўйича соф фойдаси очиқланди

SQB соф фойдаси ўтган йил мос даврига нисбатан 64,2 млрдга кўпайди. Трастбанк’да эса бу кўрсаткич 6,5 млрдга ошди.

Батафсил: https://pinkod.uz/e9f5dc

@pinkoduz
Тенге банк ва Ҳаёт банк’нинг биринчи чоракда кўрган соф фойдаси очиқланди

Жорий йил биринчи чорак якуни бўйича иккала банк фойдасида ҳам сезиларли ўсиш кузатилган. 

Тенге банк фойдаси 112,6 фоизга ошган бўлса, Ҳаёт банкда ушбу кўрсаткич 253,7 фоизга кўпайди. 

Батафсил: https://pinkod.uz/cc1154

@pinkoduz
显示 1 - 24 49
登录以解锁更多功能。