Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ustoz Kundaligi avatar

Ustoz Kundaligi

Хусусий мактаб устози — Моҳир Мирзахмедовнинг шахсий кундалиги.
• Шахсий фикрларим;
• Педагогикага оид фойдали постлар улашаман!
Админ: @light_upon_light2
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Лют 07, 2025
添加到 TGlist 的日期
Серп 22, 2024
关联群组

记录

27.04.202523:59
11.1K订阅者
11.03.202515:21
400引用指数
24.04.202523:59
9.8K每帖平均覆盖率
25.04.202502:45
9.8K广告帖子的平均覆盖率
17.02.202523:59
18.16%ER
24.04.202523:59
90.75%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

Ustoz Kundaligi 热门帖子

24.04.202508:17
Физика устозимиз айтиб қолдилар:

Бир ўқувчимиз доимо "физика энг зўр фан!", дер экан. Хурсанд бўларканлар.

Ногаҳон, ўша ўқувчимиз инглиз тили устозига ҳам худди шу "инглиз тили энг зўр фан!" деганини эшитиб қолибдилар.

Иккала устоз сиқувга олиб "xўш, қайси фан энг зўри?", деб сўрашса

Инглиз тилида ўтилган физика! - деб жавоб берибди. 😂

@Ustoz_kundaligi
26.04.202516:29
Қизим креон деган дори ичарди

Билсак, таркибидаги — панкреатин чўчқанинг ошқозонидан тайёрланаркан. 

Ўрнини босадиган ҳалол дори қидиряпмиз:

Роса изладик. Тополмаяпмиз. 

Ўзим учун хулоса:

Таълим, инновация, ишлаб чиқаришга бепарволик — нафақат дунё, балки эътиқодимизга ҳам таъсир қилади.

@Ustoz_kundaligi
27.04.202508:03
Бахт нима? 

Ҳамма бахтни ҳар хил тасаввур қилади: 

Бойлик. Саломатлик. Оила. Қалб хотиржамлиги.

Менинг эса шахсий бахт формулам бор:

1. Бахт бу — эрталаб уйқуга тўйиб уйғонишинг. 

2. Бахт бу — ҳашаматли жойларда ўтириб, расмини инстаграмга жойлашга эҳтиёж сезмаслигинг. 

3. Бахт бу — футбол кўргинг келсада, ухлай олишинг. 

4. Бахт бу — сартарош соч турмагингни бузиб қўйса, кайфиятинг тушмаслиги. 

5. Бахт бу — қўшнинг янги машина олса, хотиржам ухлай олишинг. 

6. Бахт бу — кимдир сендан охират ишида ўтиб кетса, хотиржам ухлай олмаслигинг. 

7. Бахт бу — бахтсизликни нормал қабул қила билишинг. 

8. Бахт бу — обуначилар постларингни ўғирлаб, тагига ўзининг исмини ёзиб қўйиши. 

9. Бахт бу — китоб дўконига борганда кўзинг чақнай олиши.

10. Бахт бу — оилавий жанжалларни исроф қилмай, хулоса билан якунлай олишинг. 

11. Бахт бу — бемаза овқат еб, бемазалигини сезмай қолишинг.

12. Бахт бу — ўз жоҳиллик даврингни эслаб, хижолатдан уйқуинг ўчиб кетиши.

13. Бахт бу — уришиб қолсанг, биринчи бўлиб кечирим сўрай олишинг. 

14. Бахт бу — қилган яхшиликларинг ёдингдан чиқиб қолиши. 

15. Бахт бу — фарзандингни севишда меъёрни ушлай олишинг. 

16. Бахт бу — қалбингнинг тўри Эгаси учун бўш бўлиши. 

17. Бахт бу — қийинчилик вақти йиғласангда, қалбингда Аллоҳга ношукр бўлмаслигинг.

Энг катта бахт:

18. Бу дунёда комил бахт йўқлигини ичингдан англаб етишинг!

Бахтиёрлар жаннатдадирлар, унда мангу қолувчидирлар (11:108)

Сен учун бахт нима?

@Ustoz_kundaligi
27.03.202510:28
Вертолёт ота-оналар

Вертолёт ота-она (helicopter parent) деган тушунча бор:

• фарзанди ҳаётига ҳаддан ташқари кўп аралашадиган;
• фарзанди муаммоларини фақат ўзи ечадиган;
• кичик муаммо бўлса ҳам мактабга югуриб келаверадиган;
• эркинлик бермай, 24/7 назорат қиладиган ота-оналар учун қўлланилади.

Яъни вертолёт каби бола устида назорат қилиб, «тиқ» этса учиб келадиган ота-оналар.

Таълим эксперти Patrick F.Basset айтишича, энг хавфли вертолёт ота-оналар:

• Фарзанди баҳосини яхшилаш учун устозга босим қилади;
• Фарзанди хатосини «босди-босди» қилишга ҳаракат қилади;
• Фарзанди жазоланса ҳуқуқий чора кўриш билан қўрқитувчилардир.

Албатта, ота-она боласига фақат яхшиликни раво кўради. Вертолётлар ҳам.

Фақат улар яхшилик қиламан деб болага узоқ муддатли зарар беришади:

1. Болада қарамлик пайдо бўлади:

“Барча муаммоларимни онам ҳал қиляпти. Демак мен ҳеч нарсани эплай олмас эканман”, деган хулосага келади.

2. Ўзига ишонч тушиши, ўзини қадрламаслик:

Бола шахсан ўзи муаммога юзлашмас экан, унда муаммога ечим топиш (problem-solving) кўникмаси ривожланмайди.

Натижада унда ўзига ишонч паст бўлади. Чунки инсон муаммоларга ечим топиб, ўз қобилиятларини ишлатганда, ўзини ҳурмат қилишни бошлайди.

3. Стресс ва депрессияга тушиш:

Ота-она боланинг барча муаммоларини ҳал қилиб берар экан, болада стрессга чидамлилик бўлмайди. Энди у муаммоларга йўлиқишдан қўрқа бошлайди.

Ўзига ишонч пастлиги + муаммолардан қўрқиш = стресс ва депрессияга олиб боради.

4. Наркотикка мойиллик:

Ота-она қанчалик вертолёт бўлмасин, фарзанди йўлини қанчалик текислаб бермасин — бу чегараланган. Бир умр фарзандига қалқон бўлолмайди.

Катта ҳаётга қадам қўйган ва бирданига ота-онаси ёрдамидан айрилган «йигит» муаммоларини ҳал қилолмайди. Стресс ва депрессияга тушади. Муаммоларидан қочиш учун йўл қидиради:

Осон ечим топади — гиёҳванд моддалар. Афсуски вертолётлар ўзи билмаган ҳолда фарзандини гиёҳвандликка киришига сабабчи бўлиб қолиши мумкин.

Ечим қандай? Вертолёт бўлишдан қандай сақлансак бўлади?

Ечимини ушбу постга 1000 та реакция қолдирилса ёзиб қолдираман!:

Бошқача қилиб айтганда ёзишга эриняпман..😂

@Ustoz_kundaligi
19.04.202506:49
Абдуллоҳ домлани кўрдим

2010-йилдан бери Абдуллоҳ домлани суҳбатларини эшитаман. Ҳаётда кўришни орзу қилардим.

Ниятимга етдим. Бугун кўрдим:

Одатда медиадаги инсонларни ҳаётда кўрсам — ҳафсалам пир бўларди.

Устозга эса аксинча ҳурматим ошди.

Ҳамма ўзини кўзойнаги билан қарайди.

Мен ҳам педагогик кўз билан қараб, устознинг дарс ўтиш маҳоратини таҳлил қилдим:

1. Оммага мослашиш. Қийин мавзулар ҳам ўта енгил. Содда. Омма тилида гапирилади.

2. Кулгу. Дарслар юморга бой. Одамларни зериктириб қўймаслик учун, тез-тез кулдириб турилди.

3. Мисол бериш. Қийин, мавҳум мавзулар — ўта содда мисоллар билан тушунтирилди: машина, футбол, кундалик ҳаёт.

4. Тана ҳаракати (body language). Мавзу тушунтиришда қўл ҳаракатлари ўта моҳирлик билан ишлатилди. Дарсга ранг ва энергия берди.

5. Равон нутқ. Гаплар дона-дона. Сўзлар равон. Тушунишни осон қилади.

6. Эмпатия. Инсонларни ҳис қилиш кучли: чарчоқ, уйқусираш бошланиши билан дарров одамлар ҳаракатга келтирилди.

7. Кўз контакти (eye contact). Бир ерга қараб — монотон суҳбат қилмасдан, барча оммага кўз ташлаб, дарс ўтилди.

8. Ўз вақтида тугатиш. Одамларнинг ҳолати ҳисобга олинди. Малоллантирилмай, ўз вақтида тугатилди: шакарнинг ҳам ози ширин дегандай.

Хуллас, шундай.

Қирғизистон, Ўш, 18.04.2025

@Ustoz_kundaligi
04.04.202511:44
Топ 15 кесатиқлар

Куни кеча устозлар кесатиқлари бўйича пост жойлагандим. Тўғриси изоҳларни кўриб мириқиб кулдим:

Ўзбек халқи ижодкор халқда.)

Қуйида 15 та энг сараланган кесатиқлар рўйхатини улашаман:

1. — Устоз, Алишер билан Рустам дарсдан қочишди.
— Мени ўйлашибдида

2. Ақллигимни ҳамма билиб қолмасин деб атай тестда кам ишлагансиз аа?

3. Мен ўзимни дарсим билан сизларни суҳбатиларга халақит бераётганим учун узур🙂

4. — Устоз, дафтаримни бу бети тўлиб қолди, кейинги бетига ўтаверайми?
— Йўқ, болажоним партага ёзиб кетаверинг😌

Ўтасанда кейинги бетга шуниям сўрайдими..

5. Бу дафтарга чумолини сиёҳга ботириб қўйворганмисан?

6. Телефонига қараб ўтирса, "шу умр йўлдошингга ҳам дам бер 24 соат сенга хизмат қилиб чарчаб кетди".

7. Илтимос, деразани ёпиб қўйинглар. Кўчадагиларни безовта қиляпмиз.

8. Деворга гапиришни яхши кўраманда ўзи..

9. Келажакда ўқитувчи бўлишгин ўзларингга ўхшаган ўқувчиларинг бўлсин дейман 😂

Бошқа устоздан изоҳ:

Ман шунақа деб кўрганман
— Устоз сизни ҳам устозиз шунақа қарғаганмилар. Биздақа ўқувчиларга дуч келдиз дейишган 😅

10. — йўқ... Жавоҳир ухламаяпти..

Жавоҳир, шунчаки кўзларини юмиб тафаккур қиляпти... 😎

11. Устоз,менга неча баҳо?

— Сен бебаҳосанку

12. Дарс қилмасангиз бувийларни дуоси ижобат бўлсин. IELTS'дан ҳам 5 олилар ))

13. Модадан қолган баҳонадан кўра теша тегмаган, свежий ёлғонлардан айтсангиз бўлмайдими дейман.😁

14. Дафтарнинг устига "умумий дафтар" деб ёзиб қўйилгани ҳамма фандан умумий битта тутса бўлади дегани эмас.

15. — Менга 5 қўйиб бера оласизми?
— 100 баллик тизимда бўлса майли.

Сизга қайси кесатиқ ёқди?

@Ustoz_kundaligi
21.04.202516:30
Сиз «идеал» устозсиз

Сиз блогларни яхши ёзасиз деди. Осмонга учдим.

Мутахассисга кўрсатсам, 80 та имловий хато топди. Жойимга тушдим.

Сиз зўр устозсиз деди талабалар. Аслида дарс самарасиз ўтганини билмасди улар.

Камчиликларингиз оддий одамларга кўринмайди. Улар фикр айтишга қодир эмас.  

Хавфли тарафи:

Улар мақтайди. Ишонасиз. Ўз қобиғингизда юраверасиз. 

• Сизни кимдир мақтаяптими? 
• Етишиб қолдим деб ўйлаяпсизми? 
• Зўр мутахассисман деган фикр келяптими? 

Ундай эмас!

Устозларга мурожаат қилинг. Камчиликларингиз устида ишланг. 
Ривожланинг!

Устозлар ҳам мақтаяптими? 
Бошқа устоз топиш вақти келибди.

Хуллас, айтилганидек:

Мукаммалликнинг чегараси йўқ.

Фалокатнинг энг каттаси — оми инсонлар мақтовидир. Мақтов қанча қанча инсонларни йўлдан оздирди.

Солиҳлар гулшани китобидан


@Ustoz_kundaligi
11.04.202517:40
Кредит олишда мени жаҳлимни чиқарадиган ҳолатлар:

7. Кимдир кредит олса

6. Кимдир ҳашамат учун кредит олса

5. Кимдир ҳашамат учун кредит олиб, мақтанса

4. "Кредит олма!", дейишимга қарамай яқиним кредит олса

3. Яқиним ҳашамат учун кредит олса

2. Яқиним ҳашамат учун кредит олиб, тўлай олмай қийналса

1. "Олма!" дейишимга қарамай, яқиним ҳашамат учун кредит олиб, тўлай олмай қийналиб, менга тўлаттирса..

@Ustoz_kundaligi
08.04.202503:43
Бир медиада машҳур устозни ўғилларини ўқитаман:

Энг қизиғи, отасидан ўрганиб, ўғлига ўргатяпман.

Ўзимга хулоса:

Жамиятга хизмат қил. Ўша жамиятда сенинг фарзандинг ҳам бор..

@Ustoz_kundaligi
23.04.202513:48
Қашшоқлик нима?

Қашшоқлик — тўйингга "мерс" айтиб, ўзинг ҳар куни автобусда ишга боришинг.

Қашшоқлик нима?

Ҳашаматли уй қуриб, табиат гўзалликларидан маҳрум қолишинг.

Қашшоқлик нима?

Қимматбаҳо соат тақиб, лекин вақтнинг қадрига етмаслигинг.

Қашшоқлик нима?

Расмларда ўзингни бахтли кўрсатиб, аслида қалбда бадбахт яшашинг.

Қашшоқлик нима?

Сарпо учун ҳашаматли жавон олиб, ўзинг эски пиёлада чой ичишинг.

Қашшоқлик нима?

Қиммат машина олиб, ичингда кредитини ўйлаб сиқилишинг

Қашшоқлик нима?

Дўстлар олдида сахий бўлиб, ўз оилангдан пул аяб яшашинг.

Қашшоқлик нима?

Бренд кийимлар кийиб, қалб гўзаллигига беъэътибор бўлишинг.

Хуллас, қашшоқлик чарчатди, дўстлар
:

Бир соатлик дунёда бахтли яшайлик!

@Ustoz_kundaligi
Биз Гарвардни забт этдик!

Sodiq School мактабимиз 11-синф ўқувчиси — Жасурбек Умаров "HARVARD" олийгоҳига ўқишга қабул қилинибди!

Жасурбек ва унинг оиласини ушбу муваффақият билан табриклаймиз.

@Ustoz_kundaligi
06.04.202507:20
Дарсларни фаол ўтишнинг 8 йўли:

Янги ҳамда тажрибали устозлар учун синфдаги тартибсизликни бартараф этиш учун маслаҳатлар

Мақолани ўқинг: https://telegra.ph/Darslarni-faol-otishning-8-yoli-04-06
05.04.202507:31
Уй вазифасини бажартиришда "айёр" бир усул

Виктор Шаталов тажрибасидан

Одам табиатан қизиққан, қўлидан келадиган ишни бажаришга кўпроқ интилган. Агар бирор иш муваффақиятли чиқса, инсон шунга янада кўпроқ вақт ажратади.

Аксинча, яхши чиқмаётган ишни давом эттириш қийин кечади. Масалан, уй вазифалари ҳақида ўйлаб кўрайлик. Кўп ўқувчилар уй ишини ўзлари эмас, дўстларидан кўчириб келишни афзал кўришади.

Батафсил таҳлил қилинса, бунинг ортида қобилият етишмаслиги эмас, балки билим, тажриба ва энг муҳими — ўзига ишончнинг камлиги туради.

Ана шу ишончни оширишда таниқли математик устоз Виктор Фёдорович Шаталовнинг усули катта фойда беради.

Одатда, устозлар уйга 10 та масала, 5 та гап таҳлили, ёки 3 та гап тузиш каби топшириқлар беришади. Интилувчан, ота-онаси ёрдам берадиган ўқувчи бу вазифаларни яхши бажаради.

Бироқ имконияти камроқ бўлган ўқувчи нима қилади? Одатда, бир амаллаб "йўлини қилади", яъни кўчиради ёки шошма-шошар битта-иккита мисол ечади.

Аслида уй вазифаси шунчаки, синфдаги билимларни мустаҳкамлаш усули эмас, балки мустақил ишлашга, ўқишга ўргатиши билан қадрли.

Виктор Шаталов бундай пайтда бошқача ёндашувни қўллаган:
У ўқувчиларга 5 ёки 10 та эмас, бир йўла 100 та мисол берарди. Лекин:

• Ўқувчи шулардан истаганини танлайди,

• Истаганча ечади,

• Аммо ҳеч бўлмаганда битта мисолни ечиб келиш шарт бўларди.

Ҳатто ўзига ишончи кам ўқувчи ҳам битта осон мисолни топиб, ечишга ҳаракат қилади. Вақт ўтиши билан у янада кўпроқ мисол ечишни бошлайди.

Бу қандай натижа беради?

Асосий омил — ўзига ишонч пайдо бўлиши.

Кўп ўқувчилар муваффақиятсизликдан, хато қилишдан, бошқаларга кулги бўлишдан қўрқади. Шу сабабли "тушунмадим" деган баҳона билан умуман ҳаракат ҳам қилмайди.

Бироқ агар у битта мисолни еча олса ҳам, шу орқали "мен ҳам бир нима қила оламан" деган ишонч пайдо бўлади.

Психологияда бу ҳолатга "муваффақият вазияти" дейилади. Яъни, ўқувчи ўзини муваффақиятли ҳис қилиши учун кичик ғалаба керак.

Шаталов нафақат билим берувчи устоз, балки руҳий қўллаб-қувватловчи мураббий ҳам бўлган. У шундай ўқувчиларни нозик йўл билан вазифани бажаришга ундаган.

Эҳтимол, бу ягона усул эмас. Бошқа самарали йўллар ҳам бор. Уларни излаш, ўрганиш ва амалиётда қўллаш эса ҳар бир устоз учун фойдали бўлиши турган гап.

Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)

@Ustoz_kundaligi
11.04.202515:39
Опам айтиб қолдилар:

Фарзандларимга битта китоб тугатгани учун 50 минг сўмдан беряпман.

Зўр ишларкан. Тинмай ўқишяпти. Ҳар 3 кунда битта китоб тугатишяпти.

Фақат ёмон тарафи бор экан:

Пулим тугаб, кафангадо бўлдим. 😅

@Ustoz_kundaligi
26.04.202505:06
1. Навбат бузадиганларни ёмон кўраман.

2. Навбат бузганларга индамайдиганларни эса унданда баттар.

Биринчисига — амал қилдим, иккинчисида — ўзим ҳам қийналдим.

- Ўзинг амал қилмасанг нега ёзяпсан?

- Айтилганку, энг камида қалби билан ёмон кўрсин деб:

«Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин. Агар (қўли билан қайтаришга) кучи етмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам кучи етмаса, қалбан ёмон кўрсин. Бу эса имоннинг энг заиф даражасидир» (Муслим ривояти).

@Ustoz_kundaligi
登录以解锁更多功能。