Україна Сейчас | УС: новини, політика

Україна Online: Новини | Політика

Всевидящее ОКО: Україна | Новини

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Николаевский Ванёк

Инсайдер UA

Реальна Війна | Україна | Новини

Реальний Київ | Украина

Лёха в Short’ах Long’ует

Україна Сейчас | УС: новини, політика

Україна Online: Новини | Політика

Всевидящее ОКО: Україна | Новини

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Николаевский Ванёк

Инсайдер UA

Реальна Війна | Україна | Новини

Реальний Київ | Украина

Лёха в Short’ах Long’ует

Україна Сейчас | УС: новини, політика

Україна Online: Новини | Політика

Всевидящее ОКО: Україна | Новини

Ustoz Kundaligi
Хусусий мактаб устози — Моҳир Мирзахмедовнинг шахсий кундалиги.
• Шахсий фикрларим;
• Педагогикага оид фойдали постлар улашаман!
Админ: @light_upon_light2
Реклама: @UK_Reklama

关联群组

Ustozlar — Chat
132
记录
11.05.202523:59
11.1K订阅者11.03.202515:21
400引用指数24.04.202520:00
9.8K每帖平均覆盖率25.04.202502:45
9.8K广告帖子的平均覆盖率17.02.202523:59
18.16%ER25.04.202514:06
90.75%ERR24.04.202508:17
Физика устозимиз айтиб қолдилар:
Бир ўқувчимиз доимо "физика энг зўр фан!", дер экан. Хурсанд бўларканлар.
Ногаҳон, ўша ўқувчимиз инглиз тили устозига ҳам худди шу "инглиз тили энг зўр фан!" деганини эшитиб қолибдилар.
Иккала устоз сиқувга олиб "xўш, қайси фан энг зўри?", деб сўрашса
Инглиз тилида ўтилган физика! - деб жавоб берибди. 😂
@Ustoz_kundaligi

12.05.202514:56
Омма олдида гапириш сири
Омма олдида чиқиш қилиб тураман. Кўп марта янги гуруҳ ўқувчиларига дарс ўтишимга тўғри келган.
Видеоларга тушаман. Қолаверса, одатда тажрибаси мени ёшимданда катта бўлган устозларга тренинг ўтишимга тўғри келади.
Ҳаяжонланиш бўлади, албатта. 2 дақиқа. Дарров ҳаяжон йўқолади.
Кейин эса дўстимга гапиргандек дарс ўтиб кетавераман.
Кел, қадрдоним, сенга ўзимнинг омма олдидаги қўрқувимни енгиш услубларимни ўргатаман:
1. Қўрқув сабаби – мавҳумлик. Сени нима кутаётганини, дарсинг қандай ўтишини билмасанг, ҳаяжонга тушасан. Давоси – тайёргарлик. Дарсингни ипидан игнасигача режалаштириб ол. Мабодо “бу ишламай қолса, буни ишлатаман” деган тарзда «б» режани ҳам тузиб қўйсанг, янада яхши бўлади.
2. “Одамлар қандай қабул қиларкин?”, “Шарманда бўлмасмиканман?” – деган ваҳималар пайдо бўлса, ўзингга эслат: барибир 100 йилдан кейин ҳамма чириб йўқ бўлиб кетади. Сен ҳам. Одамлар ҳам.
3. Аудитория ўта тажрибали бўлса, шуни ўйла – ҳаттоки бирор барг ҳам Аллоҳнинг изнисиз тушмайди. Аллоҳ сени айнан шу ерда гапиришингни тақдир қилган. Демак, улар билмайдиган ниманидир сен биласан.
4. Қўрқув, ҳаяжон, стресс – ривожланаётганингни билдиради. Фойдаланиб қол. Бу катта неъмат. Кейин хоҳласанг ҳам бу туйғуларни тополмайсан.
5. Имкон бўлса, дарсингни биринчи катта аудиторияда эмас, кичикроқ танишлар олдида ўтказиб синаб ол. Қаерида бўшлиқ бўлса, тўлдириб ол.
6. Агар томошабинлар жуда ақлли бўлиб туюлаётган бўлса – фақат туюляпти. Биз бандалар ҳаммамиз жоҳилмиз.
7. “Мен гапирадиган мавзуни улар аллақачон билишсачи?” деган қўрқув бўлса, эслаб қол – билим беришдан ташқари, эслатма бериш ҳам катта хизмат.
Шунда ҳам ҳаяжонинг босилмаса сенга риторик саволим бор:
Нега қаланғи-қасанғи бетайинлар, очиқ-сочиқ кийимларда омма олдига чиқишга уялмайди, сен эса яхшилик тарқатаман деб хижолат чекишинг керак?
Ишларингга омад!

15.05.202518:40
10 000$лик қўй
Танишимиз хориждан 10 000 долларга қўй олиб келди.
Ҳайрон бўлдим.
Намунча қиммат? Бу қўйдан нима фойда? — сўрадим эгасидан.
“Мақсад — янги зот етиштириш” – деди у.
“Қўйлар қанчалик янги насл билан "турмуш қурса", шунчалик бақувват, зотдор қўзилар туғилади.
Янги қон киради. Акс ҳолда, бир насл ичидаги жуфтлашув натижасида насл заифлашади, кичрайиб кетади. Худди инсонлардагидек: қариндошлар орасидаги никоҳ тавсия қилинмайдику ахир.”
Янги насл + янги қон = Зотдор авлод
Ўйлаб қарасам, инсон фикрлашида ҳам шу формула ишларкан.
Яқин дўст, тенгдош, синфдош, ҳамкасб — булар билан фикр алмашиш ёқимли.
Гапингиз бир жойдан чиқади, суҳбатлар мароқли ўтади.
Аммо бир муаммо бор:
Бир фикрда «қотиб» қолиш хавфи. Атрофингиздагилар сизни тасдиқлайверади. Фикрларингизга ҳаддан ташқари ишониб кетасиз. Бу — “Confirmation Bias” га олиб бориши мумкин.
Инсон тафаккурига ҳам янги қон керак:
Ёшлар, кексалар, қарама-қарши фикрлилар билан суҳбат. Улар дунёқарашингизни кенгайтиради.
Хилма-хил нуқтайи назарлар сизни мураккаброқ фикрлашга ундайди.
Қарама-қарши фикр + Янгича ёндашув = Мураккаб фикрлаш
Хуллас
Турли ёшдаги, ҳар хил табақадаги инсонлар билан дўстлашинг.
Сизга қарши фикрлайдиганларни асранг!
"Зотдор" фикрлайдиган инсон бўласиз..

05.05.202516:38
11.05.202517:18
— Шу қизимни чиқариш учун хорижда ишлаяпман. Болам-чақам деб юрибмизда..
— Қиз чиқариш шунчалик катта харажат талаб қиладими?
— А энди, тўйни каттароқ қилмасанг бўлмайди. Танишлар кўп. Қолаверса, аёлларнинг латта-путтасини биласанку.
— Шу тўйни ихчам ўтказиб, латта-путталарни йўқ қилсангиз бўлмайдими?
— Йўғе, одамлар нима дейди?!
— Болам-чақам деб эмас, аслида, "одамлар нима дейди"си учун ишлаб юрган экансизда амаки..

26.04.202516:29
Қизим креон деган дори ичарди
Билсак, таркибидаги — панкреатин чўчқанинг ошқозонидан тайёрланаркан.
Ўрнини босадиган ҳалол дори қидиряпмиз:
Роса изладик. Тополмаяпмиз.
Ўзим учун хулоса:
Таълим, инновация, ишлаб чиқаришга бепарволик — нафақат дунё, балки эътиқодимизга ҳам таъсир қилади.

28.04.202503:46
«Халқимиз фақат емоқ-ичмоқдангина юксак чўққиларни забт эта олади. Илм-фанга ҳам шунчалик ғайрат қилганида эди... »
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@Ustoz_kundaligi
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@Ustoz_kundaligi
19.04.202506:49
Абдуллоҳ домлани кўрдим
2010-йилдан бери Абдуллоҳ домлани суҳбатларини эшитаман. Ҳаётда кўришни орзу қилардим.
Ниятимга етдим. Бугун кўрдим:
Одатда медиадаги инсонларни ҳаётда кўрсам — ҳафсалам пир бўларди.
Устозга эса аксинча ҳурматим ошди.
Ҳамма ўзини кўзойнаги билан қарайди.
Мен ҳам педагогик кўз билан қараб, устознинг дарс ўтиш маҳоратини таҳлил қилдим:
1. Оммага мослашиш. Қийин мавзулар ҳам ўта енгил. Содда. Омма тилида гапирилади.
2. Кулгу. Дарслар юморга бой. Одамларни зериктириб қўймаслик учун, тез-тез кулдириб турилди.
3. Мисол бериш. Қийин, мавҳум мавзулар — ўта содда мисоллар билан тушунтирилди: машина, футбол, кундалик ҳаёт.
4. Тана ҳаракати (body language). Мавзу тушунтиришда қўл ҳаракатлари ўта моҳирлик билан ишлатилди. Дарсга ранг ва энергия берди.
5. Равон нутқ. Гаплар дона-дона. Сўзлар равон. Тушунишни осон қилади.
6. Эмпатия. Инсонларни ҳис қилиш кучли: чарчоқ, уйқусираш бошланиши билан дарров одамлар ҳаракатга келтирилди.
7. Кўз контакти (eye contact). Бир ерга қараб — монотон суҳбат қилмасдан, барча оммага кўз ташлаб, дарс ўтилди.
8. Ўз вақтида тугатиш. Одамларнинг ҳолати ҳисобга олинди. Малоллантирилмай, ўз вақтида тугатилди: шакарнинг ҳам ози ширин дегандай.
Хуллас, шундай.
Қирғизистон, Ўш, 18.04.2025

09.05.202517:10
Дўстимиз кеч қолди:
“Ухлаб қолгандирда” – деди одатда ухлаб қолувчи танишимиз.
“Намозини йўлда ўқиётгандирда” – деди намозига қаттиқ қаровчи дўстимиз.
“Тирбандликка тушиб қолган бўлса керак” – деди машинаси бор танишимиз.
“Бетайин, вақтига умуман қарамайди у!” – деди бетайинроқ дўстимиз.
Хулоса:
Ҳамма ўзидан келиб чиқиб гумон қилади!
Айтишадику:
Ўғри дунёдаги ҳаммани — ўғри деб ўйлайди.

27.04.202508:03
Бахт нима?
Ҳамма бахтни ҳар хил тасаввур қилади:
Бойлик. Саломатлик. Оила. Қалб хотиржамлиги.
Менинг эса шахсий бахт формулам бор:
1. Бахт бу — эрталаб уйқуга тўйиб уйғонишинг.
2. Бахт бу — ҳашаматли жойларда ўтириб, расмини инстаграмга жойлашга эҳтиёж сезмаслигинг.
3. Бахт бу — футбол кўргинг келсада, ухлай олишинг.
4. Бахт бу — сартарош соч турмагингни бузиб қўйса, кайфиятинг тушмаслиги.
5. Бахт бу — қўшнинг янги машина олса, хотиржам ухлай олишинг.
6. Бахт бу — кимдир сендан охират ишида ўтиб кетса, хотиржам ухлай олмаслигинг.
7. Бахт бу — бахтсизликни нормал қабул қила билишинг.
8. Бахт бу — обуначилар постларингни ўғирлаб, тагига ўзининг исмини ёзиб қўйиши.
9. Бахт бу — китоб дўконига борганда кўзинг чақнай олиши.
10. Бахт бу — оилавий жанжалларни исроф қилмай, хулоса билан якунлай олишинг.
11. Бахт бу — бемаза овқат еб, бемазалигини сезмай қолишинг.
12. Бахт бу — ўз жоҳиллик даврингни эслаб, хижолатдан уйқуинг ўчиб кетиши.
13. Бахт бу — уришиб қолсанг, биринчи бўлиб кечирим сўрай олишинг.
14. Бахт бу — қилган яхшиликларинг ёдингдан чиқиб қолиши.
15. Бахт бу — фарзандингни севишда меъёрни ушлай олишинг.
16. Бахт бу — қалбингнинг тўри Эгаси учун бўш бўлиши.
17. Бахт бу — қийинчилик вақти йиғласангда, қалбингда Аллоҳга ношукр бўлмаслигинг.
Энг катта бахт:
18. Бу дунёда комил бахт йўқлигини ичингдан англаб етишинг!
Бахтиёрлар жаннатдадирлар, унда мангу қолувчидирлар (11:108)
Сен учун бахт нима?

21.04.202516:30
Сиз «идеал» устозсиз
Сиз блогларни яхши ёзасиз деди. Осмонга учдим.
Мутахассисга кўрсатсам, 80 та имловий хато топди. Жойимга тушдим.
Сиз зўр устозсиз деди талабалар. Аслида дарс самарасиз ўтганини билмасди улар.
Камчиликларингиз оддий одамларга кўринмайди. Улар фикр айтишга қодир эмас.
Хавфли тарафи:
Улар мақтайди. Ишонасиз. Ўз қобиғингизда юраверасиз.
• Сизни кимдир мақтаяптими?
• Етишиб қолдим деб ўйлаяпсизми?
• Зўр мутахассисман деган фикр келяптими?
Ундай эмас!
Устозларга мурожаат қилинг. Камчиликларингиз устида ишланг.
Ривожланинг!
Устозлар ҳам мақтаяптими?
Бошқа устоз топиш вақти келибди.
Хуллас, айтилганидек:
Мукаммалликнинг чегараси йўқ.
Фалокатнинг энг каттаси — оми инсонлар мақтовидир. Мақтов қанча қанча инсонларни йўлдан оздирди.
Солиҳлар гулшани китобидан

23.04.202513:48
Қашшоқлик нима?
Қашшоқлик — тўйингга "мерс" айтиб, ўзинг ҳар куни автобусда ишга боришинг.
Қашшоқлик нима?
Ҳашаматли уй қуриб, табиат гўзалликларидан маҳрум қолишинг.
Қашшоқлик нима?
Қимматбаҳо соат тақиб, лекин вақтнинг қадрига етмаслигинг.
Қашшоқлик нима?
Расмларда ўзингни бахтли кўрсатиб, аслида қалбда бадбахт яшашинг.
Қашшоқлик нима?
Сарпо учун ҳашаматли жавон олиб, ўзинг эски пиёлада чой ичишинг.
Қашшоқлик нима?
Қиммат машина олиб, ичингда кредитини ўйлаб сиқилишинг
Қашшоқлик нима?
Дўстлар олдида сахий бўлиб, ўз оилангдан пул аяб яшашинг.
Қашшоқлик нима?
Бренд кийимлар кийиб, қалб гўзаллигига беъэътибор бўлишинг.
Хуллас, қашшоқлик чарчатди, дўстлар:
Бир соатлик дунёда бахтли яшайлик!

02.05.202517:51
Амир Олимхон хазинаси
Амир Олимхон деганда кўз олдимизга улкан бойлик келади.
Бухоро амири бўлган бу кишининг олтин-кумуш хазинаси — бўйи 35, эни 14 метрли тепаликни ташкил қилган.
Тахминан бугунги 80 та денгиз контейнерига тенг бойлик!
Аммо бу хазинадан халқ фойда кўрмади. Амирлар уни фақат йиғиш ва кўпайтириш билан овора бўлган.
Руслар ҳужум қилиши хавфи туғилганда, амирлардан қурол-яроғ учун пул сўрашган — улар рад этган.
Натижада руслар Бухорони босиб олди. Бойлик эса вагонларга ортилиб, олиб кетилди. Амир бойликларини ташлаб қочди.
Амир Олимхоннинг невара куёви айтишича, ҳатто фарзандларига ҳам ҳеч нарса қолмаган.
Олимхон оддий кийимда, соддагина ҳолатда вафот этган.
Хулоса оддий: мулк қанча катта бўлмасин, агар ишлатилмаса — фойда бермайди.
Бухоро Амирининг тиллаларини санаб, афсусланамиз.
"Ишлатсанг ўлармидинг?" — деб танқид қиламиз.
Аммо энг ачинарлиси — ўзимиз ҳам худди шу хатони такрорлаяпмиз..
Бизда Амирданда катта бойлик бор!
Ҳа, тўғри ўқидингиз.
Бу бойлик — ВАҚТ.
Қанчадан-қанча баракали тонглар, кунлар, тунларни исроф қиляпмиз.
Ачинаман — эҳ, шунча вақтда нималар қилиш мумкин эди-я?
Қадимда олимлар ҳатто овқатланишдан ҳам вақт қизғаниб, илм билан машғул бўлган.
Шайх Ҳазратлари эса вақт тежаш учун таҳоратгача кийимининг тугмаларини ечиб борганларини
эшитгандим.
Ишончим комил: ҳозир Бухоронинг исталган Амирига “бир кун ибодат қиласанми, ё хазинангними танлайсан?” десак — иккиланмай биринчисини танларди.
Хуллас, нима демоқчиман?
Бировнинг хазинасига ачиниб, ўз бойлигимиз — вақтимизни унутмайлик, азизлар!

26.04.202505:06
1. Навбат бузадиганларни ёмон кўраман.
2. Навбат бузганларга индамайдиганларни эса унданда баттар.
Биринчисига — амал қилдим, иккинчисида — ўзим ҳам қийналдим.
- Ўзинг амал қилмасанг нега ёзяпсан?
- Айтилганку, энг камида қалби билан ёмон кўрсин деб:
«Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин. Агар (қўли билан қайтаришга) кучи етмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам кучи етмаса, қалбан ёмон кўрсин. Бу эса имоннинг энг заиф даражасидир» (Муслим ривояти).

30.04.202511:07
Китобсиз ўтган 10 кун
Сафар, касаллик, ички муаммолар сабабли 10 кун китоб ўқий олмадим.
Аксига олиб, китоб ўқиш марафоним ҳам тугаганди. Жазодан қўрқиб, ўқиб турардим.
Шу кун ичида ўзимда қуйидаги ўзгаришларни сездим:
1. Янги фикр, ғоялар келмай қолди;
2. Ишга, ўқишга мотивациям тушди;
3. Кўп стрессга тушдим;
4. Самарадорлигим тушиб кетди;
5. Келажакка ишончим йўқолди;
6. Қалбимда моддиятга муҳаббат ошди;
7. Блог ёзгим келмай қолди;
8. Ўта зерикарли одамга айландим;
9. Нутқим равонлигини йўқотдим;
10. Ўзимга ишонч тушди.
Сиз ҳам юқоридагиларни ҳис қилмоқчимисиз?
10 кун китоб ўқиманг!
Тез орада китоб ўқиш марафонини қайта ташкил қиламиз. Қўшилинг!

登录以解锁更多功能。