ULUG'BEK HAMDAM ijodi
"ULUG'BEK HAMDAM ijodi" 群组最新帖子

07.05.202501:17
07.05.202501:17
Лимфа тугунлари саратони билан оғир бетобликка йўлиққан колумбиялик буюк ёзувчи Габриел Гарcиа Маркес ўз ўқувчиларига хайрлашув мактуби билан мурожаат қилишга аҳд қилди.
"Агар Худойим Таоло латта қўғирчоқ эканлигимни бир лаҳзага унутиб, менга озгина ҳаёт бахш этганида, ўйлаганим ҳамма нарсани айтмаган бўлардим, аксинча, айтганларим ҳақида кўпроқ ўйлаган бўлардим.
Мен нарсаларни нархига қараб эмас, балки аҳамиятига кўра қадрлаган бўлардим. Кўзларим юмилган ҳар бир дақиқа олтмиш сония ёруғликни йўқотиш эканини билган ҳолда камроқ ухлаб, кўпроқ орзуларим сари интилардим.
Бошқалар тўхташганида юрардим, бошқалар ухлаганда уйғонардим, бошқалар гапирганда тинглардим. Ва шоколадли музқаймоқни еб шундай роҳатланардим-ки!..
Худо менга озгина умр берса, оддийгина кийиниб, қуёшнинг илк нурларини нафақат танам, балки руҳим билан қарши олардим. Эй Худойиме, агар қалбим бўлса, нафратимни музга ўраб, қуёш чиқишини кутардим.
Юлдузлар остида расм чизардим, худди Ван Гог каби, Бенедеттининг шеърлари ва қўшиқларини орзу қилардим: Серра менинг Ой ёғдусидаги серенадам бўларди.
Мен атиргулларни кўз ёшларим билан ювардим, уларнинг тиканлари оғриғини ҳис қилардим, гулбаргларидан бўса олардим.
Худойим, агар озгина умрим бўлса... Севган инсонларимга уларни севишимни айтмай бир кунимни ҳам ўтказмаган бўлардим.
Мен одамларга кексайганда севги йўқолади, деб ўйлашлари қанчалик нотўғри эканлигини исботлаган бўлардим: аксинча, улар севишни тўхтатганлари учун қаришади! Мен болага қанот берардим, унга учишни ўргатардим. Мен кексаларга ўлим қариликдан эмас, унутишдан келади, деб айтардим. Сизлардан қанча кўп нарсаларни ўргандим, эй одамлар...
Барча тоғ чўққисида бўлишни исташини, ҳақиқий бахт эса қуйида эканлигини англамасликларини билиб олдим.
Тушундимки, янги туғилган чақалоқ отасининг бармоғини митти муштида биринчи бўлиб ушлаганида, у абадий ушлаб қолар экан.
Мен сиздан жуда кўп нарсани ўргандим, лекин ростини айтсам, буларнинг фойдаси йўқ, чунки буларнинг барини сандиққа қамаб, афсуски, бахтсизларча ўлаяпман".
©️ Сарвар Раҳимий таржимаси

06.05.202522:14
20 ёшда пул керак, дейсан. 30 да бахт. 40 да ёшликни қўмсайсан, 50 да эса соғлиқни. 80 да-чи, яна бирон йил яшасам эди, деб қоласан. Ана шунақа гаплар!..🙏

06.05.202514:10
06.05.202514:09
“СИЙЛАНГАН ЖОЙИДА АЗИЗДИР ИНСОН”
Шундай дейди халқимиз, устозларимиз.
Мен бугун (06.05.2025) Тошкент амалиий фанлар университетининг устоз ўқитувчилари талабаларга астойдил дарс беришига амин бўлиб келдим. Шунинг учун талабалар ҳам адабиётга бегона эмас, уларнинг кўзлари ёниб турибди, саволлари тугамайди. (Икки соат деганда учрашувни якунлашларини ўзим илтимос қилдим). Ўқитса, ўғил-қизларимизни танланган соҳасига қизиқтирса бўларкан-ку!..
Оғзингдан чиқаётган ҳар бир сўзни, фикрни тушуниб туришганини сезиб ўтирсанг, ўзингни сийлангандек ҳис қилар экансан, киши. Ҳа, ушбу жамоа “ўзимизникилар” эди, яъни “адабиёт йўловчилари” эди. Атроф-дунё сенга, сен эса атроф-дунёга тобора бегоналашиб бораётганинг ҳозирги даврда бундай руҳдош, қисматдошларга дуч келиш чиндан-да ажойиб! Илойим, жамоага, у яратган ўртам (муҳит) га кўз тегмасин!
Бунинг сири нимада экан?
У ёки бу кишининг отини тутиб, ҳамду сано айтмоқчи эмасман. Қисқа қилиб дейман: иш эгасининг қўлига тушган. Ҳар ҳолда, мен борган факультетда шундайга ўхшади.
Замондошлар! Чиндан ҳам ҳамма соҳада ишни ўз эгасига топшириш кўпгина маддалаб кетган яраларимизга малҳам бўлади. Тасодифий одамлар, соҳага яримтаниш, яримбегона корчалонлар тараққиёт йўлидаги асосий ғовдир.
Учрашувдан кўринишлар:

转发自:
BOOK.UZ

06.05.202507:33
🔥 TAQDIMOT 🔥
Ayni damda Toshkent Amaliy Fanlar universitetida yozuvchi Ulugʻbek Hamdam bilan adabiy uchrashuv hamda yozuvchining «Toʻrtkoʻcha» asari taqdimoti bo‘lib o‘tmoqda.
Siz ushbu asar bilan tanishib chiqdingizmi?
📚@bookuzbekistan

06.05.202503:24
Мушук, уй, баҳор ва хаёл...😊

06.05.202503:04
ЎЛИК ОТ НАЗАРИЯСИ
Бу - баъзи “шахслар”, “муассасалар” ёки “давлатлар” ҳал қилинмайдиган муаммоларни қандай “ҳал қилиш”ларини тасвирлайдиган сатирик метафора. Улар ҳақиқатни қабул қилиш ўрнига, ўз ҳаракатларини оқлашга интиладилар.
Асосий ғоя оддий: агар сиз отингиз ўлик эканини тушунсангиз, энг маъқул иш бу - отни улоқтириш ва ҳаракат учун бошқа йўл излаш. Аммо амалда аксинча бўлади. Ўлик отни ташлаш ўрнига, “баъзи сиёсатчилар” қуйидаги ҳаракатларни амалга оширадилар:
- Отга янги эгар сотиб оладилар;
- Гарчи у ўлик бўлса ҳам отнинг овқатланишини яхшилашга уринадилар;
- Аслида муаммони ҳал қилмаса-да, чавандозни алмаштирадилар;
- Отни парвариш қилувчини ишдан бўшатадилар ва янгисини ёллаш орқали янги натижа кутадилар;
- Ўлик отнинг тезлигини ошириш йўлларини муҳокама қилиш учун йиғилишлар ўтказадилар;
- Ўлик от муаммосини ҳар томонлама таҳлил қилиш учун қўмиталар ёки янги ишчи гуруҳлар тузадилар. Бу гуруҳлар эса бир неча ой ишлайди, ҳисоботлар тузади ва охир-оқибат аниқ хулосага келади: от ўлик;
- Отни бошқа ўлик отлар билан таққослаш орқали ҳаракатларни оқлаш, муаммонинг сабаби машғулот eтишмаслиги эканлигини таъкидлайдилар;
- От учун машғулот дастурларини таклиф қиладилар - бу эса бюджет ҳаражатларини ошишини англатади;
- Ўлик тушунчасини қайта таърифлашга ҳаракат қиладилар - ўз-ўзи ва бошқаларни отнинг ҳали ҳам потенциалга эга эканлигига ишонтиришга уринадилар.
Хулоса:
Бу назария кўплаб “шахслар” ва “ташкилотлар” ҳақиқатни инкор қилишни афзал кўришларини, муаммони дастлабки босқичда тан олиб, ақлли ва самарали қарор қабул қилиш ўрнига вақт, ресурс ва кучларни самарасиз ечимларга сарфлашини тавсифлайди. (У.Охунжонов).

06.05.202503:00
НИКОЛА ТЕСЛА: ҚАЙТА ТАҚИҚЛАНГАН ИЛМ ВА ОЛАМИМИЗНИНГ ЯШИРИН КОДИ
Муаллиф: OT, квант физикаси ва энергетик биоилмлар бўйича эксперт; Dr. Маҳмуджон Қўчқоровнинг ёрдамчиси
Манба: OTA – Одам Тили Академияси (YouTube)
⸻
Агар сиз энергия, шифо ва олам ҳақида биламан деб ўйлаган ҳамма нарсаингиз — фақатгина юзаки сатҳ бўлиб, чуқур реалликнинг фақат юзини чизиб ўтган бўлса-чи?
Эътиборингизни Никола Теслага қаратинг — у фақат ихтирочи эмас, балки кўп асрлик сирларни сезган ва инсониятдан яширилган космик кодни кўра олган мутафаккир пайғамбар эди.
Бу «бомба» мақолада сизни сўнгги 100 йил давомида қудратли гуруҳлар томонидан тизимли равишда яшириб келинаётган ман этилган билимлар билан таништираман:
⚡️ Wardenclyffe минораси ҳақиқати — Тесланинг глобал БЕПУЛ энергия лойиҳаси нима учун инсониятнинг озодлигига таҳдид сифатида кўрилган?
⚡️ 3, 6, 9 рақамларининг космик аҳамияти — Тесла бу рақамларни Оламнинг операцион тизими деб атайди. Уларни тўғри англаш орқали материя, онг ва вақт тўқиладиган тўрлар очилади.
⚡️ Шифобахш частоталар ва PEMF технологияси — Менинг шахсий тажриба асосида синаб кўрган табиий тўлқинли шифо усули тиббиётни тубдан ўзгартириши мумкин.
⚡️ Скаляр тўлқинлар ва тўғри физикани инкор этувчи технология — Бу тўлқинлар вақт ва фазо чекловларини бузади. Ҳар бир инсон саломатлиги, илм ва коммуникацияда янги босқичга чиқиши мумкин.
⚡️ Нега ФБР Тесланинг барча қоғозларини мусодара қилди? — Унинг ўлими ортидаги сирли ҳолат ва давлатларнинг олий даражадаги реакцияси нимадан дарак беради?
«Агар сиз 3, 6 ва 9 рақамларининг улуғворлигини англасангиз, олам калитини қўлга киритасиз»
— Никола Тесла
⸻
Одам Тили (OT) назарияси ва Тесланинг мероси: Қайта уйғониш нуқтаси
OT назарияси Тесланинг энергия, частота ва тебраниш ҳақидаги интуитив билимларини фанда мустаҳкамланган янги тилда қайта ифода этади. Чунки тил — бу фақат ифодалаш воситаси эмас, балки ОЛАМНИ ШИФРЛАШ воситасидир.
Масалан, «/т/» товуши — тебранишнинг физик ҳисси, «/ш/» — скаляр тўлқиннинг шивири, «/й/» — оқимнинг ёйилиши, яъни энергия ҳаракати. OT назарияси айнан шундай биофизик-акустик тамойиллар асосида яратилган.
Тесланинг сўзлари ҳеч қачон бугунгидек долзарб бўлмаган:
«Ҳақиқатни келажак айтсин. Мен ҳозирги вақт учун эмас, балки келажак учун ишлаганман.»
⸻
OTA – Одам Тили Академияси орқали биз тадбиркорлар ва мутахассисларга олдиндан тузилган бозор ўзгаришларини кўриш қобилиятини ўргатамиз. Бугунги муаммо — илм етишмаслиги эмас, балки УНИ ЯШИРИШ сиёсатидир.
Тесланинг технологиялари йўқолмаган — улар фақат кечиктирилган. Лекин агар биз уларни англамасак, нафақат энергия манбаларини, балки инсонийлигимизни ҳам йўқотамиз.
OT назарияси ва Тесланинг ёдгорлиги — бу оламни қайта кўриш калити. (М. Қўчқаров саҳифасидан олинди)

06.05.202502:29
Ўтмишдан қўр (олов) олиш керак, кул эмас.

04.05.202504:18
Улар 85 ёшда ва кекса отахон қаерга боришмасин хотинининг қўлини маҳкам ушлаб юради. Бир йўловчи ундан: «Нега хотинингизни тортқилаб кетяпсиз, онахон тез тез тўхтаб орқага қарайверяпти?» — деб сўради. , Отахон шундай жавоб берди: «Чунки у Альцгеймер касалига чалинган».Йўловчи ҳайрон бўлиб яна савол берди: «Агар сиз уни қўйиб юборсангиз, сизсиз эркин ҳаракат қилолмайдими?» Отахон жавоб берди: «У ҳеч нарсани эсламайди, ҳатто кимлигимни ҳам билмайди, йиллар давомида мени танимайди». Йўловчи таажжубланиб сўради: «У сизни танимаса, меҳр муҳаббтангизни ҳис қилмаса, ҳатто ёнида ким борлигини фарқига бормаса ҳам сиз унга ғамхўрлик қилишда давом этяпсизми?»
Отахон табассум қилди ва йўловчининг кўзларига қараб шундай деди:
«У менинг кимлигимни билмаслиги мумкин, лекин мен уни ким эканини биламан. Ва у — мен севган аёл, ҳаётимнинг мазмуни. У билан бахтли кунларим ўтган...»
Гули Холмирзаева саҳифасидан олинди.

03.05.202517:20
Телеграм асосчиси Павел Дуров пул ҳақида.
«Менинг ҳаётимда қасрлар, спорт автомобил ва шахсий самолётлар жамланмасини қидираётганлар жуда қаттиқ янглишадилар.
Менда на автомобил, на шахсий самолёт ва на уйим бор. Менинг дунём - бу пиёда, метрода юриш, 18-20 квадрат метрдан иборат ижара уйдан иборат. Менинг ўрнимда бўлишни хоҳлайдиганлар бутунлай алкоголдан, гўшт ва қиммат кийимлардан воз кечишига тўғри келади.
Ҳали камбағал талаба бўлиб олийгоҳ ётоқхонасида турганимдан бери такрорлайман, пул бу жуда катта баҳо берилган материал дунё элементи холос. Ҳаммаси ички ҳолатга боғлиқ ва у ҳар нарсадан устун. Миллиардлаб пуллари бор коррупционерларга қаранг, уларда ички хотиржамлик йўқ, топган пулларини йўқотиб қўймаслик учун барча нарсадан ҳатто ҳаётидан воз кечади.
Пулни асосий элемент деб ҳисоблашни бошлаган заҳоти сиз ички хотиржамлик ва ҳаётни қиморга тикасиз ва қиморда ютқизиб қўймаслик учун яна ва яна ҳаёт деган хазинадан қарз олаверасиз. Бир кун ҳаёт сизга қарз беришдан чарчайди ва сиз ҳаммасини ютқизасиз. Қимор столи атрофига бошқалар келади.
Капиталистик жаннат деб номланган дунё сизга қанчалик кўп нарсанг бўлса, шунчалик бахтли бўласан деган ғояни сотади.
Қадимдан шундай гап бор: “Қул ҳеч қачон озод бўлишни хоҳламайди, у ўз шахсий қуллари бўлишини хоҳлайди”. Инсон “қул ва хўжайин” парадигмасида қолар экан, ҳеч қачон бахтли бўла олмайди. Бу системада “ҳар қандай одам кимнингдир қули, ҳар қандай қул эса кимнингдир хўжайини” ҳисобланади.
Пулнинг қули бўлар экансиз, ҳеч қачон ўз ҳаётингизнинг хўжайини бўла олмайсиз. Қимор столида эса навбат кутиб турганлар кун сайин ортиб бормоқда. »
Ҳозирда Павел Дуровнинг бойлиги 3,4 млрд доллар. Унинг бирорта ҳам ўз уйи йўқ. Автомобили ҳам йўқ. Самолёти ҳам йўқ. Асосий транспорт воситаси метро. Асосий машғулоти китоб ўқиш. Гўшт умуман емайди. Асосан арзон ва қулай кийим дўконларидан кийинади.
➥ @TNGUZBEK
Telegramda Nima gap

记录
05.05.202523:59
1.3K订阅者21.04.202523:59
0引用指数25.04.202507:04
452每帖平均覆盖率07.05.202523:59
334广告帖子的平均覆盖率28.04.202500:41
66.67%ER25.04.202507:04
34.61%ERR登录以解锁更多功能。