
Nuriddin Ismoilov
记录
31.03.202523:59
3.2K订阅者28.03.202523:59
100引用指数30.03.202514:42
1K每帖平均覆盖率22.04.202508:29
0广告帖子的平均覆盖率07.04.202523:59
6.06%ER30.03.202514:42
32.21%ERR登录以解锁更多功能。
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, шу жумладан Ўзбекистон—Мексика парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва натижа бераётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократик янгиланишларнинг халқаро миқёсдаги улкан эътирофи эканлигини қайд этдилар.
Мулоқот чоғида янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон ижтимоий тараққиёт ва адолатни таъминлаш йўлидан бораётгани, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларга таълим ва тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириш, ёшларни, шу жумладан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш стратегик вазифа сифатида белгилаб берилгани ва ушбу йўналишда муҳим чора-тадбирлар кўрилаётгани айтиб ўтилди.
— Ўзбекистонга биринчи маротаба келишимиз, — дейди Америка Перес хоним. — Ўзбек халқининг дўстона муносабати ва бой маданияти бизни лол қолдирди. Венесуэла Осиё давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор. Мазкур ташриф орқали биз мамлакатингиз билан парламентлараро алоқаларни йўлга қўйиш орқали барча соҳаларни ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Ўйлаймизки, парламентлараро самарали ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва ўзаро ташрифларни амалга ошириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳада, айниқса, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартиш, фуқаролар бандлигини кафолатлаш, фан, таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Тизимли ислоҳотлар Асосий Қонунимизда белгилаб қўйилганидек, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлашга қаратилгани алоҳида қайд этилди.
— Биз учун нафақат Ўзбекистон ҳақида, балки унда кечаётган қизғин жараёнлар ҳам муҳим, — дейди Питер Де Рувер. — Хусусан, конституциявий ислоҳотлардан кейинги ўзгаришлар, албатта, бизда ижобий таассурот қолдирди. Куни кеча Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” биринчи саммити ва бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро форум Ўзбекистоннинг ривожланиб бораётган очиқ давлат эканини яна бир карра тасдиқлади. Парламентлараро муносабатларда долзарб, муҳим масалаларни муҳокама қилишимиз керакки, улар икки мамлакат учун ҳам манфаатли ва фойдали бўлиши зарур. Албатта, биз Ўзбекистон билан доим ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
Мулоқот аввалида кейинги йилларда Президентлар Шавкат Мирзиёев ҳамда Режеп Таййип Эрдоғаннинг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари ўзаро ишонч ва дўстлик ришталари асосида жадал ривожланиб, икки томонлама муносабатларда янгича импульс кузатилаётгани қайд этилди.
Ўз навбатида, Н.Куртулмуш кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган мувозанатли, очиқ ва конструктив ташқи сиёсат, кенг миқёсли янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни эътироф этиб, парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда бор имкониятини ишга солишини билдирди.
“Ўзбекистон бизга ота макон. Ушбу тадбирнинг мамлакатингизда ўтиши жуда муҳим. Чунки Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган оқилона сиёсат натижасида мамлакат юксалмоқда. Ҳар сафар келганимизда Ўзбекистоннинг янада тараққий этиб бораётганини кўриш биз учун қувонарли. Жуда катта бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Туркия Ўзбекистон билан ҳамкорлик, қардошлик ва дўстлик муносабатларини қадрлайди ва доимо қўллаб-қувватлайди,”— деди Н.Куртулмуш.
Давлатларимиз ўртасидаги парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашда ўзаро ҳамкорликни изчил кенгайтириш ва фаоллаштириш муҳимлиги, бунда дўстлик гуруҳлари ва тегишли қўмиталарнинг фаол иштирокини таъминлаш, унинг фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш лозимлиги урғуланди.
Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни чуқурлаштириш, туризмни ривожлантиришга катта аҳамият берилаётгани, бу борада муҳим кўрсаткич ва натижаларга эришилаётгани қайд этилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида туризм алмашинуви самарали йўлга қўйилган.
Ўз навбатида, Ван Мухаммад Нур Матха Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этиб, Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Марказий Осиё тарихида илк бор Тошкент шаҳрида ўтказилаётгани катта воқеа эканини, бу нафақат мамлакат ва минтақа, балки бутун дунё парламентлари ҳамжамияти учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Шу билан бирга, меҳмон Таиланд парламентида ҳам Ўзбекистон билан парламентлараро дўстлик гуруҳини тез кунларда тузилишини маълум қилди.
2025 йил 4 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Қатар Давлати Шўро Кенгаши раиси Ҳасан бин Абдуллоҳ ал-Ғоним бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашув аввалида сўнгги йилларда мамлакатларимиз раҳбарларининг сиёсий иродаси, саъй-ҳаракатлари ва ўзаро дўстона муносабатлари натижасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, олий даражадаги фаол сиёсий мулоқотлар ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқаётгани юқори баҳоланди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил октябрь ойида Қатарга амалга оширган давлат ташрифи ҳамда Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг 2023 йилда икки марта Ўзбекистонга қилган ташрифи давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётгани алоҳида қайд этилди.
Ўз навбатида, Қатар Давлати Шўро Кенгаши раиси икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.
Шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзолангани, Самарқандда бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммити юқори баҳоланиб, қўллаб-қувватланди. юқори баҳоланиб, қўллаб-қувватланди.
Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигида бир гуруҳ депутатлар бу гал Тошкент вилоятидаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг ҳолати билан танишди. Вилоятда энг кўп содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар чуқур таҳлил қилинди.
Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янгийўл туманидаги “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида “маҳалла еттилиги “фаолияти билан танишиб, маҳаллани ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш режаси, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган “ижтимоий профилактика” тизимининг қандай йўлга қўйилгани ҳақида суҳбатлашди.
Маҳалла ва ёшлар фаоллари Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “маҳалла еттилиги” жойларда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш, айниқса, аксарият масалаларни шу ернинг ўзида ижобий ечим топишида муҳим платформа бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида қайд этдилар.
Депутатлар жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб этиб бориш, коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институти билан маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳамкорлигини кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан коррупцияга қарши кескин ва самарали чоралар кўриш, жиноятчиликни олдини олиш бўйича илгари сурилган таклифлардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Мулоқотларда маҳаллалардаги осойишталикни таъминлаш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар, мактаб битирувчилари ҳамда талабалар билан ижтимоий профилактика чоралари доирасида манзилли ишларни амалга ошириш, бу борадаги ишларда маҳаллий кенгаш депутатлари ва маҳаллий органларнинг ҳамкорлигини кучайтириш лозимлиги қайд этилди.
Депутатлар томонидан криминоген вазият оғир маҳаллаларда илмий-амалий ёндашувлар асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг чуқур илдизларини аниқлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича маҳалла фаолларининг ролини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар берилди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги парламентлараро алоқалар ҳамкорликнинг асоси бўлган “дўстлик гуруҳлари” “Ўзбекистон-Қозоғистон” парламентлараро ҳамкорлик кенгаши даражасига кўтарилгани ва унга 2 давлат қуйи палаталари раҳбарлари раислик қилаётганининг муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, учрашувда жорий йилнинг май ойида ташкил этилиши режалаштирилган “Ўзбекистон-Қозоғистон” парламентлараро ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Эртанги кунимизга дахлдор бўлган жорий йилги давлат дастури лойиҳаси юзасидан халқ фикри сўралаётгани эътиборга сазовор. Жамоатчилик муҳокамаси, аввало, муҳим қарорлар қабул қилишда аҳолининг хоҳиш ва иродасини ҳисобга олиш мақсадини рўёбга чиқариш, давлат ҳокимияти органларининг очиқлиги, улар фаолиятининг шаффофлигини кўрсатади.
Спикер бу санага алоҳида тўхталиб,ҳар йили 10 декабрь Давлат мадҳияси қабул қилинган кун сифатида кенг нишонланишини, 1992 йил 10 декабрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги хусусида тўхталди.
Қуйи палата Спикери таъкидладики:«Давлат мадҳиясида халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка бўлган ишончи теран ифодаланган. Унда мамлакатимиз мустақиллиги, куч-қудрати, тарихий қадриятлари ва маънавий дунёси ўз аксини топган. Давлат мадҳияси Ватанга муҳаббат, бой тарихимизни ўрганиш, миллий ўзлигимизни англаш, ёш авлоднинг етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилмоқда».
Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ҳамда янгиланган Бош қомусимизнинг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ шахслар афв этилди. «Мазкур Фармон, аввало, Давлатимиз раҳбарининг инсон қадрига бўлган юксак эҳтиромини намоён этади.
Қолаверса, юртимиздаги инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатларнинг амалий ифодасидир», - деди Спикер ўз сўзида.
Шундан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси, унинг органлари, қўмиталар ҳам келгусида қишлоқ хўжалиги соҳасини барқарор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида «яшил» технологияларни қўллаш, экологик тоза маҳсулотлар етиштириш бўйича ташаббусларни илгари суришлари зарурлигини уқтириб ўтди.
Йиғилишда Қонунчилик палатаси Спикери ўтган ҳафтада мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида бўлиб ўтган муҳим воқеаларга тўхталиб, 8 декабрда мамлакатимиз халқи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини кенг нишонлаганлиги, бу йилги Конституция байрами юртимиз сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётида катта ўзгаришлар амалга оширилаётган тарихий бир шароитда ўтказилганлигини таъкидлади.
Спикер Президентимизнинг байрам муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табригига тўхталиб, давлат раҳбарининг: «Жорий йил 27 октябрда Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга очиқлик ва рақобат руҳида ўтган сайловлар янгиланган Асосий қонунимизни ҳаётга татбиқ этиш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги хоҳиш-иродаси, бирлиги ва ҳамжиҳатлиги, сиёсий маданияти яққол намоён бўлган сайловлар натижаларига кўра, конституциявий ҳуқуқ ва ваколатлари кучайган, масъулияти бир неча карра ортган янги вакиллик тизими шаклланганди», -деган сўзларига алоҳида эътибор қаратди.
Гордан Радман Ўзбекистонда муваффақиятли ўтказилган парламент сайловлари билан қутлаб, Ўзбекистон – Хорватия бизнес форумининг очилиш маросимида иштирок этганлиги, ушбу форум икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистонни истиқболли ҳамкор деб билишини, кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар фаоллашиб бораётганлигини эътироф этди.
Бундан ташқари парламентлараро алоқаларни нафақат раҳбарият даражасида, балки дўстлик гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали депутатлар ўртасида ҳам ривожлантириш таклифлари илгари сурилди.