Реальна Війна
Реальна Війна
NOTMEME Agent News
NOTMEME Agent News
І.ШО? | Новини
І.ШО? | Новини
Реальна Війна
Реальна Війна
NOTMEME Agent News
NOTMEME Agent News
І.ШО? | Новини
І.ШО? | Новини
HADISLAR TOPLAMI avatar

HADISLAR TOPLAMI

Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)
Мурожаат учун @Rek_Qiroat
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Feb 06, 2025
添加到 TGlist 的日期
Aug 29, 2024
关联群组

记录

12.09.202423:59
29.4K订阅者
31.03.202523:59
653引用指数
03.04.202515:42
9.6K每帖平均覆盖率
03.04.202515:42
9.6K广告帖子的平均覆盖率
13.02.202503:03
13.16%ER
03.04.202522:37
39.20%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

HADISLAR TOPLAMI 热门帖子

Муслималарга САБР тўғрисида эслатма
Сабрлиларнинг мукофот боғига сайр


Сабр нима?
Сабр азобга чидаш.
Сабр ишончни оклаш.
Сабр яширин нола.
Сабр узилмас тола
Сабр букилмас суянч:
Сабр йикилмас таянч.
Сабр дилда хуш ният,
Сабр сокин кайфият.
Сабр дилларга малхам,
Сабр тилларга махкам.
Сабр дардларга даво.
Сабр кунгилга наво.
Сабр чиройли одат.
Сабр тоат-ибодат.
Сабр иймонни нури.
Сабр инсон гурури.
Сабр ишкдаги вафо.
Сабр туйгу бебахо.
Сабр кечилган гунох
Сабр ëмондан панох
Сабр ташвишда иймон
Сабр хулки мусулмон.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
КАДР КЕЧАСИДАГИ ДУО.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».

✍(Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган).

Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».  

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
已删除29.03.202520:30
28.03.202523:00
Ассалому алайкум рахматуллохи ва барокотух.
Хайит айёмингиз муборак бўлсин

Жубайр ибн Нафирдан келади: “Байрам кунлари Аллоҳниг Росули саллаллоҳу алайҳи ва саламниг Асҳоблари учрашиб қолишса

تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكُمْ
(Тақоббаля ллаҳу минна ва минкум
маъноси: Аллоҳ Биздан ва Сиздан  (ибодатларимизи) қабул қилсин) дейишар эди" дедилар. 
ат Табарони 22/52 келтирганлар
Хофиз Ибн Хожар ва имом ас Суютий роҳимаҳуллоҳлар исноди Ҳасан дейишган
“Фатҳул Борий” 2/517.


@Qiroatlartv🎧
@Hadislar_Toplamiii📚
@Islomiy_kitoblar_pg 📚
08.04.202502:18
#Ҳадис_986📒

Қуръон қироати.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий  соллаллоҳу алайҳи  васаллам:  «Ким  Қуръонни  уч  кундан  озда  ўқиса,  яхши англамабди», дедилар».

✍(Абу  Довуд  ва  Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ: 
Қуръони  Каримни  хатм  қилиш  муддатларининг энг  ози  етти,  беш  ѐки  уч  кун  бўлиши  хатм  қилувчиларнинг ҳолига  қараб бўлади.   Қуръони  Каримни  хатм  қилишга  имкони  ҳар  қанча катта  бўлса  ҳам  уч  кундан  озга  рухсат  йўқ.
Ҳанафий мазҳаби  уламолари  ҳам  шу  қавлни  маҳкам  тутганлар.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 30📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Assalomu alaykum va rahmatullohu va barakotuhu ahli musulmon!!!
Barchangizni Iydi Ramazon bilan tabriklayman.
Sizga borliqni yaratgan Alloh Taolodan mazmunli umr, xayrli oxirat tilayman!!!

Tortiq bo'lsin sizga duo-salomlar,
Duoda eng go'zal, shirin kalomlar.
Iloho uyingiz nurlarga to'lsin,
Hayit ayyomingiz muborak bo'lsin

@Qiroatlartv🎧
@Hadislar_Toplamiii📘
@Islomiy_kitoblar_pg 📚
已删除05.04.202501:52
04.04.202515:43
06.04.202506:02
#Ҳадис_1130📔

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ғийбат нималигини биласизларми?» дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчирок», дейишди. «Биродарингни у ёқтирмайдиган нарса ила зикр
қилишинг»,
дедилар.
«Айтинг-чи, биродаримда мен айтган нарса бўлса-
чи?»

«Агар унда сен айтган нарса бўлса, уни ғийбат қилган бўласан.
Агар ўша нарса унда бўлмаса, унга бўҳтон қилган бўласан», дедилар».

(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.)

📝Шарҳ:

🔷Демак, бир одамни орқасидан, ўзи йўқ пайтида, ўша одамга ѐқмайдиган гаплар билан эслаш ғийбат бўлади.

🔶 Ғийбат гуноҳи кабира, катта гуноҳлар қаторига киради.

🔷Ғийбатчига тайин қилинган азобларни эшитган одамнинг ҳам вужуди титраб кетади.

🔶Бўҳтон эса, бир кишини айблаш учун унинг ўзида йўқ иллатлар билан айблаш экан.

🔷Энди бу нарса ғийбатдан неча марта катта гуноҳ эканини тасаввур қилиб олса, бўлади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
25.03.202501:40
#Ҳадис_608📘

#Қадр_кечаси

Зирр ибн ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Убай ибн Каъбдан: «Биродаринг Ибн Масъуд, ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади», дейдими?» деб сўрадим. «Унга Аллоҳ раҳм қилсин. Одамлар суяниб қолмасин демоқчи бўлгандир. Аслида у батаҳқиқ у(кеча)нинг Рамазонда эканини, охирги ўн кунликда эканини ва йигирма еттинчи кечада эканини билган», деди. Сўнгра, иншааллоҳ, демасдан қасам ичиб, у йигирма еттинчи кеча эканини айтди. «Буни нимага асосланиб айтмоқдасан, эй Абу Мунзир?» дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хабар берган аломат асосида, ўша куни қуёш ёғду сочмай чиқадир», деди».

✍(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

Абу Довуднинг лафзида: «Аломати нима?» дедим. «Ўша кечанинг тонгида қуёш тоғарага ўхшаб ёғду сочмай чиқади, деди», дейилган.

Шарҳ:

Аввало, ҳадиснинг ровийи Зирр ибн ҳубайш розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик: Зирр ибн ҳубайш ибн ҳабаша ибн Авс ал-Асадий. Улуғ тобеинлардан бўлиб, жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам яшадилар, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмадилар. Қуръон олими ва фозил зотлардан эдилар. ҳатто Ибн Масъуд ҳам араб тили ҳақида шу зотдан сўрар эдилар. У киши Куфада истиқомат қилдилар, 120 йил умр кўрдилар. У зот ҳижратнинг 83-йили Жаможим воқеасида вафот этдилар. У зот ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абу Зарр, Ибн Масъуд, Абдурраҳмон ибн Авф, Аббос, Убай ибн Каъб, Сафвон ибн Ассол, Оиша онамизлардан ривоят қилдилар. Одатда қасам ичганда, «иншааллоҳ»ни қўшиб қўйиш орқали бироз енгиллик яратиш, мабодо гап нотўғри бўлиб қолса, гуноҳкор бўлмаслик кўзда тутилади. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг Қадр кечаси Рамазоннинг йигирма еттинчи кечасида эканига «иншааллоҳ»ни қўшмай қасам ичишлари эса, бунга қаттиқ жазмлари борлиги, масалани аниқ билишларига далолат қилади. Абу Мунзир Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг кунялари.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Абдуллоҳ ибн Масъуд одамларга Қадр кечасини йил давомида излаш керак, деб айтар эканлар. Ушбу фикрни бошқа кишилар ҳам айтганлар.
2.Бу фикрни айтишдан мақсад кишилар маълум бир кеча ёки кечаларга эътимод қилиб, ўшаларнигина бедор ўтказиб, йилнинг бошқа кечаларини ибодатсиз, бепарво бўлиб ўтказмасин, деганлари экан.
3. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Қадр кечаси Рамазони шарифнинг йигирма еттинчи кечаси эканига жазм қилганлар. Бутун Ислом уммати ичида ҳам ушбу фикр машҳур. Бу фаслнинг номи ҳам шунга далолат қилмоқда.
4.Аниқ билиб, жазм қилган нарсага, иншааллоҳ, демай қасам ичса ҳам бўлавериши.
5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қадр кечасининг аломати борлиги ҳақида хабар берганлари.
6. Лайлатул Қадр бўладиган кечанинг тонгида қуёш тоғарага ўхшаб, атрофга ёғду сочмай чиқиши. Чунки ўша пайтда фаришталар кўплаб чиқиб-тушиб турганлари учун, қуёшнинг ёғдусини тўсиб қўяр эканлар. Демак, Рамазони шарифнинг барча кечаларида бедор бўлиб, ибодат қилишга уриниш билан бирга йигирма еттинчи кечага алоҳида эътибор бериш керак.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 9📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
14.03.202501:14
Оҳиригача ўқинг

Рўзани бузадиган ва фақат қазо тутишни вожиб қилиб, каффоротни вожиб қилмайдиган нарсалар:

1.Ўизо ва ғизо маъносида бўлмаган нарсани тановул қилмоқ. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон кўнгли емоққа мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни емоғи.
2.Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам рўзаси очилиб, унинг қазосини тутиб беради.
3.Пишмаган мевани еса ҳам.
4.Тишлари орасида қолган нўхотдан катта нарсани еса ҳам.
5. Данак, пахта, қоғоз, тери еса ҳам.
6. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юборса ҳам.
7. Ўз амали билан ичига тутун киргазса ҳам.
8. Орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан ичига сув ёки дори киритилса ҳам.
9. Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизса, очилмайди.
10.Аёл кишининг олд аъзосидан қатра томизилса ҳам рўзасини қазо қилиб тутмоғи лозим бўлади. Эркак кишининг олд аъзосидан қатра томизилганда бу гап йўқ.
11 Қасддан оғзи тўлиб қусса ҳам қазо тутади. Агар рўзалиги эсидан чиққан, оғзи тўлмай қусган, таом эмас, балғам қусган бўлса, рўзаси очилмайди.
12.ўизо ва давони беморлик, сафар, мажбурлаш, хато, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар ила тановул қилса, қазосини тутиб беради.
13.Оғзини чайиб турганда хато қилиб сув ичига кетиб қолса, рўзаси очилади ва қазо тутади.
14.Бошидаги ёки қорнидаги жароҳатга дори қўйганда ичига ёки димоғига кетиб қолса ҳам.
15.Биров ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юборса ҳам.
16.Аёл киши хизматга ярамай қоламан деб таом еса ҳам.
16. Биров аввал эсида йўқ таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди. Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди, деб кейин яна таом еса ёки жинсий яқинлик қилса, қазо рўза тутиб бериши лозим бўлади.
17.Биров кечаси рўза тутишни ният қилмади. Кундузи ният қилди. Кейин бу ниятим тўғри бўлмаса керак, деган шубҳа билан таом еб юборса, рўзаси очилади ва қазо тутиши вожиб бўлади.
18.Биров ҳали тонг отмаган бўлса керак, деб еб-ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, тонг отиб бўлган экан. Рўзасининг қазосини тутади.
19. Биров қуёш ботган бўлса керак, деб еб-ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, қуёш ботмаган экан. Рўзасининг қазосини тутади.
20.Биров таом еб ёки жинсий яқинлик қилиб турганда тонг отиб қолди. Дарҳол қилаётган ишини тўхтатса, рўзаси тўғри бўлаверади.
21.Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади.
22.Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийи тўкилса, қазо тутади.
23.Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл қазо тутади.
24. Аёл киши фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсаларни томизса ҳам.
25.Рўзадор одам орқасига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини киритса ҳам.
26. Рўзадор одам орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.
27. Аёл киши ички фаржига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.
28. Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни очган бўлса, фақат қазо тутиш вожиб бўлади. Каффорот вожиб бўлмайди.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 9📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
转发自:
QiroatlarTv🎧 avatar
QiroatlarTv🎧
29.03.202513:11
Ramazonni so'nggi buyuk ayoli u -Kim?

@Qiroatlartv🎧
15.03.202501:21
#Рўзани_бузмайдиган #нарсалар:

1.Рўзадорлиги эсидан чиқиб, еб-ичиб ёки жинсий
яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади.
2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийи тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди.
3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди.
4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди.
5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди.
6. Муболағасиз оғиз-бурунни чайса ҳам рўзаси очилмайди.
7. Ғусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди.
8. Ғийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди.
9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чанг ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.
10. Тиш олдириб қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўзаси очилмайди.
11.Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритилса, рўзаси очилмайди. Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни ковласа ҳам, рўзаси очилмайди. Аммо бу каби ишларни қилмаган маъқул.
12. Балғам ёки мишқининг кириш ёки чиқиши билан ҳам рўзаси очилмайди.
13. Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусса ҳам, рўзаси очилмайди.
14.Тишлари орасида қолган нўхотдан кичик нарсани еса ҳам рўзаси очилмайди.
15. Жунуб ҳолида юрса ҳам рўзаси очилмайди.
16. Мускулга, тери остига укол қилиш билан ҳам рўзаси очилмайди.


Манба:Ҳадис ва Ҳаёт 9📚

@HADISLAR_TOPLAMIII
23.03.202501:05
#Ҳадис_590📕

#Ҳар ойда уч кун рўза тутиш
#Рамазон23


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ҳар ойда уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн мисличадир. Ана ўша йил давоми рўзасига баробардир», дедилар».


✍(Учовлари ривоят қилишган).


Шарҳ:

Бир яхшиликка ўн баробар савоб Исломдаги умумий қоидадир. Агар уни ҳар ойда уч кун рўза тутишга татбиқ қилинса, уч кун ўттиз кунга баробар бўлади. Демак, ҳар ойда уч кун рўза тутган одам йил давомида рўза тутганнинг савобини олади.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 9📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
29.03.202504:35
ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ.

1. Қиблага қараб дуо қилиш.
2. Икки қўлни кўтариб дуо қилиш.
3. Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртиш.
4. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.
5. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.
6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.
7. Азми қарор билан иккиланмай, бўшашмай сўраш.
8. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва нима учун дуоим қабул бўлмаяпти, демаслик.
9. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.
10. Ўзига ва ўзига тобеъ бўлган шахс ва нарсаларга дуои бад қилмаслик.
11. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.
12. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб, дуо қилиш.
13. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.
14. Дуони уч марта такрорлаш.
15. Дуо қилувчи таоми, шароби ва кийимининг ҳалолпок бўлиши учун ҳаракат қилмоғи. Бўлмаса, дуо қабул бўлмаслиги аниқ.
16. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб, чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, эй Роббим, эй Роббим, дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан ғизолангандир. Бас, қандоқ ҳам унга ижобат қилинсин», деганлар.
17. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиѐр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти Арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.
18. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиѐр қилиш лозим. Ёмғир ѐғишни бошлаган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.
19. Овозни жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.
20. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо ила дуо қилиш лозим.
21. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.
22. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб, дуо қилиш лозим.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
31.03.202501:53
#Ҳадис_1000📘

ШАВВОЛДАН ОЛТИ КУН РЎЗА ТУТИШ

Абу  Айюб  ал-Ансорий  розияллоҳу  анҳудан  ривоят қилинади:
«Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: «Ким  Рамазон  рўзасини  тутиб,  кетидан  Шавволдан олти  кун  рўза  тутса,  йил  бўйи  рўза  тутгандек  бўлади», дедилар».

✍(
Бешовларидан  фақат  Бухорий ривоят  қилмаган).

📝Шарҳ: 

Рамазон  ойидан  кейин  келадиган  Шаввол  ойида олти  кун  нафл  рўза  тутишга  тарғиб  қилиш  ўзига  яраша ҳикматга  эга. 
Аввало,  доимо  нафл  рўза  тутишга  тарғиб қилинади.
   Қолаверса,   Рамазон   бўйи  рўза  тутиб   юриб, Шавволда  бирдан  ўзини  овқатга  уриш  ҳам  яхши  эмас. Табиблар   ҳам   очликдан   чиққандан   кейин   овқат истеъмолини аста секин кўпайдиришни тавсия киладилар.

Манба:Хадис ва Хаёт 9📚

Алҳамдулиллаҳ бугун мана 1000 чи хадисга йетиб келибмиз биз билан бирга кузатиб ва хадисларни бошкаларга хам улашиб келаётган инсонлардан
Аллоҳ рози бўлсин

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
登录以解锁更多功能。