Иқтисодиёт ва молия вазирлиги нима дейди?
Кеча 2024 йилда 50 млрд.куб газ ишлаб чиқарилди, дея маълум қилинган тақдимотда Энергетика вазирлиги билан бирга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ҳам иштирок этган.
Табиийки, савол туғилади: Энергетика вазирлигининг ўзига хос репутацияси маълум. Лекин бу рақам Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳам келишилганми? Ахир Давлат раҳбарига оз эмас, кўп эмас, расмий статистикада кўрсатилганидан 12,1%га кўпроқ газ қазиб олингани айтилди. Келиб чиқадики, 2024 йилда газ қазиб олиш камаймаган, балки кескин кўпайган.
Айтайлик, қайсидир юқори даражадаги йиғилишда ЯИМ ўсиши 6,5% эмас, 7,5% деб эълон қилинса ёки инфляция 9,8% эмас, 8,0% бўлди деб айтилса, бунга изоҳ ва шарҳ бериш лозим бўлади. 50 млрд.кублик газ ишлаб чиқарилгани ҳақидаги маълумотга ҳам шарҳ ва батафсил тушунтириш берилиши керак.
Бу нафақат ички аудитория, яъни ўзбекистонликлар учун керак, балки Ўзбекистондан шаффоф ва ҳаққоний иқтисодий кўрсаткичларни истайдиган кредиторлар, халқаро молия институтлари ва инвестор ҳамкорлар учун ҳам муҳим ҳисобланади.
@ng_uz