Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
NEFT VA GAZ - MA'LUMOT KANALI avatar
NEFT VA GAZ - MA'LUMOT KANALI
NEFT VA GAZ - MA'LUMOT KANALI avatar
NEFT VA GAZ - MA'LUMOT KANALI
Муборак туманига «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали директори янги ҳоким вазифасига ўтди.

Туманга 2023 йил октябридан буён раҳбарлик қилиб келган Мухтор Ҳайитмуродов ўрнини Ғолиб Муродов эгаллади.

👉 https://kun.uz/kr/56905280

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти жараёнини қийинлаштириш ва қимматлаштириш бўйича ўйлаб топилган чора-тадбирлар ўз “самараси”ни бера бошлаган.

Тимурмаликнинг ёзишича, 2025 йилнинг январь ойида 31 млн долларлик 1796 та автомобиль импорт қилинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 баравар камдир. Ўтган йили январда 221 млн долларлик машина олиб келинган.

Бунда бензин автомобиллар 6,7 бараварга, электоракарлар 2,5 баравар, гибрид автомобиллар импорти эса 31 бараварга қисқарган.

@ng_uz
23.02.202514:21
UzGasTrade Ўзбекистон қонунларига бўйсунмайдими?

Якка таъсисчиси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлган UzGasTrade АЖ Ўзбекистонда табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясига эга монополист ҳисобланади. Яъни газ импорт қилиш ҳам шу компания орқали, газ экспорт қилиши ҳам шу компания орқали амалга оширилиши керак, республикадаги ишлаб чиқарувчилар қазиб олган газини ҳам шу компанияга сотиши зарур. Яъни, UzGasTrade АЖ том маънода бассейн. Тўғри, айрим олигархик гуруҳлар UzGasTrade АЖни четлаб ўтиб, газ экспорти билан шуғулланади, лекин бу яширин қарорлар билан амалга оширилгани учун, расман тан олинмайди.

UzGasTrade АЖ бюджет субсидияларини энг катта ўзлаштирувчиси ҳам ҳисобланади (2022 йилдан буён бюджетни тоғдек ўпириб юбораётган субсидиялар ҳам шу ёпиқ компанияга йўналтирилади).

Энди тасаввур қилинг, шу улкан компания молиявий ҳисоботларини умуман эълон қилмайди. Яъни солиқ тўловчи ўзбекистонликларнинг триллионлаб пулини ўзлаштира туриб, ўзбекистонликлар олдида ҳисобдор эмас.

UzGasTrade АЖ ҳар йили миллиардлаб долларга газ импорт қилади ёки импорт қилдик дея расмийлаштиради. Газни қаердан, кимлардан, қанчадан ва қайси шартларда олинаётганини ҳеч ким билмайди.

UzGasTrade АЖ ҳар йили юзлаб миллион долларга бюджетдан субсидияланган ўзбек газини экспорт қилади. Кимларга, қанчадан ва қайси шартларда, ҳеч ким билмайди.

Ваҳоланки, моливий ҳисоботлардан тортиб, йирик битимларгача Ўзбекистон қонунлари ва қоидаларига кўра эълон қилиниши мажбур. Лекин масала UzGasTrade АЖга келганда Ўзбекистон қонунлари ва қоидалари ишламай туради. Бу борада регулятор бўлган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳам кўз юмиб туради.

UzGasTrade АЖ фаолияти мустақил халқаро аудитдан ўтказилганлиги тўғрисида бирон ахборот мавжуд эмас.

Балки UzGasTrade АЖ кенгаши Ҳукумат аъзоларидан таркиб топгани учун шундайдир? Ëки қанақадир ёпиқ ё яширин истисно бордир? Нима бўлгандаям, биз билмаймиз. Балки UzGasTrade АЖ компания шериклари бўлган ўртамчи олигархлар пул оқизадиган Швейцария, балки Кипр, балки Гонконг юрисдикциясига бўйсунар?

Балки бу ҳақда UzGasTrade АЖ кенгашининг мустақил аъзоси Pierre Kladny нимадир билар? Қимматбаҳо соатлар бўйича швейцариялик хос мутахассис UzGasTrade АЖ кенгашига қандай келиб қолган, газ бизнесига уни ким тавсия қилган?

Қизиқ, Pierre Kladny жанобларининг швейцария соатлари бўйича тажриба ва билимлари UzGasTrade АЖ топ менежментига қандай ёрдам бермоқда?

Manba: bakiroo

@ng_uz
#yomayooo

Путин Газпромбанкка Илон Маск билан ишлашни таклиф қилди

Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/114879

@ng_uz
20.02.202508:46
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги нима дейди?

Кеча 2024 йилда 50 млрд.куб газ ишлаб чиқарилди, дея маълум қилинган тақдимотда Энергетика вазирлиги билан бирга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ҳам иштирок этган.

Табиийки, савол туғилади: Энергетика вазирлигининг ўзига хос репутацияси маълум. Лекин бу рақам Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳам келишилганми? Ахир Давлат раҳбарига оз эмас, кўп эмас, расмий статистикада кўрсатилганидан 12,1%га кўпроқ газ қазиб олингани айтилди. Келиб чиқадики, 2024 йилда газ қазиб олиш камаймаган, балки кескин кўпайган.

Айтайлик, қайсидир юқори даражадаги йиғилишда ЯИМ ўсиши 6,5% эмас, 7,5% деб эълон қилинса ёки инфляция 9,8% эмас, 8,0% бўлди деб айтилса, бунга изоҳ ва шарҳ бериш лозим бўлади. 50 млрд.кублик газ ишлаб чиқарилгани ҳақидаги маълумотга ҳам шарҳ ва батафсил тушунтириш берилиши керак.

Бу нафақат ички аудитория, яъни ўзбекистонликлар учун керак, балки Ўзбекистондан шаффоф ва ҳаққоний иқтисодий кўрсаткичларни истайдиган кредиторлар, халқаро молия институтлари ва инвестор ҳамкорлар учун ҳам муҳим ҳисобланади.

@ng_uz
Nima bo'lyapti o'zi? Og'riq bor...

Nimaga o'z-o'zidan internet provayderlar narxi keskin ko'tarilib ketyapti? Xususan, Uzonline internet provayderining eng arzon tarifi ham 100000 so'm edi, allaqachon eng arzon tarifni 137000 so'mga aylantirib qo'yishibdi? Nima uchun? Nima sababdan? Negadir Start, Run, Unlim kabi 20000 so'mdan boshlanuvchi tariflar shunchaki yo'q qilib yuborildi? Bu holat boshqa provayderlarga ham "yuqyapti"!

Bundan tashqari, mobil aloqa operatorlari ham tariflarni keskin ko'tarib yuborgan, masalan, Beeline ning hozirgi kundagi eng arzon tarifi 40000 so'mdan boshlanadi. Qolaversa, juda ko'p ommabop tariflar yo'q qilib yuborilyapti?

Nima bo'lyapti?

@ng_uz
Bolakay: - Urrra! Endi Mazza qilib qor o'ynaymiz!
Dadaga e'tibor bermaymiz! 😁

@ng_uz
«Ноёб металлар, нефт ва олиш мумкин бўлган ҳамма нарса»: Трамп «Украинага сарфланган пуллар» эвазига яна нималар хоҳлашини айтди

Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида нутқ сўзлаган Доналд Трамп Вашингтон ва Москва урушни тўхтатиш бўйича «келишувга яқин» эканини айтди, бироқ тафсилотларга тўхталмади. Оқ уй раҳбари қарийб бир ярим соатлик нутқида ўзининг севимли мавзулари — миграцияга қарши кураш, тарифлар, хилма-хиллик ва тенглик дастурини бекор қилиш ҳақида ҳам гапирди.

👉 https://kun.uz/kr/47500255

@ng_uz
🇺🇸 Трамп: АҚШ Украинага берган ёрдам учун компенсация талаб қилади

🛢 Нефть, нодир металлар ва бошқа ресурслар – АҚШ Президенти Доналд Трамп Украинадан айнан шу йўналишда компенсация талаб қилмоқда.

CPАC анжуманида Трамп шундай деди:
"АҚШ Украинага 350 миллиард доллар ажратди, чунки бизда аҳмоқ ва ноқобил маъмурият бор эди. Биз бу пулларни қайтариб олишга ҳаракат қиламиз."
🛢 Нефть ва металлар – компенсация сифатида:
"Биз нодир металларни, нефтни ва қўлимизга нима тушса, шуни олмоқчимиз. Бу адолатсизлик. Биз ўз пулларимизни қайтариб олишимиз керак.


@ng_uz
22.02.202511:50
#ogriq_bor

“Ўтган йили 1 км навбат бўлса ҳам газ қуярдик” - водийда метан муаммоси

Бу йилги қиш водий ҳайдовчилари учун аввалги йиллардан-да оғир келди. Ўтган йили худди шу пайтда соатли режимда, навбат кўп бўлса-да ишлаб турган метан заправкалар бу йил деярли очилмади. “Метанни эсдан чиқарганман. Ижарага Damas олиб ҳайдовчилик қиламан. Иложсизликдан бензинда юрибман. Ижара, кунлик даромаддан орттириб бола-чақамга зўрға 4 та нон олиб киряпман холос”, дейди ҳайдовчилардан бири.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@ng_uz
20.02.202508:45
50 млрд.куб ёки 44,6 млрд.куб?

Энергетика вазирлиги очиқлаган маълумотга кўра, энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимотида ўтган йили 50 млрд.куб метр табиий газ ишлаб чиқарилгани маълум қилинган.

Расмий статистикага кўра, 2024 йилда газ қазиб олиш 2,1 млрд.кубга, 44,6 млрд.кубгача камайган. Товар газ ишлаб чиқариш эса 40 млрд.кубга ҳам етмаган.

@ng_uz
Метан заправкаларда ҳужжатда муаммолари ва МИБдан қарзи бор машиналарга газ қуйиш тақиқлангани ҳақидаги хабар рад этилди

Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ ёки ёнилғи қўйиш шохобчаларида фуқароларнинг судлар ёки бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд қарздорлиги сабабли, автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш тақиқлангани ҳақида тарқалган хабарлар асоссизлигини билдирди.

Фуқароларнинг ижро ишларидаги қарздорлиги бўйича хабарлар аввало SMS-хабарномалар орқали маълум қилиб борилиши эслатилган.

@ng_uz
⚡️⚡️8 март муносабати билан барча аёлларга пул берилади

Хабарга кўра, пуллар мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларнинг аёл ходимлари, нафақахўрлар, талабалар, ўқувчи қизлар ва ҳатто боғча ўқувчиларига ҳам берилади. Ушбу пул миқдори 1 мартдан 6 мартгача тақсимланиши кўзда тутилган.


Тукманистон Президенти 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакатдаги аёлларга 60 манат (220 минг 549 сўм) пул беришни буюрди. Бу ҳақда «Turkmenistan Today» хабар берди.

@ng_uz
23.02.202514:47
Sirtqi taʼlimda oʻqiydigan yoki oʻqimoqchi boʻlgan talabalar uchun foydali video.

@ng_uz
23.02.202506:04
Iqtisodchi Otabek Bakirov o'z telegram kanalida post qoldiribdi:

Ўзбекнинг газини "импорт қилинди дея талаш схемаси" статистикада ҳам очилиб қолмоқда

2024 йил январь ойи статистикасига кўра, Ўзбекистонга 35,6 млн.долларлик газ импорт қилинган.

2025 йил январь ойи статистикасидан келиб чиқилса, 2024 йил январь ойида 35,6 млн.долларлик эмас, аслида 5.1 млн.долларлик газ импорт бўлган.

Яъни, 2024 йил январда шимолдан импорт қилинди дейилган 30,5 млн.долларлик газ аслида ўзбекнинг, ўзимизнинг газимиз бўлган. Статистика агентлиги тили билан айтганда, 2024 йил январда божхона юк декларацияси расмийлаштирилган камида 30,5 млн.долларлик газ импорт бўлиб чиқмаган. Ўтган куни газ импорти ҳисоботидаги улкан фарқлар ҳақида изоҳ беришни сўраган эдик. Статагентликка шарҳ учун раҳмат.

Ëпиқ бассейнга айланган UzGastrade гонконглик ўртамчи Topcon limited'дан аслида ўзимизнинг газни импорт газ дея сотиб олаётгани ва пули офшорларга ҳайдалаётгани тўғрисида ёзган, тепадаги биронта инсофли реакция кўрсатар дея ўртакаш Topcon limited ва Газлидаги газ омборимизни эгаллаб олган Daxon holdings офислари Гонконгда битта манзилда жойлашгани ҳақида Lolazor'даям гапирган эдик.

Лекин реакция ноль. Ўқитувчига пул йўқ, пенсионерга пул йўқ, триллионлаб бюджет субсидиялари "газ импорт қилинди дея" офшорга оқмоқда. Тасаввур қилинг, бу схемани жуда кўпчилик, бенефициар шонли энергетиклар тугул Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳам билади. Ҳаттоки дастёр депутатларга ҳам газга акциз солиғини пасайтириб олиш учун бир учини чиқаришган (моҳиятни тушунадиган биронта депутат бормикан). Биронта инсофлиси, тўхтанглар, бу қип-қизил ўғирлик, ўзбек халқининг нонини туя қилмайлик дегани йўқ.

Шундай экан қайсидир энергохўроз шимолдан фалонча млрд.лик газ импорт қилдик, дея кекирса, ишонманг, бу аслида ўғирланган ва пули офшорларга ҳайдалган ўзбек гази бўлади.

@ng_uz
😁😁😁

@ng_uz
2028 йилга бориб Марказий Осиё сув танқислигининг сурункали босқичига ўтади

Узоқ муддатда музликлар ҳажмининг қисқариши, шунингдек, аҳоли сонининг ошиши вазиятга таъсир қилади.

👉 https://kun.uz/kr/42185712

@ng_uz
Табиий газ учун иситиш мавсуми узайтириладими?

10 кундан кейин табиий газ учун белгиланган иситиш мавсуми тугайди. Бошқача айтганда, 1 мартдан бошлаб газ учун ойлик базавий меъёр иситиш давридаги 500 кубдан 100 кубга тушади. Бу дегани, газ истеъмолчилари 101- кубдан бошлаб кубасига 1 500 сўмдан, яъни 2,3 карра қимматроқ тўлай бошлайди дегани. Табиийки, баҳорнинг ҳали совуқ аримаган кунларида истеъмолчиларнинг иситиш билан боғлиқ харажатлари каррасига ошади. Бу кам даромадли қатламларгина эмас, ўртаҳол тоифага ҳам сезиларли зарба бўлади (ойлик ва пенсиялар ошишидан ҳали-бери дарак йўқ).

Manba: bakiroo

@ng_uz
2029 йил Ерда вақт бошқа йиллардагидан қисқароқ бўлиши мумкин

Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/115014

@ng_uz
23.02.202514:22
Энергетикада тубга қулашнинг янги бешйиллиги бошланди

2025 йил январида беш йил олдин бошланган энергетикадаги деградациянинг янги бешйиллиги тубларига қараб шўнғиш бошланган. Ой давомида ўтган 2024 йил январига нисбатан энергетик товарлар ишлаб чиқариш қисқариши барча йўналишларда яққол намоён бўлган. Хусусан:

Газ 3 874,8 млрд.куб (қисқариш 119,8 млрд.куб);
Нефть 55,1 минг тонна (- 5,3 минг тонна);
Газ конденсати 101,0 минг тонна (-10,7 минг тонна);
Дизель 33,2 минг тонна (-17,0 минг тонна). Мутлақ минимум;
Бензин 99,0 минг тонна (-25,6 минг тонна);
Электр энергияси 7 253 млн.кВт.соат (-323,5 млн.кВт.соат).

Manba: bakiroo

@ng_uz
“Endi yana ham qiyin bo‘ladi”

Xabaringiz bor 2024-yilning 1-may sanasida gaz va elektr energiyasi uchun tariflar oshirilgandi.
Xo‘sh yurtdoshlarimiz narxlar o‘sishidan oldin qancha pul to‘layotgan edi-yu va narxlar oshgandan keyin qancha pul to‘layapti. Ushbu savollar bilan aholi vakillariga yuzlandik.

🎬 VIDEONI KO‘RISH

@ng_uz
Агар 50 млрд.куб газ ишлаб чиқаришга эмас, истеъмолга оид, дейишадиган бўлса, электр энергиясига оид рақам чизилган бўлиб қолади.

Чунки 2024 йилда расмий маълумотларга кўра, жами 81 млрд. кВт.соат эмас, 67,5 млрд.кВт.соат электр энергияси етказиб (таъминлаб) берилган.

Бошқача айтганда, рақамлар каттароқ ва чиройликроқ кўриниши учун газ бўйича истеъмол ҳажми, электр бўйича эса ишлаб чиқариш ҳажми намоён этилган бўлиши эҳтимоли юқори.

Шунинг учун ҳам, репутациясини йўқотмаган ва ишонч мавжуд Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кечаги тақдимотдаги рақамларга батафсил тушунтириш ва шарҳ бериши, ҳаққоний рақамлар билан қайтадан бўлишиши керак.

@ng_uz
«Қотил астероид»нинг Ер билан тўқнашиш хавфи ортгани маълум қилинди

Бироқ мутахассислар одамларни хотиржамликка чақирмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/37343637

@ng_uz
#obbbbo

⚡️
⚡️1-апрелдан бошлаб табиий газ ва электрнинг янги нарх тарифлари билан танишинг

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз
!

@ng_uz
显示 1 - 24 70
登录以解锁更多功能。