Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Shahnoza Soatova blogi avatar
Shahnoza Soatova blogi
Shahnoza Soatova blogi avatar
Shahnoza Soatova blogi
24.04.202514:27
Лавровга раҳмат: ўзлигимизни бир “туртиб” бергани учун!

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг кечаги тил масаласидаги гапига депутат, журналист ва фаоллардан яхши жавоблар бўляпти.

Хусусан, журналистлар Навбаҳор Имомова ва Ибрат Сафонинг чиқишлари эътиборимни тортди. Ростан ҳам, бизни ҳозир қатъий ва мустаҳкам ўзлигимиз, жипслигимиз ва ўз тилимиз қутқаради.

Лавровга ўзи меҳмон бўлиб борган МУСТАҚИЛ мамлакатдаги ёзувнинг рус тилида эмаслиги ёқмаса ёқмабди, бу унинг муаммоси. Лекин биз буни ўзимизнинг муаммога айлантирмайлик. Аксинча, ўз манфаатларимиз йўлида ўзбек тилини ривожлантиришдан қолмайлик.

Тил борасида “майда-чуйда масала” деган гап йўқ, ҳамма нарса муҳим. Кўпинча ўзбек тили ҳақида тармоқда баҳслар чиқса ё таклифлар айтилса, “ҳамма муаммоларимиз ҳал бўлиб кетдими, фақат шу қолдими”, деб энг охирги ўриндаги, умуман муҳим бўлмаган масаладек муносабат билдирилади, аҳамияти пасайтирилади.

Куни кеча твиттерда бир фаол “ўзлик”ни баландпарвоз гап деди. Унга эргашувчилар кўп эди, улар учун бу аҳамиятсиз ёки тушунарсиз нарса эди. Балки бу ўзлик нималиги шу пайтгача тўғри тушунтирилмагани, уни фақат ёзувчи-шоирлар асарларида айтишгани-ю бирор олим илмий категория сифатида таърифлаб, тушунтириб бермагани натижасидир.

Лекин кимдир четдан келиб ўзлигингизга тегса, шунақа сезасиз, қаттиқ тегади. Бу баландпарвоз гап эмас, реал воқелик эканлигини ҳис қиласиз.
Чунки тил – ўзликнинг ўзаги. Бу менинг гапим эмас, машҳур олимларнинг гапи.

Фақат бу туйғуни тепиб эмас, гижгижлаб эмас, тўғри тарбиялаб, парваришлаб вояга етказиш керак. Шунда пояси тик дарахтдек бўламиз.

Лавров воқеаси мана шуни яна бир марта урғулади.

Умуман олганда, давлат тили борасида бир қанча яхши ишлар бўляпти: таржима лойиҳалари, стартаплар. Куни кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова имзолаган буйруқ ҳам айни вақтида чиқди: энди ҳамма ўқувчилар таълим тилидан қатъий назар ўзбек тилидан давлат имтиҳони топширади!

Ёки Реклама тўғрисидаги қонун, хусусан, реклама тили борасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қилаётган ишлар ҳам эътиборли.

Албатта, осон бўлмаяпти, лекин чекинмай тизимли ишлашяпти. Янада кўпроқ натижаларга олиб бориш керак.

Чунки ҳов Сирдарёнинг бир чеккасидаги балиқхонада давлат тилида бўлмаган меню ёки Сурхондарёнинг Мачайидаги дорихонада ўзбекча бўлмаган дори йўриқномаси – мантиқсизлик-да.

Банкларга кирсангиз кўпининг шартномалари ўзбекча эмас, мижозлар шошганда ўқиб-ўқимай, тушуниб-тушунмай имзолаб кетишади. Буни биров муҳим деб ўйламайди ҳам.

Хафа бўлманг-ку, аслида, Лавровнинг хафа бўлишига асос ҳам йўқ, бизда рус тили жуда эъзозда!

Ўзбек тилини бундан-да ривожлантириш қолди.
Керак бўлса озар, турк қардошларимиздек хорижий мамлакатларда ўзбек тили ва маданиятини тарғиб қилувчи маданий марказлар очиб ташлайлик.

Бунга пул қизғанмайлик, жамоатчиликка тушунтирайликки, бу тиббиётдан, таълимдан ва ҳоказо ижтимоий масалалардан кам аҳамиятли эмас. Бу ўзлик масаласи, бу мустақиллик масаласи!

Сергей Лавровга эса, шу масалаларни кўтариш учун сабаб яратиб берганига раҳмат деймиз ва ўз билганимиздан қолмаймиз!

@shahnozxon
19.04.202517:36
Тошкент вилояти Бўка туманида аҳолига оилавий пудрат асосида берилган ер участкалари аукционга қўйилаётгани жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра, 5 йил аввал туман ҳокимлиги қарорига асосан ажратилган 15 та ер участкасини аҳоли ўз маблағлари ҳисобидан ўзлаштириб, 100 мингдан ортиқ тут кўчатлари экиб, парваришлаб келаётган эди. Бироқ ҳозирда бу ерлар номаълум сабабларга кўра аукционга чиқарилиши белгиланган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси бу ҳолатни эътиборсиз қолдирмади. Қонунчилик палатаси депутати Фирдавс Шарипов мазкур масала юзасидан Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳамда Бош прокурор Нигматилла Йўлдошев номига расмий депутатлик сўрови юборди.

Сўровда мазкур ерларда иш олиб бораётган оилалар орасида ногиронлиги бўлган ва ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган фуқаролар борлиги алоҳида қайд этилган.

@shahnozxon
15.04.202510:37
Сизни уйдан ҳайдашса — чиқиб кетиш шарт эмас!

Бу ҳақида қонун нима дейди? Ҳуқуқшунос Акбаршоҳ Тешабоев буни адвокатча эмас, ўз таъбири билан айтганда, одамчасига
тушунтирибди.

🏠 “Бу менинг уйим, чиқ!” Бу гап сизнинг ҳаётингизда айтилганми?
Катта эҳтимол билан, ҲА.

Аммо…
Унутманг, қонун шунчаки гапни эмас, фактни ҳимоя қилади.

✔️ Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра:
Агар сиз уйда доимий ёки вақтинча рўйхатда турсангиз,
сизни фақат суд орқалигина чиқариш мумкин.


👉 Сизни айтадиган жавобингиз шу бўлиши керак:
❗️ Отам бўлса ҳам, чиқ дегани билан чиқмайман, эрим айтса ҳам шундай! Чунки мен бу ерда доимий рўйхатда тураман. Гарчи оилавий муносабатларимиз тугаса ҳам бу ерда яшаш ҳуқуқим бор!

📌 Сизга ҳеч ким уйдан “чиқ” дея олмайди, агар доимий ёки вақтинча рўйхатда бўлсангиз.

Тушунтириш тугади.

Шунақа, Акбаршоҳ укам ва ниҳоят ҳуқуқий масалаларни оммабоп тилда тушунтириш йўлини топди шекилли. Давом этинг, яхши кетяпсиз.

@shahnozxon
10.04.202510:11
2025-йил 29-30-май
Тошкент яна “Tashkent Law Spring” IV Халқаро юридик форумига мезбонлик қилади.

❗️Асосий мавзу – “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”

Ҳуқуқнинг замонавий тенденциялари юристлар, AТ ва бизнес вакиллари, олим ва экспертлар бирлашган халқаро муҳокама майдонида.

Бундай имконият ҳар 2-йилда 1 маротаба бўлиши мумкин.
Қўлдан чиқарманг.

Форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишга ҳавола:
https://reg.tashkentlawspring.uz
Пластик жарроҳлик қурбонлари – "Ҳошия" подкастининг янги сонида шу мавзу

Сўнгги бир неча йилда кузатилган нохуш ҳолатлар, хусусан, блогер Фарҳод Маннопов, актриса Ҳалима Ибрагимова, спортчи Аида Ҳасанова, энди эса Кокош воқеаси туфайли биз пластик жарроҳлик ва тиббий хизматлардан фойдаланишнинг тиббий ва ҳуқуқий жиҳатларини таҳлил қилдик.

Экспертларимиз – пластик жарроҳ Азиз Мавлонов ва ҳуқуқшунос Акбаршоҳ Тешабоев.

Подкаст бугун 19:00 да мана бу ерда чиқади

https://www.youtube.com/watch?v=BmQGAIvu7Zc

Ўтказиб юборманг.

@shahnozxon
Қонун ким томонда: агентлик, тадбиркор ёки фермер?

Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қилинган ҳар бир қадам олқишга лойиқ. Қонунчилик палатасида кўриб чииқлаётган қонун лойиҳаси ҳам шу бўйича.

Лекин қонун лойиҳасининг бошқа тарафиям бор, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги судларга ариза берса, давлат божи тўламайдиган бўляпти.

Бунинг орқасидан ушбу қонун билан ким аниқ манфаат олади — агентликми, тадбиркорми, фермерми? Шу савол кўпчилик фракцияларнинг бош эътиборида бўлди. Агар ҳаммага тенг шароит бўлмаса, бу эртага “монопол ҳуқуқи”ни яратмайдими?

@shahnozxon
Уч яшар Нурмуҳаммаднинг дардига шифо керак! Бефарқ ўтиб кетманг, илтимос.

Ижтимоий тармоқда бир неча зиёлилар уч яшар болакайнинг жарроҳлик амалиёти учун хайрия акцияси бошлашди.

Фейсбукда ёзувчи Шукур Жаббор ва шоир Рустам Мирвоҳид гўдак Нурмуҳаммаднинг дардига даво излашмоқда. Мен ҳам бефарқ ўтиб кета олмадим.

Постда айтилишича, оилага синов қўш келган: Нурмуҳаммаднинг дадаси ҳам касал. Боланинг дадаси собиқ ҳарбий бўлиб, қораталоғи ишламай тўшакда ётибди.

Муродов Нурмуҳаммад 2021 йил туғилган. 3 ярим ёш. Унга туғма трахея стенози ташхиси қўйилган. Мутахассислар бу операция фақат Германия ва Россияда амалга оширилиши, бошланишига тахминан 40 минг доллар атрофида сарф-харажат кетишини айтишган. Она бечора қийин аҳволда, умид билан ёрдам сўраяпти.

Келинг, шу гўдаккина тузалиб кетсин, имкон қадар ёрдам берайлик ва дуо қилайлик! Постни максимал улашинг🙏

Барча ҳужжатларни, Нумуҳаммаднинг ҳозирда нажот излаб ҳалак юрган онаси телефон рақамини ва банк картаси рақамини илова қиляпман.

Пул ўтказилса, қанча пул ўтгани ҳисоботини ҳам очиқ, шаффоф олиб бормоқчимиз дейишмоқда зиёлилар.

Пластик рақами:
5614 6812 1276 0031
Шодмонова Ўғилой

Телефон рақами
998 88 638 02 82
17.04.202507:22
Ўзбекистонда россиялик фуқаролар камситилгани, ҳўрлангани ёки калтакланганини ҳеч эшитганмисиз?

ЙЎҚ!

Бизнинг фуқароларимизга ҳам Россияда шундай муносабат бўлиши шарт!

Иттифоқчилик шундан бошланади.
15.04.202507:40
Бизни тарбиялаган "миллий контент" ҳақида лонгрид

Болаларимизга ўзимиздан яхши устоз йўқ. Айниқса дид тарбиясида.

Ҳар куни уйда эрталабдан "Алиса" орқали Шерали Жўраев, Рустам қори Турсунов, Фахриддин Умаровларнинг лирик қўшиқларини қўйиб эшитаман. Болалар "уфф" дейишади, хоналарига кириб эшикларини ёпиб олишади ёки қулоқликни тақишади. Мен эса пинагимни бузмайман :)

Ёшлигимда якшанба куни онам эрталабдан "Машъал" радиосини қўйиб уй ишларини бошлардилар. Менга "Машъал" ёқмасди, мен учун ўша пайтда зерикарли Шашмақом, мумтоз ва лирик қўшиқлар қўйиларди, орасида ҳар ярим соатда бонг уриб қандайдир хабарлар берарди. Соат 9 да аллақайси каналда "Табассум" бошланарди – менга ёқарди. Соат 12 да "Қишлоқ ҳаёти" деган зерикарли пропаганда дастур кетарди. Лекин орасида яхши қўшиқлар қўйиларди. Соат 14 ми ё 15 да радиоспектакл – "Ғариблар", "Макр ва Муҳаббат", "Тошкентнинг нозанин маликаси", "Парвона" каби дурдоналарни болалигимдан эшитиб тасаввурим ўсганини энди биляпман. Ўша пайтда эса булар менга зерикарли, онамнинг ёши ва дидига мос контентлар эди, холос. Ҳамон улар қулоғимда, хотирамда, онгимда қолган. Таассуротлар, тинглаш давомида қилган хулосаларим мени ривожлантирганини энди биляпман.

Ҳозир Таваккал Қодиров, Комилжон Отаниёзов, Олмахон Ҳайитова, Султонпошша Ўдаева, Абдурауф Олимов каби хонанадаларнинг қўшиқларини ностальгия билан тинглайман. Улардаги мотивлар мени тўлқинлантиради.

Коммуна Исмоилова ижросидаги "Болама ўхшайди овозинг сани" қўшиғи таъсирида "Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам" достонини ўқиб чиққаним – менинг ютуғим. Қандай миллий контентлар эди-я! Ҳақиқий хазина!

Ҳозир "Алиса" орқали ўзимча шундай "плейлист"лар тузаман, болаларнинг қулоғига кирсин деб. Бир куни катта бўлганида, дунёнинг қайси чеккасида бўлмасин, мени соғинса, шу қўшиқларни тинглар ёки аксинча, шу қўшиқларни тинглаганида болалиги, уйи, ватани ва мен эсига тушарман. Бир нарса аниқки, бефарқ ўтиб кетишмайди, чунки уларни вақтида безовта қилган қўшиқлар булар – "эсимда, ойим мажбурлааб эшиттирардилар" дейишса керак :)

Машинадами, уйдами, қаерда бўлсангиз ҳам болаларингизга сифатли ўзбекча контентларни қўйиб бераверинг, бир соатга, ярим соатга бўлса ҳам. Фақат мунтазам қўйиб беринг. Фарзандларингиз сизга яқин бўлади (оталар ва болалар муаммоси камаяди), ватанга яқин бўлади, маърифатга яқин бўлади, муҳаббатга яқин бўлади.

@shahnozxon
Кокош нима қилиши керак?

Хусусий клиникадаги жарроҳликдан сўнг асоратлар билан курашаётган вайнер Кокош воқеаси кўпчиликка маълум, тармоқларда клиникадаги жанжаллар видеолари роса тарқалди. Аслида масаланинг қонуний-ҳуқуқий ечими қандай? Умуман, истеъмолчи (мижоз, бемор) ўзига зарар етказилди деб ҳисоблаганида қандай йўл тутиши керак?

“Hoshiya” подкастида ҳуқуқшунос, юридик фанлари фалсафа доктори Акбаршоҳ Тешабоев ушбу саволга аниқ тавсиялар билан жавоб берди.

Подкастни бу ерда тўлиқ кўриш мумкин

@shahnozxon
Ўзбекистонлик олимлар БААда малака оширишади

Ислом цивилизацияси маркази халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Марказ Абу-Дабидаги "Манара" маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Ташкилотлар ўртасида расман ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизматининг маълум қилишича, "Манара" марказининг филиали Тошкентда ҳам очилади.

Томонлар келишувига кўра, бизнинг олимларимиз БААда малака ошириш имкониятига эга бўлади.

Марказда бўлиб ўтган давра суҳбатида "Манара" маркази раҳбари доктор Али Рошид ал-Нуаймий шундай деди:

"Икки давлат ўртасидаги истиқболли режалар амалга оширилмоқда. Бу мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик алоқалари равнақ топишига ўз ҳиссасини қўшади.

Марказнинг очилиши мамлакат тараққиёти ва янада барқарор ривожланиши учун тамал тош вазифасини ўтайди, деб ўйлайман."
❗️Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийсига Исломбек Исмоилов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан, футболчилар эса «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Отабек Джураев ва «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири Орифжон Толипов «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Орифжон Толипов (@tolipovorif) "Заковат" телеўйинидаги жамоадошимиз. У кеча шарҳни қиёмига етказди. Ориф Толипов "Заковат"ниям яхши ўйнайди. Чин дилдан табриклайман ва келаётган ўйинларда унга омад тилайман – Орифжоннинг муваффақиятли даври бардавом бўўлсин ва "Заковат" жамоамиз ҳам ютиб кетсин :).

@shahnozxon
18.04.202515:05
Сизни юзлаб йиллардан кейин эслаб юришларини истасангиз, "Хамса" ёзгудек истеъдодингиз, Регистон қургудек давлатингиз ёки канал қазигудек қувватингиз бўлмаса – дарахт экинг.

Тарихчи-манбашунос Ҳилола Назированинг айтишича, Хоразмда Огаҳий эккан тут дарахти бор. Касби мироб (ирригатор) бўлган Огаҳий бир нечта тут дарахтлари эккан экан, улардан биридан ўзига тобут ясашган экан. Яна бири эса унга жонли ёдгорлик бўлиб ҳамон тирик яшнаб турибди.

Шундай ноёб ва ибратли маълумотларни улашаётган олимамизга алоҳида ташаккур айтаман. Унинг Инстаграм саҳифасига ўтсангиз, бундан ҳам ажойиб маълумотларни кузатишингиз мумкин.

Ҳилолахон, ҳавасдамиз, кузатяпмиз. Олға!

@shahnozxon
Никоҳ шартномаси мустаҳкам оила пойдевори(ми?)

Никоҳ шартномаси нима? Шаърий никоҳ қонунийми? Никоҳга мажбурлаш ҳолатлари учун қандай жавобгарлик бор? Никоҳ ёшини камайтириш мумкинми? Ишсиз шахслар учун алимент миқдори қандай ҳисобланади? “Аёллар кўрсин”да айнан шу мавзуларда муҳим тавсиялар, долзарб саволларга жавоблар, фойдали маслаҳатлар олинг!

Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/H7iZ41r_N4g

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
12.04.202510:40
Шерали Жўраевнинг "Ўлтирур" қўшиғини яхши кўраман – кўплаб бошқа қўшиқлари қатори. Романтик-фалсафий лирика, айниқса авжида "Шул санамнинг суйгани бизмасмикан, Деб бу ёнда қанча сарсон ўлтирур" деганида юракни титратворади. Қандайдир космик пардаларга чиқиб кетади-да ҳофиз.

Нимагадур бу қўшиқ Навоий ғазали билан куйланган деб юрардим, кейин билсам, ҳофизнинг ўзи ёзган экан. 2016 йили энди тақиқдан чиқаётган пайтлари "Суғдиёна" газетаси учун интервьюда раҳматлик Шер акадан қўшиқ ҳақида сўрагандим. Тарихини бундай айтиб берганди:

«Ўлтирур» – йўлда ёзилган қўшиқ. Хўжанддан қайтаётганимизда нимагадир шундай бир нарса ёзгим келиб қолди. Йўлда гўзал манзараларга дуч келдик. Шундан илҳомландимми ёки ўшанда йўл бўйида ўтирган нотаниш аёлданми. Хуллас, манзара чиройли эди. Қизнинг ғамгин чеҳрасини тасаввур қилдим. Йўлда давом этавердиг-у, аммо ўша қиз хаёлда қолди. «Нега ундай ўтирибди, бирор дарди борми?» деган фикрлар мияда айланаверди ва куй, ортидан сўзи ўз-ўзидан хаёлимга келаверди. «Ўлтирур» бизнинг гўзал ўзбек аёлларига аталган қўшиқ, унда аёлларимизнинг барча фазилатларини ўзида жамлаган бир маъсума образи бор...


Кейин бир концертда Шер ака Омон Матчоннинг "Аввалгиларга ўхшамас" шеъри (Навоийга муҳаммаси) қўшиққа қандай айланганини айтиб берганди. Биринчи марта шеърни эшитиб туриб куйи қуйилиб келиб ўша ердаёқ қўшиқни яратиб ташлаган экан.

Бундай одамларни даҳо дейишади!

Сўнгги пайтларда биз ҳофизнинг шахсий ҳаётини кўп муҳокама қилдик. Ўшанда мен интервьюда раҳматлик Абдулла Орипов мисолида ижодкор хато қилишга ҳаққи борми деб сўраган эдим. Шер ака шундай жавоб берган:

"Санъаткорнинг маънавий қиёфаси имкон қадар пок бўлишга интилиши шарт. Лекин халқ, омма ҳам унинг хатоларини тушуниши, инсон эканини эътибордан қочирмаслиги, санъати, ижоди бошқа-ю, яшаш тарзи бошқа эканини қабул қилиши лозим. Биз истеъдодларни қадрлашимиз керак. Улар ҳар куни туғилавермайди."


Мен учун Шерали Жўраев ўзбек санъатига улкан ҳисса қўшган, уни жуддаям катта масофага илгарилатган ва мактаб, анъана яратган ижодкор. Бундайлар кам туғилади. Унинг қўшиқларини эшитиб одам ўзгаради, эзгуроқ, орифроқ, олимроқ бўлади. Бунинг олдида биз муҳокама қилаётган гаплар нақадар майда...

Бугун шундай даҳо ижодкорнинг туғилган куни – ҳаёт бўлганида 78 ёшга кирар эди. Яхши ҳам туғилган экан. Яхши ҳам бизнинг Шерали ҳофиздек истеъдодларимиз бор.

Раҳматликнинг жойи жаннатда бўлсин. Бизга, санъатимизга қолдирган улкан ва савияли мероси ҳамда мактаби учун ундан миннатдорман.

@shahnozxon
转发自:
1000KITOB avatar
1000KITOB
09.04.202511:49
#Diqqat_tanlov

📚 Yoshlar ishlari agentligi “Yoshlar uchun ming kitob” loyihasi doirasida nashrga tayyorlangan kitoblarni chop etish bo‘yicha bosmaxonalar uchun tanlov (tender) e’lon qiladi!

📌 Loyiha doirasida 2024-yilda nashrga tayyorlangan 50 ta kitobdan birinchi bosqichda 27 nomdagi kitob tenderga qo‘yilmoqda.

☝️Agar Siz:
▫️tajribali jamoaga ega bo‘lsangiz;
▫️sifatni birinchi o‘ringa qo‘ysangiz;
▫️yoshlarga bilim ulashishda hissa qo‘shishni istasangiz – bu imkoniyat aynan Siz uchun!

🔰 Tanlov shartlariga ko‘ra, talabgor-bosmaxonalar:

➖so‘nggi 3 yil davomida nashr sohasida faoliyat yuritgan bo‘lishi;
O‘zbekiston hududida joylashgan bo‘lishi;
➖tegishli texnik talablarga mos ravishda ilgari chop etilgan kamida 3 dona kitob namunasi bilan qatnashishi mumkin.

❗️Bosmaxona tanlovda g‘olib bo‘lgan taqdirda Buyurtmachi vakillariga kitoblarni chop etish jarayonini bevosita joyida kuzatishiga sharoit yaratib berishi zarur.

Ushbu tanlov Siz uchun nafaqat yirik davlat loyihasida ishtirok etish imkoniyati, balki yoshlarning intellektual va ilmiy salohiyatini oshirishga yuksak hissa qo‘shish hamdir. Eng asosiysi, bu Sizning bosmaxonangiz obro‘sini yanada oshiruvchi bosqich bo‘lishi mumkin!

📝 Arizalar qabul qilinmoqda!

👉 Batafsil maʼlumot va texnik talablar ushbu havolada: https://etender.uzex.uz/lot/424424

Sahifalarimizga ulaning va ulashing👇

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
04.04.202510:34
“Тил борасида радикал миллатчилик эмас, либерал ватанпарварлик йўлидан боришимиз керак”. Бу менинг эмас, бир ақлли одамнинг гапи.

Активистнинг чиқиши борасида фикрим – оҳангни ва чиқиш қурилишини оқламайман, жаҳл, “ҳужум”, шахсларга қаратилган нафрат оҳанги билан тил масаласида айтган тўғри фикрини ҳам баҳсли гапга айлантириб қўйди.

Лекин оҳанг ва эҳтиросларни олиб ташлаб, чиқишнинг асосий гапига қарасак, Активист тўғри айтяпти. Яъни тадбиркорларимиз ўз фаолиятида давлат тилига УСТУВОРЛИК беришини сўраяпти.

Ростан ҳам, ўзбек тилида сўзлашувчилар аксар кўпчиликни ташкил қиладиган мамлакатда нотаниш одамнинг, мижознинг қайси тилда мулоқот қилиши билинмаган ҳолатда кўпчилик гаплашадиган тилда мулоқотни бошлаш – мантиқли иш.

Ўзбекистонда нотаниш одамга аввал ўзбек тилида мурожаат қилинглар, бу билан кўп тушунмовчиликларнинг олдини оласизлар. Агар нариги томон сизни тушунмаса, ўз она тилида гапирсин, билсангиз унинг тилида жавоб қайтаринг, билмасангиз онлайн таржимонлар кўп.

Фақат унутманглар, она тилида мулоқот қилиш – ҳуқуқ. Ҳамма фуқароларда бор ҳуқуқ. Буни ҳурмат қилиш керак. Ҳозир сен менинг тилимда гапир, мен сенинг тилингда гапирмайман деб туриш самарасиз ва кераксиз баҳс, технологиялар тил тўсиқларини қўпориб ташлаяпти. Асосийси, мулоқотга ва муросага тайёрлик бўлиши керак ҳар икки томонда ҳам.

Келинглар шу масалада уришавермайлик. Ўзбек тили бизни бирлаштирувчи омил бўлиши керак, айирувчи эмас.

@shahnozxon
20.04.202517:21
Бу йигитлар ҳақиқий қаҳрамон!

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида 17 ёшли футболчиларимиз чемпион бўлишди.

Иккита қизил карточкадан кейин 9 киши бўлиб мезбон Саудияни 2:0 га ютиш — бунга қанча журъат, руҳий ва жисмоний тайёргарлик керак!

Болалар нафақат рақиб жамоага — ҳакамга, рақибнинг мухлислари армиясига, ўзимизнинг подадан олдин чанг чиқарган айрим “футбол экспертларига”, хуллас, керак бўлса, ҳаммага қарши ўйнашди ва ютишди! Мана буни жасорат деса бўлади!

Барака топинглар, йигитлар. Ота-онангизга раҳмат!

@shahnozxon
18.04.202514:30
“Хусусий клиникалар ҳақиқатан ҳам назорат остидами?” — Азимовнинг саволи жонли муҳокамага сабаб бўлди

Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Ҳукумат соати”да Соғлиқни сақлаш вазири депутатлар олдида ҳисобот берди. Кун тартибида эса жуда жиддий мавзулар бўлди — тиббиётдаги коррупция, назоратсиз хусусий клиникалар, ва фуқароларнинг шикоятлари.

ЎзЛиДеП депутати Сайдулла Азимов эса барчанинг диққатини тортган саволни берди:
“Вазирлик хусусий тиббиёт муассасаларида рецепт ёзиш ва даволаш усуллари устидан назорат олиб боряптими?”

Бу савол кўпчиликнинг тилида юрган шубҳаларни очиқ-ойдин кўтарди. Вазир эса жиддий таҳлиллар билан жавоб берди.

Тафсилотлар видеолавҳада.

@shahnozxon
15.04.202513:57
Охирги пайтлар Қонунчилик палатаси ишига алоҳида қизиқиб қолдим. Олдин ҳам 1-2 мажлисларни кўриб турардим-у, лекин ўтириб қарамаганман. Бугун бўш вақт бор эди, YouTube’ да ялпи мажлисни кузатдим.

Депутатлар тинчишмаяпти, фаол ишлашяпти экан. Ҳар бир қонун лойиҳаси майдалаб, ҳижжалаб кўриб чиқиляпти.

Айтганча, бу рақамларда ҳам кўриняпти. Масалан, мана бу инфографикаларда лойиҳа ва қабул қилинган қонундаги фарқлар кўрсатилган: жарималарнинг камайгани, оғир жазолар олиб ташлангани, пулли нарсалар бепул бўлгани, имтиёзларнинг муддати узайтирилгани кабиларни кўриш мумкин. Яъни лойиҳада қандай бўлса шундай ўтиб кетмаяпти, Қонунчилик палатасида анча ўзгаряпти.

Бугун бу жараённи онлайн кузатдим. Ҳеч ким ҳеч қаерга шошётгани йўқ. Ҳақиқий муҳокамалар бўляпти экан. Барча фракциялар ўз позициясини билдириб ўтяпти.

Ўзи қонунлар шошма-шошарлик билан қабул қилинадиган нарса эмас. Шошишмасин, яхшилаб қарашсин. Биз кузатиб турибмиз бу ёқдан :)

@shahnozxon
12.04.202509:37
Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида дунёнинг барча қитъаларидан 2000 га яқин делегат қатнашди. Ассамблеяда Қонунчилик палатаси қўмитасини раиси Улуғбек Шерматовни қайта кашф қилдим.

У рус, инглиз тили майли, япончаниям мукаммал биларкан. Улуғбек Шерматов ўтган йилги сайловда янги сайланган, ҳуқуқ соҳасидаги докторлик диссертациясини ҳам чет элда қилган. Уни яхши танийман, Адлия тизимида ҳам ишлаган.

Билимли ва бир неча тилда гаплаша оладиган замонавий депутатларимизнинг сони ортиб борсин!

@shahnozxon
07.04.202514:20
Бошланди!
Укам кредитга олган Айфон 16 телефонини йўқотиб қўйибди. Сув олгани тушганимда чўнтагимдан тушиб қолган деб тахмин қиляпти. Илова телефон турган жойни кўрсатяпти, борса, у ерда йўқ. Телефон ўчиқ. Кимдир олиб қўйгани аниқ.

Бугун Ички ишларга ариза берибди. Топилармикан деяпти.

Кимда шундай тажриба бўлган? Телефон топилганми кейин? Айфонни йўқотиб кейин топган ҳолатларингиз, бирор йўллари, лайфхаклари бўлса, шарҳда ёзинглар, укам ўқийди. Пешона тери билан қарзни тўлаяпти, инстаграмда ишини реклама қилиш учун олганди телефонни.

@shahnozxon
显示 1 - 24 239
登录以解锁更多功能。