#hamkasblarimiz_ijodidan
ЁШЛИК ИФОРИ
Ота, қаранг! Жажжи қўлларим билан,
Эккан кўчатларим униб қолибди.
Қаранг, чиқибди-я яшил ўт-ўлан,
Юзларига шудринг кўрк ҳам солибди.
Мен ҳам улғайибман бола чоғимдан,
Ширин лаҳзалардан, онлардан кечиб.
Ўша ўйнаб юрган мўъжаз боғимдан,
Сизга берар эдим, олмалар териб.
Она, қаранг, болалар учирар варрак,
Қўлларида гуллар борку ранг-баранг.
Мен ўша кунларни топмасам керак,
Қанча уринмайин, қилмайин найранг.
Қаранг, қаранг-а капалак учмоқда,
Ахир шу эмасми менинг қувганим?
Ҳали, ҳали ҳамон мендан қочмоқда,
Бола чоғларимда ёниб суйганим.
Қаранг, мана ўша жажжи суратим,
Эҳ! Аттанг, қайтолмам энди ҳеч қачон.
Йиғлоқи бўлмасдим етиб журъатим,
Менга берилганда яна бир имкон.
Она, бугун улғайибман, бугун мен,
Сизларга суянчиқ бўлиб қолибман…
МАДРАҲИМ ТEМИРОВ
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
инспектори, божхона хизмати катта лейтенанти