Ушбу канал орқали Сиз божхона органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар, божхона қонунбузилиш ҳолатлари, шу жумладан, юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган муҳим хабарлар тафсилоти билан танишиб борасиз.
Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалар божхона постларидаги инспектор ва кичик инспектор (20 нафар) лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.
Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўттиздан ошмаган, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга эркаклар (20 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга хотин-қизлар қабул қилинади.
Номзодлар корейс, француз ёки хитой тилларидан бирини мукаммал билиши керак.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган эркак номзодлар муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилган ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.
Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.
Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 5 апрелига (шу куни ҳам) қадар https://customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади.
🟢Жиззахда оммавий югуриш марафони: стартга саноқли дақиқалар қолди
📍Бугун Жиззах вилоятида катта спорт тадбири – оммавий югуриш марафони бўлиб ўтмоқда. Ушбу марафон "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" доирасида "Eco-Save Aral-2025 va Inson uchun" халқаро хайрия ва экологик югуриш мусобақаси сифатида ташкил этилган.
✅Тадбирда 3000 га яқин аҳоли ва ёшлар иштирок этмоқда. Марафон олдидан барча тайёргарлик ишлари якунланган, иштирокчилар старт чизиғида югуришга шай ҳолатда туришибди.
🤩Қайд этиш жоизки, божхона ходимлари ҳам ушбу марафонда фаол қатнашиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний фаолликни оширишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
👑Старт берилишига оз вақт қолган, иштирокчилар юқори кайфиятда мусобақага ҳозирлик кўришмоқда. Тадбир тафсилотлари ва натижалари ҳақида кейинги янгиликларимизда батафсил маълумот берамиз. Кузатишда давом этинг!
🛌Жиззах вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати
02.04.202517:00
#Жиззах
📢ЖИЗЗАХДА ЮГУРИШ МУСОБАҚАСИ!
Жорий йилнинг 4-апрель куни соат 7:30 да Жиззах шаҳрида “Эcо – Саве Арал-2025 ва Инсон учун” халқаро хайрия ва экологик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади!
🏅Мусобақа йўналишлари: ✅“Талаба-югур” – талабалар ўртасида ✅“Ўқувчи-югур” - умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ✅“Инсон учун” имконияти чекланган шахслар ўртасида ✅Оммавий югуриш – 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча иштирокчилар учун
🏀Жиззахда енгил атлетикачилар ўртасида саралаш чемпионати ўтказилди
28.03.202505:50
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Фармон билан ташқи иқтисодий фаолиятда қуйидаги қулайликлар назарда тутилмоқда:
✅ 2025 йил 1 майдан бошлаб ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинди, барча тартиботлар электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади (товарлар экспортида халқаро шартномаларда қатъий белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).
✅ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади, бунинг учун ягона ғазна ҳисобварағи очилади.
✅ 2025 йил 1 декабрдан бошлаб божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи “Толлинг операциялари” модули амалиётга жорий этилади.
✅ 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.
No comment: Жиззахда "Eco-Save Aral-2025 va Inson uchun" халқаро хайрия ва экологик югуриш марафони юқори савияда бўлиб ўтди.
28.03.202505:50
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Фармон билан божхона бошқарувидаги қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилмоқда:
✔️Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида фитосанитария ва ветеринария органлари томонидан ташқи савдо юклари бўйича ўтказиладиган назорат функциялари божхона органлари томонидан мувофиқлаштирилади.
✔️Божхона органларига фитосанитария ва ветеринария назорати остидаги товарларни назоратдан ўтказиш ва кўздан кечириш учун ваколатли назорат органлари мутахассисларини жалб этиш ваколати берилди.
Айрим тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди
🔰Фармонга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда:
▪️2025 йил 1 августдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади.
❇️Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди, жумладан:
▪️маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;
▪️барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;
▪️ўсимлик маҳсулотлари, мато, ипак, чарм, ўйинчоқлар, спорт инвентари ва бошқалар учун ветеринария сертификатини олиш.
Қарор билан 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:
ҳаво транспортида – 1000 АҚШ доллари; темир йўл ва дарё транспортида – 500 АҚШ доллари; автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 АҚШ доллари; халқаро курьерлик жўнатмалари орқали − 200 АҚШ доллари; халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 АҚШ доллари.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Қарор билан жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг чекланган қуйидаги миқдорий нормалари тасдиқланди.
Биологик фаол қўшимчалар: суюқ ҳолатида ва сироп шаклида –10 дона флаконда; кукун ҳолатида – 0,5 кг; таблетка –100 дона; капсула –100 дона ёки 4 дона ПЭТ идишларда; қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) – 0,5 кг.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари божсиз олиб кириш нормаларидан ортиқ нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётганда товарларга ягона божхона тўлови икки баробар миқдорда белгиланади.
Axborot 24 | O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat bojxona xizmati organlarining faoliyati samaradorligini oshirish bo‘yicha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi farmoni hamda “Davlat bojxona xizmati organlarining faoliyatini tashkil etish va bojxona ma’murchiligini yanada takomillashtirish qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qaroriga sharh #27mar #uzbekiston24
Жиззах шаҳридаги “А” саноат ҳудудида жойлашган масъулияти чекланган жамиятда ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 357-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Фуқаро муҳофаза қилиш ойлиги” доирасида ташкил этилди. Ўқув машқида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ФВДқТ хизматлари, вилоят божхона бошқармаси ходимлари, объект раҳбарияти ҳамда қутқарув тузилмалари ходимлари иштирок этди.
Машғулот давомида реал фавқулодда ҳолатларда тезкор ва ҳамкорликда ҳаракат қилиш, инсон ҳаётини асраш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш каби амалий кўникмалар чуқур ўрганилди ва мустаҳкамланди.
Бундай тадбирлар фавқулодда вазиятларга доимо тайёр бўлиш, ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.
28.03.202505:50
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Фармон билан божхона маъмуриятчилигида қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилмоқда:
✅ 2025 йил 1 июлдан бошлаб Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилади.
✅ Ўтказиш пунктларида ундириладиган барча турдаги йиғим ва тўловлар божхона органларининг ахборот тизими орқали ундирилади ва ҳисоби юритилади.
28.03.202506:05
#qonunchilikdagi_yangiliklar
✔️2025 йил 1 сентябрдан бошлаб “Ғишткўприк”, “Зангиота” ва “Даут-Ата” ўтказиш пунктларида синов тариқасида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли (“яшил” ва “қизил”) хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботини қўллаш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда:
➖“яшил йўлак” — хавф даражаси паст бўлган автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинишида, давлат назоратининг барча шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди, автотранспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисига нисбатан амалга ошириладиган ҳужжатли назорат бундан мустасно;
➖ “қизил йўлак” — давлат назорати хавф даражаси юқори ва тасодифий танловда аниқланган автотранспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
➖ “қизил” ёки “яшил” йўлаклар божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали автоматик тарзда белгилаб берилади;
➖ ўтказиш пунктидаги давлат назорат органлари ходимлари томонидан “профайлинг” танлов асосида автотранспорт воситаларини божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизимида “яшил” йўлакдан “қизил” йўлакка йўналтирилиб, тегишли назорат шакллари қўлланилади;
➖мазкур тартибот Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган автотранспорт воситаларига нисбатан фақатгина инспекцион кўрик мажмуаси орқали назоратдан ўтказилганидан сўнг қўлланилади.
❗️ Мазкур амалиёт синов натижаларига кўра 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич автомобиль йўли ўтказиш пунктларида кучга киради.
Куннинг яхши хабари! Карате бўйича 19-20 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида Божхона институти курсанти Умиджон Каримов ўз йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритди.
Энди у жорий йилнинг ноябрь ойида Японияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Божхона қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш тартибидаги ўзгаришлар юзасидан батафсил тушунтиришлар беради.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Қарор билан эркин муомалага чиқариш режимига (импорт) божхона режимига жойлаштиришда божхона қиймати ва миқдори алоҳида назорат қилинадиган 70 турдаги товарлар рўйхати тасдиқланди.
Биологик фаол қўшимчалар: суюқ ҳолатида ва сироп шаклида –10 дона флаконда; кукун ҳолатида – 0,5 кг; таблетка –100 дона; капсула –100 дона ёки 4 дона ПЭТ идишларда; қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) – 0,5 кг.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари божсиз олиб кириш нормаларидан ортиқ нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётганда товарларга ягона божхона тўлови икки баробар миқдорда белгиланади.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar
2025 йил 1 майдан чет элдан республика ҳудудига қуруқ сут олиб киришга қўйилган чеклов бекор қилинади.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини уларнинг сертификатлари мавжуд бўлган ҳолатларда, республика ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқишга ва уларнинг қиймати 5 000 АҚШ долларидан ошган тақдирда, йўловчи божхона декларациясини тўлдириб олиб чиқишга рухсат берилади.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Жисмоний шахслар томонидан қиймати 5000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган товарлар божхона декларациясини тақдим этмаган ҳолда республикадан олиб чиқилиши мумкин.
Бунда, ушбу қиймат доирасидаги тижорат мақсадидаги товарлар товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланилган ҳолда статистик мақсадлар учун божхона органлари томонидан ҳисоби юритилади ва республика экспорт ҳажмида инобатга олинади.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календарь кундан,
ҳаво транспортида уч календарь кундан кам муддат бўлган тақдирда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди!
Бунда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ҳамда товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.
Халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига олиб келадиган товарларга нисбатан божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари бир календарь ой давомида қўлланилади.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Қарор билан 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:
ҳаво транспортида – 1000 АҚШ доллари; темир йўл ва дарё транспортида – 500 АҚШ доллари; автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 АҚШ доллари; халқаро курьерлик жўнатмалари орқали − 200 АҚШ доллари; халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 АҚШ доллари.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрель куни “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 244-сон қарори қабул қилинди.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 18 апрелдаги ПФ-67-сон Фармони билан товарларнинг божхона қийматини аниқлашда асоссиз имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартибларини қўллашга йўл қўйилмаслиги ҳамда божсиз олиб кириш меъёрлари ва божхона расмийлаштируви шартлари жаҳон стандартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланишини эътиборга олиб қабул қилинди.
Тарихий ютуқ: Енгил атлетика бўйича U18 Осиё чемпионатида Ўзбекистон 2-ўринни қўлга киритди!
18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон 12 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади:
🥇Олтин медаль – 3 та 🥈Кумуш медаль – 5 та 🥉Бронза медаль – 4 та
Бу терма жамоамиз тарихидаги энг яхши натижадир!
Бундан аввалги энг юқори натижа 2022 йилда Қувайтда кузатилган эди. Унда Ўзбекистон учинчи, 2023 йилда пойтахтимизда бўлиб ўтган чемпионатда эса тўртинчи ўринни эгаллаган.
Спортчилар ва уларнинг мураббийларини, барча спорт ишқибозларини бундай ёрқин натижа билан муборакбод этамиз!
Айрим тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди
🔰Фармонга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда:
▪️2025 йил 1 августдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади.
❇️Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди, жумладан:
▪️маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;
▪️барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;
▪️ўсимлик маҳсулотлари, мато, ипак, чарм, ўйинчоқлар, спорт инвентари ва бошқалар учун ветеринария сертификатини олиш.
“Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-67-сон, 18.04.2025 й.) қабул қилинди.
🔸олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича Генерал келишув (GATT) ва 1994 йилдаги мазкур келишувнинг VII-моддасини қўллаш тўғрисидаги Келишувда белгиланган умумий тамойил ва қоидаларга тўлиқ мувофиқ келтирилади;
🔸товарларнинг божхона қийматини аниқлашда имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартиблари, жумладан, муайян аниқлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди.
📝Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, уларга мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш тартиби жорий этилади.
✔️2025 йил 1 майдан бошлаб мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади ҳамда уларни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник тартибга солиш ахборот тизими(ТРИС) орқали амалга оширилади.
Божхона қўмитасида бўлиб ўтган навбатдаги хизмат йиғилиши Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган йиғилишдаги вазифа ва топшириқлар ижросига қаратилди.
Таъкидланганидек, ўзига нисбатан энг катта импорт божлари қўйилган давлатлар эндиликда Ўзбекистон экспорт қилаётган йўналишларга ўзининг маҳсулоти билан кириш учун агрессив савдо сиёсатини юритиши мумкин. Яъни, мамлакатимиз кириб борган ип-калава, мато, газлама, тайёр текстиль ва маиший техника бозорларида ҳам аёвсиз рақобат бўлади.
Бу эса табиийки раҳбарлардан 2 карра кўп ишлаш кераклигини, ҳар бир раҳбар экспорт билан ўзи шахсан шуғулланиши шарт ва зарурлигини кўрсатмоқда.
Ўтган ҳафтада қўмита раисининг тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқоти ҳам тадбиркорлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиниши керак бўлган янги-янги масалалар борлигини кўрсатди.
Йиғилишда Давлатимиз Раҳбари томонидан кўтарилган ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилинди.
Эндиликда бизнес учун тенг шароитлар яратишда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.
Маркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш бўйича тегишли чораларини ишлаб чиқиш, маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича берилган топшириқлар ижроси қатъий назоратга олинди.
Умуман олганда божхона соҳасидаги навбатдаги ислоҳотларни амалга оширишда малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорларни жалб қилиш долзабрлиги, бунда ўтган ҳафтада Божхона қўмитасида тадбиркорлардан таркиб топган ҳолда ташкил этилган Маслаҳат кенгашидан унумли фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.