Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Реальна Війна | Україна | Новини
Реальна Війна | Україна | Новини
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Реальна Війна | Україна | Новини
Реальна Війна | Україна | Новини
Журналистика.уз avatar

Журналистика.уз

新闻和媒体
Журналистлар ва блоггерлар учун тренинглар, танловлар ва касбга оид янгиликлар канали
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期May 11, 2025
添加到 TGlist 的日期
Mar 01, 2025
关联群组

记录

14.05.202518:23
3.1K订阅者
14.05.202505:26
200引用指数
14.05.202512:06
2.1K每帖平均覆盖率
04.03.202500:06
1.9K广告帖子的平均覆盖率
06.04.202512:11
7.57%ER
04.03.202519:14
62.37%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
MAR '25APR '25MAY '25

Журналистика.уз 热门帖子

МТРКда қатор тайинловлар амалга оширилди

«Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмасини энди бевосита МТРК раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Мадамин Сафаров бошқаради.

«Ёшлар» ижодий бирлашмасига эса «Менинг юртим» телеканалини бошқариб келаётган Қобулжон Аҳмедов тайинланган.

Тошкент каналини бошқарган журналист Нозимжон Мўминов эса "Спорт" ижодий бирлашмаси директори бўлди.

Аввалроқ, «Ёшлар» ижодий бирлашмасига вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган  Ҳусниддин Эргашов эса энди "Тошкент" телеканалини бошқаради.

@jurnalistikauzbek
Яхши хабар! Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ғалабаси сабабли нафақат спортчилар балки шарҳловчилар ҳам тақдирланди!

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Отабек Джураев ва «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири Орифжон Толипов «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Ҳамкасбларимизни табриклаймиз!

@jurnalistikauzbek
#mtrk_tayinlovlar

Собир Шукуров МТРК раисининг маслаҳатчиси бўлди

Шукуров Собир Сайфиевич Миллий Телерадиокомпания раисининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У бунга қадар компанияда Телерадио кўрсатувларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Собир Шукуров унгача, Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Шунингдек, у Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида турли масъулиятли лавозимларда меҳнат қилган.

@jurnalistikauzbek
Ишга таклиф!

Иқтисодиёт, бизнес, молия, банк йўналишида фаолият олиб борадиган янги интернет сайтга ёш ходимлар керак:

1. Иқтисодий сиёсат, бозорлар, нархлар, инвестициялар бўйича таҳлилий материаллар тайёрловчи иқтисодий таҳлилчи-журналист (2 киши)

2. Банклар, кредит сиёсати, валюталар, финтех ҳақида ёза оладиган журналист (1 киши)

3. Кичик ва ўрта бизнес, стартаплар, бозордаги тенденциялар бўйича материал тайёрлай олувчи бизнес ва тадбиркорлик журналисти (1 киши)

4. Навбатчи хабарлар тайёрловчи, тадбирларга борувчи журналист-мухбир (2 киши)

5. Сайтга ва Телеграм ва Инстаграмда постлар ва материалларни жойлаш, рубрикаларни назорат қилувчи контент SMM менеджер/админ зарур (2 киши).

6. Видео контентларни овозлаштирувчи ёки кадрда ўқиб берувчи диктор (Youtubeʼда олиб борувчи) зарур. (1 киши)

💵Ойлик маоши келишилади.

👨‍💻Онлайн ва масофадан ишловчилар зарур эмас.

🪪Резюмелар жўнатиш учун бот: t.me/shokirjonovbot
Telegram: t.me/wux141
E-mail: shokirjonov@gmail.com
Tel: 95 857 00 25

@jurnalistikauzbek
🔍 “Kursiv” biznes nashri tahririyati o‘zbek tilida yoza oladigan, shuningdek, matnlarni rus tilidan o‘zbek tiliga tarjima qila oladigan jurnalistlarni qidirmoqda.

Nomzod quyidagi talablarga javob berishi kerak:
— jurnalist, muharrir yoki PR sohasida tajribaga ega bo‘lish;
— asosiy iqtisodiy tushunchalarni bilish;
— o‘zbek va rus tillarini bilish;
— o‘zbek tilidan rus tiliga va aksincha, tez va malakali tarjima qila olish;

Qanday qilib ishga kirish mumkin?
Nomzodlar rezyumeni v.erzikov@kursiv.media elektron manziliga yuborishlari lozim. Xatning mavzusida: “Men "Kursiv"da ishlashni xohlayman” deb yozasiz.

Keyin tahririyat siz bilan bog'lanib, test topshirig'ini yuboradi. Agar vazifa yaxshi bajarilgan bo'lsa, biz barcha shartlarni muhokama qilish uchun suhbatga taklif qilamiz.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
13.05.202512:08
«Йилнинг энг яхши матбуот котиби» Марказий банкдан ишдан кетди

Uzdiplomat.uz талқини бўйича 2024 йилнинг энг яхши матбуот котиби, АОКА рейтингида энг биринчи ўринларда қайд этилган Акмал Назаров Марказий Банкдаги фаолиятини якунлагани ҳақида ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Тўғриси бу Ўзбекистоннинг асосий молия муассасаси учун жиддий йўқотиш. Биз журналистлар Акмални самимий муносабати, куннинг қайси вақтида ёзсак ҳам керакли ва сифатли маълумот ола олганимиз учун ҳам алоҳида ҳурмат қиламиз.

У танқидий саволларимизга ҳам ўзига ҳос босиқлик ва маданият билан жавоб қайтариши билан ажралиб турарди. Акмал бу ташкилотда деярли 6 йил ишлабди. Унгача Марказий Банк энг ёпиқ ташкилотлар сирасида қайд этилган. Менимча энг ёпиқ ташкилотдан энг очиқ ташкилотга ўтишида Назаровнинг алоҳида хиссаси бор.

Бу молия тизимида йилнинг иккинчи йўқотиши, аввалроқ Халқ банкидан Гульноза Алимованинг кетиши ҳам журналистларни ҳафа қилганди. Энди биз яхши кўрган яна бир матбуот котиби кетибди...

@jurnalistikauzbek
Ванихоят «Олтин қалам» танлови эълон қилинди!

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Олтин қалам” XIX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилди.

Асосий мукофотлар
🎖1 та Бош миллий мукофот

📺Телевидение;
📻Радио;
📰Босма нашрлар;
💻Интернет нашрлари йўналишлари

🎙Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон  ҳақидаги энг яхши материали учун
🖱Шунингдек, 12 та рағбатлантирувчи номинация жорий этилади.

         Танлов ғолиб ва совриндорларига диплом ва статуэткалар берилади, шунингдек:
     🏅   Бош миллий мукофот - енгил автомобиль 
🥇1-ўрин БҲМнинг 200 баробари;
🥈 2- ўрин БҲМнинг 175 баробари;
🥉 3-ўрин БҲМнинг 150 баробари;

    🏆 Рағбатлантирувчи номинацияда БҲМнинг 100 баробари миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланади.

 🎟Танловга 2024 йил 30 апрелдан 2025 йил 30 апрелгача эълон қилинган материаллари кўриб чиқилади. Уларни уюшманинг 99-466-10-25 рақамига очилган телеграмига юбориш мумкин.
 
Ғолиблар 27 июнь - Матбуот ва ОАВ ходимлари куни тақдирланади.

@jurnalistikauzbek
转发自:
Ishonch.uz avatar
Ishonch.uz
Бухорода матбуотга муносабат ачинарли аҳволдаАбдусаид Кўчимов, Ўзбекистон Республикасида
хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси


"…Бухоро йўқотилган қадимий шон-шавкатини тиклаб боряпти. Аммо камчиликлар, тузатиш, тўғрилашга муҳтож ўринлар ҳам оз эмас.

…Ислоҳотлар кўзгуси бўлмиш матбуотга муносабат эса... Вилоятнинг отахон газетаси ҳисобланган «Бухоронома» бор-йўғи 1000 нусха атрофида чоп этиляпти. «Когон ҳаёти»нинг адади 200 та... Маҳаллий амалдорлар ичида «Бизга газета-журналларнинг кераги йўқ» дейдиганлари кўпайиб бормоқда. Коррупция, порахўрлик каби иллатлар урчишининг сабабларидан бири шунда эмасмикан?"...

📝 «Ishonch» газетасининг 2025 йил 24 апрелдаги 51-52-сонидан.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3768

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Энди болалар учун яратиладиган контент масаласи билан алоҳида марказ шуғулланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди.

Марказ болалар тарбияси ва соғлиғига салбий таъсир қиладиган ахборот маконидаги контентни таҳлил қилади. Маҳаллий ижодкорларга миллий контент яратиш бўйича буюртма беради, соҳада кадр тайёрлашни ташкил қилади. Қори Ниёзий институти марказга илмий жиҳатдан кўмаклашади.

Болалар контентини ривожлантириш марказига директор этиб таниқли режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тайинланди.

@jurnalistikauzbek
🚫Ишга таклиф

«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти қорақалпоқ, қирғиз, ва туркман тилларида материаллар тайёрлай оладиган, шунингдек, ўзбек тилидан материалларни ушбу тилларга таржима қила оладиган ижодкорларни ҳамкорликка таклиф қилади.

Агар сизга таклифимиз қизиқ бўлса, ўзингиз ҳақингизда маълумотларни @qabuln1 Тelegram манзилига юборишингизни сўраймиз.

Расмий саҳифаларимиз 👇

Telegram|Instagram|Youtube|Facebook
14.05.202507:58
✍“Олтин қалам” XIX Миллий мукофотининг рағбатлантирувчи номинациялари эълон қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг хабар беришича, қуйидаги йўналишларда аризалар қабул қилинади:

1. “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиётни тарғиб қилувчи энг яхши материаллар учун”

2. “Давлат тилини ривожлантириш, нуфузини янада оширишга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун”

3. “Ёшлар ҳаётига оид энг яхши материаллар учун”

4. “ОАВда эълон қилинган энг яхши миллий контент (материаллар) учун”

5. “Долзарб мавзудаги энг яхши танқидий-таҳлилий материаллар учун”

6. “Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун”

7. “Спорт соҳаси ёритилган энг яхши материаллар учун”

8. “Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун”

9. “Энг яхши фоторепортаж учун”

10. “Оила ва маҳалла ҳамкорлиги бўйича энг яхши ёритилган материаллар учун”

11. “Таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар ёритилган энг яхши материаллар учун”

12. “Умуммиллий ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган энг яхши материаллар учун”

Танловнинг рағбатлантирувчи 12 та номинацияси ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

✔️ Танловда ҳар бир иштирокчининг 2024 йил 30 апрелдан 2025 йил 30 апрелгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади.

📚 “Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” рағбатлантирувчи номинацияси бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига китобидан бир дона тақдим этади.

📶 Эслатма: танлов ҳакамлар ҳайъати таклифи билан рағбатлантирувчи номинациялар номи ўзгариши мумкин.

@jurnalistikauzbek
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори - Абдусаид Кўчимовни таваллуд топган куни муносабати билан ҳамкасблари ва шогирдлари табриклашмоқда! Биз ҳам табрикларга қўшиламиз!

Маълумот учун: Абдусаид Кўчимов - 1951 йил 15 май куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган.

1972 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика (ҳозирги университет) институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бўлим мудири,Ўзбекистон Президенти девони Ахборот маркази раҳбари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, “Тошкент” телерадиоканали бош директори, “Хабар” газетаси бош муҳаррири лавозимларида ишлаган. Ёзувчининг йигирмага яқин шеърий ва насрий китоблари чоп этилган.
2017 йил 10 августдан буён ЎзАнинг Бош директори ҳисобланади.

@jurnalistikauzbrk
Бекзод Шукуров янги лавозимга тайинланди

Айни пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бекзод Шукуров бошқа ишга ўтказилди.

Энди у Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбари ўринбосари лавозимида иш фаолиятини давом эттиради.

Бекзод Шукуровнинг асли касби журналист. У бир муддат Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби сифатида ишлаган. Унгача Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири вазифасида ишлаган.

Вазирлар Маҳкамасига ўтгунга қадар Бекзод Шукуров «Жамият» газетаси бош муҳаррири, “Ўзбекистон овози” газетасида бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритган.
У 2011 йилда “Олтин қалам”, 2016 йилда эса “Эътироф” танловларида совриндор бўлган.

@jurnalistikauzbek
Бугун сўз эркинлиги масаласи асосан матбуот хизматлари вакиллари, давлат хизматчиси бўлиб ишлаб, ўз блогини юритаётган блогерлар ва давлат ОАВлари раҳбарлари бўлган жамоа билан муҳокама этилди.

Тадбир давомида якдил тарзда «бизда ҳаммаси яхши», деган хулосага келинибди.

@jurnalistikauzbek
Бизни троллар МДҲда биринчи!

Россия сафида урушаётган ўзбекистонликлар ҳақидаги янгилик эълон қилингандан кейин анонимлар таҳририятларга чиқиб бу янгиликни ўчириш талаб қилаётгани, лекин улар давлатнинг ахборот сиёсатига алоқаси йўқлиги аввалроқ хабар берилганди.

Бу шарманда троллар нафақат ўзимизда энди чет элда ҳам шундай давлатнинг сўз эркинлигига путур етказадиган кулгули ҳаракатларини бошлашибди. «Хочу жит» лойиҳаси шу вақтгача Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Белорус ҳақида шундай маълумот бергани лекин уларнинг биронтасида бундай инфоурушга қолмаганини ёзибди. Бизникилар эса «салла деса каллланиям қўшиб олиб ташлаш» важида «негатив чиқди биз тўхтатамиз», деб енг шимариб югуриб борибди.

Бироз таҳлилий ёндошингларе, сал комментларниям ўрганинглар ўртоқ тролларга топшириқ берувчилар. Бу янгиликда деярли 90% одам борганларни ўзини қоралаб ётибди. Давлатни айбдор қилмаяпти. Бўлса 10% дир бундай фикр билдирганлар. Сиз эса ўз «жавоб»ингиз билан 100% салбий сиёҳ уйғотиб келдингиз!

@jurnalistikauzbek
登录以解锁更多功能。