—Опа, тадбир тугадими? Бизники хам қолиб кетмасин...
Шалола хуноби ошиб, Дилбарга қўнғироқ қилди
—Хавотир олма, хаммасига улгирамиз.
Дилбар Шалолани кўнглини тинчлантириб, телефонни ўчирди.
—Табриклайман қизим, мана шунча йиллик сабр ва матонатини учун, шунча ютуқларга эришдинг.
Одина Шалолани қучиб йиғлади.
—Хаммасига сизлар сабаб эришдим.
Шалола, Носир иккисини қучди.
—Дадажон, Фотимани Туркиядаги клиникасидан шифокорларни ҳамкорликка таклиф қилдим.
Бу ерда, хар жума қилинадиган операциялар бепул деб элон бердим. Токи йўқчилик ортидан, инсонлар эрта бу дунёни тарк этмасин.
—Яхши ўйлабсан гўзалим.
Носир, қизини қучди.
☘☘☘☘☘☘☘
Орадан йиллар ўтди.
Муҳаммад икки ўғил, бир қиз фарзандлик бўлди. Дилбар икки ўғлини уйлади, хозирда келинлар ардоғида. Ишини ташламади, янаям катталаштириб, анча мунча одамларни иш билан банд қилди.
Шалола, клиникасида иш юритиб келмоқда, ўғлини хам холаси Дилбарни издоши қилиб, адвокатлик соҳасида ўқитди. Дилбарга шогирд тушиб, хозирда ўз компаниясига эга бўлди.
Элдор, эшик дераза ишлаб чиқариш цехини юргизмоқда.
Зухра, ўқиган соҳасидан кетмади, бир нечта дўконлар, супермаркетлар очди.
Катта қизи Ойдинойни узатди.
Аброр катта бир кафе очиб, шу иш билан шуғулланмоқда.
—Кеннайи, мени кечиринг
Равшан, бошини эгиб Зухрани олдига келди
—Мендан нега узр сўрайсиз?
Зухра қанчалик ичи оғриган бўлса хам, хаммасини унутганди.
—Мен сизга анча ёмонлик қилганман, сиз билмайсиз. Лекин айтиб ўтирмайман, ярангизни янгилашни хохламайман .
Мана қилган қилмишларим жазосиданми? Неча йилдан буён фарзандсизман.
—Мен, хаммани Оллоҳ учун кечирдим. Буларни ўйлаб юрманг, мен хамма бошимдан ўтганларни унутдим, сиз хам унутинг.
Равшан, Зухрадан узр сўради.
Зухра хаммасини унутиб, янги хаёт бошлаган эди....
Фотима, икки ўғилдан кейин бошқа фарзанд кўрмади. Икки ўғлини чиройли қилиб тарбиялаб, ўқитиб катта қилди. Хозирда катта ўғил Туркияда, бобоси ва бувиси билан ўша ерда ўқиб, ўша ердаги ишларини бошқармоқда.
Кичик ўғил эса, Сарвар билан бирга иш юритиб келмоқда. Сарварни касаллиги сабабли, ўғли хар ишни ўзи хал қиларди. Сарвар зерикиб қолмаслиги учун, ишни бошқариб турарди.
Фотима, очган кликасида ишлаб, анча мунча одамларни хожатини чиқариб келмоқда. Орада эри билан Туркияга бориб туришади.
☘☘☘☘☘☘☘☘
—Нега бизни бир жойга тўплашяпти, тинчликмикан?
Тўрт қиз, каттагина кафега чақирилгани сабаб етиб келишди.
—Бу йигитлар, бир ишни бошлашяпти шекили
Қизлар кулиб, буюртирилган столларга жойлашишди.
Сал ўтиб, Носир билан Одина хам етиб келишди.
Уларни ортидан, Муҳаммад...
—Яна нима бошладинг укажон..
Муҳаммад кириши билан қизлар гап бошлашди
—Хаммамиз. Бирга катта хаж сафарига кетамиз.....
Муҳаммадни гапидан хаммаси, овоз чиқариб йиғлаб юборишди.
Хеч кимни кутмаган жойидан, янгилик бўлгани учун, хаяжондан гап топа олмай қолишди.
Хафта охирида хаммаси биргалашиб, хаж сафарига чиқиб кетишди.
Бу не бахтки Оллоҳни байтига, оилавий, ота она жигарлар билан бирга бориш.
—Онаси, болаларни боққанинга рози бўл. Шунчалик чиройли, сабрли қилиб тарбиялаганинг учун рахмат.
Носир, Одинани қўлини тутди.
—Мингдан, минг розиман. Оллоҳ рози бўлсин дадажониси
Одина, Носирни елкасига бошини қўйганча Каъба томон қараб ўтиришди.
—Онажон, бизга қилган мехнатингизга, ва умрингизга рози бўлинг.
Қизлар ва Мухаммад ота-онасини қучди.
Қирқ кунлик, хаж сафаридан қайтишар экан, юракларини бир парчасини ташлаб келди.
☘☘☘☘☘☘☘☘
—Дилбар, келинни дарди бошланди...
Мехмонлар орасидан, Дилбарни Дилобар чеккага олди
—Вой, қани ўзи?
Дилбар секингина келинни хонасига кирди.
—Асал қизим, нима бўлди? Бошландими?
Дилбар келинини белларини силади.
—Ойижон, келишингизни кутиб турган эканми?
Келини ўнтаб гапирди.
Тезда шифохонага олиб боришди.
Келини, қизалоқ дунёга келтирди.
Исмини Хожихон деб қўйишди.
☘☘☘☘☘☘☘
Инсонни тақдир хар-хил йўллар билан синар экан. Носирни ва Одинани обдон синаган қисмат, кейин фарзандларига ўтди, чиройли сабр ва матонат билан хаммасини енгиб ўтишди.