Масофа
Муаллиф_Баҳорим
@Kichik_dunyoyim01
Н_54
"Олти йил,олти йилдан бери азобланаман,Дилбек ака...Дилбек акам...энди у менга тегишлими? Билолмаяпман,билганим...билганим уларни бу ҳаётда олиб қололмаганим учун афсус чекишим.Уларни қандай вафот этганларини тасаввур қилсам ҳам азобланяпман..."
Дилбек ўша йиллари ҳаётдан совуб умидсиз инсонга айланиб бўлганди.Даволанаётганда ҳам умидсиз эди.Такрор иродасизлик қилди Дилбек,ўзини тепа қаватдан ташлаб.Ҳудди ақлдан озган инсонлардек жонига қасд қилганди.
"Агар вақтида ёрдам қўлини чўзиб таянч бўлганимда,ҳозир ҳаёт бўлардилар.Бир онайизор ўғлини дардида адо бўлмас эди...
Яминчи? Энди уни ҳам бахтсиз қилгим йўқ,кимга ишонч билдирсам менга қўшилиб бахтсиз бўляпти.Онаси тўғри айтди.Мен уни ҳам бахтсиз қиламан..."
Бибинисо эслаганди,таниганди Яминни.Олти йил аввалги "яхши инсон" эканлигини.Доим ўзига ёрдам бериб юрадиган йигит эканлигини эслаганди.
Икки кун аввал эса Бибинисони ёнига Яминни ойиси келганди.
"Ойдеккина аёл экансиз,аммо ўғлим,биттагина ўғлимни ўзига муносиб қиз билан оила қуришини ҳохлайман.Сиз ҳафа бўлманг,она бўлсангиз мени албатта тушунасиз.Ямин ўғлим фақат сизни деяпти.Уни ўзингиздан совутиб менга ёрдам беринг.Тушундингиз деб ўйлайман..."
Бибинисо Яминни энди энди таний бошлаганди.Аввал ҳеч этибор қилмаган экан.Энди энди таниб,ростдан ҳам яхши йигит эканлигини сездию,онаси айтганидек ундан узоқлаша бошлади.Онаси келмаганида ҳам Яминга розилик бермасди Бибинисо.Чунки уни уйланмаган йигит эканлигини билгандида.Бошқача бўлгандачи,бошқача яни Ямин уйланиб ажрашганда ҳам унга розилик бермаган бўларди."Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади" деганларидек.Бибинисо ҳам икки бора куйди.У кимнидир ёқтириб қолиб яна азобланишини ҳохламади.Яминдан ҳам тезроқ узоқлашишни режа қила бошлади.
"Қалбим соҳибаси фақат сенсан,бу қайсар юрагим сени деб уради.Фақат сени дея...албатта сенга эришаман,энди чекинмайман.Мени ёқтирмасанг ҳам,кўнглингга йўл топаман,гўзал қалбингни соҳиби ўзим бўламан Бибинисом.Шунча йиллик айрилиқ,шунча йиллик орада масофа билан яшаганим етар.Бу масофани йўқ қиламан,сендан узоқда,олисларда ортиқ яшагим йўқ..."
Бибинисо Яминдан узоқлашиш ҳақида режа қилса,Ямин Бибинисога яқинлашиш ҳақида режа қиларди...
~ ~
-Бекор у қизни ёнига борибсиз она.
-Қиз эмас аёл.
-Воййй онаей...
Яминни катта опаси онасини Бибинисони ёнига борганини билдию,норози бўла бошлади.
-Ахир сиз эмасми бизга доим "уканг сенлар учун яшади,сенлар учун ҳаракат қилди" дея айтиб келган.Шунча йил бизни дея яшабди.Энди ўзи учун яшаса нима қилибди ойи? Ўзини севган аёли билан яшаса яхши эмасми? Бунақалар камми ойи? Аёл кишига уйланиб бахтли яшаётлар қанчадан қанча.Яминга ҳам қаршилик қилманг.У ҳам энди ўзи учун яшасин.Бошқани мажбурлаб олиб бериб,бир умр виждон азобида қолманг дейман.Чунки аёлига кўнгилсиз бўлса барибир яшолмайди.
Яминни ойиси индамади,узоқларга термулганча жим эди.
~ ~
Бибинисо Яминдан қанча узоқлашаман деса ҳам,негадир тасодифми ўзи ҳам тушунмайди,доим ёнма ён бўлиб қолаётганди.
Мана бугун ҳам бир ўқувчисини уйига Ямин билан бирга боряпти.Директорга йўқ деёлмайди.Иши,қилишга мажбур.Энди биргина йўли ишдан кетиш эди...
Ямин билан ёнма ён юрардию,унинг яхши инсонлигига такрор такрор гувоҳ боларди.
"Қалбим илтимос бу яхши инсонга кўнгил боғлама,илтимос сендан кўнгил боғлама.Уни ҳам ўзингни ҳам азоб чекисига йўл қўйма..."
-Мени қанчалик яхши инсонлигимни ўйлаб кетяпсанми?
Жимликни бузган Ямин Бибинисога топдимми дегандек қаради.
Шу лағза Бибинисони бутун вужуди титраб кетди.Ямин ўзига шунчалар меҳр билан қараётгандики ўзини ғалати ҳис қилиб бирон нима деёлмай қолганди.