Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI avatar

NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI

TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaЛют 06, 2025
TGlist-ga qo'shildi
Вер 14, 2024
Muxrlangan guruh

Telegram kanali NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI statistikasi

Obunachilar

76 970

24 soat
1 875
2.5%Hafta
2 096
2.8%Oy
2 628
3.5%

Iqtiboslar indeksi

0

Eslatmalar13Kanallardagi repostlar0Kanallardagi eslatmalar13

Bitta postning o'rtacha qamrovi

10 435

12 soat6 601
23.8%
24 soat10 435
3.8%
48 soat10 058
4.6%

Ishtirok (ER)

2.11%

Repostlar21Izohlar0Reaksiyalar120

Qamrov bo'yicha ishtirok (ERR)

12.69%

24 soat
0.7%
Hafta
0.23%
Oy
0.75%

Bitta reklama postining qamrovi

8 576

1 soat1 40916.43%1 – 4 soat5 09359.39%4 - 24 soat12 652147.53%
Botimizni kanalingizga ulang va ushbu kanal auditoriyasining jinsini bilib oling.
24 soat ichidagi barcha postlar
35
Dinamika
25

"NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI" guruhidagi so'nggi postlar

Асар ёпиқ каналда 274 серияга келди.Истасангиз каналдан сал олдинроқ ўқиб боришингиз мумкин.Асар тугатилмаган
https://t.me/+biiMn2ztQdUwYzMy
Asar uchun to‘lov👆👆👆
#ГУНОҲ


#No_110
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА


Музқаймоқ еб уйга қайтарканмиз Далер жилмайди
-кичиклигимда онам мени музқаймоқ ейишимга қўймасдилар..
Қўлим титради.Онасиз унга осон эмаслиги аниқ.
-менга улар ҳақида гапириб бер..-дедим жилмайиб.У чиндан қизиқми дегандек қаради
-барибир уйгача анча вақт бор..
У ҳўп дегандек хотираларига шўнғиб гапириб бера бошлади.
-онанг сени жуда ҳам яхши кўрган экан..
Далер оғир ютунди.
-ҳа..жуда ҳам яхши кўрган..агар-деди овози титраб-вақт ортга...
Шундай дея ортиқ гапира олмади.
-мен кетишим керак..
Уни қўлидан тутиб тўхтатиб қолдим.
-қочма..
У менга қаради.Кўзларида ёш кўрдим.
-ҳеч қачон дардларингдан қочма..ичингга ютма,қалбингни бўшат..бу дардлар бир ўзингга оғирлик.қилади ахир..
У кўзларини олиб қочди
-кейин мени ожиз деб ўйласангчи?
-билсанг мен ҳам ҳеч кимга кўрсатмай йиғлайман..
У секин ёшларини артди
-қиз бола олдида йиғлашим тўғри эмас..
Уни кўзойнагини ечиб олдим
-тасаввур қил мен қиз бола эмас шунчаки сенинг энг яқин дўстингман..ва сенга жон деб дардкаш бўламан..
Далер қизга меҳрли қараб қўйди
-биласанми? Агар шундай бўлса сен энг яхши дўстсан..
Уни кўзойнагини кўзимга тақдим
-хўш қалай даҳоларга ўхшадимми?
-рўмол ва кўзойнак билан айтайми кимга ўхшадинг?
-ҳой яна кампир десанг бу сафар қўлимдан соғ чиқмайсан! Мушакларимни қара...
Далер кулди
-бунда мушак ҳам бормиш тағин..
Шу пайт телефоним жиринглай бошлади.
Дунёда ҳеч кимга яхшилик қилмаган, доимо инсонларни қақшатиб, зулм қилган киши вафот этибди. Унинг хотини жаноза учун қишлоқ аҳлини чақирибди, аммо ҳеч ким келмабди. На илож хотин эрини ўзи кафанлаб аравада қишлоқ яқинидаги тоққа олиб чиқибди. Тоғда қўйларни боқиб юрувчи бир чўпон бўлиб, аёлнинг паришон ҳолини кўриб ундан хол сўрабди. Шунда хотин бор гапни айтибди. Йигит майитни ўзи қабр қазиб, жаноза ўқиб кўмибди. Аёл қишлоққа қайтибди. Шу кеча қишлоқ аҳлидан бир неча кишиларнинг тушига кечаги марҳум оппоқ шойи либосларда, ҳушсуръат жаннатий бўлиб кирибди. Эртаси куни қишлоқ фаоллари бунинг сабабини билишга ошиқиб марҳумнинг уйига боришибди.
Аёлидан сўрашганда эри...🚷


Давоми...👇
https://t.me/nafismalikova
Онам қошларини чимирди...
-шу ҳам гапми...Аллоҳга шукур куёвим урмайди туртмайди...қайнона қайнотанг тилла инсонлар...Муҳаббатни Дилбарни кўрдинг бири эридан куйди бири қайнонасини кўнглини тополмай ҳалак...нима берса Аллоҳ севганидан беради...тирноққа зорлар қанча...ўзингдан кўпайсанг ёмонми? Мени она десанг туғасан...мени айтди дейсан ҳали бир қиз бўлсин бир қиз бўлсин...
Онам яна қанча менга далда бўлдилар билмайман аммо уйга анча қалбим ёришиб қайтдим...


Кечга ишдан қайтган Жасур акам менга умидвор боқдилар...
-бордингми бугун?
Нима десам менга жондек азиз инсоним қайғу чекмас экан...оҳиста бошладим...
-яна қиз экан...-дедим нигоҳимни олиб қочиб...Жасур акам мендан ҳижолат бўлса ҳам секин тилга кирди...
-соғ омон эканми қизалоғим!?
Қандай қилиб инсон бунчалар софдил бўлиши мумкин...ҳиёл четда турган қўлларини тутдим...
-сизни зурриёдларингизни дунёга келтираётганимдан бахтлиман!


🌺🌺🌺🌺


-наҳот дадам бирон марта сиздан ҳафа бўлмаганлар жахл қилмаганлар?
Дафтарига бир нималарни қоралаётган қизим менга ҳайрон боқди...жилмайдим...
-даданг мени беҳад севардилар!
Қизим альбомни қучиб кўзлари ёшланди...
-дадамнинг севгисига ҳамма ҳайратла қараса керак қораласам....
Ҳовлидаги шабодага енгил силкинаётган атиргулларга қараб чолим билан синфдошлар йиғинида қатнашганимиз тушди...
Биринчи марта Саша ташриф буюрганди ўшанда...худди болаликдагидек Жасур акам мени рашк қила бошладилар...
-ҳеч ҳам ўзгармабсана Саодат!-деди мени ҳайрон қолдириб...Жасур Давлат билан овқат буюртма қилгани чиқишганди...
-исмимни тўғри айтишни ўрганибсана?-дедим кулиб...у ҳамон менга болаликдагидек беғубор нигоҳлар ила боқарди...
-қизимни исмини Саодат қўйгандим...-деди ҳижолатли жилмайиб...-баъзан сочларини ўрсам сен ёдимга тушасан...шўхликлари ҳам ўхшайди!-дея ёнидан телефонини олиб кўрсатди...чиндан ҳам қизча менга ўхшаб кетарди...
-жуда чиройли қиз..умри узун бўлсин!-дедим хурсанд бўлиб...шу пайт Жасур акам келиб қолди...
-хотинимда қандай гапинг бор!
Барча кулиб юборди...ёшимиз ўтиб қолган бўлсада ҳамма ўша ўша..биримиз қўйиб биримиз олиб ўтмишни эсладик...
Хотиралар қандай гўзал нарса...яна ўтмиш хотираларига шўнғидим..


🌺🌺🌺🌺


Ўғлимни дунёга келтирганимда 4 қизим ҳам анча улғайиб қолишганди...Жасур акам қизларимизни еру кўкка ишонмасди...ўғилли бўлиб очилиб қолганимга биринчи бора дилдан жилмайди...
-мен билан умр кечираётганингдан бахтлимисан?
Бу кўзларга боқиб ҳа демаслик мумкинми? Бутун умр қайта танловни бошдан кечирсам ҳам шу инсонимни қўлидан дадил тутардим...лекин ҳаёт доим ҳам сен истагандек танловларни беравермайди...
Masofa sevgiga to'sqinlik qilmaydi. Agar inson chin yurakdan sevsa, unga olib boradigan yo'llarning toshlarini ham sevadi...🫶🫶🫶

Жасур & Саодат❤️‍🔥
Бугун дарчангизга гул қўйиб кетдим. Баҳри Дилингиз яйрасин деб... Кўнглингиз ғаш бўлмасин дея. Кўнгил боғига олиб, сувлар сепиб қўйсангиз кечгача кайфият зўр бўлади.
СИЗ ЭНГ гўзал гулларга, ЭНГ ширин ҳисларга лойиқсиз азизларим!

Биздан узоқлашманг
👇👇👇👇

https://t.me/nafismalikova
Kim men bilan sakraydi🤣🤣🤣
https://t.me/nafismalikova
#Qora_beva


#No_205
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA



Муслим қабристонда узоқ ҳаёл сурди.
"Ўлим..ва ҳаёт! Ашурали нимадан ҳурсандман биласанми? Сен ўз жонингга қасд қилмаганингга,ахмоққа ўхшаб бу фикрларга ишонганимдан уятдаман кечира олсанг кечир мени дўстим!"
Муслим Ашуралини табассумини,қарашларини эслаб кулиб қўйди.
"Менинг ҳаётда ўз ўрнимни топишимга сабабчи бўлган энг яқин дўстим жойинг жаннатда бўлсин!".
Муслим шундай дея ўрнидан турди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Ҳуснида қаршисида турган Муслимга ишонч билан қаради.
-сиз билан сўнгги бор кўришгим келганди..-деди Муслим бу сафар кўзи ёшланиб жилмаяркан.Ҳуснидани ҳам кўзларида ёш акс этди.
-сизни ҳаётингиз ўз ўрнига тушса мен ҳурсандман!
-Сулҳидани кечиришим осон эмас...балки сиз бўлмаганингизда уни асло кечирмасдим ҳам!
-ишонаман сиз қалби кенг инсонсиз,албатта яна аввалгидек бахтли оила бўласиз!
Муслим жилмайди
-Ашуралига яна бир нарсада тан берганман деб айтгандим,нима деб сўраган эдингиз буни сабабини бугун айтмоқчиман...
Муслим шундай дея Ҳуснидани кўзларига меҳр билан қаради.
🧐Ўзи оддий бўлиб кўринган қизиқарли саволга заковатчилар ҳам нотўғри жавоб беришди👇👀

Оёғи йўқ, қўли йўқ,
Тиллоси бор, пули йўқ.
Бир чизиқда юради,
Ундан бўлак йўли йўқ!


ДИҚҚАТ САВОЛ:
Бу Нима.?
Муҳаббат - бу сиз Қуръон ўқиётганингизда аёлингиз кўз ёшларини тўкиб тинглашидир❤️

Муҳаббат- бу тунда намоз ўқиш учун аёлингиз сизни оҳиста уйғотишидир❤️

Муҳаббат - бу сиз имом, аёлингиз муқтадий бўлиб таҳажжуд намозини ўқишингиздир❤️

Муҳаббат- бу аёлингиз билан бирга қўлларингизни дуога очиб, солиҳ фарзанд сўрашингиздир❤️

Муҳаббат - бу бир-бирингизни тушуна билишингиздир❤️

Муҳаббат - бу ота-онангиз хизматида аёлингиз билан шай бўлиб туришингиздир❤️

Муҳаббат - бу фарзандингизга биргаликда Қуръон ўқишни ўргатишингиздир❤️

Муҳаббат - бу қариган чоғингизда Қуръон ўқиш учун кўзойнагингизни излаганингизда аёллингиз топиб беришидир❤️

Муҳаббат - бу Аллоҳ учун бир-бирингизни севишингиздир❤️

Ҳақиқий муҳаббат - бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари билан ўрталаридаги муносабатдир❤️
🕊
Муҳаббатла яшаш барчамизга насиб бўлсин🫶🌺❤️🕌☝🏻🤲

https://t.me/nafismalikova
Асар ёпиқ каналда 274 серияга келди.Истасангиз каналдан сал олдинроқ ўқиб боришингиз мумкин.Асар тугатилмаган
https://t.me/+biiMn2ztQdUwYzMy
Asar uchun to‘lov👆👆👆
#ГУНОҲ

#No_109
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА

-рости музқаймоқ егим келганди..-деди у қоғоз билан ерга сингиётган музқаймоқни йиғаркан.Мен нонини авайлаб олдим
-бунчалик жаҳлинг чиқиб кетади деб ўйламагандим..-дедим унга ёрдамлашиб.
-жаҳлим бундан чиқмади..-деди у кўзларимга қараб-нега туғилган кунингда бу ерда юрибсан ўзи?
Нигоҳимни яна ерга қаратиб тозалашда давом этдим
-шунчаки туғилган кунимни нишонлашни ёмон кўраман!
-сени тушунаман..
Шу пайт кўзим дадасига эркалиб қилиб музқаймоқ олдираётган қизчага тушди.Беихтиёр ҳавас билан жилмайдим.Далер ҳам мен қараган тарафга қаради.
-сендек айтганини қилдирадиган қиз экан!-деди жилмайиб.
-мен дадамга бундай эркалик қилмаганман..-дедим ҳомуш тортиб.
-менга қилишинг мумкин!
-борее битта соат деганимга қочиб юрибсанку? Яхшиям хазиллашган эканман ростан сўрасам мактабдан кетиб юбораркансанда..
-ҳой мен унақа пасткаш эмасман!-деди Далер чиндан ҳафа бўлиб-фақат менга раҳминг келиб дўст бўлишингни истамайман..
-роса чайналдинг шартта айт ким сенга бундай деди?
-демак мен билан чиндан дўстлашишни истайсан!
-сен шундоқ ҳам дўстимсан..дўстлар эса бир-биридан сир яширмайди шундай экан доим нима гап бўлса аввал ўзимдан сўра..ёки сўзсиз ишон!
Далер менга қўл чўзди
-бугундан бошлаб менга сўзсиз ишонасанми?
-албатта..қўғирчоғимга қандай ишонсам сенга ҳам шундай ишонаман!
Далер кулди
-қўғирчоқ?
Repost qilingan:
Nargiza USANBOYEVA avatar
Nargiza USANBOYEVA
Ҳикоя

Беғубор, бегуноҳ қизалоқ!

Ўқинг фақат йиғламанг...


Қизча бақир-чақир овози сабабли уйқудан уйғониб кетди. Кўзларини ишқалаб кроватидан тушди ва овоз келаётган томонга юра бошлади. Унинг ота-онаси ҳар кунгидек ўзаро жанжаллашарди. Улар қизчанинг уйғонганлигига ҳам эътибор беришмасди. Ота-онасининг жанжалидан қўрқиб, бир четда уларни кузатиб турган етти ёшли қизча йиғлаб юборди. Бир-бирларини одоб доирасидан ташқарида бўлган турли сўзлар билан ҳақорат қилаётган эр-хотин болага эътибор беришмасди:

Сиз мен учун нима қилиб кўйибсизки, менга бақирасиз?

-Ўчир овозингни, шаллақи, болангни олиб йўқол бу уйдан. Менга сен ҳам, боланг ҳам, керакмас!


Давоми

Rekordlar

20.04.202511:41
77KObunachilar
06.02.202504:03
500Iqtiboslar indeksi
07.02.202505:47
15.2KBitta post qamrovi
07.02.202505:47
15.2KReklama posti qamrovi
01.02.202523:59
11.90%ER
14.09.202423:59
56.62%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI mashhur postlari

#Но_246
#Бй_Нафиса_Маликова



Қайнонам билан бирга намоз ўқирканмиз Жасур акамни соғ омонликда тезроқ кўришмоқни истардим..
Кечки овқат вақти негадир жуда жуда довучча егим келди...куз пайти довуччани қайдан топдим...дам бадам эслаб ютуниб қўярдим...овқатни истамай хаёл нуқул шунга кетаверарди...бир пайт шўртак олмани тузга ботириб ботириб ея бошладим...ҳарна томоқ босди...қайнонам ошхонага кириб қолиб ҳайрон боқдилар...
-қизим аччиқ олмани қандай еябсан?-деб сўнг юзларида ажиб жилва акс этди...-кўнглинг тусадими?
Уялиб қўлимдаги олмани ортга яширдим...
-негадир жуда ҳам довучча егим келди...
Қайнонам меҳр билан қўлимдан тутдилар...
-мен ҳам бошқоронғулигимда жуда ҳам бодринг егим келган эди!
Бу гапларни англамай ҳайрон боқдим...
-Жасурим келса эди тезроқ!-дея қайнонам энтикиб қўйдилар...наҳот ёдларига ўтмишни солганим учун шунча ҳурсанд бўлдилар!

🌺🌺🌺🌺


-ҳай ҳай оғир кўтарма юкли аёл оғир кўтармайди!
Ўқишга деб кўтариб олган жомодонимни қўлим титраб ерга қўйдим..демак бежиз эмас эканда ҳар кун кўнглим довучча тусаши...сумкамга ҳам тўлдириб шўртак олма солиб олгандим...кўзларим ёшланди...Жасур ака наҳот бизни фарзандимиз бўлади...у сизга ўхшармикин ёки менга...қайнонам қурт туршак ҳам солиб қўйдиларда жомодонимни ўзлари ушлаб олдилар...
-ўзим кузатиб қўяман!

🌺🌺🌺🌺


Дарсда ўтирибману онда сонда олма кавшаб қўяман...хонадошим пиқ пиқ кулади...
-Саодат бу қизми деймана нуқул мева ейсиз?
Жилмайиб елка қисиб қўйдим...
-Аллоҳни берганида...
Икки ойдан бери анча иштаҳам очилиб қолганди...қандайдир юзларим ҳам оқаргандек..шу пайт эшигимиз тақиллади...
Домла менга қаради...
-чиқ қизим сени сўрашяпти!
Очил акаммикин деб юрагим энтикиб чиқдим..рўмолимни тўғирлаб уёқ буёққа боқдим...ҳеч зоғ йўқ...энди ортга қайтмоқчидим
-Россиядан сизни кўрмоққа келган ғарибингизни қабул этасизми?-деган овоз келди...юрагим тўхтаб қолай деди...бўм бўш зал девори панасидан Жасур акам чиқиб мен томон юриб келарди...эгнида ҳарбий либос...қўлида бир қучоқ гул...жойимдан қимирлолмай бу лаҳзаларни кўзда ёш билан кузатардим...қадамлар яқинлашган сайин юраклар ҳапқирар дақиқалар секинлашарди....
-Ассалому алейкум...
Лабларим ҳаяжон билан шивирлади...мен соғинган кутган инсоним мен томон оҳиста яқинлашиб пешонамга лаб босди...
-Аллоҳга беҳисоб шукур..сени кўрмоқликни насиб этди!
🌙СИНГИЛЖОНИМ

Кириб келган Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳим Икки дунё саодатини ато қилсин!
🤲

👉https://t.me/nafismalikova
🌙ДУГОНАЖОНИМ

Кириб келган Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳим Икки дунё саодатини ато қилсин!
🤲

👉https://t.me/nafismalikova
20.04.202511:29
Онам қошларини чимирди...
-шу ҳам гапми...Аллоҳга шукур куёвим урмайди туртмайди...қайнона қайнотанг тилла инсонлар...Муҳаббатни Дилбарни кўрдинг бири эридан куйди бири қайнонасини кўнглини тополмай ҳалак...нима берса Аллоҳ севганидан беради...тирноққа зорлар қанча...ўзингдан кўпайсанг ёмонми? Мени она десанг туғасан...мени айтди дейсан ҳали бир қиз бўлсин бир қиз бўлсин...
Онам яна қанча менга далда бўлдилар билмайман аммо уйга анча қалбим ёришиб қайтдим...


Кечга ишдан қайтган Жасур акам менга умидвор боқдилар...
-бордингми бугун?
Нима десам менга жондек азиз инсоним қайғу чекмас экан...оҳиста бошладим...
-яна қиз экан...-дедим нигоҳимни олиб қочиб...Жасур акам мендан ҳижолат бўлса ҳам секин тилга кирди...
-соғ омон эканми қизалоғим!?
Қандай қилиб инсон бунчалар софдил бўлиши мумкин...ҳиёл четда турган қўлларини тутдим...
-сизни зурриёдларингизни дунёга келтираётганимдан бахтлиман!


🌺🌺🌺🌺


-наҳот дадам бирон марта сиздан ҳафа бўлмаганлар жахл қилмаганлар?
Дафтарига бир нималарни қоралаётган қизим менга ҳайрон боқди...жилмайдим...
-даданг мени беҳад севардилар!
Қизим альбомни қучиб кўзлари ёшланди...
-дадамнинг севгисига ҳамма ҳайратла қараса керак қораласам....
Ҳовлидаги шабодага енгил силкинаётган атиргулларга қараб чолим билан синфдошлар йиғинида қатнашганимиз тушди...
Биринчи марта Саша ташриф буюрганди ўшанда...худди болаликдагидек Жасур акам мени рашк қила бошладилар...
-ҳеч ҳам ўзгармабсана Саодат!-деди мени ҳайрон қолдириб...Жасур Давлат билан овқат буюртма қилгани чиқишганди...
-исмимни тўғри айтишни ўрганибсана?-дедим кулиб...у ҳамон менга болаликдагидек беғубор нигоҳлар ила боқарди...
-қизимни исмини Саодат қўйгандим...-деди ҳижолатли жилмайиб...-баъзан сочларини ўрсам сен ёдимга тушасан...шўхликлари ҳам ўхшайди!-дея ёнидан телефонини олиб кўрсатди...чиндан ҳам қизча менга ўхшаб кетарди...
-жуда чиройли қиз..умри узун бўлсин!-дедим хурсанд бўлиб...шу пайт Жасур акам келиб қолди...
-хотинимда қандай гапинг бор!
Барча кулиб юборди...ёшимиз ўтиб қолган бўлсада ҳамма ўша ўша..биримиз қўйиб биримиз олиб ўтмишни эсладик...
Хотиралар қандай гўзал нарса...яна ўтмиш хотираларига шўнғидим..


🌺🌺🌺🌺


Ўғлимни дунёга келтирганимда 4 қизим ҳам анча улғайиб қолишганди...Жасур акам қизларимизни еру кўкка ишонмасди...ўғилли бўлиб очилиб қолганимга биринчи бора дилдан жилмайди...
-мен билан умр кечираётганингдан бахтлимисан?
Бу кўзларга боқиб ҳа демаслик мумкинми? Бутун умр қайта танловни бошдан кечирсам ҳам шу инсонимни қўлидан дадил тутардим...лекин ҳаёт доим ҳам сен истагандек танловларни беравермайди...
🌙ЖИГАРЛАРИМ

Кириб келган Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳим Икки дунё саодатини ато қилсин!
🤲

👉https://t.me/nafismalikova
8-Апрель Чиройли қизлар куни! 💐

Қани-қани, энг чиройлилар ким эканини билиб қўяйлик!
Бу хабарни ўзини чиройли деб ҳисоблаган ҳар бир қиз ўз дўстларига юборсин!
Кўрамиз-чи, чиройлилар қанча экан?

Тезда юборинг!

https://t.me/nafismalikova
15.04.202502:14
#Но_235
#Бй_Нафиса_Маликова



Яхшиям бахтимга янгам кириб қолдилар...
-янга..негадир қора тер босяпти!-дедим этим жимирлаб..
Янгам охиста жилмайди...
-қиз бола палахмон тоши...энди шу ер бутун умрлик уйингиз!
Келинсаломга чиқгач тоза ҳавода дилим яйради...


🌺🌺🌺🌺

-бу отни маҳалла четидаги бева аёл Донохол опага беринглар!
Жасур отни бериб юбораркан Саодатнинг қимтинибгина отга қараган нигоҳини сезиб дилига ўт тушди...эрталабдан бери танаси қизиб кетаётгандек эди...ё кечаси совуқ ўтдимикин...ўзи ўша болаликдаги дардни деб сал салқинга қўзиб қолади...бир икки акса уриб қўйди...

🌺🌺🌺🌺


-нима овқат ойи?
Қайнонам билан юпқа қилаётсак Жасур ошхона четига суянганча бизни жилмайиб кузатарди...кўзларида қандайдир ҳотиржамлик барқ урар...бир икки акса урганини айтмаганда...
-ҳа ўглим кечаси совуқда кўпроқ юрда!-деди қайнонам ҳавотир билан...мен виждон азобида ҳамирга атала сура бошладим...
-унча совуқмасди ойи!-деди Жасур гапни буришга уриниб...
-касалинг қўзиб қолмасин дейманда!-деди қайнонам аталаланган юпқаларни сариёғга ботираркан...
-шунча овқат туриб қилаётган нарсангиз нимаси ойи...-деди Жасур онасига ичи ачиб..
-яхши кўрасанку!
Оиламда ҳеч онамнинг бундай кулиб гапирганларини кўрмасдим...бу ердаги муҳит бутунлай бошқа эди...балки Алишер ака айтган ҳис қилиш ҳудуди шудир!
-ойи бир нарса сўрасам...-деди Жасур иккиланиб..-келинингизни бир жойга олиб бормоқчи эдим!
-чиллалисизлар...кечгача қолиб кетманглар..Рауф амакини ахволи оғир деб эшитгандим ўзи...яхши ўйлабсан!
Дунёда шундай оналар ҳам бореканда..ҳайрат билан уларни оҳангжамали суҳбатини тинглардим...
-Саодат мени шимимни дазмоллаб берасанми?-деди Жасур кетаётиб...
-боравер қизим бўлдику буёғи!-қайнонам жилмайиб қўйганча ишини давом этди....
Жасурнинг ортидан сокин қадам босарканман янги экилган атиргул кўчатларига кўзим тушди...менинг олдимда кетаётган инсон мен учун ҳар нарсага қодир эканлигини чуқурроқ ҳис қилдим...у мени менданда кўпроқ севарди...

-ўзи текис эканку?-дедим нозик бармоқларим билан тахи бузилмаган шимни кўрарканман...шодон кулгу овози эшитилиб белим кишанланди...
-нимадир деб олиб келиш керак эдику!
14.04.202507:14
#Но_233
#Бй_Нафиса_Маликова




-янга у мени нотоғри тушунди!
Ҳиқиллаганча ўрим сочларимни ортга олдим...
-бундай ҳолатда сизни тўғри тушуниш мушку л Саодат...-деди янгам менга иссиқ чой узатиб...-эркак кишини ғурури билан ўйнашмаслик лозим...ҳали ҳам куёв босиқ йигит экан...акангиз жуда ҳам рашкчи...бир марта бир дори сўраб келган йигитни уриб ўлдириб қўяй девди...
Иссиқ чой сал ҳовуримни босди...янгам ҳақ...Жасурни беҳуда ҳафа қилиб қўйдим...янгам ухлаб қолди..мен ҳамон тиззамни қучганча Жасурни кутардим..қаерга кетди экан...буёғи ёз салқини туша бошлади...бир пайт эшик тақиллади....тонг отай деб қолган...янгам шоша пиша рўмолини ўраб мени юзимни ёпганча эшикни очди...
-Ассалому алейкум...
Жасурни овозини эшитиб қалбим ҳотиржам тортди...у уйғоқми?
-албатта...кираверинг!
Янгам бизни ҳоли қўйиб чиқиб кетди...Жасурни ҳарир рўмолим остидан кўриб ўрнимдан туриб салом сола бошладим..у оҳиста юзимни очди...қўлида бир қучоқ атиргуллар...
-бу гуллар...-дедим ҳайрон бўлиб...у хазин жилмайди...
-сенга атиргуллар шунчалик ёқади деб ўйламагандим..кечир кеча билмай кўнглингни оғритдим...-деди шикаста овозда...бўғзимга йиғи тиқилди...
-кеча мен ҳам ошириб юбордим...кечиринг!-дедим биринчи бора сизлаб...унинг юзи қуёшдек порлаб кетди...атиргулни гўшанга тарафга қўйиб қўллари билан белимдан маҳкам сиқди...
-энди ака ҳам дечи?
Кўзларим мўлтираб қарадим...
-ўрганмаганман!
У жилмайиб юзимга яқин келди...
-ёдингдами бир пайтлар...-дея ўтмишни эслади...-бир кун келиб ака дейсан ўшанда ҳеч қаерга қочиб кета олмайсан дегандим!
Яқин урилган иссиқ нафасдан юзим лов лов ёнди...
-мен нима деганим ҳам ёдингиздами?-дедим шумлигим тутиб...у жилмайиб ёноқимдан ўпди...
-айтмагунингча қўйиб юбормайман!
-айтмайман!-дедим жилмайиб...у мени янада ўзига тортди...
-ахир қанча кутдим наҳот айтмасанг!-дея иккинчи ёноғимни ўпди...
-қўйиб юборинг!-дедим ноз қилиб...у кулди...
-бу сафар осонликча қоча олмайсан Саодат қуши!
Ташқаридан Жасур деган овоз келди...
-ҳозир!-дея бақираркан яна менга юзланди...
-кутяпман!
#Но_217
#Бй_Нафиса_Маликова




-жуда йиғлоқида!
Муҳаббат опам қизчасини кўндира олмай ҳалак эди...янгам охиста қўлига олди...
-менимча қорни тўймаябди!
Янгам опамга бола парвариши ҳақида обдон тушунтирдилар...қишлоқ врачлик пунктига ҳамшира бўлиб ишга кириб олганларигами одамнинг ранг рўйига қараб ҳолатини биладиган бўлиб қолибдилар...
Шу пайт онам кириб келди...чақалоқни йиғлаб йиғлаб қўлга олди..
-отаси Алишермиди?
Опамдан олдин мен оғиз жуфтладим..
у эмас!
Опам нигоҳини олиб қочди...
-отаси кимлигини аниқ билмайман..ўша куни...
Опам йиғлаб зўрға 4 киши томонидан зўрланганини гапириб бердилар...ундан кейин ҳам бу хўрликлар давом этган...то акамни учратгунча...
-ўша Алишерни умри қамоқда чирисин!-деди онам ерга муштлаб...-гулдек боламни умрига зомин бўлди...Фахриддиним тирик бўлганда...-онам уни айбларкан ўзининг ишлари ёдидан кўтарилиб кетган эди....
-Саодат жиянингиз анча инжиқланиб қолди шамоллаганми...шунга ишхонамга ўтиб бир аёлга укол қилиб қўя олмайсизми? Ҳар кун шу вақтларда келардида...-деди янгам ҳижолотомуз боқаркан...Муҳриддинни кўриб кўнглим ҳижил тортди...
-иссиғи йўқми янга...қарайверинг ўзим битириб келаман..-дедим Муҳриддинни ширин юзидан ўпиб...
-боравер қизим...ўзимиз амаллаймиз сал ҳаво олиб кел!-деди онам менга қайғуриб...Муҳаббат опам ҳамон мени ёнимда бир умр айбдордек сўниқ табассум қиларди...
-тез келаман...ойи сиқилманг хўпми?-дедим юзларини буткул ажин қоплаб кичрайиб қолган онамга меҳр билан боқарканман...
Кеч тушай деб қолган...пункт унча узоқ ҳам эмасди...ўй сурганча ўтмишни хотирлаб кетиб борардим...
Етиб борсам кампир киши мени кутиб ўтирибди экан...
-қизим медсестра кемадими?-деди менга умид билан боқиб...пунктимиз кичиккина эди...одам кам..жилмайганча холани ёнига бордим..
-ўзим қилиб қўяман холажон! Янгам жўнатди...
-умридан барака топсиней! Раъно келин жуда чаққонда...-дея янгамни роса алқади...хонага олиб кириб осма уладим...
-хола бир ўзингиз келдингизми?-дедим хавотир билан..қари киши қоронғуда йиқилиб нетиб қолмасмикин?
-йўқа болам..неварам келади...шуни уйлантиролмай чарчабди болам...охири мени чақиришди...бир кучга тўлай бу қайсарни олдимга солиб уйлантираман!
Хола жуда самимий ва дилкаш аёл экан...мени роса дуо қилди...осма тугагач хола билан анча суҳбат қурдик..шу пайт эшик тақиллади...
Эшикни туриб очсам остонада Жасур кўринди...
-Саодат?-деди ҳайрон бўлиб...
-Жасур?
Жасур ҳижолат бўлиб бояги кампирга боқди...
-буви кутиб қолмадингизми?
-манов суқсурдеккина қиз билан кеч бўлганини билмай қолибман болам!-деди хола жилмайиб ўрнидан тураркан...Жасур эгнига спортивка кийиб олган..тим қора сочлари тепага қараб турганига қараганда шошиб келган кўринади...
-Саодат сен шу қоронғуда ўзинг кетасанми?-деди менга боқиб...
-шуям саволми болам..мени ташлаб кел кейин кузатиб қўясан! Бу қизни танийсанми?
Жасур жилмайиб холага қаради...
-бу қиз сизга айтган қизимку буви!
18.04.202508:44
#Но_245
#Бй_Нафиса_Маликова


Алоҳида хонага ўтиб Аллоҳга беҳисоб шукур айтиб хатни очаман...хат шундай бошланади...
«Ассалому алейкум фаришта юзлигим...сен ҳам мендек ҳижрон дардидан ёнмоқдамисан...бизни ишқимизни тоблаётган Роббимга ҳамд айтмоқдамисан..масофалар ҳам таъсир қилмас севгимиздан ҳайратдамисан? Ёки сен ҳам мендек хатни олиб лабга босдингми? Ҳар сатрини кўзда ёш билан ўқимоқдамисан? Сени қанчалар соғиндим билсанг!
Шу ерида кўзим ёшга тўлади...давоми учун андак нафас оламан...
»Бизни ҳолимиздан ҳавотир олма жоним...биринчи бора сени шундай атагим келди...бу ерлар совуқ ўзингни эҳтиёт қил хўпми Аллоҳим паноҳида асраши учун тинмай дуодаман...насиб этса албат кўришга бораман..ваъда берганимдек ҳарбий либосда!
Шу ерида Саодат қушим десам лабларингда ним табассум ўйнайдими? Юзингни ҳар бир ерини соғиндим...дийдор кўришгунча ёринг!"
Кўзда ёш билан хатни лабимга босдим...
-Аллоҳ насиб этса кўришамиз жоним!


🌺🌺🌺🌺


Онам мени кўриб қувнади...
-яхши келдингми қизим?
Жасурсиз юзларим анча сўлғинлашган юзимнинг у ер бу ерида садоқатимни англатувчи нишоналарни айтмаса ҳамон онамнинг гўзал қизи эдим...ҳовли жиянларимнинг қийқириғи билан тўлиб тошган...
Онам чуқур ҳўрсинди...
-қанийди Фахриддиним тирик бўлганида...
Онамни қўлини авайлаб тутдим...
-ойи мен бошимга келган мусибатлардан ортиқ сиқилмай қўйдим...Аллоҳим мени тақдиримда учратган ҳар инсон менга кўплаб сабоқларни берди...айниқса куёвингиз менга буткул бошқа дунё эшикларини очди...у ерда ғам ситам йўқ фақат ишонч бор...Аллоҳга ишонч...бу ўткинчи дунёнинг ёлғонларига алданмай қўйдим...ишонаман раҳматли акам жаннатларда руҳи шод кезиб юрибди...Алллоҳимдан акамга жаннат тилайман фақат...
Онамнинг қароқларида ёш мавжланди....
20.03.202508:44
#Qora_beva

#No_162
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA



Нигоҳини ерга тикди."Аллоҳим шарманда қилма,ўзинг қўлла..".Кўзларини очдида бошини кўтарди.Эшик ёнида ўзига жилмайиб қараб турган Муслимни кўриб аввалига кўзларига ишонмади.Аммо Матлуба опа ҳурсанд бўлиб бошлиқ келибди дегач чиндан ҳам.бу Муслим эканлигини кўриб кайфияти кўтарилди.
-яхшимисизлар?-деди Муслим ҳамма билан сўрашиб.Ёлғиз Нурик ака бу ташрифдан қувонмади.
-ҳа ўрнидан тура олмайдиган даражада касал дейишгандику?-деди Нурик ака кесатиб.Муслим жавобан жилмайди
-фирма учун ўлсам ҳам тирилиб келаман унутманг..
Нурика ака бир зум каловланиб қолди.Муслим бир пас ўтиб кириб келган мижозни илиқ кутиб олди.Мижоз қовоғини уйиб атрофга қаради.
-ёқмаса шартнома бекор бўлади айтиб қўяй!
Муслим ишонч билан жилмайди
-албатта сизга ёқади ахир буларни иқтидорли ходимамиз чизган! Фирмамиз барча қизлари бу учун жон куйдиришди.
Муслим Ҳуснидага сизга ишонаман дегандек қаради.Ҳуснида ҳам жавобан дадил боқиб қадоқланган кийимчани ушладида ичини очиб мижозга кўрсатди.Берилиб тушунтирди..эркак кийимчани ушлаб мамнун жилмайди.
-чизмаси чиндан чиройли экан эскиларидан кўра,енги узун вариантига ҳам шундан чизса бўладими?
Муслим оёқда базўр турарди..охиригача туриши шарт.Бу ерга ҳам айнан Ҳуснида учун келди.Уни мувафаққиятини қувончини ўз кўзи билан кўргиси келганди..
🎊💐🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!✨💐🌙

Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизни қилинг зиёрат
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!

💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!!💐


👉https://t.me/nafismalikova
15.04.202510:29
#Но_236
#Бй_Нафиса_Маликова



-авваллари алдай олмасдингиз!-дедим ортимга бурилмоқчи бўлиб...
-ҳаёт мажбур қиларкан ҳар ишга!-дея жилмайиб мени ўзига қаратди...
-қаёққа борамиз?-дедим нигоҳи таъқибидан қочишга уриниб...у эринмай соч толаларимни санагандек қаради...
-бир вақтлар уддалай олмаган ишимни бажарамиз!-деди садафдек тишлари билан кулганча шимини қўлимдан олди...
-сенингча менга қайси кўйлагим ярашади?-деди жавондан кўйлак кўраркан...
-буниси!-дедим ўзига ярашадиганини кўрсатиб...унинг беғубор нигоҳлари мени юзимда тўхтаб мени маҳкам қучди....
-Фий сабийлиллаҳ-ўзимга хуш келибсан Саодатим...
Мен унинг сўзларидан ҳайратланганча иссиқ тафтида ёнар эдим....

🌺🌺🌺🌺


-Дима ҳам келиб қолса керак кўргани!
Жасур билан машинада ёнма ён кетарканмиз дам бадам кўз қирини ташлаб қўяр эди...
-жуда кўп қараябсиз!-дедим қувнаб...
Уни лабларида сўнгсиз табассум акс этди...
-Аллоҳ бизни ҳеч ҳам айирмасин Саодат...


Рауф амаки бизни кўриб бор кучи билан ўрнидан турди...
-ай ай болаларим...бунча гўзал жуфтлик бўлибсиз!
Эгилиб салом соларкан Рауф амакини тилидан дуо тушмасди...
-белинг тўла фарзанд бўлсин илоҳим ўғлим!
-Саодат уёқ буёқни тозалаб тур...мен сув ташиб берай!
Бир пайтлардагидек ишга киришдик...олиб келган юпқаларимни жойлаштириб чой дамларканман Жасур кириб келди...пешонасини тер қоплабди...
-бироз чой бер!
Энди узатаётгандим жилмайди...
-аввал ўзинг ич!
Ўтмишнинг ширин хотираларида сузиб юрардик...бизни Аллоҳ бир биримиз учун яратгандек эди гўё...никоҳ иссиқчилиги муҳаббатдан устунми..ёки бу илоҳий туйғу никоҳ сабаб бўй чўзарми?


🌺🌺🌺🌺

-энди қаёққа?-дедим жилмайиб...
-бу сир Саодат қушим!
-сирларингиз кўпайиб кетмаябдими?-дедим кулиб...
-жуда ҳам от мингинг келдия боя!-деди мен томон бир зумга қараб меҳрла боқаркан...
-демак...
-ҳа...-деди бир қўли билан қўлимдан тутиб...
09.04.202502:14
#Но_221
#Бй_Нафиса_Маликова



-Алишер Қолдибоевич...нега ҳаммасига иқрор бўлдингиз? Ахир бу ишларни мен қилганманку!
Шерали ака қариб қолган титроқ қўллари билан ўғлидек бўлиб қолган йигитни қўлларини тутди...
Алишер меҳр билан жилмайди...
-ёдингиздами...бир марта ўғил болалар никоҳсиз туғилган ҳаромисан деганида қанчалар ёнимни олиб уларга танбеҳ берган эдингиз?
Шерали ака ўтмишни эслаб маъюс тортди...кўз олдига ҳўрланиб йиғлаётган 3-синфларда ўқиётган жажжи Алишер келди...
-шунда сизни дадам бўлиб қолишингизни жуда истагандим! Чамамда онамда ҳам кўнглингиз бордек эди!
Шерали ака ҳижолат бўлиб кўзларини олиб қочди...
-онангиз маъсум аёл эди!
-ёлғиз сиз шундай ўйлар эдингиз!-деди Алишер қаримсиқ қўлларни маҳкам қисиб..-мендан ҳавотир олманг!
-ҳаммасини тан олмоқчиман!
-қанча ситамлар олдида бу мен учун ҳеч нарса эмас!
Нигоҳидан қатъият уфуриб турган йигит Шерали акани кўнглини эритиб юборди...
-нега бу ердан чиқмаяпсиз? Ахир бу сиз учун муаммо эмаску!
Алишер хазин жилмайди..
у мени кутса эди!
Шерали ака Алишернинг онасига ўхшаб кетадиган қизни эслаб жилмайди...
-чиндан онангизга ўхшайди..умри ўхшамасин илоҳим!
-онамни номусига тегмоқчи бўлган дадамнинг шотирини қандай чавақлаганим ёдимда! Афсус булар онамни ҳаётга қайтармайди!
-сиқилманг...тақдир эканда...дадангиз ҳам ўша пайт келолмай қолгандилар!
-уялмай айтаверинг...ҳар хили билан овора эди...шу ҳаром пуллар ўзига буюрмади...ҳаммасини эҳсон қилиб юбордим!-деди Алишер оппоқ юзига хира нур таратиб турган қамоқхона чироғига боқаркан...
-эссиз умр! Аммо мен жазога лойиқ эдим..сизмас!
-Шерали ака дийдиё қилаверганни ёқтирмайман биласизку...эркаксиз ўзингизни қўлга олинг!
Алишер Шерали акага қошини чимириб қараб тургач сўнг жилмайди...
-доим шундай десам кўзларингизда қўрқув акс этадия!
Завқ билан кулаётган Алишерга қараб Шерали аканинг юраги ачишиб кўзлари ёшланди....
09.04.202514:10
#Но_223
#Бй_Нафиса_Маликова



Эртаси куни Элчин акани онаси ташриф буюрди...

-Зулайҳоҳон биздан ҳам айб ўтибди!
Аёл ўғлининг айтиб берганларини эслаб бир қизнинг пок номига доғ туширган ўғлини роса койиди..сўнг унинг қамоқдан чиқиши билан совчиликка боринг деб туриб олганига тақдирга кўниб келаверди...
-ҳеч ҳам ўкинманг ҳеч кимни Аллоҳ фарзанди билан синамасин экан!
Зулайҳо кўзлари ёшланиб чой қуйди..
Аёл муддаога кўчди...
-лекин қандоқ бўларкин...бўз йигитга менинг қизим эр кўрган боз устига фарзанди бор!
Зулайҳо ўнғайсизланди...бир пайтлар фақат ўзини ўйлаган аёлга бу онанинг матонати виждон туйғусини уйғотаётган эди...
-энг муҳими ўғлимнинг кўнглида...5 кунлик дунёда яйраб яшнаса дейман! Боз устига қамоқдан чиқган йигитга биров қиз бериши қийинов...
Аёлнинг ўйга чўмиб айтган сўзлари Зулайҳони ҳам титратди...

🌺🌺🌺🌺


-Элчин ака...мен сизга муносиб эмасман!
Муҳаббатнинг ожизона овози Элчинни юрагини увуштирди....
-бу сафар йўқ десанг уйингдан ўғирлаб кетаман!
Муҳаббат хазин жилмайди...
-қамоқда шундай нарсаларни ўргандингизми?
Элчин кулди..
-севгим учун курашишни ўргатишди! Рози бўлақол!
Муҳаббат қаршисидаги йигитга қараб ҳўрсинди...қанийди вақт ортга қайтганда...шу йигитни қўлини дадил тутарди...
-Элчин ака сиз ёшсиз ўқимишлисиз менчи?-деди йиғлаб...Элчин бу сафар Муҳаббатни қўлини авайлаб тутди...
-охирги марта сўрашим Муҳаббат..йўқса бир гўзални етаклаб келаман ортимдан йиғлаб қоласан!
Элчинни хиёл жилмайиб айтган сўзларига Муҳаббат кулиб юборди...
-онам рози бўлсалар мен ҳам розиман!
Элчин қизнинг уялиб айтган сўзларига оламларга сиғмай кетди...қизни яқин тортиб пешонасига лаб босди...
-Аллоҳ охиригача суюнтирсин бизни!
Муҳаббат бу сафар ишқ тафти пешонасини куйдураётганини сезди...
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.