Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
NamDU rektori Sobitxon Turg'unov avatar
NamDU rektori Sobitxon Turg'unov
NamDU rektori Sobitxon Turg'unov avatar
NamDU rektori Sobitxon Turg'unov
Наманган давлат университети ректори Собитхон ТУРҒУНОВнинг Рамазон ҳайити муносабати билан
БАЙРАМ ТАБРИГИ


Ассалому алайкум, азиз ҳамкасблар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар!

Барчангизни қутлуғ Рамазон ҳайити муносабати билан табриклайман ва қалбимдаги энг эзгу тилакларимни изҳор этиб қоламан!
Биз дилларимизда ўзгача сурур, ҳис-ҳаяжон билан ўтказган муборак Рамазон ойи сабр, меҳр-оқибат, саховат ойи сифатида ҳаётимизда ўзига хос из қолдиргани, шубҳасиз. Чунки бу ой эзгулик, инсонийлик, ўзаро яхшиликлар улашишдек фурсатларни бизга тақдим этди, юракларимиздаги энг эзгу ҳисларнинг қайта уйғонишига, жамиятда азалий қадриятларимизни янада ёрқинроқ намоён бўлишига замин яратди.
Мен жамоамизни, ундаги барча ўқитувчи-мураббийлар – Сиз азизларнинг ёш авлод қалбига илм нурини сингдириш, маърифатли ва маънавиятли жамият қуриш йўлидаги хизматларингизни юксак баҳолайман. Инсон қадри ва манфаатлари улуғланган Янги Ўзбекистонда шарафли ва заҳматли касбда елкама-елка туриб фаолият олиб бораётганимиз – биз учун нафақат бахт, балки улкан масъулият эканини таъкидламоқчиман.

Қадрли жамоамиз аъзолари, талаба ўғил-қизларим!

Барчангизни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин юракдан қутлайман. Саховатдан юксалган кўнгиллар ҳамиша ёруғ бўлсин. Қалбингиздаги гўзал ниятларнинг барчасини Аллоҳ ижобат қилсин. Илм йўлидаги риёзатларингиз ажру мукофотини Яратган беадад, беҳисоб қилиб берсин. Юртимиз, хонадонларимиз ҳамиша тинч, обод, ҳаётимиз фаровон бўлсин. Сиҳат-саломатлик, узоқ умр, касбий муваффақиятлар мудом ҳамроҳингизга айлансин.
Сизлар орқали оила аъзоларингизга ҳам тани-сиҳатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт, дастурхонларингизга қут-барака тилайман. Улуғ кунлар файзи, шукуҳи, таровати қалбларимизни асло тарк этмасин.

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
27.03.202513:00
«Келажакка қадам» дастури: 100 миллион доллар олийгоҳ битирувчиларининг лойиҳалари учун сарфланади
Наманган давлат университети ректори Собитхон Турғуновнинг Янги йил муносабати билан
БАЙРАМ ТАБРИГИ


Ассалому алайкум, азиз устозлар, мураббийлар, жамоамиз аъзолари, қадрли талаба-ёшлар!

Саноқли дақиқалардан сўнг Янги – 2025 йилни кутиб оламиз. Умримиз, ҳаётимиз ва касбий фаолиятимизда яна бир янги саҳифани очамиз. Барчангизни Янги йил билан чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, фаровонлик, тинчлик-хотиржамлик ва омад тилайман.

Айни лаҳзаларда ортимизда қолаётган йилга назар ташлаб, энг аввало, юртимизда тинчлик-осойишталик ҳукмрон, инсон қадри улуғ эканига шукроналик келтирамиз. Йил давомида қўлга киритган касбий муваффақиятларимиз ҳам кўнглимизга янада ёруғлик бахш этади. Эски йилда амалга ошмаган режа-мақсадларимизни Янги йилда амалга оширишни дилимизга туккан ҳолда янги кунга пешвоз чиқамиз.

2024 йилда жамоамиз – профессор-ўқитувчилар, педагоглар, олимлар, тадқиқотчилар, барча ходимлар ва талабаларимизни эътироф этишга арзигулик муваффақиятларни қўлга киритганлари албатта, қувонарли. Йил жамоамиз ҳаётида муҳим воқеаларга бой бўлганини алоҳида таъкидлашим ҳам ўринли.

Жумладан, олий таълимдаги ислоҳотлар биз кутган натижаларни бермоқда. Илмий-тадқиқотлар борасида ҳам аҳамиятга молик, ижобий кўрсаткичларга эришдик. Халқаро ҳамкорлик самараси, ихтирочилик ишларимиз республикамиз жамоатчилиги эътиборини қозонди. Маънавий-маърифий ва спорт соҳасида қилинган ишлар, қўлга киритилган ютуқларимиз ҳам салмоқли.

Ишонаманки, 2025 йилда муваффақиятларимиз кўлами янада кенгаяди. Ҳар бир йўналишда етук мутахассислар тайёрлаш, илмий салоҳиятни юксалтириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Азиз дўстлар, ҳурматли ҳамкасблар, талаба ўғил-қизларим!

Яна бир бор барчангизни Янги йил билан муборакбод этаман. Кириб келаётган 2025 йил она диёримизга файзу барака, янги ютуқ ва зафарлар олиб келсин. Яратган жамики эзгу ниятларимизни ижобат айласин. Юртимиз тинч, халқимиз доимо омон бўлсин!

Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!
Наманган давлат университети ректори Собитхон ТУРҒУНОВнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан
БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, қадрли ҳамкасблар, устозлар ва талаба-ёшлар!

Барчангизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрами билан табриклайман.

Қонун устувор юртда адолат ҳукм суриб, виждон эркинлиги, миллатлараро  тотувлик ва диний бағрикенглик таъминланади, халқ ҳаёти фаровонлигига эришилади. Барча қонунлар ва қонуности ҳужжатларнинг асоси эса Конституциядир.
Аниқроқ айтганда, мамлакатимиз Бош Қомусида жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиш ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлари  белгилаб берилган. Амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституция негизида ва унга мувофиқ тарзда қабул қилинади.

Ҳақли равишда айта оламизки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг маҳсули сифатида бугунги фаровон ҳаётимиз асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Ким бўлмайлик, қайси вазифа ёки соҳада фаолият юритмайлик, Конституциямизга таянамиз. Чунки унда ҳуқуқ ва манфаатларимиз кафолатлаб қўйилган.
Бугун Янги Ўзбекистоннинг янгиланган, янада такомиллашган Конституцияси бор. У барчамизга улкан ҳуқуқий имкониятларни яратиб бермоқда. Барча соҳалар қатори олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, илм-фан, спорт ва санъатни ривожлантириш, ёшлар интилиши ва илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги саъй-ҳаракатлар фикримиз далили бўла олади.

Азиз ҳамкасблар, қадрли ўғил-қизларим!
Сизларни яна бир бор Конституциямизнинг 32 йиллиги билан қутлайман ва барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, дастурхонларингизга тўкинлик, касбий ва ҳаётий фаолиятингизда омадлар тилайман. 

Байрамингиз муборак бўлсин!
29.03.202507:04
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

https://uza.uz/uz/posts/kelazhakka-qadam-bitiruvchilarning-loyihalari-qollab-quvvatlanadi_703091
Repost qilingan:
Namangantoday.uz avatar
Namangantoday.uz
Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Наманган давлат университети талабалари билан учрашди

Батафсил ўқиш ➡️https://namangantoday.uz/2025/03/27/namangan-viloyat-ichki-ishlar-boshqarmasi-boshligi-namangan-davlat-universiteti-talabalari-bilan-uchrashdi/

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Наманган давлат университети ректори Собитхон Турғуновнинг волейбол бўйича университет қизлар жамоасининг Ўзбекистон кубоги мусобақаларидаги ғалабаси муносабати билан
ТАБРИГИ


Ассалому алайкум, азиз фарзандларим, волейболчи қизларим!

Барчангизни навбатдаги катта ва унутилмас ғалаба - волейбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларида ғалаба қозонганингиз, иккинчи бор кубок соҳибига айланганингиз билан чин юракдан табриклайман.
Сизнинг бу ютуғингиз яқинлашиб келаётган Янги йил байрами учун муносиб совға бўлди ва бу ғалаба тенгдошларингиз, университет талабалари, устоз-мураббийларингиз, ота-онангиз, яқинларингиз қаторида мени ҳам беҳад қувонтирди.

Ҳар бирингизнинг катталар - эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубогининг 2024 йилги мавсуми давомида қилган ҳаракатингиз, чеккан машаққатингиз, меҳнатларингиз биз учун ниҳоятда қадрли. Жамоамиз билан пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт мажмуасида бўлиб ўтган ва муросасиз кечган финал баҳсларини зўр ҳаяжон ҳамда катта ишонч ва умид билан кузатдик ва Сизлар 12 та жамоа ўртасидаги ўйинларда маҳоратингиз, бирдамлигингиз, куч ва жасоратингизни намоён этиб, бизнинг умид ва ишончимизни зое кетказмадингиз. Бунинг учун жамоанинг ҳар бир аъзоси ва мураббийларингизга яна бир бор ўзимнинг самимий миннатдорлигимни билдираман.

Шуни ҳам мамнуният билан таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу гал қўлга киритилган Ўзбекистон кубоги – биз учун тарихий ғалаба демакдир. Негаки, университетимизнинг волейболчи қизлар жамоаси иккинчи бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Бу мавжуд қоидаларга кўра, кубокни абадий тарзда ўзида сақлаб қолади деганидир!

Қадрли спортчи дилбандларим, азиз мураббийлар!
Яна бир бор юксак ғалаба билан табриклайман. Келгусида ҳам мана шундай шижоат сизларни тарк этмасин. Оилангиз тинч, фаровон, танингиз ҳамиша саломат бўлсин. Омад ва муваффақиятлар барчангизни асло тарк этмасин!

Ғалаба муборак бўлсин!
Repost qilingan:
NamDU «Press klub» avatar
NamDU «Press klub»
#OVA_BIZ_HAQIMIZDA

Shirinoy Yuldosheva xalqaro musobaqada oltin medalni qo‘lga kiritdi

«Namangan Haqiqati» gazetasining 2025-yil 29-mart, shanba №25 sonida Namangan davlat universiteti talabasi Shirinoy Yuldoshevaning ulkan g‘alabasi haqida «Namangan davlat universiteti talabasi xalqaro musobaqada oltin medalni q`lga kiritdi» sarlavhali maqola chop etildi.

Belbog‘li kurash bo‘yicha uch karra jahon chempioni bo‘lgan Shirinoy Yuldosheva ushbu xalqaro musobaqada 76 kg vazn toifasida ishtirok etib, raqiblarini mag‘lubiyatga uchratdi va oltin medalni qo‘lga kiritdi.

Bu yutuq nafaqat sportchining shaxsiy g‘alabasi, balki Namangan davlat universiteti va butun O‘zbekiston sporti uchun ham faxrli natijadir. Shirinoyning ushbu muvaffaqiyati yosh sportchilarga katta motivatsiya bo‘lib xizmat qiladi.

G‘olibamizni yuksak yutug‘i bilan tabriklab, unga kelgusidagi musobaqalarda ham zafarlar tilaymiz!

Namangan davlat universiteti
«Press klub»


➡️Kanalga obuna bo‘ling
😀 https://t.me/namdupressklub
27.03.202509:38
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!

https://uza.uz/uz/posts/universitetda-ochiq-va-shaffof-platforma-tatbiq-etilmoqda_702221

Uza.uz
Университетда очиқ ва шаффоф платформа татбиқ этилмоқда
“Open Science” платформаси – илмий тадқиқотларни очиқ ва шаффоф қилишга қаратилган ҳаракат ва технологиялар мажмуаси
14.12.202416:41
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!

https://uza.uz/uz/posts/yoshlar-bilan-ishlash-tizimi-oz-samarasini-bermoqda_667930
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Наманган давлат университети талабалари билан учрашди
Наманган давлат университети ректори Собитхон Турғуновнинг «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан
БАЙРАМ ТАБРИГИ


Азиз Ватан ҳимоячилари, юрагини садоқат ва жасорат ёндирган мард ва жасур ўғлонлар!

Барчангизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январ – «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан табриклайман ва қалбимдаги энг самимий тилакларни изҳор этаман.

Ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган сиз каби фарзандларимиз бор экан, Ўзбекистон аталмиш озод ва обод мамлакат ҳамиша гуллаб-яшнайверади. Сизлар борки, халқимиз тонгни эзгу орзулар ила қаршилаб, эртанги кунга ишонч билан боқади.

Барчамизга яхши маълум, 1992 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилди, ўтган 33 йил мобайнида миллий армия ҳар томоналама кенгайиб, дунёда ўз ўрнига эга бўлди. 1993 йилдан бери байрам сифатида нишонланиб келаётган «Ватан ҳимоячилари куни» бугунга келиб халқимизнинг энг севимли, орзиқиб кутадиган байрамига айланди. Чунки бу кунда Сиз – жасорат, матонат, журъат, фидокорлик намунаси бўлган азиз фарзандларига бўлган ҳурмат-эҳтиромимизни намоён этамиз.

Бугунги жаҳон айвонида нотинчлик сезилиб турган бир пайтда мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар салоҳияти тобора юксалиб бораётганлигини эътироф этиш қалбимизда ғурур туйғуларини уйғотади. Шу билан бирга зиммамиздаги ҳар томонлама соғлом, мард, билимли, дунёқараши кенг, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитети кучли ёшларни тарбиялашдек масъулиятимизни янада оширади. Негаки, мана шундай фарзандлар Миллий армиямизнинг таянчи, ишончи ва кучи ҳисобланади.

Бугун ана шундай ботир ва жонкуяр фарзандларни тарбиялаб вояга етказган ҳурматли ота-оналарга, ҳарбий хизматчиларимизга ўз муқаддас бурчини адо этишда ҳамиша тоғдек таянч бўлиб келаётган уларнинг оила аъзоларига жамоамиз номидан чуқур миннатдорчилик билдирамиз!

Қадрли Ватан ҳимоячилари!

Яна бир бор Сизларни, сизлар орқали ота-оналарингиз, оилангизни, «Ватан ҳимоячилари куни» билан яна бир бор табриклар эканман, сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат, омад ва улкан ютуқлар тилайман.

Сизнинг Ватан ҳимоясидаги ҳар бир кунингиз – катта қаҳрамонликдир. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўла кечсин. Ватанимиз осмони ҳамиша мусаффо, тинчлигимиз ва тараққиётимиз бардавом бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!
10.12.202408:09
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!

https://uza.uz/uz/posts/talim-sohasidagi-hamkorlik_665690
Ko'rsatilgan 1 - 13 dan 13
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.