Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Jamoatchilik nazorati avatar

Jamoatchilik nazorati

Жамоатчилик назорати – фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан бири.
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
Joylashuv
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaЛип 19, 2023
TGlist-ga qo'shildi
Лют 10, 2025
Muxrlangan guruh

Rekordlar

22.04.202523:59
467Obunachilar
31.03.202523:59
425Iqtiboslar indeksi
11.03.202509:40
1.1KBitta post qamrovi
19.04.202505:06
1.2KReklama posti qamrovi
14.02.202507:14
9.47%ER
12.03.202523:59
242.61%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
БЕР '25КВІТ '25

Jamoatchilik nazorati mashhur postlari

Repost qilingan:
Gazetalar sharhi avatar
Gazetalar sharhi
03.04.202515:12
Ҳикматга бой қўшиқ

Балодан, қазодан,
Дарди бедаводан,
Узрсиз хатодан -
Асрасин Худо.


Сиқилма,
Ишларинг юришмаса ҳам,
Дўстларинг ёнингда туришмаса ҳам,
Кеча ҳар сўзингга муштоқ кимсалар,
Ҳатто, қўл узатиб, кўришмаса ҳам,

Сиқилма,
Ҳали зўр кунлар келади,
Йўқотганларингнинг ўрни тўлади,
Бугунча борига шукур қил,
Шунда эртанги кунинг -
Сенинг кунинг бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi
18.04.202505:44
📢 Мутолаа ва китоб ихлосмандлари диққатига!

📕 Жорий йилнинг 21–27 апрель кунлари юртимиз бўйлаб «Ўзбекистон – китобхонлар юрти» шиори остида V Республика «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилади.

📚 Ҳафталикнинг очилиш маросими 21 апрель, соат 10:00 да Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтади.

✅ Шунингдек, 25–27 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги «Dream Park» (аввалги Ғофур Ғулом номидаги) истироҳат боғида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида «Ноширдан китобхонга» тамойили асосида китоб савдо ярмаркалари ўтказилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#rassom_xandasi

Бугуннинг оиласи

©️ «Hurriyat» газетасидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati
#kayfiyat

📆 Ходимлар 💵 премия кутяпти.
🤵🏻‍♂️ Раҳбардан эса премия ўрнини босувчи мақтов!


❕ Буям бир мастер класс-да! 😊

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
09.04.202511:32
9 апрель – буюк саркарда, кучли ва марказлашган давлат асосчиси Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун.


〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
06.04.202514:10
#salomatlik

Витаминлар бўйича универсал қўлланма

Агар организмда етишмовчилик бўлса, қуйидагиларни рационга қўшиш мумкин!

Витамин A – “Кўриш ҳимоячиси”
Кўз, тери ва иммунитет учун муҳим. Озиқ-овқат манбалари: сабзи, қовоқ, исмалоқ, манго, карам.
Витамин B1 – “Энергия манбаи”
Асаб тизими ва қувват учун керак. Озиқ-овқат манбалари: нўхат, ясмиқ, ёнғоқ, жигарранг гуруч.
Витамин B2 – “Ҳужайра тикловчи”
Тери, кўриш ва моддалар алмашинувини қўллаб-қувватлайди. Озиқ-овқат манбалари: қўзиқорин, авокадо, бодом, брокколи.

Витамин B3 – “Юрак учун фойдали”
Юрак ва қон томирлар учун керак. Озиқ-овқат манбалари: ёрма маҳсулотлари, дуккаклилар, карам, арахис.

Витамин B5 – “Стрессга қарши”

Стрессни камайтиради ва организмга зўриқишга мослашишга ёрдам беради. Озиқ-овқат манбалари: қўзиқорин, ширин картошка, авокадо, брокколи.
Витамин B6 – “Кайфиятни барқарорлаштирувчи”
Кайфият, уйқу ва гормонларни тартибга солади. Озиқ-овқат манбалари: банан, саримсоқ, писта, картошка.

Витамин B7 (Биотин) – “Гўзаллик витамини”

Соч, тери ва тирноқ учун фойдали. Озиқ-овқат манбалари: ёнғоқ, бутун дон маҳсулотлари, гулкарам.
Витамин B9 (Фолий кислотаси) – “Қон яратувчи”

Ҳомиладорлик ва ҳужайраларни янгилаш учун муҳим. Озиқ-овқат манбалари: авокадо, лавлаги, апельсин, қушқўнмас.
Витамин B12 – “Мия ва мушаклар ҳимоячиси”

Асаб тизими ва моддалар алмашинуви учун зарур. Озиқ-овқат манбалари: кунжут, чигитлар, чиа уруғи.
Витамин C – “Иммунитетни мустаҳкамловчи”

Инфекцияга қарши курашиш ва чарчоқни камайтириш учун керак. Озиқ-овқат манбалари: киви, қулупнай, цитрус мевалар, қалампир, помидор.

Витамин D – “Қуёш витамини”

Суяклар ва иммунитет учун муҳим. Озиқ-овқат манбалари: сут, қўзиқорин, кўкатлар, махсус бойитилган маҳсулотлар.

Витамин E – “Тери ҳимоячиси”
Антиоксидант бўлиб, тери ва ҳужайраларни ҳимоя қилади. Озиқ-овқат манбалари: зайтун мойи, ёнғоқ, авокадо.
Витамин K – “Қон ивиш назоратчиси”

Яраларни битиши ва суяклар соғлиғи учун керак. Озиқ-овқат манбалари: карам, брокколи, соя, яшил нўхат.

Агар доим чарчоқ, тери муаммолари ёки уйқусизлик кузатилса, эҳтимол, танангизга витаминлар етишмаяпти.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
O'chirildi07.04.202517:10
02.04.202505:25
Балодан, қазодан,
Дарди бедаводан,
Узрсиз хатодан -
Асрасин Худо.


Сиқилма,
Ишларинг юришмаса ҳам,
Дўстларинг ёнингда туришмаса ҳам,
Кеча ҳар сўзингга муштоқ кимсалар,
Ҳатто, қўл узатиб, кўришмаса ҳам,

Сиқилма,
Ҳали зўр кунлар келади,
Йўқотганларингнинг ўрни тўлади,
Бугунча борига шукур қил,
Шунда эртанги кунинг -
Сенинг кунинг бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистоннинг етакчи ННТлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат делегация аъзолари «Eurocontinent» таҳлил маркази директори Пьер-Эммануэль Томанн билан учрашув ўтказибдилар.

🤝 Учрашув жудаям самарали бўлибди.

🌳 Лекин, мени кўпроқ офис жойлашган маскандаги яшиллик ўзига ром этди. 🌱 Қаранг, жудаям гўзал а!? 🌱

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati
#mulohaza

Ижтимоий тармоқ – қармоқ(ми?)


Тонгда туриб ҳар доим тузадиган кунлик режаларим қаторига шу мавзуда мақола тайёрлашни ҳам қўшиб қўйдим. Одамларни кузатиш мақсадида ишга шахсий автомашинамда эмас, автобусда боришга қарор қилдим.

👉 Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Адлия вазирлиги тил масаласидаги мунозараларга расмий муносабат билдирди

Вазирлик ўзбек тилида мулоқот қилиш масаласига тўхталиб, фуқароларнинг тилдан фойдаланиш ҳуқуқларини камситиш жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтди.

Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#hikmat

Асосийси олий таълим эмас, олий тафаккур. Ўта илмли бўлсангиз-у лекин соғлом фикрлай олмас экансиз бунинг бари бефойда.

©️ Юрий Гагарин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati
#mulohaza

ЎНГ ҚЎЛИНГ БЕРГАННИ...
БУТУН ДУНЁ КЎРСИН(МИ?
)

... Майли, хайру саховат қилинибди, фалон нарсалар берилибди, аммо шуни тасвирга олиб, бутун юртга кўз-кўз қилиш шартми? Яна сўзамол мухбир «Камбағал, ногирон киши ҳолидан хабар олинди, фалон нарсалар берилди. Фуқаронинг бу эътибордан боши кўкка етди, миннатдорлик билдиришга тили ожиз...» каби кўтаринки сўзларни тўтиқушдек «сайраяпти».

«Э, биродар, тақдир тақозоси билан ногиронлик аравачасига михланиб қолган бандани шу аҳволда кўрсатиш шартми? Эртага танишлари, қўни-қўшнилари олдида хижолат тортмайдими, уятдан боши эгилмайдими?» дейдиган одам йўқ...

©️ «Jadid» газетасининг 2025 йил 11 апрель кунги сонидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Муҳим

Фитр садақаси қачон ва қанча миқдорда берилади?

Фитр садақаси Ҳанафий мазҳабида вожиб амал ҳисобланиб, уни Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади. Рамазоннинг аввалидан берилса ҳам бўлади.

Аммо Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак.

2025 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:


буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
❗️Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Шунингдек, бир кунлик фидя миқдори ҳам фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.


❗️Фидя – рўза тутмасликка рухсат бор кишиларнинг рўзаси тутилмаган ҳар бир кун эвазига бир мискинга таом бериш миқдоридаги садақасига айтилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati
#xushyorlik

Телеграм тармоғидан келаётган ҳар қандай файлни очишда хушёр бўлинг!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
27.03.202510:06
Ижтимоий ролик

💦 Сув – тириклик манбаи

🚰 Беҳуда оқиб ётган, исроф бўлаётган ҳар бир томчи ичимлик суви – келажак авлодлар ҳаққига нисбатан хиёнатдир.

🚱 Келажак авлодлар учун сувни асраб-авайлайлик.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.