Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
TekshirilganIshonchnoma
ShubhaliJoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaDec 04, 2018
TGlist-ga qo'shildi
Aug 20, 2024Rekordlar
20.08.202423:59
13.2KObunachilar07.03.202511:53
700Iqtiboslar indeksi19.04.202505:05
21.8KBitta post qamrovi19.04.202505:05
40KReklama posti qamrovi09.02.202507:46
8.33%ER19.04.202523:59
169.65%ERR09.04.202510:46
🖋 Ф.Шлоссер, немис олими
〰️〰️〰️〰️
🖋 М.Вебер, тарихшунос олим
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
"Бахтиёр жангчи, жаҳонгир, узоқ Шарқда қонуншунос бўлиш билан бирга ўзида, Осиёда кам учрайдиган тактик ва стратегик билимларни ифодалади"
〰️〰️〰️〰️
🖋 М.Вебер, тарихшунос олим
"Темур ўз душманларига нисбатан жуда бераҳм эди, лекин саркардалик, давлатни бошқариш ва қонунчилик соҳасида буюк талантга эга эди"
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
16.04.202515:16
Матбуот тадбирларида фактларни тақдим этиш ва ахборот хизматида сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш
Бугун Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари Ахборот хизматлари раҳбарлари учун АОКА бўлим бошлиғи Нурали Орипов ҳамда Ахборот хизмати бўлими етакчи мутахассиси Мурод Файзиев иштирокида ўқув-тренинги ўтказилди.
Ўқув-тренингда Ахборот хизматлари фаолиятида долзарб масалалардан бири – инқирозли вазиятларда самарали коммуникацияни қўлга қўйиш мавзуси юзасидан амалий-кўргазмали тушунтиришлар берилди.
Хусусан, инқирозли вазиятларда холис маълумот бериш баробарида очиқланиши лозим бўлган далилларни тақдим этиш мезонлари, журналистлар ва жамоатчилик саволларига тезкор муносабат билдириш, мутасадди идоралар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда воқеликка аниқлик киритиш, раддия бериш ҳуқуқи ва бошқа муҳим жиҳатлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, Ахборот хизматлари ишини енгиллатадиган сунъий интеллект имкониятларидан оқилона ва тўғри фойдаланиш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
Матн, фото ва видео контент билан ишлашда сунъий интеллектнинг "салоҳияти" кўрсатиб берилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

📌Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги барча давлат органлари ва идоралари, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар Ахборот хизматлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва яхшилаш борасида амалий кўмак бериш, матбуот котиблари малакасини ошириш ишларини давом эттиради.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
16.04.202507:22
❔ II Марказий Осиё медиа форуми: ахборот соҳасида қандай янги ташаббуслар илгари сурилмоқда?
Жорий йилнинг 16-17 апрель кунлари Остона шаҳрида (Қозоғистон) Марказий Осиё давлатларининг ахборот етакчилари иштирокида "Глобал ўзгаришлар даврида Марказий Осиё: Медиа стратегик ривожланиш воситаси сифатида" мавзусида II Марказий Осиё медиа форуми бўлиб ўтмоқда.
Медиа форумнинг биринчи иш куни Марказий Осиё давлатлари ахборот соҳаси етакчиларининг ишчи учрашуви билан бошланди. Учрашувда ҳар бир мамлакатда ахборот сиёсатини такомиллаштириш ҳамда ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маърузалар тақдим этилди.
Жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ўз нутқида рақамли медиа тараққиёти фонида Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги ва ахборот алмашинувини мустаҳкамлаш зарурати ҳақида таъкидлаб ўтди:
АОКА директори Асаджон Ходжаев рақамли муҳитни тартибга солишда онлайн платформалар мониторинги ва қонунчиликка риоя қилинишини назорат қилишнинг аҳамияти борасида тўхталиб, Ўзбекистон қўшни Қозоғистонда қабул қилинган "Онлайн платформалар ва онлайн реклама тўғрисида"ги қонун ва ушбу йўналишдаги тажрибаларни пухта ўрганаётганлигини қайд этди.
Ишчи учрашувда Марказий Осиё давлатларининг ахборот соҳасида истиқболли ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди. АОКА директори Асаджон Ходжаев бу борада қирғиз, тожик ва туркман мамлакатлари билан "Йўл харитаси" ҳамда "Мулоқот режалари"ни ишлаб чиқиш; минтақада институционал ва ҳуқуқий-норматив базани мустаҳкамлаш, ахборот вазирларининг доимий учрашувлари механизмларини йўлга қўйиш; давлатлараро мунтазам теле- ва радио репортажлар, шунингдек, маҳаллий каналларни узатишни; матбуот котибларининг ўзаро тажриба алмашиши ва малака оширишини ташкил этиш ташаббусларини илгари сурди.
Ишчи йиғилишдан сўнг Медиа форумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Форум панел-сессияларда ўз ишини давом эттирмоқда.

Замонавий дунёда рақамли технологияларнинг ривожланиши оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик фикри ва онгини шакллантиришдаги таъсирининг мисли кўрилмаган даражада ошишига олиб келди. Бу, айниқса, аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этадиган Марказий Осиё мамлакатларига тааллуқлидир. Агар биз ёшлар билан тизимли иш олиб бормасак, уларга ўз мақсадимиз ва холис маълумотларимизни етказмасак, буни биз учун бошқалар қилади.
АОКА директори Асаджон Ходжаев рақамли муҳитни тартибга солишда онлайн платформалар мониторинги ва қонунчиликка риоя қилинишини назорат қилишнинг аҳамияти борасида тўхталиб, Ўзбекистон қўшни Қозоғистонда қабул қилинган "Онлайн платформалар ва онлайн реклама тўғрисида"ги қонун ва ушбу йўналишдаги тажрибаларни пухта ўрганаётганлигини қайд этди.
Ушбу қонун Қозоғистондаги онлайн платформалар, жумладан, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва фойдаланувчилар аккаунт очиши ҳамда контент жойлаштириши мумкин бўлган бошқа интернет-ресурслар фаолиятини тартибга солади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда онлайн платформалар ва веб-сайтлар фаолиятини тартибга солиш бўйича Қозоғистоннинг тажрибаси ўрганилмоқда. Бу Интернетда хавфсиз муҳитни яратиш, мамлакатимиз фойдаланувчиларининг онлайн макондаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг ажралмас қисмидир, деди Асаджон Ходжаев сўзи давомида.
Ишчи учрашувда Марказий Осиё давлатларининг ахборот соҳасида истиқболли ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди. АОКА директори Асаджон Ходжаев бу борада қирғиз, тожик ва туркман мамлакатлари билан "Йўл харитаси" ҳамда "Мулоқот режалари"ни ишлаб чиқиш; минтақада институционал ва ҳуқуқий-норматив базани мустаҳкамлаш, ахборот вазирларининг доимий учрашувлари механизмларини йўлга қўйиш; давлатлараро мунтазам теле- ва радио репортажлар, шунингдек, маҳаллий каналларни узатишни; матбуот котибларининг ўзаро тажриба алмашиши ва малака оширишини ташкил этиш ташаббусларини илгари сурди.
Биз Марказий Осиё мамлакатлари қардош халқларни жипслаштиришга қаратилган бундай лойиҳалар устида биргаликда ишлашни давом эттиришлари зарурлигига қатъий ишонамиз.
Энг муҳими, ҳали ишга солинмаган ҳамкорлик салоҳиятимиз жуда катта, деди Асаджон Ходжаев.
Ишчи йиғилишдан сўнг Медиа форумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Форум панел-сессияларда ўз ишини давом эттирмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
14.04.202513:31
💬 "AL Jazeera Media" билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Бугун АОКАда "AL Jazeera Media" бош директори Мустафа Суваг бошчилигидаги ижодий жамоа ҳамда Агентлик директори Асаджон Ходжаев ва мутасадди ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда меҳмонлар Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларни юқори баҳолаб, мамлакатимизнинг бой маданий, тарихий, туристик, этнографик ҳамда олиб борилаётган исхотлотларни акс эттирувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатишда биргаликда ҳамкорлик қилишга тайёрликларини маълум қилишди.
Шунингдек, "AL Jazeera Media Institute" негизида ўзбекистонлик журналистларнинг малакасини ошириш, ўқув курсларида ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз ўрнида, Агентлик раҳбари мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги таъминланиши, ахборот соҳасида, шу жумладан, ОАВ ва медиа вакилларининг малакасини ошириш, турли ҳамкорликлар доирасида уларнинг тажриба алмашишларини ташкил этиш борасидаги ишлар борасида сўзлади.
Учрашув самарали ва конструктив бўлиб ўтди.

02.04.202517:07
📚 2 апрель – Халқаро болалар китоби куни
Болалар ва ўсмирлар адабиёти халқаро кенгаши (International Board on Books for Young People — IBBY) ташаббуси билан 1967 йилдан буён ҳар йили 2 апрелда Ҳанс Кристиан Андерсеннинг туғилган кунида болаларда китоб ўқишга меҳр уйғотиш ва эътиборни жалб қилиш мақсадида Халқаро болалар китоби куни нишонланади.
Италиянинг Болонья шаҳрида бўлиб ўтаётган "Bologna Children’с Book Fair" 62-болалар китоблари ярмаркаси доирасида Халқаро болалар китоби куни кенг нишонланди.
✅ IBBY'нинг олий мақсади:
🔘болалар китоблари орқали халқаро ўзаро тушунишга кўмаклашиш;
🔘бутун дунёдаги болаларга юқори адабий ва бадиий стандартларга эга бўлган китоблардан фойдаланиш имкониятини бериш;
🔘сифатли болалар китобларини нашр этиш ва тарқатишни рағбатлантириш;
🔘болалар ҳамда болалар адабиёти соҳасини қўллаб-қувватлаш;
🔘болалар адабиёти соҳасидаги тадқиқотлар ва илмий ишларни рағбатлантириш;
🔘БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига мувофиқ бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.
Ханс Кристиан Андерсен номидаги мукофотдан ташқари, IBBY’даги Ўзбекистон Миллий секцияси томонидан ўзбек болалар адабиёти ва мамлакат болалар ёзувчиларини бутун дунё бўйлаб тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалар мувофиқлаштирилмоқда.
BCBF кўргазмаси доирасидаги 60 дан ортиқ тадбирлар китоб ва мутолаани тарғиб қилиш, ранг-баранг болалар китоблари орқали китобга бўлган муҳаббатни тарғиб қилиш, болалар ёзувчилари ва китобхонликни бутун дунё бўйлаб тарғиб қилишга қаратилган.

🛎Маълумот учун: 2022 йилда Ўзбекистонда IBBY миллий бўлими ташкил этилган. 2024 йилда Ўзбекистон Миллий секцияси томонидан биринчи марта ўзбек болалар ёзувчиси Раим Фарҳодий Ҳанс Кристиан Андерсен мукофотига номзод қилиб кўрсатилгани ўзбек болалар адабиётини дунёга танитишда катта воқеа бўлди. 2026 йилги Ҳанс Кристиан Андерсен мукофотига ўзбек ёзувчиси Муҳаббат Йўлдошева номзоди илгари сурилмоқда.
Ханс Кристиан Андерсен номидаги мукофотдан ташқари, IBBY’даги Ўзбекистон Миллий секцияси томонидан ўзбек болалар адабиёти ва мамлакат болалар ёзувчиларини бутун дунё бўйлаб тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалар мувофиқлаштирилмоқда.
BCBF кўргазмаси доирасидаги 60 дан ортиқ тадбирлар китоб ва мутолаани тарғиб қилиш, ранг-баранг болалар китоблари орқали китобга бўлган муҳаббатни тарғиб қилиш, болалар ёзувчилари ва китобхонликни бутун дунё бўйлаб тарғиб қилишга қаратилган.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

11.04.202513:28
🧠 ChatGPT янгиланди: энди нейрон тизими барча чатлардаги ёзишмаларингизни эслаб қолади
🔝 ChatGPT сизнинг шахсий ёрдамчингизга айланади:
✅Сиз ҳақингиздаги барча маълумотларни: қизиқишлар, қўрқувлар, дидлар, саволлар ва ҳатто мулоқот услубингизни эслаб қолади;
✅Ботдан нима учун фойдаланаётганингизни ҳисобга олади: кундалик жавоблар, ўқиш, код, матнлар билан ишлаш;
✅ Жавоблар шахсий ошпаздан тортиб психотерапевтгача максимал даражада шахсийлаштирилади.
📌 Нейрон сизни бир умр биладиган ва ҳар қандай саволингизга жавоб беришга тайёр бўлган эски дўстингиз каби сиз билан суҳбатлашади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔝 ChatGPT сизнинг шахсий ёрдамчингизга айланади:
✅Сиз ҳақингиздаги барча маълумотларни: қизиқишлар, қўрқувлар, дидлар, саволлар ва ҳатто мулоқот услубингизни эслаб қолади;
✅Ботдан нима учун фойдаланаётганингизни ҳисобга олади: кундалик жавоблар, ўқиш, код, матнлар билан ишлаш;
✅ Жавоблар шахсий ошпаздан тортиб психотерапевтгача максимал даражада шахсийлаштирилади.
📌 Нейрон сизни бир умр биладиган ва ҳар қандай саволингизга жавоб беришга тайёр бўлган эски дўстингиз каби сиз билан суҳбатлашади.
Бу ўтган йили ChatGPT’га қўшилган "Хотира" функциясига асосланган бўлиб, у сўровлар, эслатмалар ва созламалар каби чекланган маълумотларни сақлаш ва улардан келажакдаги жавоблар учун фойдаланиш имконини берган.
Узоқ муддатли хотира янгиланиши билан ChatGPT энди маълумотларни икки усулда - фойдаланувчилар қўлда эслашни сўраган "сақланган хотиралар" ва "ChatGPT келажакни яхшилаш учун ўтмишдаги чатлардан тўплайдиган инсайтлар" бўлган "маълумот чатлари тарихи" ёрдамида эслайди, деб хабар беради OpenAI.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
21.04.202513:10
📚2025 йилда болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган 50 номда янги асарлар яратилади – Асаджон Ходжаев
Бугун Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда турли давлат идоралари раҳбарлари, адиблар, ахборот-кутубхона мутахассислари, жамоатчилик фаоллари, китобхонлар иштирок этди.
Ҳафталикни очилиш маросимида сўзга чиққан АОКА директори Асаджон Ходжаев сўнгги йилларда мамлакатимизда ноширлик-матбаа фаолияти, ахборот-кутубхона хизматларини янада яхшилаш, китоб тарғиботини кенгайтириш, мутолаа маданиятини ошириш, таржима йўналишини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.
📔 Қайд этилишича, 2020-2024 йилларда нашриётлар сони 3,5 баробарга ошиб, бугунги кунда салкам 600 тани ташкил этмоқда. Улар томонидан ҳар йили ўртача 11,6 минг номдаги, ўтган беш йилда эса жами 197,9 млн. нусхада адабиётлар чоп этилди.
Ҳафталикнинг очилиши маросимида “Туркий адабиёт дурдоналари” асарлар мажмуаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ва Ижод мактабларига, шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизматига таркибидаги Темурбеклар мактаби ва Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейларга тақдим қилинди.
Очилиш маросимида сўзга чиққанлар Китобхонлик ҳафталиги каби миллатга чин маънода маънавий озуқа берувчи тадбирлар кўламини кенгайтириш нафақат билим, тажриба, кўникма бериши, балки мамлакатнинг ёрқин келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўла олишини таъкидлашди.
Маълумот учун: Ҳафталик доирасида республика бўйича 1000 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Dream park” истироҳат боғида ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо-ярмаркалари ўтказилади.
Бундан ташқари, 25-26 апрель кунлари Ёзувчилар уюшмасининг “Паркент ижод уйи”да ташкил этиладиган ноширлар ва муаллифлар учрашувида болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган

“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилиниб, соҳанинг норматив-ҳуқуқий базаси такомиллаштирилди; Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган матбаа ускуналари ва қоғоз хомашёси божхона божидан, шунингдек, нашриёт ва матбаа корхоналари эса фойда солиғидан озод этилди., деди А.Ходжаев.
Китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш борасида 60 дан ортиқ вилоят, туман ва шаҳар ахборот-кутубхона марказларида капитал-қурилиш ишлари амалга оширилиб, замонавий хизмат кўрсатиш талаблари асосида китобхонларга фойдаланиш учун топширилди. Жумладан, 18 та ахборот-кутубхона маркази янгидан қурилди
📔 Қайд этилишича, 2020-2024 йилларда нашриётлар сони 3,5 баробарга ошиб, бугунги кунда салкам 600 тани ташкил этмоқда. Улар томонидан ҳар йили ўртача 11,6 минг номдаги, ўтган беш йилда эса жами 197,9 млн. нусхада адабиётлар чоп этилди.
Ҳафталикнинг очилиши маросимида “Туркий адабиёт дурдоналари” асарлар мажмуаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ва Ижод мактабларига, шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизматига таркибидаги Темурбеклар мактаби ва Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейларга тақдим қилинди.
2025 йилда болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган яна 50 номда янги асарлар яратилади. Бундан ташқари бевосита Агентлик ташаббуси билан “Буюклар болалиги” номли ижтимоий буюртмалар лойиҳаси таъсис этилиб, унда юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар,мутафаккир ва адиблар, шоирларнинг болалиги ҳамда уларнинг шахс сифатидаги фазилатларини очиб берувчи янги бадиий асарларга буюртма берилди. Шу кунга қадар мазкур лойиҳа асосида 15 дан ортиқ асарлар яратилди, деди АОКА директори А. Ходжаев.
Очилиш маросимида сўзга чиққанлар Китобхонлик ҳафталиги каби миллатга чин маънода маънавий озуқа берувчи тадбирлар кўламини кенгайтириш нафақат билим, тажриба, кўникма бериши, балки мамлакатнинг ёрқин келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўла олишини таъкидлашди.
Маълумот учун: Ҳафталик доирасида республика бўйича 1000 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Dream park” истироҳат боғида ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо-ярмаркалари ўтказилади.
Бундан ташқари, 25-26 апрель кунлари Ёзувчилар уюшмасининг “Паркент ижод уйи”да ташкил этиладиган ноширлар ва муаллифлар учрашувида болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
16.04.202513:53
✅ Айни дамда II Марказий Осиё медиа форуми доирасида Остонада бўлиб турган АОКА директори Асаджон Ходжаев Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева билан икки томонлама учрашув ўтказди.
✅ Учрашувда томонлар Марказий Осиё минтақасида ягона ахборот платформасини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини таъкидлашди.
✅ Шунингдек, ўзбек-қозоқ давлат раҳбарларининг ташрифлари давомидаги келишувларда белгиланган вазифа ва тадбирлар ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
✅ Учрашувда томонлар ахборот соҳасида ҳамкорлик ва амалий ўзаро мулоқотни кенгайтириш мақсадида ОАВ ва медиадаги барча йўналиш ва тармоқларда шерикликда ишлашни акс эттирувчи "Истаклар тўғрисида"ги Баённомани имзолашди.
✅АОКА директори Асаджон Ходжаев Форум доирасида Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлигининг ижрочи директори Ахмед Исмайлов билан ҳам учрашув ўтказди.
✅ Учрашувда Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Медиа форумга тайёргарлик масалалари юзасидан ўзаро фикр-таклифлар алмашилди.
📌 Остонада бўлиб ўтаётган Медиа форум эртага ўз ишини якунлайди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Учрашувда томонлар Марказий Осиё минтақасида ягона ахборот платформасини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини таъкидлашди.
✅ Шунингдек, ўзбек-қозоқ давлат раҳбарларининг ташрифлари давомидаги келишувларда белгиланган вазифа ва тадбирлар ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
✅ Учрашувда томонлар ахборот соҳасида ҳамкорлик ва амалий ўзаро мулоқотни кенгайтириш мақсадида ОАВ ва медиадаги барча йўналиш ва тармоқларда шерикликда ишлашни акс эттирувчи "Истаклар тўғрисида"ги Баённомани имзолашди.
📌 Келажакда ушбу баённома, қозоқ-ўзбек теле-, радиоэшиттиришларини узатиш, ОАВ вакилларининг тажриба алмашиши, икки давлат маданияти, тарихи, миллийлигини кенг тарғиб қилиш, дезинформацияларга қарши курашишда самарали механизм бўлиб хизмат қилади.
✅АОКА директори Асаджон Ходжаев Форум доирасида Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлигининг ижрочи директори Ахмед Исмайлов билан ҳам учрашув ўтказди.
✅ Учрашувда Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Медиа форумга тайёргарлик масалалари юзасидан ўзаро фикр-таклифлар алмашилди.
📌 Остонада бўлиб ўтаётган Медиа форум эртага ўз ишини якунлайди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
18.04.202505:56
❓ Рақамли таълим тизимининг самарадорлиги: бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташаббуси билан ташкил этилган “Таълим муҳитининг трансформацияси: замонавий ўқитишда рақамли технологияларнинг ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда ушбу савол юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.
АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов, бўлим бошлиғи Тоҳир Умаров, шунингдек, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Туркия ва бошқа мамлакатлардан таниқли олимлар, рақамли таълим технологиялари мутахассислари, шунингдек, ҳудудларидан педагоглар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда замонавий ўқитиш жараёнида рақамли технологияларни жорий этиш ва уларни самарали қўллаш орқали таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.
Анжуманда, шунингдек, халқаро тажрибаларни ўрганиш, рақамли ўқув муҳитини ривожлантириш ҳамда педагогик ёндашувларни трансформация қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Матбуот анжуманида сўзга чиққан АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов рақамли таълимни ривожлантиришда медиасаводхонликнинг аҳамияти ҳақида тўхталди:
Конференцияда ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, каби халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан замонавий технологиялар асосидаги ёндашувлар, муваффақиятли лойиҳа тажрибалари ва глобал таълим тенденциялари ҳақида маърузалар тингланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган стартап лойиҳалар ва роботехникалар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, АОКА ва Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ўртасида Англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унга кўра мактаб ўқувчиларининг ахборот соҳасига бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида ҳамкорликда "Media-klub" фаолиятини ташкил этиш белгиланган.

"Бугунги кунда ёшлар, хусусан, ўқувчиларнинг медиа таълим олиши муҳим аҳамиятга эга. Бунда таълим тизимлари медиасаводхонлик лойиҳалари, дастурлари бўйича ҳамкорлик доираларини кенгайтиришлари лозим. Ҳозир ўқувчиларнинг деярли барчасида мобил қурилма мавжуд ва уларнинг ҳаммаси Интернет тармоғидан ва ижтимоий платформалардан фойдаланади. Ўқитувчилар керакли ахборотдан фойдаланиш, хабарлар билан ишлашда танқидий фикрлашни шакллантириш учун медиа саводхонликларини мунтазам равишда ошириб боришлари керак. Рақамли таълимда сунъий интеллектнинг имкониятларини оқилона ва тўғри қўллаш бўйича малака ва кўникмага эга бўлишлари ҳамда бу тажрибаларни ўқувчиларга ҳам ўргатишлари зарур", деди Д.Саиджонов.
Конференцияда ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, каби халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан замонавий технологиялар асосидаги ёндашувлар, муваффақиятли лойиҳа тажрибалари ва глобал таълим тенденциялари ҳақида маърузалар тингланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган стартап лойиҳалар ва роботехникалар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, АОКА ва Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ўртасида Англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унга кўра мактаб ўқувчиларининг ахборот соҳасига бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида ҳамкорликда "Media-klub" фаолиятини ташкил этиш белгиланган.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

21.04.202505:25
📔 “Ўзбекистон – китобхонлар юрти”
📖 Ана шундай шиор остида бугун, 21 апрелдан эътиборан V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди.
✅ Ҳафталик дастуридан кўплаб маърифий-маданий тадбирлар ўрин олган. Ҳафталикнинг фаол иштирокчисига айланинг. Келинг, биргаликда мутолаа қиламиз!
➡️ “Китобхонлик ҳафталиги” дастури билан қуйидаги ҳаволада танишинг: https://teletype.in/@aoka/06_HSwLz5Pw
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📖 Ана шундай шиор остида бугун, 21 апрелдан эътиборан V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди.
✅ Ҳафталик дастуридан кўплаб маърифий-маданий тадбирлар ўрин олган. Ҳафталикнинг фаол иштирокчисига айланинг. Келинг, биргаликда мутолаа қиламиз!
Эслатиб ўтамиз, ҳафталик 27 апрелга қадар давом этади.
➡️ “Китобхонлик ҳафталиги” дастури билан қуйидаги ҳаволада танишинг: https://teletype.in/@aoka/06_HSwLz5Pw
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
17.04.202507:48
⚫️Қўрқсанг - ёзма
Ёзсанг - қўрқма
⚫️Журналист ёзганида икки томонни ҳисобга олиши керак, журналист хулоса қилмайди, ўқиган, кўрган одам хулоса ясайди...
⚫️Журналистика бу масъулият. Агар касб сифатида оиласини боқиш учун танласа, ўзига бошқа иш танласин...
Самарқандлик фахрий журналист, қатор мукофотлар совриндори Тошпўлат Раҳматуллаев кўп йиллик журналистик тажрибасини "Маҳорат мактаби" лойиҳасида ўртоқлашди.
👉Суҳбатни батафсил қуйидаги ҳаволада томоша қилинг: https://youtu.be/4I0aH-D8MIQ
〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
01.04.202516:32
📖 Bologna Children’с Book Fair – болалар адиблари ва китобхонларни бирлаштирган йирик майдон
🇮🇹Жорий йил 30 мартдан 3 апрелга қадар Италиянинг Болонья шаҳрида дунёнинг 95 мамлакатидан 1500 дан ортиқ экспонентни бирлаштирган 62-Болалар китоблари ярмаркаси - BCBF бўлиб ўтмоқда.
Ярмаркада илк бор Албания, Озарбайжон, Эквадор, Грузия, Гватемала, Исландия, Мадагаскар, Малта, Шимолий Македония, Перу, Саудия Арабистони, Шри-Ланка ва Таиланд вакиллари, шу жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ўзбекистон" нашриёти, "Asian book house" нашриёти, болалар ёзувчиси Мадина Мўминова вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.
🎗BCBF'да иллюстрация ва болалар адабиёти соҳасидаги энг яхши лойиҳалар учун мукофотлар, жумладан,
✅Bologna Ragazzi Awards;
✅Strega Ragazzi (Италиянинг "Болалар сессияси" бўйичаасосий адабий мукофоти);
✅Болалар адабиёти бўйича энг яхши диплом иши учун Карла Поэсио мукофоти;
✅Carthusia нашриётининг энг яхши "сокин китоб" мукофоти (сўзсиз китоб);
✅Астрид Линдгрен Мемориал мукофоти топширилади.
✅Шу кунга қадар кўргазма доирасида болалар ва ўсмирлар адабиётига ихтисослашган қуйидаги халқаро ташкилотлар вакиллари билан ишчи учрашувлар ўтказилди.
🔸International Board on Books for Young People ((IBBY) – Болалар ва ўсмирлар адабиёти бўйича халқаро кенгаш, бутун дунё бўйлаб китоблар ва болаларни бирлаштиришга интилаётган муаллифларнинг халқаро тармоғини ифодалайди. Бугунги кунда унинг таркибига бутун дунё бўйлаб, шу жумладан Ўзбекистонда 85 та миллий секция киради.
🔸International Publishers Association (IPA) – Халқаро ноширлар уюшмаси: унинг вазифаси ноширлик ишини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилиш ҳамда иқтисодий, маданий ва ижтимоий ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида ноширлик иши тўғрисида хабардорликни оширишдан иборат;
🔸Internationale Jugendbibliothek – Халқаро ёшлар кутубхонаси - дунёдаги энг йирик кутубхона ва халқаро болалар ва ўсмирлар адабиёти соҳасидаги халқаро тан олинган тадқиқот маркази;
🔸Society Of Children’с Book Writers & Illustrators– Болалар китобларини яратувчиларнинг етакчи ташкилоти бўлган болалар ёзувчилари ва иллюстраторлари жамияти / болалар адабиётининг кучи орқали янада ижодий ва инклюзив дунёни яратиш устида ишлайдиган ёзувчилар, иллюстраторлар, таржимонлар, ноширлар, кутубхоначилар, ҳуқуқшунослар ва бошқа соҳа мутахассисларининг глобал ҳамжамияти.
✅ Ўзбекистон делегацияси кўргазмада иштироки давомида дунёнинг етакчи нашриёт ва нашриёт уюшмалари вакиллари, жумладан, Emirates Publishers Association (Бирлашган Араб Амирликлари китоб нашриётлари уюшмаси), Korean Publishers Association (Корея ноширлар уюшмаси (SIBF), Australian Publishers Association (Австралия ноширлар уюшмаси) билан ишчи учрашувлар ўтказди.

🇪🇪Маълумот учун: жорий ярмаркада фахрий меҳмони биринчи марта Эстония - "динамик нашриёт бозорига эга мамлакат" сифатида қатнашмоқда.

Маълумот учун: эртага, 2 апрель –Халқаро болалар китоби куни муносабати билан BCBF ўқишга бўлган муҳаббатни ошириш ва бутун дунё бўйлаб болалар китоблари ва мутолаасини тарғиб қилишга қаратилган кенг кўламли профессионал дастурни тақдим этади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

25.03.202515:03
⚠️ Ижтимоий тармоқларнинг болалар руҳий саломатлигига таъсири ҳақидаги хавотирлар ортиб борар экан, Европа мамлакатлари ҳукуматлари ёш фойдаланувчиларнинг Instagram, Facebook, TikTok ва Snapchat каби платформаларга киришини тартибга солиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, смартфонлар ва ижтимоий тармоқлардан ҳаддан ташқари фойдаланиш болаларда хавотир, диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдроми ва депрессия каби руҳий касалликлар сонининг кўпайишига, шунингдек, қоматнинг ёмонлашиши ва семириш каби жисмоний саломатлик муаммоларига олиб келади.
Еврокомиссиянинг 2023 йилги ҳисоботида айтилишича, 9-16 ёшли болаларнинг 40 фоизи киберқўрқитиш, жинсий зўравонлик ва ижтимоий тармоқларда парҳезни ҳаддан ташқари тарғиб қилиш каби зарарли контентга дуч келган.
Европа Кенгаши томонидан ўтказилган яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, ёшларнинг 57 фоизи экран қаршисида ҳаддан ташқари кўп вақт ўтказиш ва ижтимоий тармоқлар босими билан боғлиқ ташвиш ёки депрессияни бошдан кечиради.
Мутахассислар 16 ёшгача бўлган шахслар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш ва ушбу соҳадаги ҳуқуқий меъёрларни такомиллаштириш зарурлигини таъкидламоқда, бу эса уларга яхшироқ таълим бериш ва ушбу технологияларнинг қарамлик хусусиятидан ҳимоя қилиш имконини беради.
🇫🇷 2023 йилда Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш учун ота-оналарнинг розилигини талаб қилувчи қонунни қабул қилди.
2024 йил апрель ойида президент Эммануэл Макрон раислигидаги комиссия 11 ёшгача бўлган шахсларга мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш ва 13 ёшгача бўлган шахсларга интернетга уланган телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш каби қатъийроқ қоидаларни жорий этишни тавсия қилди.
🇧🇪Белгияда 2018 йилда қабул қилинган қонунга кўра, ота-онанинг рухсати билан ижтимоий тармоқда аккаунт очиш учун минимал ёш 13 ёшни ташкил этади, Италияда эса 14 ёшга тўлмаган шахсларга ижтимоий тармоқда аккаунт очиш учун ота-онанинг рухсати талаб этилади.
🇪🇸Испаниялик экспертлар томонидан тайёрланган ва Вазирлар кенгашига тақдим этилган ҳисоботда 16 ёшгача бўлган болаларга мобил телефонлардан фойдаланмаслик тавсия этилган. Шу билан бир қаторда, болаларга интернетга уланмасдан ақлли соатлар ёки телефонлардан фойдаланиш таклиф қилинди.
🇮🇪Ирландияда маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича комиссия ҳукуматга рақамли розилик ёшини 13 ёшдан 16 ёшга оширишни ва платформа талабларига риоя этилиши устидан қатъий назоратни таъминлашни тавсия қилди.
🇬🇷Греция 2025 йилнинг дастлабки ойларида фойдаланишга тайёрланиши режалаштирилган ва мамлакатда 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклайдиган янги илова устида ишлаётганини эълон қилди.

Европа Иттифоқи қонунчилигига кўра, 16 ёшгача бўлган шахсларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлаш ота-оналарнинг розилигига боғлиқ, аммо иштирокчи давлатлар ушбу ёш чегарасини 13 ёшгача пасайтириш ҳуқуқига эга.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
25.03.202513:38
#mediasavodxonlik
❓Журналист суриштирувида қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар бор?
❓Айбсизлик презумцияси журналист суриштирувида қандай аҳамиятга эга?
❓Журналист суриштирувида тахминий хулоса ва натижани баён қилиш мумкинми?
👨 Видеороликда мутахассис саволга атрофлича жавоб беради.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❓Журналист суриштирувида қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар бор?
❓Айбсизлик презумцияси журналист суриштирувида қандай аҳамиятга эга?
❓Журналист суриштирувида тахминий хулоса ва натижани баён қилиш мумкинми?
👨 Видеороликда мутахассис саволга атрофлича жавоб беради.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.