Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq
Jamiyatda sodir boʻlayotgan voqea va hodisalarga xalq vakillari-deputatlarning xolis munosabatlari.
Fikr va mulohazalar: @deputatlar_nima_deydi_chat
Maʼlumot yuborish, takliflar, hamkorlik uchun:
@deputies_commerce_bot

TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
TekshirilmaganIshonchnoma
ShubhaliJoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaСерп 08, 2021
TGlist-ga qo'shildi
Серп 02, 2024Muxrlangan guruh
Obunachilar
8 220
24 soat
21-0.3%Hafta
88-1.1%Oy
1 695-17.1%
Iqtiboslar indeksi
0
Eslatmalar5Kanallardagi repostlar0Kanallardagi eslatmalar5
Bitta postning o'rtacha qamrovi
257
12 soat257
93.3%24 soat257
99.3%48 soat30 2960%
Ishtirok (ER)
0.05%
Repostlar1Izohlar0Reaksiyalar10
Qamrov bo'yicha ishtirok (ERR)
445.01%
24 soat
0.43%Hafta
17.98%Oy
15.49%
Bitta reklama postining qamrovi
257
1 soat18571.98%1 – 4 soat259.73%4 - 24 soat62.33%
24 soat ichidagi barcha postlar
9
Dinamika
8
"Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq" guruhidagi so'nggi postlar
22.04.202512:06
📌 Маклерлар даври тугади. Энди – расмий “кўчмас мулк агентлари” бўлади
🏠 Уй бозорида “бу одам ишончлими?”, “маклерми, ёки шунчаки танишми?” деган саволлардан чарчадингизми? Энди риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинади.
Нима бўлаяпти ўзи?
✅ “Маклер” деган нарса энди ўзгаряпти. Риэлторлар энди профессионал жамоаларда бирлашади, ўз касбига эга, жавобгарлигиям аниқ. Аҳоли эса “янги уй олсам, алданмайманми?” деган хавотирдан халос бўлади.
Ишонмасангиз, текшириб кўринг. Янги “Ягона реестр” тизими билан қайси риэлтор ҳақиқий, қайси бири ҳаваскор – барчаси биттада аниқ бўлади🤓.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

✅ Риэлторликни энди “маклерлик” эмас, балки расмий, лицензияли фаолият сифатида қабул қиламиз. Якка тартибдаги тадбиркорларам, ўзини ўзи банд қилганларам энди расман “кўчмас мулк бўйича агент” бўлиш имконига эга бўлади.
✅ Ҳаммаси электрон, шаффоф ўтади. Электрон савдо, электрон ҳисоб-китоб, электрон реестр – бошқача айтганда, “ўйин қоидалари” ҳаммага бир хил бўлади. Бу яширин иқтисодиётгаям хайр деган гап.
✅ “Маклер” деган нарса энди ўзгаряпти. Риэлторлар энди профессионал жамоаларда бирлашади, ўз касбига эга, жавобгарлигиям аниқ. Аҳоли эса “янги уй олсам, алданмайманми?” деган хавотирдан халос бўлади.
Ишонмасангиз, текшириб кўринг. Янги “Ягона реестр” тизими билан қайси риэлтор ҳақиқий, қайси бири ҳаваскор – барчаси биттада аниқ бўлади🤓.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.202511:54
📣 Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилибди. Шунга мос равишда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда ўзгариш киритишмоқчи.
Муҳокамада депутатлар жонланди. Ҳар ким бир масалада турли фикрни илгари сурди. Биров "бождан озод қилиняпти", биров "агентлик бу билан супертузилмага айланиб қолмайдими?" деб, хитоб қилди.
Яна кимларнингдир айтишича, қонуннинг яхши томониям бор — озиқ-овқат хавфсизлигига хизмат қилади, дейиляпти.
🟣 ХДП эса, яна кечаги позициясида қолди. Деярли учтадан битта депутат бу қонун лойиҳасига қўшилмаяпти.
🔴 Адолат СДП депутати Зухриддин Мавлонов ҳам, божларни йўқотиш агентлик ўз манфаати йўлида, ҳар бир нарсага судга бераверишига олиб келмайдими, дея савол қўйди.
Спикеримиз айтганидек, қўмита анча қийналадиёв буёғига😶.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Муҳокамада депутатлар жонланди. Ҳар ким бир масалада турли фикрни илгари сурди. Биров "бождан озод қилиняпти", биров "агентлик бу билан супертузилмага айланиб қолмайдими?" деб, хитоб қилди.
Яна кимларнингдир айтишича, қонуннинг яхши томониям бор — озиқ-овқат хавфсизлигига хизмат қилади, дейиляпти.
🟣 ХДП эса, яна кечаги позициясида қолди. Деярли учтадан битта депутат бу қонун лойиҳасига қўшилмаяпти.
⁉️ Қизилгул Қосимова “Фермерлар кенгаши ёки Савдо-саноат палатаси функциялариниям Агентлик ўз зиммасига олмоқчими, қонун айнан кимни манфаатларига хизмат қилади?” деб, савол берди.
⁉️ Анвархон Темиров судга берса, бож тўламаслиги ортидан, агентлик субсидия, ссуда тўғри ишлатилмади деб, ҳаммани судга бериши, натижада оддий фуқароларга жабр қилиши керак эмас дея, муносабат билдирди.
🔴 Адолат СДП депутати Зухриддин Мавлонов ҳам, божларни йўқотиш агентлик ўз манфаати йўлида, ҳар бир нарсага судга бераверишига олиб келмайдими, дея савол қўйди.
Спикеримиз айтганидек, қўмита анча қийналадиёв буёғига😶.
✅ Қарама-қаршиликлар билан кечган муҳокамаларда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.202510:09
📢 Қонунчилик палатасида тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёллар ҳамда уларнинг фарзандларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда мазмуни бўйича муҳокама қилинди.
✅ Ҳозирги кунда бу масала фақат ҳуқуқиймас, ижтимоий ва инсонпарварлик нуқтаи назариданам жуда муҳим. Шу боис лойиҳада қатор амалий таклифлар ўз ифодасини топган:
💡Муҳокама чоғида депутатларимизам лойиҳа жамиятнинг ижтимоий адолат ва муҳаббат мезонига асосланиши ва қонун фақат қоғоздамас, ҳар бир оилада, ҳар бир аёл ҳаётида сезилиши кераклигини таъкидлашди.
✅Тинч ҳаёт аёлга бировнинг инъоми эмас — унинг ҳуқуқи бўлиши керак. Қонун шунга хизмат қилсин, нима дедингиз?!
Қизғин баҳслардан сўнг, лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
✅ Ҳозирги кунда бу масала фақат ҳуқуқиймас, ижтимоий ва инсонпарварлик нуқтаи назариданам жуда муҳим. Шу боис лойиҳада қатор амалий таклифлар ўз ифодасини топган:
🗣 “ИНСОН” марказларига аёллар банк картасини тиклаш учун нотариуссиз ишончнома бериш имкони яратилади.
🗣 Суд ишларида прокурор иштирокини мажбурий қилиш – аёлнинг ҳуқуқий ҳимояси кучли бўлишини таъминлайди.
🗣 Йўқолган паспорт, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари бепул қайта расмийлаштирилади — аёл ва бола ҳужжатсиз қолмайди.
🗣 Давлат ҳисобидан ҳуқуқий ёрдам оладиганлар рўйхатига тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёллар ва болалар ҳам киритилади.
💡Муҳокама чоғида депутатларимизам лойиҳа жамиятнинг ижтимоий адолат ва муҳаббат мезонига асосланиши ва қонун фақат қоғоздамас, ҳар бир оилада, ҳар бир аёл ҳаётида сезилиши кераклигини таъкидлашди.
✅Тинч ҳаёт аёлга бировнинг инъоми эмас — унинг ҳуқуқи бўлиши керак. Қонун шунга хизмат қилсин, нима дедингиз?!
Қизғин баҳслардан сўнг, лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

22.04.202507:48
📣 Аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва хизматларнинг самарадорлигини ошириш бўйича янги нормалар киритиляпти.
✅Асосий янгиликлар:
✅ Қонун лойиҳаси билан, ижтимоий ёрдам ва хизматлар аниқ эгаларига боради, давлат бюджети пули мақсадли ишлатилади, тизим шаффоф бўлади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
✅Асосий янгиликлар:
🟢нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, ҳадя, ижара, гаров шартномалари тўғрисидаги, мерос ва ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотлар ижтимоий ҳимоя органларига тақдим этилади;
🟢ижтимоий карта расмийлаштириш учун аризадаги имзоларни нотариал шаҳодатлаш талаб этилмайди, бу имзолар фуқароларнинг кредит ахбороти, қимматли қоғозлар бозоридаги махфий ахборот ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларини олишга розилик ҳисобланади;
🟢ижтимоий ҳимоя органлари аризачи ва унинг оила аъзоларига доир банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар вазифаларини бажариш учун зарур бўлса, олишга ва ишлов беришга ҳақлидир;
🟢кредит ахбороти субъектининг ва унинг оила аъзоларининг (ота-онаси, эри, хотини, ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшли ва ундан катта ёшли фарзандлари) тўловга қобилиятлилигини аниқлаш учун ижтимоий ҳимоя органларига кредит ахбороти тақдим этилади;
🟢ижтимоий ҳимоя органларига наркологик касалликларга чалинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши белгиланмоқда.
✅ Қонун лойиҳаси билан, ижтимоий ёрдам ва хизматлар аниқ эгаларига боради, давлат бюджети пули мақсадли ишлатилади, тизим шаффоф бўлади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.202507:29
⚡️Депутатлар жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.
🤖 Одам бор, бир каззоблик қилиб қўяди. Лекин суд қилингунича ёки тергов охирига етгунича эркин юради. Қўлга олинмаса, аста чегарадан "ғир" этиб четга чиқиб кетадиганларам бисёр.
✅ Тўғри-да, жиноятчи эркин, жабрланувчи эса ҳеч нарсасиз юрса —бу қандай адолат?
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🤖 Одам бор, бир каззоблик қилиб қўяди. Лекин суд қилингунича ёки тергов охирига етгунича эркин юради. Қўлга олинмаса, аста чегарадан "ғир" этиб четга чиқиб кетадиганларам бисёр.
📌Қонун лойиҳаси билан энди агар кимдир жиноятда гумон қилинса, аммо уни қамашмаса-ю, шунга қарамай терговдан, суддан, суриштирувдан қочиб кетиши мумкин бўлса – Ўзбекистондан чиқиб кетишга вақтинча таъқиқ қўйилиши мумкин.
✅ Тўғри-да, жиноятчи эркин, жабрланувчи эса ҳеч нарсасиз юрса —бу қандай адолат?
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

22.04.202506:52
⁉️ "Сохта тадбиркорлик" тушунчаси қоладими ёки кетадими, ўртоқлар
⚡️ Ҳозиргина солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
✅ Шу билан бирга, ижтимоий ҳимоя, пенсия, нафақа ва бюджет харажатларини молиялаштиришда бу қонун амалий кучга эга бўлиши кераклигини қайд этди.
📌 Қисқаси, палатада фикрлар тўқнашди. Шу нарсаям қонун лойиҳасини ҳаётийлиги, жиддийлиги ва замонавий талабларга қанчалик мос эканини кўрсатади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚡️ Ҳозиргина солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
🔵 ЎзЛиДеП депутати Умид Якубходжаевдан эътироз келди: — Депутатимизни фикрича, “сохта тадбиркорлик” тушунчасини, бу нормани қонундан умуман чиқариш керак.
🟣 Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Анваржон Нурматов эса умуман бошқа фикрда. Депутатнинг таъкидлашича, балки халқаро тажрибада йўқдир, лекин бюджет тушумларини тўлиқ таъминлаш, солиқдан қочишни камайтириш учун бу норма керак.
✅ Шу билан бирга, ижтимоий ҳимоя, пенсия, нафақа ва бюджет харажатларини молиялаштиришда бу қонун амалий кучга эга бўлиши кераклигини қайд этди.
📌 Қисқаси, палатада фикрлар тўқнашди. Шу нарсаям қонун лойиҳасини ҳаётийлиги, жиддийлиги ва замонавий талабларга қанчалик мос эканини кўрсатади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

22.04.202506:27
📌 Кеча айтиш эсимдан чиқибди, депутатлар агросаноат бўйича қонун лойиҳасига “ўйлаб чиқинглар, кейин келинглар”
дейишди.
🟣 ХДП фракцияси йиғилишида агросаноатга оид қонун лойиҳасини депутатлар қаттиқ танқид қилди: жамоат манфаати кўринмаяпти, тушунтириш ҳам ноаниқ.
✅ Депутатлар:
— деб гапни тамом қилди.
✅ Нимаям деймиз, қонун лойиҳаси ёзишам, уни депутатларни чиғириғидан ўтказишам осонмас. Ташаббускорлар эса энди ҳақиқий манзилга қараб ҳаракат қилишлари керак. Ҳа-я, бугунги Ялпидаям бу масала кўрилади. Кузатамиз😎.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
дейишди.
🟣 ХДП фракцияси йиғилишида агросаноатга оид қонун лойиҳасини депутатлар қаттиқ танқид қилди: жамоат манфаати кўринмаяпти, тушунтириш ҳам ноаниқ.
✅ Депутатлар:
“Қонун қоғоз учун эмас, халқ учун бўлиши керак,”
— деб гапни тамом қилди.
✅ Нимаям деймиз, қонун лойиҳаси ёзишам, уни депутатларни чиғириғидан ўтказишам осонмас. Ташаббускорлар эса энди ҳақиқий манзилга қараб ҳаракат қилишлари керак. Ҳа-я, бугунги Ялпидаям бу масала кўрилади. Кузатамиз😎.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

22.04.202506:03
▶️ Бошланди
⚡️ Мажлисни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда YouTubeдаги канали орқали жонли кузатсак бўлади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚡️ Мажлисни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда YouTubeдаги канали орқали жонли кузатсак бўлади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.202504:57
📣 Бугун ялпи мажлисимиз бор ўртоқлар. Муҳокама қилинадиган қонун лойиҳалари анчайин муҳим.
📆 Кун тартибида қуйидаги масалалар бор экан:
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
📆 Кун тартибида қуйидаги масалалар бор экан:
1️⃣«Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
2️⃣ «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси ҳақида;
3️⃣«Жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
4️⃣ «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
5️⃣ «Ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
6️⃣ «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси;
7️⃣ «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда эҳтиёжманд шахсларга ижтимоий ёрдам бериш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
8️⃣ «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;
9️⃣ «Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилганлиги муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси тўғрисида;
1️⃣1️⃣ «Риелторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
1️⃣2️⃣ «Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
21.04.202510:09
🗓 Душанба нафақат ҳафтанинг боши, балки Фракция йиғилишларида муҳокамалар қайнайдиган кун ҳамдир.
⚡️ Бугунги муҳокамаларга қараб эртанги ялпи мажлис жараёни қандай ўтишини тахмин қилса бўлади. Фикрлар – кескин, масалалар – долзарб.
🎮 Масалан, маклерлик (риелторлик) фаолиятини қонунийлаштириш бўйича лойиҳа муҳокама қилинибди.
✅ Ниҳоят, бу йўналиш қонуний асосда тартибга солинаркан. Мақсад аниқ соҳани “соя”дан чиқариш, аҳолига сифатли ва ишончли хизмат кўрсатилишини кафолатлаш, фирибгарлик, ортиқча комиссияларга чек қўйиш
Қисқаси, риелторлар қонунга таяниб ишлайдиган давр бошланаяпти😎.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚡️ Бугунги муҳокамаларга қараб эртанги ялпи мажлис жараёни қандай ўтишини тахмин қилса бўлади. Фикрлар – кескин, масалалар – долзарб.
🎮 Масалан, маклерлик (риелторлик) фаолиятини қонунийлаштириш бўйича лойиҳа муҳокама қилинибди.
📌Йиллар давомида уй сотаркансиз, энг биринчи эшитишингиз керак бўлган сўз: “Ака, ишончли маклер бор” бўлса керак. Бироқ шунча ишонч, шунча пул айланадиган соҳада ҳеч қандай қонун бўлмагани яхшигина муаммо эди.
✅ Ниҳоят, бу йўналиш қонуний асосда тартибга солинаркан. Мақсад аниқ соҳани “соя”дан чиқариш, аҳолига сифатли ва ишончли хизмат кўрсатилишини кафолатлаш, фирибгарлик, ортиқча комиссияларга чек қўйиш
Қисқаси, риелторлар қонунга таяниб ишлайдиган давр бошланаяпти😎.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

20.04.202511:58
❔ Сунъий интеллект — ёрдамчими ёки қурол? Қонун ижодкорлари изоҳ берди
⚡️Ўзбекистонда сунъий интеллект билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар қонунчиликка киритиляпти. Бу дегани — агар кимдир сунъий интеллект орқали сиз ёки бошқа инсон ҳақида сохта контент тарқатса энди жазосиз қолмайди. Қонун ташаббускорлари ана шу қонуннинг моҳияти ва жавобгарлик масаласида изоҳ беришибди.
Дам олиш кунлари Админжон сизларга мана шунақа ўзи кўрган фойдали контентларни улашиб туради! Видеони шу ердан томоша қиласиз😎:
⁉️ Замон тез, технологиялар югуряпти. Қонун эса мана шунақа, унга етиб олиб тартибга солиб туриши керак. Бўлмаса кўпчиликнинг "дастёри" бўлиб қолган сунъий ақл ҳаётимизга хавф солиб, ҳаммамизнинг ақлимизни шошириб қўйиши ҳеч гапмас.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
💬 Тасаввур қилинг: Бошқа одамнинг юзига сизнинг юзингизни қўшиб, кимнингдир “ўрнида" сиз сўзлаётгандек кўрсатилган видео. Ҳа, сунъий интеллект билан энди бу ажойибгина бўлиб қолмай, реал муаммо ҳам.
⚡️Ўзбекистонда сунъий интеллект билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар қонунчиликка киритиляпти. Бу дегани — агар кимдир сунъий интеллект орқали сиз ёки бошқа инсон ҳақида сохта контент тарқатса энди жазосиз қолмайди. Қонун ташаббускорлари ана шу қонуннинг моҳияти ва жавобгарлик масаласида изоҳ беришибди.
Дам олиш кунлари Админжон сизларга мана шунақа ўзи кўрган фойдали контентларни улашиб туради! Видеони шу ердан томоша қиласиз😎:
📹
https://kun.uz/kr/37058406
⁉️ Замон тез, технологиялар югуряпти. Қонун эса мана шунақа, унга етиб олиб тартибга солиб туриши керак. Бўлмаса кўпчиликнинг "дастёри" бўлиб қолган сунъий ақл ҳаётимизга хавф солиб, ҳаммамизнинг ақлимизни шошириб қўйиши ҳеч гапмас.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

20.04.202505:44
⁉️ Ўсмирлар ўлимига сабаб бўлаётган “тадбиркор”ларни ким жиловлайди?
📰 “Адолат” газетасининг янги сонидаги "ПУЛГА СОТИБ ОЛИНАЁТГАН ФОЖИА... ёхуд ўсмирлар ўлимига сабаб бўлаётган “тадбиркор”ларни ким жиловлайди?” номли мақола эътиборимни тортди.
✅ Ўринли мисоллар билан тўла мақолани ўқидим-у, мийямга бир сигнал чалингандек бўлди.
Ҳақиқат шуки: бундай ҳолатларда ягона қурбон фақат ўсмирлармас , балки, бутун жамиятдир. Ҳеч бир ота-она фарзандини пул ва бунақа хунук беэътиборлик қурбони бўлишига рози бўлмаса керак.
📌 Огоҳлик ва хулоса учун мақолани сизга ҳам илинаман:
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
📰 “Адолат” газетасининг янги сонидаги "ПУЛГА СОТИБ ОЛИНАЁТГАН ФОЖИА... ёхуд ўсмирлар ўлимига сабаб бўлаётган “тадбиркор”ларни ким жиловлайди?” номли мақола эътиборимни тортди.
⚡️Сизам шу кунларда кўраётган бўлсангиз керак, ҳали ўн саккизямга тўлмаган, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ ўсмирлар пул тўлаб, автомобиль миниб юрибди. Уларнинг қўлида руль, қаршисида эса — ҳаёт.
✅ Ўринли мисоллар билан тўла мақолани ўқидим-у, мийямга бир сигнал чалингандек бўлди.
Ҳақиқат шуки: бундай ҳолатларда ягона қурбон фақат ўсмирлармас , балки, бутун жамиятдир. Ҳеч бир ота-она фарзандини пул ва бунақа хунук беэътиборлик қурбони бўлишига рози бўлмаса керак.
📌 Огоҳлик ва хулоса учун мақолани сизга ҳам илинаман:
🟢
https://t.me/adolat_uz/26858
🟢
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

18.04.202505:11
📣 Бўкадан бир гап топиб келдим: Беш йил аввал тумандаги 15 та оилага "оилавий пудрат" асосида ер берилган экан.
✅ Улар ўз маблағи ҳисобига 100 мингдан ортиқ тут кўчатларини эккан. Шартнома шартлариям бажарилиб, кўчатлар парваришлаб келинаётган экан.
❗️Аммо, ҳозир номаълум сабаб билан шу участкалар аукционга қўйилиши белгиланибди. Бунақа хабар бола-чақаси билан ҳалол меҳнат қилган оилаларга албатта, оғир. Тағин денг, улар орасида оғир шароитда яшовчи, ногиронлиги бўлган шахсларам бор экан.
🟣 Ҳолат ХДП депутати Фирдавс Шариповни беэътибор қолдирмабди.
Депутатларимиз халқ вакили, халқ овози эканини шунақа намойиш қилсалар бошқача хурсанд бўламан😇.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
✅ Улар ўз маблағи ҳисобига 100 мингдан ортиқ тут кўчатларини эккан. Шартнома шартлариям бажарилиб, кўчатлар парваришлаб келинаётган экан.
❗️Аммо, ҳозир номаълум сабаб билан шу участкалар аукционга қўйилиши белгиланибди. Бунақа хабар бола-чақаси билан ҳалол меҳнат қилган оилаларга албатта, оғир. Тағин денг, улар орасида оғир шароитда яшовчи, ногиронлиги бўлган шахсларам бор экан.
🟣 Ҳолат ХДП депутати Фирдавс Шариповни беэътибор қолдирмабди.
📨 Депутат Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ва Бош прокурор Н.Йўлдошевга депутатлик сўровини йўллаб, масалага адолат билан ёндашишни, бу оилаларни ҳимоя қилишни талаб қилибди.
Депутатларимиз халқ вакили, халқ овози эканини шунақа намойиш қилсалар бошқача хурсанд бўламан😇.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

17.04.202512:38
⁉️ Айрим хусусий тиббиёт муассасаларида беморга нотўғри даволаш усуллари ва ҳаттоки нотўғри рецепт ёзиб бериш орқали уларнинг соғлигига зарар етказиш ҳолатлари кузатилётгани сир эмас.
🏢 Депутат Сайдулло Азимов шу муассасалардаги дори ёзиш, даволаш методлари устидан қандай назорат ишлари амалга оширилаётганлиги билан қизиқди.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🏢 Депутат Сайдулло Азимов шу муассасалардаги дори ёзиш, даволаш методлари устидан қандай назорат ишлари амалга оширилаётганлиги билан қизиқди.
✅ А.Худаяров Вазирлик назорат борасида фақат шикоят тушган ҳолдагина бориб текшириш имкониятига эга эканлигини айтиб, назорат тизимини қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
17.04.202510:43
✔️ Соғлиқни сақлашда янги босқич: рақамлаштириш, шаффофлик ва назорат
❗️ А.Худояровнинг маълум қилишича, соҳа фаолиятини рақамлаштириш ва назорат қилиш борасида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда:
Бу ислоҳотлар орқали соҳада самарадорлик ва халқ манфаатини биринчи ўринга қўйиш мақсад қилинган.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
❗️ А.Худояровнинг маълум қилишича, соҳа фаолиятини рақамлаштириш ва назорат қилиш борасида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда:
➡️ “UZINFOCOM” билан ҳамкорликда Ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED) ишлаб чиқилди.
Бу тизим орқали тиббий муассасалардаги жараёнлар автоматлаштириляпти. Ҳозиргача 2 571 та тиббий муассасанинг 2 475 тасига мазкур тизим ўрнатилган. Шунингдек, “DMED” ва “DMED Pro” мобил иловалари орқали фуқаролар ва шифокорлар барча маълумотлардан онлайн фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
➡️ Малакани баҳолашнинг янги тизими жорий этилди.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун шаффоф ва ахборот технологияларига асосланган малакали баҳолаш маркази фаолият бошлади. Энди малакалар электрон тизим орқали белгиланади ва ҳар қандай субъективликка йўл қўйилмайди.
➡️ Давлат харидларида “E-xarid” тизими жорий этилди.
Барча тендер ва харидлар интернет орқали, очиқ ва электрон усулда амалга оширилмоқда. Бу орқали барча иштирокчилар тендер шартлари ва натижалари билан очиқ танишиш имконига эга бўлмоқда.
➡️ “Ситуацион марказ” ташкил этилди.
2024 йилда соғлиқни сақлаш тизимининг харажатлари масофадан туриб мониторинг қилиниши йўлга қўйилди. Бу харажатлар самарадорлиги устидан назоратни кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Бу ислоҳотлар орқали соҳада самарадорлик ва халқ манфаатини биринчи ўринга қўйиш мақсад қилинган.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Rekordlar
23.09.202423:59
11.9KObunachilar04.04.202523:59
350Iqtiboslar indeksi20.04.202518:12
36.6KBitta post qamrovi21.04.202523:59
36.6KReklama posti qamrovi09.02.202523:59
9.17%ER21.04.202523:59
445.12%ERRKo'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.