26.02.202508:10
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Wildberries тадбиркорлар учун ўқув дастурини бошлади
🫥 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси халқаро Wildberries платформаси билан ҳамкорликда мамлакат ҳудудларидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган таълим ташаббусини йўлга қўймоқда.
❤️ Дастур доирасида Савдо-саноат палатаси ходимлари Wildberries мутахассислари томонидан ўқитилиб, маҳаллий тадбиркорлар учун малакали мураббийларга айланишади.
Дастур платформада рўйхатдан ўтишдан бошлаб, савдони самарали бошқаришгача бўлган бутун жараённи ўз ичига олади.
Бепул ўқиш Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида мавжуд бўлади, бу эса барча иштирокчилар учун катта имконият яратади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube

✅ Ташаббуснинг мақсади — тадбиркорларни маркетплейсга муваффақиятли чиқиши, савдо ҳажмини ошириш ва бизнесининг географиясини кенгайтириш учун амалий кўникмалар ва воситалар билан таъминлашдир.
Бепул ўқиш Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида мавжуд бўлади, бу эса барча иштирокчилар учун катта имконият яратади.
Мазкур дастур кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда муҳим қадам бўлишига, тадбиркорларга янги бозорларни ўзлаштириш ҳамда маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беришига ишонч билдирамиз.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
26.02.202504:48
Қатар бизнес делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилади
🇺🇿🇶🇦 25 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари Д.Курбанов Қатар савдо палатаси раиси Шайх Ҳалифа бин Жассим бин Муҳаммад Ал Тани билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш, бизнес кооперациясини ривожлантириш ва делегациялар ташрифини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
✈️ Учрашув якунида жорий йилда Қатар импортерларидан иборат делегацияси ташрифини ташкил этиш ва Ўзбекистон-Қатар Ишбилармонлар кенгаши йиғилишини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
🇺🇿🇶🇦 25 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари Д.Курбанов Қатар савдо палатаси раиси Шайх Ҳалифа бин Жассим бин Муҳаммад Ал Тани билан учрашув ўтказди.
Қатар импорт ҳажмида энг катта улушни машина, электр ва электрон ускуналар, автомобиллар, темир ёки пўлатдан ясалган буюмлар ҳамда ҳаво кемалари ва космик аппаратлар ташкил этди. Шунингдек, мамлакат ҳарбий қурол-яроғ, қимматбаҳо тошлар ва металлар, ҳамда дори-дармон маҳсулотлари импортига ҳам катта эътибор қаратмоқда.
Учрашув давомида томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш, бизнес кооперациясини ривожлантириш ва делегациялар ташрифини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон-Қатар Ишбилармонлар кенгаши
2023 йил 1 октябрда Доҳа шаҳрида ташкил қилинган бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
✈️ Учрашув якунида жорий йилда Қатар импортерларидан иборат делегацияси ташрифини ташкил этиш ва Ўзбекистон-Қатар Ишбилармонлар кенгаши йиғилишини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
25.02.202514:08
24.02.202508:12
Пахтаобод туманида «Тўқимачилик кичик саноат зонаси» барпо этилмоқда
Пахтаобод туманидаги “Ҳаётбаҳш” МФЙ ҳудудида қиймати 180 миллион доллар бўлган лойиҳа асосида барпо этилаётган «Тўқимачилик кичик саноат зонаси» 55 гектар ер майдонни ўз ичига олади. Ҳудуд фойдаланишга топширилгандан сўнг, 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Савдо-саноат палатаси томонидан қурилаётган ушбу объект 2025-2026 йилларда босқичма-босқич ишга туширилиб, тадбиркорларга саноат ипотекаси асосида берилиши кўзда тутилган.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

20.02.202511:50
Эстониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси билан учрашув
🇺🇿🇪🇪 Жорий йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ва Эстониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Яап Ора ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида Дилшод Расулов Яап Орани янги лавозимга тайинланганлиги билан муборакбод этиб, Ўзбекистон- Эстония ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.
👍Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Эстония ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, электротехника, туризм, тўқимачилик, чарм, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноати соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича навбатдаги қадамлар белгилаб олинди.
Шунингдек, томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида транспорт-логистика хизматларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширишга, қўшма лойиҳаларни фаол муҳокама қилишга тайёр эканликларини билдиришди.
👍 Учрашув якунида жорий йилнинг тўртинчи чорагида Ўзбекистон ва Эстония ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес форум ўтказишга келишиб олинди.

19.02.202511:48
Камбағал оилаларни сонини қисқартириш, уларни иш билан таъминлаш рағбатлантирилмоқда
Тадбиркорларда нафақат ижтимоий қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссасини қўшиш, балки шу билан бирга солиқ имтиёзларини ҳам олиш имконияти мавжуд.
🗓 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача камбағал оила аъзоси бўлган ходимни ишга ёллаган тадбиркорлар улар учун 1% ставкада ижтимоий солиқ тўлайди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни иш билан таъминлаш учун тадбиркорларга барқарорлик рейтингида балл берилади.
🌱 Тадбиркорлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар рўйхатини қуйидаги ҳавола орқали ариза юбориб, кўриши мумкин.

26.02.202508:05
26.02.202504:28

25.02.202505:30
Ўзбекистонлик аёл тадбиркорлар Ўмонга йўл олишди
🇺🇿🇴🇲 25-28 февраль кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида 25 нафар тадбиркор аёл амалий ташриф билан Ўмоннинг Маскат шаҳрида бўлишади.
Ташриф доирасида Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонаси кўмагида қўйидаги тадбирларни ўтказиш режалаштирилган:
▪️Ўзбекистон ва Ўмон аёлларининг биринчи бизнес форуми;
▪️Ўмоннинг ишбилармон доиралари ва давлат ташкилотлари билан G2В ва В2B учрашувлар;
▪️Ўзбекистон маҳсулотларини таништириш ва экспорт имкониятларини муҳокама қилиш.
Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва маҳаллий аёл тадбиркорлар учун янги бозор эшикларини очишда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
🇺🇿🇴🇲 25-28 февраль кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида 25 нафар тадбиркор аёл амалий ташриф билан Ўмоннинг Маскат шаҳрида бўлишади.
Ташрифдан кўзланганасосий мақсад икки давлат тадбиркорлари ўртасида янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тажриба алмашиш ва савдо-иқтисодий ривожланиш имкониятларини ўрганишдан иборат.
Ташриф доирасида Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонаси кўмагида қўйидаги тадбирларни ўтказиш режалаштирилган:
▪️Ўзбекистон ва Ўмон аёлларининг биринчи бизнес форуми;
▪️Ўмоннинг ишбилармон доиралари ва давлат ташкилотлари билан G2В ва В2B учрашувлар;
▪️Ўзбекистон маҳсулотларини таништириш ва экспорт имкониятларини муҳокама қилиш.
Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва маҳаллий аёл тадбиркорлар учун янги бозор эшикларини очишда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
22.02.202505:05
Иқтидорли ёшларнинг ташаббуслари тингланди
Ёшлар агентлиги биносида “Ёшлар пресс-клуби”да yoshlarforumi.uz портали орқали келиб тушган таклифлар ва учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган ташаббуслар муҳокама қилинди.
✔️ Тадбирда қатор вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, жумладан, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова иштирок этди.
Очиқ мулоқотда 47 нафар иқтидорли ёш ўз йўналишлари бўйича турли таклифларини илгари сурди.
Мулоқотда муҳокамалар қуйидаги 4 йўналиш бўйича олиб борилди:
✅ Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;
✅ Фан ва таълим, жумладан, инклюзив таълимни ривожлантириш;
✅ Ёшлар бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш;
✅ Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари атрофлича кўриб чиқилиб, уларни амалий татбиқ этиш юзасидан фикр алмашилди.

20.02.202510:27
Хоразмда “маҳалла еттилиги” билими оширилмоқда
✔️ Урганч тумани ҳокимлигида Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда “маҳалла еттилиги“ фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, уларнинг бизнесни ривожлантиришдаги аҳамияти ҳамда бу жараёнда кўрсатилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳалла еттилиги аъзоларига Палата билан ҳамкорлик қилиш тартиби, тадбиркорлар учун мавжуд бепул ва пуллик хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Семинар якунида ҳудуддаги бизнес муҳитини янада ривожлантириш, тадбиркорлик салоҳиятини ошириш ва самарали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган стратегиялар ишлаб чиқилди.

19.02.202506:47
“Контрафактсиз ой” ойлигига старт берилди
Тадбир 15 мартга қадар давом этиши белгиланган бўлиб, ойлик доирасида республика бўйлаб контрафакт маҳсулотлар савдосига қарши самарали курашиш кўзланган.
Адлия вазирлиги томонидан мазкур ойликни самарали ташкил этиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда мазкур ойлик давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда ўтган йилларда эришилган ижобий ўзгаришлар сарҳисоби тингланди.
✔️ Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси масъул ходими Ғ.Мусаев ҳам иштирок этди.
Мазкур ойлик давомида аҳоли ўртасида интеллектуал мулк ҳуқуқига риоя қилиш, контрафакт маҳсулотларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, муаллифлик соҳасида қароқчиликка, шу жумладан “плагиатга” қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқарувчи, сотувчи, нашриёт ва кўнгил очар масканларда ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган профилактика чора-тадбирлар, хусусан, огоҳлантириш ва ноқонуний ҳаракат учун жавобгарлик мавжудлиги ҳақидаги тарғиботни кучайтириш йўлга қўйилади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Тадбир 15 мартга қадар давом этиши белгиланган бўлиб, ойлик доирасида республика бўйлаб контрафакт маҳсулотлар савдосига қарши самарали курашиш кўзланган.
❌Контрафакт маҳсулот — бу интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузган ҳолда ишлаб чиқарилган ва сотиладиган товарлар ҳисобланади.
Адлия вазирлиги томонидан мазкур ойликни самарали ташкил этиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда мазкур ойлик давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда ўтган йилларда эришилган ижобий ўзгаришлар сарҳисоби тингланди.
✔️ Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси масъул ходими Ғ.Мусаев ҳам иштирок этди.
Мазкур ойлик давомида аҳоли ўртасида интеллектуал мулк ҳуқуқига риоя қилиш, контрафакт маҳсулотларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, муаллифлик соҳасида қароқчиликка, шу жумладан “плагиатга” қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқарувчи, сотувчи, нашриёт ва кўнгил очар масканларда ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган профилактика чора-тадбирлар, хусусан, огоҳлантириш ва ноқонуний ҳаракат учун жавобгарлик мавжудлиги ҳақидаги тарғиботни кучайтириш йўлга қўйилади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
26.02.202508:05
Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда
🇸🇦 “Makkah Halal Forum” доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари Д.Курбанов Буюк Британиянинг Muslim Trade Forum (MTF) раиси Сир Иқбол Сакрани бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
25-27 февраль кунлари Макка шаҳрида ўтаётган форум икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим майдон вазифасини бажармоқда.
👍 Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги иқтисодий, ҳуқуқий ва инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистондаги инвестиция муҳити, чет эллик инвесторлар учун яратилган имтиёзлар ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Сир Иқбол Сакрани Ўзбекистондаги ислоҳотларни, хусусан иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича чора-тадбирларни юқори баҳолади.
▶️ Музокаралар давомида ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, туризм соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ва молиявий инфратузилмани ривожлантириш, икки томонлама савдо ҳажмини ошириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш йўналишлари бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттириш ҳамда Буюк Британия ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

Muslim Trade Forum (MTF)Буюк Британиянинг мусулмон ишбилармонлари манфаатларини ҳимоя қилиш ва халқаро савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган нуфузли ташкилотларидан бири ҳисобланади.
👍 Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги иқтисодий, ҳуқуқий ва инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистондаги инвестиция муҳити, чет эллик инвесторлар учун яратилган имтиёзлар ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Сир Иқбол Сакрани Ўзбекистондаги ислоҳотларни, хусусан иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича чора-тадбирларни юқори баҳолади.
▶️ Музокаралар давомида ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, туризм соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ва молиявий инфратузилмани ривожлантириш, икки томонлама савдо ҳажмини ошириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш йўналишлари бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттириш ҳамда Буюк Британия ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
26.02.202504:28
Ўзбекистонлик тадбиркор аёллар Уммондаги элчи билан учрашди
🇺🇿🇴🇲25 феврал куни Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонасида Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги тадбиркор ва ишбилармон аёллардан иборат делегация Маскат шаҳрида Ўзбекистоннинг элчиси Абдусалом Хатамов билан учрашди.
Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув давомида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, экспорт имкониятлари ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркор аёллар – текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш, таълим соҳалари вакиллари – ўз лойиҳалари ва Ўмон бозорига чиқиш режалари билан ўртоқлашдилар.
Учрашувда икки томонлама бизнес ташаббусларини ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
👍 Элчи тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлаб, элчихона уларга бизнес алоқаларни йўлга қўйишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканини таъкидлади.
Ўзбекистонлик тадбиркорлар самимий қабул ва фойдали тавсиялар учун миннатдорлик билдириб, узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирдилар.

24.02.202510:12
Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари ўртасида B2B музокаралари ўтказилди
🇺🇿🇹🇷 Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари иштирокида B2B форматидаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Анталия Савдо-саноат палаталари ҳамда Туркия Савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 100 дан ортиқ вакиллари, хусусан, 24 та салоҳиятли турк компаниялари иштирок этди.
👍Тадбир доирасида муқобил энергетика, қурилиш материаллари саноати ва қурилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган музокаралар ўтказилди.
Учрашув давомида икки давлат тадбиркорлари ўз лойиҳаларини намойиш этиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар. Иштирокчилар янги шериклар топиш, мавжуд бизнес алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда истиқболли ташаббусларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

20.02.202508:43
#ОАВ_биз_ҳақимизда
O'zLiDeP "Мунозара клуби"нинг "Тадбиркорлар учун тенг шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини янада ривожлантириш" мавзуидаги сессияси бўлиб ўтди.
✔️ Унда Савдо-саноат палатаси масъул ходимлари иштирок этди.
Тўлиқ суҳбатни 🟥 YouTube орқали томоша қилишингиз мумкин.

19.02.202505:52
#биласизми
Маҳаллий фармацевтика корхоналарига божхона имтиёзлари 2028 йилгача узайтирилди
💊 Президентнинг “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармони билан берилган божхона имтиёзлари 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармони билан 2028 йил 1 январга қадар узайтирилди.
📃 Ҳужжат билан божхона божидан озод қилинадиган, қуйидагиларни ўз ичига олган материаллар ва ускуналар рўйхати тасдиқланган:
◾️фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан олиб келинадиган лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхати;
◾️технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари рўйхати;
◾️фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун “тоза хоналар”, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари рўйхати.
⚡️ Божхона кодексига мувофиқ товарлар шартли чиқариб юборилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, берилган божхона имтиёзлари бекор қилинади.

26.02.202506:43
Тошкентда Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми ўз ишини бошлади
🇺🇿🇵🇰26 февраль куни Тошкентда икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон – Покистон бизнес-форуми бошланди.
Тадбирда давлат ва ишбилармон доиралари вакиллари, жумладан, Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши вакиллари, Ўзбекистон ва Покистоннинг етакчи ишбилармонлари иштирок этмоқда.
Форум доирасида Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти, жумладан, қўшма лойиҳалар учун истиқболли йўналишлар ва хорижий инвесторлар учун имкониятлар тақдим этилди. Шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари учун ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилиш ва бизнес алоқаларини ўрнатиш имконини берувчи B2B учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.
Покистон делегацияси турли соҳалардаги ишбилармонлардан иборат бўлиб, жумладан, тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, чарм-пойабзал саноати, озиқ-овқат саноати, логистика ва транспорт соҳаларини қамраб олган.

Ўзбекистон делегацияси “Makkah Halal Forum 2025” форумида иштирок этмоқда
✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида 60 нафардан ортиқ ишбилармон вакиллари Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ўтказилаётган “Makkah Halal Forum 2025” халқаро тадбирида иштирок этмоқда.
🇺🇿 Ўзбекистон миллий павилони форумнинг энг фаол иштирокчиларидан бири бўлиб, унда мамлакатимизнинг 30 га яқин етакчи корхоналари ўз маҳсулот ва хизматларини тақдим этмоқда. Миллий павилонда озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, туризм, фармацевтика ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича маҳсулотлар ва хизматлар намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон компаниялари томонидан тақдим этилаётган маҳсулотлар форум иштирокчилари ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Кўргазма давомида бир қатор истиқболли шартномалар имзоланиши ва янги ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши кутилмоқда.
👍 Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари бир қатор муҳим учрашувлар ўтказмоқда. Учрашувларда ҳалол маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, сертификатлаш жараёнларини соддалаштириш, янги бозорларни ўзлаштириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.
Ушбу тадбир Ўзбекистон компаниялари учун халқаро бозорларга чиқиш, янги ҳамкорлар топиш, замонавий технологиялар билан танишиш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва бевосита алоқалар ўрнатиш имкониятини яратмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида 60 нафардан ортиқ ишбилармон вакиллари Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ўтказилаётган “Makkah Halal Forum 2025” халқаро тадбирида иштирок этмоқда.
Форум доирасида ташкил этилган халқаро кўргазмада10 дан ортиқ давлатнинг миллий павилонлари ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этмоқда. Тадбирда 21 та Савдо-саноат палатаси раҳбарлари, 120 мамлакатдан 180 та компания вакиллари ҳамда 6 000 дан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.
🇺🇿 Ўзбекистон миллий павилони форумнинг энг фаол иштирокчиларидан бири бўлиб, унда мамлакатимизнинг 30 га яқин етакчи корхоналари ўз маҳсулот ва хизматларини тақдим этмоқда. Миллий павилонда озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, туризм, фармацевтика ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича маҳсулотлар ва хизматлар намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон компаниялари томонидан тақдим этилаётган маҳсулотлар форум иштирокчилари ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Кўргазма давомида бир қатор истиқболли шартномалар имзоланиши ва янги ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши кутилмоқда.
👍 Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари бир қатор муҳим учрашувлар ўтказмоқда. Учрашувларда ҳалол маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, сертификатлаш жараёнларини соддалаштириш, янги бозорларни ўзлаштириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.
Ушбу тадбир Ўзбекистон компаниялари учун халқаро бозорларга чиқиш, янги ҳамкорлар топиш, замонавий технологиялар билан танишиш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва бевосита алоқалар ўрнатиш имкониятини яратмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
24.02.202509:34
✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасида Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг тадбиркорлар билан навбатдаги қабули ташкил этилди.
Унда тадбиркорнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Унда тадбиркорнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
21.02.202505:03
Савдо-саноат палатасида талабалар билан учрашув ташкил этилди
🎓 Шу асосда, жорий йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятига қизиққан ёшларга Савдо-саноат палатасининг фаолияти, асосий вазифалари, тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар ва кўрсатилаётган хизматлар ҳақида масъул бошқарма бошлиқлари томонидан тушунчалар берилди.
🏦 Ёшларни тадбиркорликка фаол жалб этиш ва уларга амaлий кўникмалар бериш мақсадида Савдо-саноат палатаси қошида “Ёш тадбиркорлар мактаби”ни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.
Мазкур мактабнинг асосий вазифалари ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш, стартап лойиҳаларни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш, зарур молиявий ва ҳуқуқий асослар бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда мутахассислар ва тажрибали тадбиркорлар иштирокида маҳорат дарслари ҳамда семинарлар ўтказишдан иборат бўлиши кутилмоқда.
🗣 Учрашувда иштирок этган талабалар ўзларининг илиқ таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Айниқса, ёшлар ўз стартап лойиҳаларини амалга оширишда Палатанинг кўмаги, бизнес юритиш учун зарур норматив-ҳуқуқий билимлар, грант ва кредит имкониятлари ҳақидаги маълумотлар улар учун жуда фойдали бўлганини қайд этдилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Жорий йилнинг 14 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат ёшлари билан мулоқот ўтказди. Учрашувда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларга кенгроқ имкониятлар яратиш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.
🎓 Шу асосда, жорий йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятига қизиққан ёшларга Савдо-саноат палатасининг фаолияти, асосий вазифалари, тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар ва кўрсатилаётган хизматлар ҳақида масъул бошқарма бошлиқлари томонидан тушунчалар берилди.
🏦 Ёшларни тадбиркорликка фаол жалб этиш ва уларга амaлий кўникмалар бериш мақсадида Савдо-саноат палатаси қошида “Ёш тадбиркорлар мактаби”ни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.
Мазкур мактабнинг асосий вазифалари ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш, стартап лойиҳаларни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш, зарур молиявий ва ҳуқуқий асослар бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда мутахассислар ва тажрибали тадбиркорлар иштирокида маҳорат дарслари ҳамда семинарлар ўтказишдан иборат бўлиши кутилмоқда.
🗣 Учрашувда иштирок этган талабалар ўзларининг илиқ таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Айниқса, ёшлар ўз стартап лойиҳаларини амалга оширишда Палатанинг кўмаги, бизнес юритиш учун зарур норматив-ҳуқуқий билимлар, грант ва кредит имкониятлари ҳақидаги маълумотлар улар учун жуда фойдали бўлганини қайд этдилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
19.02.202513:06
“Skyline University College” университети билан ҳамкорлик ўрнатилади
🇺🇿🇦🇪 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа амирлигида жойлашган “Skyline University College” университетининг вакили Ракеш Гуар билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида таълим ва тадбиркорлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Раиснинг биринчи ўринбосари Даврон Курбанов меҳмонларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Раис ўринбосари Нодира Шотурсунова томонидан хотин-қизларни ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш, ахборот технологиялари ва маркетплейсларни ривожлантириш, тадбиркорларнинг иш кўникмаларини ошириш масалаларига аълоҳида тўхталиб ўтилди.
🤝 Учрашув натижаларига кўра, икки мамлакат ўртасида ахборот технологиялари, халқаро бизнес, молия ва маркетинг соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, тадбиркорларни билим ва малакасини ошириш мақсадида Савдо-саноат палатаси ва “Skyline University College” университети ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.

18.02.202510:40
📢В Ташкенте открылся крупнейший складской комплекс Interterminal
Современный складской комплекс имеет общую площадь 13 Га.
Хранение 60 000 м²
Жд ветка. Рядом станция Сергели
* Таможенные склад и таможенный пост (открытая и закрытая площадка)
* Холодильные /Морозильные камеры
* Услуга 3PL
* Аренда складских/офисных помещений
*Контейнерная площадка
📞 Контакты: +998 (77) 019-80-00
🌐 interterminal.uz

Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 171
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.