Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
23.5° бурчак остида avatar

23.5° бурчак остида

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaЛют 07, 2025
TGlist-ga qo'shildi
Лют 07, 2025

Rekordlar

07.02.202509:22
30.4KObunachilar
08.02.202523:59
100Iqtiboslar indeksi
11.03.202509:52
7.4KBitta post qamrovi
11.03.202509:52
7.4KReklama posti qamrovi
27.04.202512:43
0.41%ER
11.03.202509:52
25.13%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
ЛИСТ '24ГРУД '24СІЧ '25ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

23.5° бурчак остида mashhur postlari

19.04.202515:33
Ибрат Сафо, BBC журналисти ёзяпти:

"Ўзгараётган Япония ва ундаги ўзбек/ўзбекистонликлар ҳақидаги ҳужжатли фильмимизнинг 1- ва 2-қисмини чиқардик.

Видеонинг биринчи қисмида ўзбекистонлик бетончи қурувчилар, талаба ва ишчиларнинг келиши учун агентлик очган Ҳасан ва Кимико, Япония парламентидаги ўзбек-уйғур аёл, Токиодаги ўзбек маҳаллий депутат ва талаба ҳамроҳим Умиджонлар билан кўп мавзуларда суҳбатлашганман.

Иккинчи қисмида эса, 1930 йилларда Япония нега жадидларга ёрдам бергани, Токиодаги илк масжидга Бухоронинг алоқаси, ҳамда японларнинг мактаб қизларига носоғлом қизиқиши ҳақида билиб оласиз. Кўриб, улашсангизлар, миннатдор бўламан".

1-қисм:
👉 https://youtu.be/e0mGMWMisak?si=8oK8994PasL_xSYl

2-қисм:
👉 https://www.youtube.com/watch?v=p5sl3BZohJQ&t=1731s
🇺🇿 Андижон вилоятидаги масжид таҳоратхонасида портлаш юз берди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, бугун, 31 март куни соат 12:19 да Андижон вилояти Избоскан тумани Мирзо Улуғбек МФЙ ҳудудида жойлашган Аҳмадали Хожи жомеъ масжидида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши жабрланган.

🔥 @burchakostida
#бурчактарихи

“Титаник” кемаси ҳалокатга учраганига 113 йил тўлди

1912 йил 2 апрелда Белфастдаги Harland and Wolff кемасозлик компанияси ХХ аср фан ва техникасининг катта ютуғи ва мўжизаси, деб аталган жуда улкан “Титаник” кемасини сувга туширди. Кеманинг қурилишига 17 мингдан кўпроқ ишчилар қатнашган ва бунга ҳозирги нархда ҳисоблаганда бир ярим миллиард фунт стерлинг маблағ сарфланган.

Уч ресторан, иккита ошхона, пиво бари, турк ҳаммоми, гимнастика зали, отда сайр қилинадиган манеж, теннис ва голф майдонлари, боғи, концерт зали ва алоҳида телеграфи бўлган 3300 кишига мўлжалланган “Титаник” кемаси кичикроқ шаҳарчага ўхшарди. Шунинг учун ҳам унинг чипталари арзон эмасди. Биринчи тоифа каютасининг чиптаси 25 минг фунт стерлинг турса, люкс тоифалариники 100-150 минг турарди.

“Титаник” 1912 йил 10 апрелда 2358 йўловчи билан Буюк Британиянинг Саутгемптон портидан чиқиб, Нью-Йорк сари йўл олади. Эдвард Смит капитанлик қилаётган кема 17 апрел куни Нью-Йоркка етиб бориши режалаштирилган эди. 14 апрел куни “Титаник” радиостанцияси айсберглар билан тўқнашув хатари ҳақида огоҳлантириш қабул қилган бўлса-да, лайнер деярли максимал тезликда ҳаракат қилишда давом этган. Капитан айсбергларга дуч келмаслик учун одатдаги йўналишдан бироз жануброқда сузишни буюрган.

14 апрел соат 23:39 да кема кузатувчиси Фредерик Флит кеманинг ҳаракат йўналишида айсберг борлигини хабар қилди. Орадан бир дақиқа ҳам ўтмай тўқнашув юз берди. Кема бир неча жойидан тешилиб, чўкишни бошлади. Қутқарув қайиқларига биринчи навбатда аёллар ва болалар жойлаштирилди. 15 апрел соат 2:18 да “Титаник” иккига бўлиниб, чўкиб кетди. Ҳодиса оқибатида 1496 киши ҳалок бўлган, омон қолган 712 нафар киши “Карпатиа” кемаси томонидан қутқарилган.

🔥 @burchakostida
28.03.202510:24
“Дунёқарашингизни ўзгаритадиган китоб йўқ”, — Фируз Аллаев

Сигма Подкастнинг шу сони китоб мавзусидаги энг яхши подкастлардан бири бўлибди. Анча долзарб мавзулар кўтарилган. Бу йил чиқадиган янги китоблар ҳақида маълумот берилган.

Ўзингиз учун сифатли рўйхат қилиб олишингиз мумкин подкастни томоша қилиб:

https://youtu.be/ZbDSgeNMhWw?si=2V6SM3s13PrGCxgI
17.04.202506:38
🇺🇸 АҚШ вақт ва маконни бошқара олиши мумкин

Бу ҳақда Оқ уйнинг илм-фан ва технологик сиёсат бошқармаси директори Майкл Крациос маълум қилди.

"Бизнинг технологияларимиз бизга вақт ва маконни бошқаришга имкон беради. Улар масофани йўқ қилади, вақтни бошқаради ва унумдорликни оширади", — деди Крациос Endless Frontiers Ретреат тадбиридаги нутқида.

Аввалроқ, президент Доналд Трамп АҚШда “ҳеч бошқа ҳеч кимда йўқ ва қудратли қурол” борлигини айтган эди.

🔥 @burchakostida
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Reuters АҚШ Украина ва Европага таклиф қилган “тинчлик келишуви”нинг тўлиқ матнини эълон қилиди

Агентликнинг хабар беришича, ушбу келишув АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф томонидан 17 апрел куни Парижда европалик ва украиналик расмийларга топширилган бўлиб, бу Вашингтон томонидан ҳар икки томонга билдирилган якуний таклиф ҳисобланади.

Трамп маъмуриятининг “тинчлик келишуви” қуйидагиларни ўз ичига олади:

◾️ Украина ва Россия доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиши керак. Ҳар икки томон дарҳол техник музокараларни амалга оширишга киришиши зарур;

◾️ Украина ишончли хавфсизлик кафолатларини олади. Хавфсизлик учун кафолат берувчилар Европа давлатлари бўлади, шунингдек, Европадан ташқаридаги истаган бошқа мамлакат ҳам бунга қўшилиши мумкин;

◾️ Украина NATО'га аъзо бўлишга уринишдан воз кечади. Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ҳаракат қилиши мумкин;

◾️ АҚШ Қримни де-юре Россия ҳудуди сифатида тан олади;

◾️ АҚШ де-факто Луганск вилоятидаги Россия назоратини тан олади;

◾️ АҚШ де-факто Россиянинг Запороже, Донецк ва Херсон вилоятларининг маълум бир қисмларидаги назоратини тан олади;

◾️ Украина Харков вилояти ҳудудларни тўлиқ қайтариб олади;

◾️ Украина Запороже АЭС устидан назоратни қайтаради, лекин уни АҚШ бошқарувига топширади. Запороже АЭСда ишлаб чиқарилган электр энергияси Украина ва Россия ўртасида тақсимланади;

◾️ Украина Каховка ГЭСи устидан назоратни қайтаради;

◾️ Украина Днепр дарёсида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлади. Айрим жойларда, хусусан, Херсон ва Запороже вилоятларида назорат чизиғи дарё бўйлаб ўтади;

◾️ Украина Кинбурн соҳилбўйи ҳудудини қайтариб олади;

◾️ АҚШ ва Украина ресурслар бўйича битим доирасида иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўяди;

◾️ Украина тўлиқ қайта тикланади ва молиявий компенсация олади;

◾️ Россияга 2014 йилда қўйилган санкциялар тўлиқ бекор қилинади;

◾️ АҚШ ва Россия энергетика ҳамда саноат соҳаларида ҳамкорлик қилади.

🔥 @burchakostida
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Покистон билан келишувни бузиб, Ҳинд дарёси оқимини тўхтатди — ОАВ

Аввалроқ Покистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши “Ҳинд дарёси сувларидан биргаликда фойдаланиш” шартномасидан чиқишини эълон қилган Ҳиндистоннинг Покистонга сув оқимини тўхтатишга бўлган ҳар қандай уринишини “уруш ҳаракати” сифатида кўриб чиқишини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Ҳинд дарёси Покистоннинг асосий ичимлик суви манбаи ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
🇺🇿🇦🇪 БААда ўзбeкистонликларнинг жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин — Ўзбекистон ТИВ

Жорий йил 20 апрел куни БААнинг Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқароларидан ташкил топган икки жиноий гуруҳ ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда тарқалган хабарларда можаро пичоқбозлик билан якунлангани, натижада гуруҳлардан бирининг етакчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани айтилади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновнинг маълум қилишича, БААда Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ ҳолат юзасидан дипломатлар Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказган.

"БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди", дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.

🔥 @burchakostida
#бурчакдаиқтибос

Агар овоз бериш жараёни чинданам қандайдир ўзгаришларга олиб келганида, сиёсатчилар бизга сайловларда иштирок этишни ман қилишарди”.

© Эмма Голдман, Россия ва АҚШ сиёсий фаоли.

🔥 @burchakostida
🇲🇲🇹🇭 Мянмада 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди — Reuters

"Ер ости силкинишлари қўшни Таиландда ҳам сезилди. Зилзила шу қадар кучли бўлдики, ҳовузлардаги сув тошиб кетди, қурилаётган осмонўпар бино қулаб тушди", — дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Банкокда зилзила магнитудаси 5 баллга, Мянмадаги эпицентрда эса 7,7 баллга тенг бўлди.

Зилзила эпицентрида юзлаб уйлар вайрон бўлган, Мандалай шаҳрида одамлар вайроналар остидан олиб чиқилмоқда , қидирув-қутқарув ишлари бошланди.

🔥 @burchakostida
🇵🇰🇮🇳 Покистон Мудофаа вазирлиги Ҳиндистон билан урушга тайёрлигини эълон қилди

"Раҳмат, Моди — сен бизнинг миллатимизни бирлаштирдинг. Урушни хоҳлайсизми? Унда бошланг. Покистон бунга тайёр", дея баёнот берди Покистон Мудофаа вазирлиги Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Қайд этиш жоизки, Покистон ҳам, Ҳиндистон ҳам ядровий қуролга эга давлат ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Оқ уй АҚШ томонидан бож жорий этилган давлатларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди

Икки устундан иборат жадвалда турли мамлакатларда Қўшма Штатлар маҳсулотларига ҳозирда қандай божлар қўлланилаётгани ва Вашингтон бунга жавобан қандай йиғимларни жорий қилаётгани кўрсатилган.

Эълон қилинган рўйхатга кўра, Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотлар учун бож 34%, Европа Иттифоқи мамлакатлари учун – 20%, Швейцария учун 31%, Буюк Британия учун 10%, Исроил учун 17%, Қозоғистон учун 27% бўлади. Энг юқори божлар Ветнамга (46%), Камбоджага (49%) ва Лаосга (48%) нисбатан қўлланган. Россия ушбу рўйхатга киритилмаган.

Рўйхатда Ўзбекистон ҳам мавжуд бўлиб, АҚШ мамлакатимизга нисбатан 10 фоизлик импорт божини жорий этган.

🔥 @burchakostida
🇺🇸 Трамп Оқ уйда Рамазон ойи шарафига ифтор уюштирди

"Рамазон муборак!" – дея мурожаат қилди АҚШ президенти ифторликга ташриф буюрганларга қарата. Трамп, шунингдек, 2024 йил ноябр ойидаги сайловда унинг номзодини қўллаб-қувватлаган америкалик мусулмонларга миннатдорчилик билдирди.

"Менинг маъмуриятим Яқин Шарқда барқарор тинчликка эришиш учун тинимсиз дипломатик саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда", – дея таъкидлади Доналд Трамп.

Маълумот учун, АҚШда 4,5 миллионга яқин мусулмон истиқомат қилади. Бу мамлакат аҳолисининг тахминан 1,3 фоизини ташкил этади. 1990 йилларнинг охиридан бери Оқ уйда ҳар йили Рамазон ойида ифторлик ўтказиб келинади. 2017 йилда Трамп бу анъанани тўхтатган бўлса-да, бир йилдан сўнг уни қайта тикланган.

🔥 @burchakostida
#бурчакдаиқтибос

Жамоатчилик бефарқлигининг жазоси, ёмон одамлар томонидан бошқарилишдир”.

© Платон, қадимги юнон файласуфи.

🔥 @burchakostida
03.04.202515:24
"Анора" фильмидаги кўплаб саҳналар актёрлар учун кутилмаган ҳолатда суратга олинган. Режиссёр ҳақиқий ҳис-туйғуларни экранда гавдалантириш учун уларга сценарийни охиригача айтмаган!

Фильмнинг монтажи эса жуда тезкор темпда ишланган – кадрлар ўртасидаги ўтишлар классик драмаларга нисбатан анча шиддатли. Бу эса томошабинларга қўшимча стресс ҳиссини беради.

Фильм ҳақида батафсил Сусамбил таҳлилида! Ҳавола мана бу ерда: 🎥👇
https://youtu.be/wGehh9vgsEU?si=cNJMqmD_4ItSx_Ku
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.