Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
АОКА | Сурхондарё avatar

АОКА | Сурхондарё

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал.
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaFeb 07, 2025
TGlist-ga qo'shildi
Sep 09, 2024

"АОКА | Сурхондарё" guruhidagi so'nggi postlar

Брифинг фуқаролар йиғини раиси сайловига бағишланди

Бугун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди.

Брифингда фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси Абдураим Чориев шу йилнинг май-июль ойларида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари сайловига Сурхондарёда кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида атрофлича маълумот берди.

Таъкидланганидек, вилоятда фуқаролар йиғини раислари сайлови жорий йилнинг 1 май куни бошланиб, шу куни сайлов жараёни туманлар ва Термиз шаҳрида намунавий ташкил этилади.

📍Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/714232

——————
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
https://uza.uz/uz/posts/714215
❗️ Олтинсой туманида қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарган корхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинсой тумани бўлими ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М.” хусусий корхонасининг ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бекор қилинган бўлса-да, корхона масъул шахслари “Дегрес” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида умумий қиймати 2,2 млрд сўмлик алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариб реализация қилганликлари, шунингдек 116,1 млн сўм солиқ тўловларни тўлашдан бўйин товлаб келганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
📣 #ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

⚡️Таъмирлаш ишлари сабабли Термиз шаҳрининг айрим маҳаллалари ҳудудида “свет” вақтинча ўчирилади

Термиз шаҳридаги 35/6 кВ ли "Шимол" подстанциясидан чиқувчи 3-фидердаги носозликни бартараф этиш мақсадида бугун, 28 апрель куни соат 14:00 дан 16:00 гача шаҳарнинг «Саховат», «Турон», «Байналминал» маҳаллаларида вақтинча электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши маълум қилинди.

“Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали хабарида.


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
#фаросат

Ижтимоий тармоқдаги мулоқот этикаси:

1. Глобал тармоққа регистрациядан ўтишда шахсий маълумотларингизнинг тўғрисини жойлаштиринг.

2. Профилингизга бошқа инсонларнинг расмини қўйманг.

3. Бирор бир инсон билан мулоқотга киришмоқчи бўлсангиз, унинг шахсий личкасига кириб ўзи билан суҳбатлашинг.

4. Дўстлик юборган инсон сизни таклифингизни қабул қилмаса, жаҳлингиз чиқмасин.

5. Тахаллус билан мулоқотга киришган инсонлар билан умуман гаплашмасликни маслаҳат берамиз.

6. Ўзингизни ноқулай вазиятга солиб қўядиган расмларни жойлаштирманг.

7. Ўзингиз яхши танимаган билмаган инсон билан мулоқотга киришманг.

8. “Дўстларингиз” рўйхатини вақти-вақти билан тозалаб туринг.

9. Мулоқотда сўкиниш, шахсиятга тегадиган сўзлардан эҳтиёт бўлинг.

10. Ўзингизни “мен”ингизни сақланг.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Шеробод ва атроф туманларида “Aladdin Taxi 24/7” хизмати – тезкор, хавфсиз ва қулай ечим!

Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Қизириқ ва Шеробод туманларида истиқомат қилаётган аҳоли учун энди уйдан, иш жойидан ёки кўчадан туриб бир неча сонияда такси буюртма қилиш имконияти яратилди. Бу имконият Шеробод туманидаги “Муҳаммадали Суғдиёна” оилавий корхонаси томонидан ташкил этилган “Aladdin Taxi 24/7” хизмати орқали амалга оширилмоқда.

Мижозлар махсус қисқа рақам орқали буюртма берадилар ва оператор уларнинг турган жойини харита орқали аниқлаб, буюртмани энг яқин масофадаги ҳайдовчига топширади. Бу эса вақтни тежаш ва хизматдан янада самарали фойдаланиш имконини яратади.

“Aladdin Taxi 24/7” ўз мижозларига арзон, сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатишни асосий вазифа деб билади. Айни пайтда бу ерда 40 та янги иш ўрни яратилган, хизмат кўрсатишнинг йиллик ҳажми 54 миллиард сўмни ташкил этади. Такси хизматларида 10 минг нафар ҳайдовчи фаолият юритмоқда, шундан 7 минг нафари ўзини ўзи банд қилганлар бўлиб, ҳар бир ҳайдовчининг кунлик даромади ўртача 100-400 минг сўмни ташкил этади.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманида бўлиб, “Муҳаммадали Суғдиёна” оилавий корхонасининг сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, музқаймоқ ишлаб чиқариш ҳамда йўловчи ташиш хизмати фаолияти билан танишди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
❗️Фарзандингиз ижтимоий тармоқларда қандай контентга кўпроқ қизиқаётганини назорат қиласизми?

Кўнгилсиз воқеаларни олдини олиш мақсадида болалар томоша қилаётган видеоматериаллар мазмун-моҳиятига эътиборли бўлинг!

📲 Уяли алоқа воситаларидан тўғри фойдаланишлари бўйича йўл-йўриқ ўргатинг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини 300 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи кузатиб боради.


💬 Бу ҳақда бугун ўтказилган брифингда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатов маълум қилди.

📹 Батафсил видеода.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
☀️ Қуёшнинг тарихдаги энг аниқ сурати эълон қилинди

Европа Космик Агентлиги томонидан 12544х12544 пиксел ўлчамдаги Қуёшнинг тарихдаги энг аниқ тасвири дея эътироф этилаётган расм эълон қилинди.


🌅 Маълум қилинишича, унда «Solar Orbiter» зондининг ЭУИ қурилмаси ёрдамида 77,8 миллион километр узоқликда олинган 200 та сурат жамланган.

🌄 Ультрабинафша диапазонда олинган расмда Қуёш атмосферасининг миллион даражали тожлари, протуберанслар, толалар ва фаоллик зоналари каби мураккаб тузилмалари аниқ кўринган. Бу сурат илм-фан учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, бизга энг яқин бўлган юлдузни ўрганишда қулайликлар яратади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
МАЗАЛИ, АММО ХАВФЛИ: "АНДИЖОН МУЗҚАЙМОҒИ" ИСТЕЪМОЛ УЧУН ЯРОҚСИЗ (МИ?)

🍦❌ Йўл-йўлакай санитария қоидаларига мутлақо зид равишда сотилаётган ушбу сифати кафолатланмаган маҳсулотни истеъмол қилиш оқибатида заҳарланиш эҳтимоли юзага келади. Ундан ташқари юқумли касалликларни тарқалишига ҳам замин яратади.

🎥 Батафсил лавҳада

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
📸 Ахборот хизмати раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги натижалари эълон қилинди

🏢 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) томонидан республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг 339 нафар ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти ўрганилиб, 2024 йил якунлари бўйича фаолияти самарадорлиги натижалари эълон қилинди.

📊 Баҳолаш натижаларига кўра, 90 нафар матбуот котибининг иш натижалари юқори, 163 нафариники ўрта, 93 нафариники қониқарли, 13 нафари паст даражада, деб топилди.

✅ Ушбу рейтингда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Муродбек Давлатов), Денов (Феруза Тўраева), Шўрчи (Нигина Шоева) ҳамда Бойсун (Юнус Холиёров) туманлари ҳокимликлари Ахборот хизматлари раҳбарлари юқори натижани қайд этди.

Батафсил: https://aoka.uz/uzb/news/1746

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
⚡️ “Tandir Fest“ миллий анъана ва қадриятлар тараннуми

🏔 Жорий йилнинг 2-4 май кунлари Бойсун туманининг “Бойсун баҳори“ туризм мажмуасида Сурхондарёда илк бор “Tandir Fest“ фестивали ўтказилади.

Фестиваль дастуридан:
➖ малакали ошпазлар иштирокида “Тандир гўшт“ тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари;
➖ миллий анъаналар ва халқ амалий санъати кўргазмалари;
➖ маданий-ҳунармандчилик ярмаркалари;
➖ ҳаво шарларини учириш тадбирлари;
➖ жонли ижродаги куй-қўшиқлар, фольклор жамоалар чиқишлари ҳамда миллий рақслар намойиши;
➖ таниқли санъаткорлар иштирокидаги галаконцерт томошалари ўрин олган.

🛣 Келинг, кўринг, завқ олинг. Бундан оладиган таассуротларингиз арзирли ва кўнгилга хуш ёқувчи бўлажак!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Китобсевар раҳбарлар кутубхоналарга китоб улашди

“Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остидаги V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят прокурори Бахтияр Бабаджанов, шунингдек, қатор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ҳамда туманлар ахборот-кутубхона марказларига турли китоблар тўпламларини туҳфа қилди.

Вилоятдаги бу ибратли ташаббус зиё масканлари фондини энг сара шеърий ва насрий, жаҳон адабиёти дурдоналари, ижодий-илмий асарлар билан бойитди, китобхонлар қалбида илм-маърифатга меҳр уйғотиб, мутолаага қизиқишини янада оширди.

📍Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/kitobxonlik-zavqi_713493

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Саида Мирзиёева:

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга “Олий Даражали Дўстлик” орденини тантанали топшириш маросимида қатнашганим мен учун катта шараф.

Маросимда Президентимиз таъкидлаганидек, Гурбангули Маликгулиевич қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга беқиёс шахсий ҳисса қўшганлар.

Ушбу олий мукофот билан чин дилдан муборакбод этамиз ва Ўзбекистонга ташрифингиз билан самимий қутлаймиз!


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
🛡 #Фейк_хабарлар

❗️Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг видеотасвирига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов бериш орқали, гўёки мазкур телеграм канали пулга муҳтож инсонларга ёрдам беради дея таъкидланиб, Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.


❗️Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

Rekordlar

25.11.202423:59
7.8KObunachilar
28.02.202523:59
767Iqtiboslar indeksi
07.03.202502:07
32.9KBitta post qamrovi
10.04.202517:53
21.4KReklama posti qamrovi
11.03.202500:54
3.76%ER
07.03.202502:07
442.33%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

АОКА | Сурхондарё mashhur postlari

Бойсун тумани, “Даштиғоз” маҳалласи, “Ажрим” қишлоғининг лолақизғалдоқлар билан тўлиб-тошган бепоён кенгликлари.

Табиатга ошно бўлинг, унинг гўзаллигидан баҳра олинг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Зайнилобиддин Низомиддинов Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

📣 Аёллар учун ҳарбий хизмат имконияти!

❗️
Миллий гвардиянинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бўлинмаларидаги бўш лавозимларга аёллар (қизлар)ни ҳарбий хизматга қабул қилиш юзасидан танлов эълон қилади!

🔰 Номзодларга қўйилган талаблар:
Маълумоти: ўрта, ўрта-махсус ёки олий
Жинси: аёл
Бўйи: 175 см ва ундан баланд
Ёши: 30 ёшгача

🪪 Номзодлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан Миллий гвардия кадрлар бўлимига бевосита мурожаат қилишлари сўралади.

📍Локация

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
#motivatsiya

🎗️Ҳамма гап сени йиқилишингда эмас, балки йиқилгандан сўнг оёққа тура олишингда.

🎗️Мағлубиятга учраганинг, бу сени ҳеч нарсага арзимаслигингни билдирмайди.

🎗️Агар сен мағлубиятдан сабоқ олган бўлсанг, ўтган воқеани эсдан чиқар!

🎗️Ҳали ниманидир амалга оширишга ҳаракат қилаётган экансан, сен омадсиз одам эмассан.

🎗️Мўлжалдаги ишни бажаришдан тўхташ - ҳаётдаги энг катта мағлубият.

🎗️Инсоннинг энг катта хатоси эрта таслим бўлишидир.

🎗️Токи тирик экансан, таслим бўлма.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
23.04.202509:17
⚡️ Юлдуз Усмонова Сурхондарёда концерт беради

🎼 Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Юлдуз Усмонова жорий йилнинг 2 май куни соат 18:00 да Бойсун туманининг “Бибиширин” маҳалласида жойлашган “Бойсун баҳори” туризм мажмуасида ўз концерт дастурини намойиш этади.

🎤 Концерт дастури бошловчиси таниқли сўз устаси, қизиқчи Шукурулло Исроилов. Барчангизни ўзбек примадоннасининг Бойсундаги концерт дастурига таклиф этамиз.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун телефонлар:
+998900117900, +998952690100

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
“Алпомиш” достонида зикр этилган, таърифи бахшилар тилидан тушмайдиган Боботоғ кўкламда мафтункор ва қалбни тетиклантирувчи манзара касб этган.

Тўқ қизил лолақизғалдоқ адирлар, баланд тоғлар ва кенг текисликларга бахмалдек гилам тўшаган.

Гўзалликни севувчи, табиатни ардоқловчи воҳадошларимизни Боботоққа таклиф қиламиз!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Вақтинчалик ишсизларга нафақа тўланади

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга кўра, ишсиз деб тан олинган шахсга ишсизлик нафақаси маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.

Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳавола орқали онлайн ариза бериш мумкин:
https://www.my.gov.uz/uz/service/903

——————
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон маданияти ва санъати оғир жудоликка учради. Театр санъати дарғаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мансур Равшанов 88 ёшида оламдан ўтди.

Мансур Равшанов 1937 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида аввал актёр, кейинчалик режиссёр, бош режиссёр бўлиб ишлаган. Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрининг вужудга келишига катта ҳисса қўшган.

М.Равшанов “Алпомиш“, “Бой ила хизматчи“, “Майсаранинг иши“, “Жононга бордим бир кеча“, “Алишер Навоий“, “Парвона“, “Келинлар қўзғолони“, “Алпомишнинг қайтиши“ каби юзлаб спектаклларни саҳналаштирган.

Ўзбек маданияти ва санъати дарғаси Мансур Равшановнинг вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
16.04.202508:09
🌿 "Сумбулазор" – табиат мўъжизаси!

Деновдаги бу гўзал макон ҳақида эшитганмисиз?

Унинг сир-синоатли табиати, гўзал манзаралари ва бетакрор муҳити билан танишишга тайёрмисиз? "Сумбулазор" нафақат табиатнинг муъжизаси, балки тинчлик ва ҳузур маскани ҳисобланади. Келинг, уни яқиндан кашф этинг!

Агар сиз табиат қўйнида ҳузур ва сукун излаётган бўлсангиз, "Сумбулазор" сиз учун идеал танлов!

Ҳақиқий табиат муҳитини ҳис этиш, ҳордиқ чиқариш ва ҳаётга янги руҳ билан қайтишни хоҳласангиз – Деновдаги бу ажойиб маконни албатта зиёрат қилинг.

"Сумбулазор"– табиат мўъжизаси ҳақида эса "Чағониён" газетасининг навбатдаги сонида танишинг.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Ҳаёт ҳикматлари

Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди: Вақт. Айтилган сўз. Имконият.

Уч нарсани йўқотиб бўлмайди: Тинчлик. Умид. Ғурур.

Уч нарса қадрли: Севги. Ишонч. Ҳалоллик.

Уч нарса ўткинчи: Мансаб. Омад. Барқарорлик.

Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди: Меҳнат. Тўғрилик. Эришилган натижа.

Уч нарса одамни хароб қилади: Кибр. Ҳаром. Зулм.

Учта гапни айтиш қийин: Сени севаман. Кечир. Ёрдам бер.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
ТАҚДИРИНГИЗДАН НОРОЗИ БЎЛМАНГ!

Чунки яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлганига гувоҳ бўласиз...
Бир мулоҳаза қилиб кўринг-а:


Сизни хафа қилишди — кечиришни ўргандингиз...
✓ Қийин кунлар берилди — сабр қилишни ўргандингиз...
✓ Дард келди — ҳамдардликни ўргандингиз...
✓ Ситамлар келди — бардошингизни тарбияладингиз...
✓ Ёмонлар атрофингизда бисер бўлди, иймонингиз чиниқди...
✓ Тошбағирларга рўбарў бўлдингиз — меҳр беришни ўргандингиз...
✓ Касал бўлиб — соғлиқнинг қадрини билдингиз...
✓ Мусофир бўлиб — юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...
✓ Ёшликда ўқимай ва уқмай — улғайгач илмни қадрлашни ўргандингиз...
✓ Етим бўлмасдан ота-онани, қарилик келишидан олдин ёшликни, касал бўлишдан олдин соғлиқни қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрлашни унутманг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
06.04.202518:10
#хулоса_сиздан

Аслида ҳақиқий дўст ота-она бўлади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
📚 Бугундан мамлакатимизда  “Kитобхонлик ҳафталиги” бошланди

“Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остидаги V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” мамлакатимиз бўйлаб 21-27 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Ҳафталик дастуридан янги китоблар тақдимоти, китоб савдо кўргазма-ярмаркалари, турли акция ва викториналар, маҳорат дарслари, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўрин олган.

Ҳафталик доирасидаги тадбирлар воҳамизда Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ҳамда туманлар ахборот-кутубхона марказларида ўтказилади.

Барча китобсевар воҳадошларимизни “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирларига таклиф этамиз!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
❗️ Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар катта миқдорда жаримага тортилади

Ўзбекистонда тўйларни тартибга солишни назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқилади. Бу 21 апрель куни қабул қилинган Президент фармонида белгиланган.

Фармонда қайд этилишича, жорий йилнинг август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилинади.

Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
#Ҳаёт_ҳикмати

Илм ўрган ва ўзгаларга ҳам ўргат. Ўтмишингни муаллиминг деб бил.

Бировга ҳаддан ташқари танбеҳ берма, беҳудага мақтама ҳам.

Ўтганга, тўкилганга ва кетганга афсусланма. Нифоқ илмсизлик белгисидир.

© Абу Мансур Мотуридий

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.