19.04.202507:09
❗️Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Бугун соат 11:47 да Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида 5,5 магнитудали ер силкиниши қайд этилди.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
🔸Сурхондарёда 2-3 балл, 336 км
🔸Фарғонада — 2 балл, 433 км
🔸Сирдарёда — 2 балл, 479 км
🔸Жиззахда — 2 балл, 481 км
🔸Андижонда — 2 балл, 488 км
🔸Самарқандда — 2 балл, 492 км
🔸Наманганда — 2 балл, 500 км
🔸Қашқадарёда — 2 балл, 523 км
@sputnikuzbek

Kirishning iloji bo'lmadi
media kontentga
media kontentga
19.04.202504:49
🍔 Burger King яқин ойларда Ўзбекистонда иш бошлайди
Бу ҳақда кеча президент раислигида ўтказилган йиғилишда Pepsi, 7UP каби салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхона асосчиси Шуҳрат Эргашев маълум қилди.
Унинг айтишича, компания Ўзбекистонда ўз ресторанларини очиш учун лицензия олган.

18.04.202515:14
🇺🇿🇧🇾Ўзбекистонлик талабалар Беларусда мукофотли ўринни эгаллади
НИТУ “МИСИС” Олмалиқ филиали талабалари «BELAZ CHALLENGE 2025» машинасозлик ишлари бўйича халқаро чемпионатда 3-ўринни эгаллади.
Олмалиқлик талабалар "Видео-визитка" ҳамда "Ички ёнув двигателини совитиш" танловларида ўзларининг креатив ва ностандарт ечимлари билан жюри эътиборини қозонди.
Баҳсларда Ўзбекистон, Россия ва Беларуснинг етакчи техник ОТМларининг 10та жамоаси иштирок этди.

18.04.202513:31
Ўзбекистонда қазиб олинадиган табиий уран АЭС ёқилғисини тайёрлашда хомашё сифатида хизмат қилади
Бу бўйича дастлабки келишувларга эришилгани ҳақида “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги АЭС қурилиш дирекцияси директори ўринбосари Отабек Аманов @SputnikUzbek матбуот марказида маълум қилди.

18.04.202511:56
🇺🇿 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмайди
Фақат 86 та товар гуруҳига кирувчи хомашё ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларгина экспорт божлари асосида чиқарилади.

“Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади”,— деди президент.
@sputnikuzbek
18.04.202511:13
Tesla’ни ёқиб юборган шахс ушланди
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Мирзо Улуғбек туманида электромобилни 1988 йилда туғилган М.Ж. машина эгаси билан келишмовчилиги сабаб ёқиб юборган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (“Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

19.04.202507:02
🇺🇿 Энди $200 минг эвазига Ўзбекистонда 5 йиллик яшаш гувоҳномасини олиш мумкин бўлади
Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан бошлаб хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар $200 минг тўлов эвазига Ўзбекистонда 5 йиллик яшаш гувоҳномасини соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин.
Бундан ташқари, улар оила аъзоларининг ҳар бирига $100 минг тўлаб, уларга ҳам 5 йиллик яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин бўлади.

19.04.202504:23
🇺🇸 АҚШ тинчлик келишуви доирасида Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишга тайёр — Bloomberg
Бу орада Трамп агар томонлардан бири музокара жараёнини атайин бузса ёки тўсқинлик қилса, АҚШ Украина бўйича музокаралардан чиқишини маълум қилди.
Шунингдек, АҚШ президенти ҳарбий ёрдамни тўхтатиш эҳтимолини инкор этмади, аммо тинчлик келишувига эришиш мумкинлигига ишонч билдирди.
Axios нашри ёзишича, Вашингтоннинг музокаралардан чиқиш бўйича таҳдидлари асосан Киевга қаратилган.

18.04.202514:50
⚛️АЭС қурилишида биз маҳаллий компанияларни ҳам жалб қиламиз
Ўзингиз биласиз АЭСда жуда кўп темир-бетон иншоотлар бўлади. Бунга цемент, арматура ва бошқа материалларни биз Ўзбекистондан сотиб олмоқчимиз. Шунингдек, бизда ўзимизнинг сифатли кабель маҳсулотларимиз ҳам бор.
Ундан ташқари, инфратузилма объектларини тўлиқ ўз компанияларимиз қуради, деди “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги АЭС қурилиш дирекцияси директори ўринбосари Отабек Аманов @SputnikUzbek матбуот марказида.

18.04.202513:08
🇺🇿 Биз аждодларимизнинг жасорати ва матонати билан фахрланамиз — Танзила Норбоева
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган йиғилишида сўзга чиқар экан, шундай деди:

“Ўша оғир йилларда Ўзбекистонда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳар бир инсон фронтда астойдил меҳнат қилган. Ҳамма бир овоздан: ‘Барчаси фронт учун, Ғалаба учун!’ деган шиор билан яшаган ва ишлаган”.
@sputnikuzbek
18.04.202511:37
Шакарга акциз солиғи бекор қилинади
Шавкат Мирзиёев қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи саноатнинг муҳим драйверига айланганини, ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

"Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилинади. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади", — деди президент.
@sputnikuzbek

18.04.202511:02
💸Доллар курси тушди, рубль яна қимматлади
Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 21 апрель куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.
@sputnikuzbek
Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 21 апрель куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.
@sputnikuzbek

19.04.202506:39
🔫Тошкентда банкни ўйинчоқ тўппонча билан ўмармоқчи бўлган шахс ушланди
Қайд этилишича, у тўппончага ўхшаш буюм билан Юнусободдаги банкка кириб, ходимлардан пул талаб қилган. Кўп ўтмай, улардан бири Қўриқлаш бошқармасига хабар берган.
Ҳуқуқбузар қўриқчиларни кўриб, марказ ойнасини синдириб қочишга уринган. Аммо тезкор чоралар натижасида у қўлга олинган.
Шундан сўнг, воқеа жойига ИИО ходимлари етиб келиб, фуқаро белгиланган тартибда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

18.04.202516:18
⚡️Ўзбекистонда уч мингга яқин микро ГЭС қурилади
2025-2026 йилларда умумий қуввати 167 мегаватт бўлган 2 983 та микро ГЭС барпо этиш белгиланган. Шундан 1185таси 2025 йил охиригача қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда айтиб ўтилди.
2035 йилга бориб 121 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқиш режалаштирилган. Ҳозир — 81,5 млрд кВт/с.

18.04.202514:16
💡Андижонда 1,5 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган цех фош этилди
Қайд этилишича, “Сухарики кириешки” ишлаб чиқарувчи корхона бинодаги умумий электр тармоғига ноқонуний уланиб, давлат ресурсидан узоқ вақт давомида яширинча фойдаланиб келган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18.04.202512:46
🇺🇿 🚩 Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги биринчи элчиси тайинланди
Нодиржон Турғунов Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдулатиф бин Рошид аз-Заянийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини онлайн тарзда топширди.
Маълумот учун, Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили ҳам ҳисобланади.

18.04.202511:35
Президент тадбиркорларнинг қатор асосли шикоятларига эътибор қаратди
Сертификатлаш, стандартлаш ва рўйхатдан ўтказишдаги ортиқча талаблар, кечиктиришлар ва баланд харажатлар бизнесни секинлаштираётгани алоҳида таъкидланди.
Масалан:
▪️ Совуткич олиб келаётган тадбиркорлар уни сертификатлаш учун 3 ой вақт сарфлаяпти
▪️ 300 долларлик мопедни сертификатлашга яна шунча маблағ кетаётгани айтилди
▪️ Хусусий клиникалар эса айрим тиббий ускуналарни рўйхатдан ўтказиш харажати ускунанинг нархидан 10 баробар қиммат эканини таъкидламоқда
Президент бу ҳолатларни кескин танқид қилиб, тизимни соддалаштириш, талабларни қайта кўриб чиқиш ва тадбиркорларга йўл очиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

18.04.202510:46
Эски стандартлар ва бюрократия тадбиркорларнинг қўлини боғлаяпти
Шавкат Мирзиёев стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги муаммоларни кескин танқид қилди.
Унинг таъкидлашича, бугунги тизим нафақат тадбиркорликка тўсиқ бўлмоқда, балки коррупция учун шароит яратмоқда.
Инвесторлар ривожланган давлатлар стандартларининг тан олинмаётгани ва маҳаллий лабораториялар талабларга жавоб бермаслигидан норози экани ҳам қайд этилди.
Бундан ташқари, сертификатлаш органлари бозор назоратини ҳам амалга ошираётгани — манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани танқид қилинди.

“Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, қайси стандартни янгилаш, қайси бирини бекор қилиш, нима маҳсулотни мажбурий сертификация рўйхатидан чиқаришни ўйлаб кўрди? Афсуски, бунга ижобий жавоб йўқ”, - дея қатъий эътироз билдирди президент.
Инвесторлар ривожланган давлатлар стандартларининг тан олинмаётгани ва маҳаллий лабораториялар талабларга жавоб бермаслигидан норози экани ҳам қайд этилди.
Бундан ташқари, сертификатлаш органлари бозор назоратини ҳам амалга ошираётгани — манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани танқид қилинди.
@sputnikuzbek
19.04.202505:38
🚗 Тошкент вилоятининг 37 та йўл қисмида тезлик меъёри пасайтирилди
Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқари жойлашган 37 та йўл қисмида транспорт воситалари учун рухсат этилган юқори тезлик 100 км/соатдан 80 км/соатгача камайтирилди.
ЙҲХБ таҳлилига кўра, ушбу йўлларда оғир оқибатли ЙТҲлар кузатилгани боис шундай чора кўрилган.
Шу муносабат билан тезлик чекланган йўллар рўйхати тасдиқланди ва 5 кун ичида 3.24 “юқори тезлик чекланган” белгиларини ўрнатиш топширилди.

18.04.202515:45
🔸Самарқандда архитектура бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда
СамДАҚУ томонидан ташкил этилган “Дунё архитектураси ҳақидаги қарашлар: архитектурада уйғунлик ва мутаносиблик” мавзусидаги халқаро илмий-техник анжуманда Россия, Германия, Греция, Жанубий Корея, Туркия ва бошқа мамлакатлардан етук олимлар йиғилган.
Анжуман Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек мадрасасида офлайн ва онлайн форматида ташкил этилди.
Иштирокчилар архитектура ва шаҳарсозликнинг замонавий тенденциялари ва муаммолари, шаҳарсозлик соҳасидаги тажриба ва инновацион ечимлар, реконструкция ва реновация, кадрлар тайёрлаш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишади.

18.04.202513:53
🇷🇺 🇺🇸 Москва Украина можаросининг дастлабки сабабларини бартараф этишда ҳамкорликка тайёр
Бу ҳақда РФ ТИВ раҳбари Лавров АҚШ давлат котиби Рубио билан мулоқотда маълум қилди.
@sputnikuzbek
Бу ҳақда РФ ТИВ раҳбари Лавров АҚШ давлат котиби Рубио билан мулоқотда маълум қилди.
@sputnikuzbek

18.04.202512:22
Трамп Зеленскийни ақлий салоҳиятини танқид қилди
@sputnikuzbek
"Агар у вазиятни ақл билан баҳолаганида, ҳарбий жиҳатдан анча кучли Россия билан урушга киришмасди," — деди АҚШ президенти.
@sputnikuzbek
18.04.202511:24
🚨 Тошкентда бир йигитни “самосуд” қилмоқчи бўлган 11 киши қўлга олинди
Гувоҳларнинг айтишича, уларнинг айримлари жабрланувчига ҳатто пичоқ билан ҳам таҳдид қилган.
Шундан сўнг вазиятни кўрган дўкон сотувчиси “ташвиш тугмаси”ни босиб, қўриқлаш хизматига хабар берган. Улар дарҳол воқеа жойига етиб келиб, вазиятни назоратга олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан 11 киши қўлга олинди, иш судга оширилди.

18.04.202510:38
🇺🇸 АҚШ яқин кунларда Украинадаги можарони тўхтатиш имкони бор-йўқлигини аниқлаб олади — Марко Рубио
Унга кўра, агар ҳар икки томон тинчликка жиддий ёндашса, Вашингтон можарони ҳал этишда воситачилик қилишга тайёр.

Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 805
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.