Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto
Proxy MTProto
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto
Proxy MTProto
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар avatar

Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар

sputniknews.uz сайтининг расмий Telegram канали
Ўзбекистон ва жаҳоннинг тезкор янгиликлари
Лотинда 👉 @Sputnik_lotin
Русская версия👉 @sputnikuzbekistan
Фото/видеолар, ҳамкорлик таклифлари юбориш учун👉 @SputnikUz_feedbackbot
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
Joylashuv
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaКвіт 20, 2017
TGlist-ga qo'shildi
Лют 06, 2025
Muxrlangan guruh

"Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар" guruhidagi so'nggi postlar

❗️Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун соат 11:47 да Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида 5,5 магнитудали ер силкиниши қайд этилди.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
🔸Сурхондарёда 2-3 балл, 336 км
🔸Фарғонада — 2 балл, 433 км
🔸Сирдарёда — 2 балл, 479 км
🔸Жиззахда — 2 балл, 481 км
🔸Андижонда — 2 балл, 488 км
🔸Самарқандда — 2 балл, 492 км
🔸Наманганда — 2 балл, 500 км
🔸Қашқадарёда — 2 балл, 523 км

@sputnikuzbek
🇺🇿 Энди $200 минг эвазига Ўзбекистонда 5 йиллик яшаш гувоҳномасини олиш мумкин бўлади

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан бошлаб хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар $200 минг тўлов эвазига Ўзбекистонда 5 йиллик яшаш гувоҳномасини соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин.

Бундан ташқари, улар оила аъзоларининг ҳар бирига $100 минг тўлаб, уларга ҳам 5 йиллик яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин бўлади.

@sputnikuzbek
🔫Тошкентда банкни ўйинчоқ тўппонча билан ўмармоқчи бўлган шахс ушланди

Қайд этилишича, у тўппончага ўхшаш буюм билан Юнусободдаги банкка кириб, ходимлардан пул талаб қилган. Кўп ўтмай, улардан бири Қўриқлаш бошқармасига хабар берган.

Ҳуқуқбузар қўриқчиларни кўриб, марказ ойнасини синдириб қочишга уринган. Аммо тезкор чоралар натижасида у қўлга олинган.

Шундан сўнг, воқеа жойига ИИО ходимлари етиб келиб, фуқаро белгиланган тартибда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

@sputnikuzbek
🚗 Тошкент вилоятининг 37 та йўл қисмида тезлик меъёри пасайтирилди

Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқари жойлашган 37 та йўл қисмида транспорт воситалари учун рухсат этилган юқори тезлик 100 км/соатдан 80 км/соатгача камайтирилди.

ЙҲХБ таҳлилига кўра, ушбу йўлларда оғир оқибатли ЙТҲлар кузатилгани боис шундай чора кўрилган.

Шу муносабат билан тезлик чекланган йўллар рўйхати тасдиқланди ва 5 кун ичида 3.24 “юқори тезлик чекланган” белгиларини ўрнатиш топширилди.

@sputnikuzbek
🍔 Burger King яқин ойларда Ўзбекистонда иш бошлайди

Бу ҳақда кеча президент раислигида ўтказилган йиғилишда Pepsi, 7UP каби салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхона асосчиси Шуҳрат Эргашев маълум қилди.

Унинг айтишича, компания Ўзбекистонда ўз ресторанларини очиш учун лицензия олган.

@sputnikuzbek
🇺🇸 АҚШ тинчлик келишуви доирасида Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишга тайёр — Bloomberg

Бу орада Трамп агар томонлардан бири музокара жараёнини атайин бузса ёки тўсқинлик қилса, АҚШ Украина бўйича музокаралардан чиқишини маълум қилди.

Шунингдек, АҚШ президенти ҳарбий ёрдамни тўхтатиш эҳтимолини инкор этмади, аммо тинчлик келишувига эришиш мумкинлигига ишонч билдирди.

Axios нашри ёзишича, Вашингтоннинг музокаралардан чиқиш бўйича таҳдидлари асосан Киевга қаратилган.

@sputnikuzbek
⚡️Ўзбекистонда уч мингга яқин микро ГЭС қурилади

2025-2026 йилларда умумий қуввати 167 мегаватт бўлган 2 983 та микро ГЭС барпо этиш белгиланган. Шундан 1185таси 2025 йил охиригача қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда айтиб ўтилди.

2035 йилга бориб 121 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқиш режалаштирилган. Ҳозир — 81,5 млрд кВт/с.

@sputnikuzbek
🔸Самарқандда архитектура бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда

СамДАҚУ томонидан ташкил этилган “Дунё архитектураси ҳақидаги қарашлар: архитектурада уйғунлик ва мутаносиблик” мавзусидаги халқаро илмий-техник анжуманда Россия, Германия, Греция, Жанубий Корея, Туркия ва бошқа мамлакатлардан етук олимлар йиғилган.

Анжуман Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек мадрасасида офлайн ва онлайн форматида ташкил этилди.

Иштирокчилар архитектура ва шаҳарсозликнинг замонавий тенденциялари ва муаммолари, шаҳарсозлик соҳасидаги тажриба ва инновацион ечимлар, реконструкция ва реновация, кадрлар тайёрлаш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишади.

@sputnikuzbek
🇺🇿🇧🇾Ўзбекистонлик талабалар Беларусда мукофотли ўринни эгаллади

НИТУ “МИСИС” Олмалиқ филиали талабалари «BELAZ CHALLENGE 2025» машинасозлик ишлари бўйича халқаро чемпионатда 3-ўринни эгаллади.

Олмалиқлик талабалар "Видео-визитка" ҳамда "Ички ёнув двигателини совитиш" танловларида ўзларининг креатив ва ностандарт ечимлари билан жюри эътиборини қозонди.

Баҳсларда Ўзбекистон, Россия ва Беларуснинг етакчи техник ОТМларининг 10та жамоаси иштирок этди.

@sputnikuzbek
⚛️АЭС қурилишида биз маҳаллий компанияларни ҳам жалб қиламиз

Ўзингиз биласиз АЭСда жуда кўп темир-бетон иншоотлар бўлади. Бунга цемент, арматура ва бошқа материалларни биз Ўзбекистондан сотиб олмоқчимиз. Шунингдек, бизда ўзимизнинг сифатли кабель маҳсулотларимиз ҳам бор.

Ундан ташқари, инфратузилма объектларини тўлиқ ўз компанияларимиз қуради, деди “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги АЭС қурилиш дирекцияси директори ўринбосари Отабек Аманов @SputnikUzbek матбуот марказида.

@sputnikuzbek
💡Андижонда 1,5 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган цех фош этилди

Қайд этилишича, “Сухарики кириешки” ишлаб чиқарувчи корхона бинодаги умумий электр тармоғига ноқонуний уланиб, давлат ресурсидан узоқ вақт давомида яширинча фойдаланиб келган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@sputnikuzbek
🇷🇺 🇺🇸 Москва Украина можаросининг дастлабки сабабларини бартараф этишда ҳамкорликка тайёр

Бу ҳақда РФ ТИВ раҳбари Лавров АҚШ давлат котиби Рубио билан мулоқотда маълум қилди.

@sputnikuzbek
Ўзбекистонда қазиб олинадиган табиий уран АЭС ёқилғисини тайёрлашда хомашё сифатида хизмат қилади

Бу бўйича дастлабки келишувларга эришилгани ҳақида “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги АЭС қурилиш дирекцияси директори ўринбосари Отабек Аманов @SputnikUzbek матбуот марказида маълум қилди.

@sputnikuzbek
🇺🇿 Биз аждодларимизнинг жасорати ва матонати билан фахрланамиз — Танзила Норбоева

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган йиғилишида сўзга чиқар экан, шундай деди:

“Ўша оғир йилларда Ўзбекистонда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳар бир инсон фронтда астойдил меҳнат қилган. Ҳамма бир овоздан: ‘Барчаси фронт учун, Ғалаба учун!’ деган шиор билан яшаган ва ишлаган”.


@sputnikuzbek
🇺🇿 🚩 Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги биринчи элчиси тайинланди

Нодиржон Турғунов Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдулатиф бин Рошид аз-Заянийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини онлайн тарзда топширди.

Маълумот учун, Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили ҳам ҳисобланади.

@sputnikuzbek

Rekordlar

06.02.202521:19
7.4KObunachilar
29.03.202523:59
856Iqtiboslar indeksi
22.02.202523:59
1.4KBitta post qamrovi
10.02.202506:14
1.5KReklama posti qamrovi
21.02.202515:05
12.17%ER
22.02.202523:59
18.79%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
БЕР '25КВІТ '25

Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар mashhur postlari

19.04.202507:02
🇺🇿 Энди $200 минг эвазига Ўзбекистонда 5 йиллик яшаш гувоҳномасини олиш мумкин бўлади

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан бошлаб хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар $200 минг тўлов эвазига Ўзбекистонда 5 йиллик яшаш гувоҳномасини соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин.

Бундан ташқари, улар оила аъзоларининг ҳар бирига $100 минг тўлаб, уларга ҳам 5 йиллик яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин бўлади.

@sputnikuzbek
Хайр Leapmotor!

Хитойнинг Leapmotor C16 русумли автомобили синовдан ўтказилганда халқаро хавфсизлик стандартлари бузилгани аниқланди.

Хусусан, унинг электрон тизимларида жиддий муаммолар ва хавфсизликка таҳдид солувчи нуқсонлар кузатилган.

Шу сабабли, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Leapmotor русумли машиналарни сертификатлаштиришни вақтинча тўхтатди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🔫Тошкентда банкни ўйинчоқ тўппонча билан ўмармоқчи бўлган шахс ушланди

Қайд этилишича, у тўппончага ўхшаш буюм билан Юнусободдаги банкка кириб, ходимлардан пул талаб қилган. Кўп ўтмай, улардан бири Қўриқлаш бошқармасига хабар берган.

Ҳуқуқбузар қўриқчиларни кўриб, марказ ойнасини синдириб қочишга уринган. Аммо тезкор чоралар натижасида у қўлга олинган.

Шундан сўнг, воқеа жойига ИИО ходимлари етиб келиб, фуқаро белгиланган тартибда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

@sputnikuzbek
📱Чиқиндиларни олиб чиқиш хизматига тўлов қилиш учун мобил илова ишга туширилди

“Toza Makon” орқали сиз қарзингиз, тўловлар тарихи, рўйхатдан ўтган яшовчилар сони, шунингдек, ҳудудга масъул санитария корхонаси ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси Санкт-Петербургга етиб келди

Эртага бу ерда МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг баҳорги сессияси бўлиб ўтади.

@sputnikuzbek
18.04.202507:44
❗️8 вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометга кўра, 19–22 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабаб қуйидаги ҳудудларда сел юзага келиши мумкин:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

@sputnikuzbek
18.04.202507:21
Тошкентда Tesla ёқиб юборилган

Ижтимоий тармоқларда юқоридаги ҳолатда номаълум шахс машинага суюқлик сепиб ёқиб юборгани акс этган видео тарқалди.

Видео яқин атрофдаги кузатув камерасидан олинган.

Машина қасддан ёқиб юборилгани юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.

@sputnikuzbek
Салкам 6 гектар ерни $455 мингга сотишга уринган банк масъули ва унинг шериклари ушланди

Тошкентдаги банклардан бирининг бўлим бошлиғи 2 шериги билан Ўртачирчиқда МЧЖга берилган 5,99 гектар ерни $455 мингга сотишга келишишади.

Улар $70 минг аванс ва ернинг тоифасини ўзгартириш учун $15 минг олган вақтида ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

@sputnikuzbek
🇺🇿Баъзи давлатлар Ўзбекистонга нисбатан агрессив савдо сиёсатини юритиши мумкин

Президент уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорлари $10 трлн. йўқотганини “қаттиқ сигнал” сифатида баҳолади.

Таъкидланишича, юқори тарифлар сабаб халқаро савдо ҳажми $3,5 трлн.га камайиши ва инфляция даражаси 7,5–8 фоизгача кўтарилиши ҳақида прогнозлар берилмоқда.

Шу шароитда ўзига нисбатан энг катта импорт божлари қўйилган давлатлар эндиликда Ўзбекистон экспорт қилаётган йўналишларга ўзининг маҳсулоти билан кириш учун агрессив савдо сиёсатини юритиши мумкинлиги қайд этилди.

Бу эса Ўзбекистонга кириб борган ип-калава, мато, газлама, тайёр текстиль ва маиший техника бозорларида кескин рақобатни юзага келтиради.

@sputnikuzbek
📦✈️ Тошкент аэропортида 24 соат ишлайдиган автоматик юк сақлаш жавонлари ўрнатилди

UzAirports хабарига кўра, янги жавонлар халқаро ва маҳаллий рейс терминалларида ўрнатилди.

Уларда юк сақлаш нархи багаж ҳажмига қараб соатига 15 000 сўмдан 40 000 сўмгача, маҳаллий терминалда эса нарх арзонроқ — соатига 10 000 сўм.

Тўлов жавон танланганидан сўнг нақд ёки банк картаси орқали амалга оширилади.

@sputnikuzbek
Италияда дор йўли кабинаси жарликка қулаб тушди: 4 киши ҳалок бўлди

Неапол яқинидаги Фаито тоғидаги фожиага занжирнинг узилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Қурбонлар орасида Британия фуқаролари, исроиллик ва италиялик ҳайдовчи бор.

Қўшни кабинада бўлган 9 киши муваффақиятли эвакуация қилинди, деб хабар беради ANSA.

@sputnikuzbek
10.04.202514:46
🇨🇳 🎬 Пекин Голливуд фильмлари импортини чеклашини эълон қилди

Reuters хабар беришича, Хитой АҚШ президенти Трамп томонидан божларни оширишга жавобан Голливуд маҳсулотлари импортни зудлик билан чеклашини маълум қилди.

@sputnikuzbek
18.04.202511:37
Шакарга акциз солиғи бекор қилинади

Шавкат Мирзиёев қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи саноатнинг муҳим драйверига айланганини, ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

"Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилинади. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади", — деди президент.


@sputnikuzbek
19.04.202505:38
🚗 Тошкент вилоятининг 37 та йўл қисмида тезлик меъёри пасайтирилди

Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқари жойлашган 37 та йўл қисмида транспорт воситалари учун рухсат этилган юқори тезлик 100 км/соатдан 80 км/соатгача камайтирилди.

ЙҲХБ таҳлилига кўра, ушбу йўлларда оғир оқибатли ЙТҲлар кузатилгани боис шундай чора кўрилган.

Шу муносабат билан тезлик чекланган йўллар рўйхати тасдиқланди ва 5 кун ичида 3.24 “юқори тезлик чекланган” белгиларини ўрнатиш топширилди.

@sputnikuzbek
18.04.202504:43
🔫🇺🇸 АҚШ университетларидан бирида отишма юз берди — 5 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

"Яна 6 киши яраланган. Ҳужумчи қўлга олинди", — деб хабар бермоқда WFTV телеканали.


Маълум бўлишича, отишмани уюштирган шахс — туман шерифи ўринбосарининг 20 ёшли ўғли бўлган. У онасининг пистолетини ўғирлаб, талабаларга қарата ўқ узган.

Маҳаллий нашрларга кўра, у Трампга нисбатан қаттиқ адоват сақларди ва инаугурациядан олдин одамларни тартибсизликларга чақирган.

@sputnikuzbek
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.