Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
FATVO.UZ | Расмий канал avatar

FATVO.UZ | Расмий канал

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaЛют 06, 2025
TGlist-ga qo'shildi
Вер 12, 2024

"FATVO.UZ | Расмий канал" guruhidagi so'nggi postlar

​​ЭҲРОМДА ЧЎМИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1641-САВОЛ: Эҳромга киргандан сўнг чўмилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги инсон покланиш, салқинланиш ва баданидаги чанг-ғуборларни кетказиш мақсадида чўмилиши мумкин. Фақат бу ҳолатда хушбўй совун ва шампун ишлатишдан ҳамда сочини қаттиқ ишқалашдан эҳтиёт бўлиши лозим. Чунки эҳромда хушбўйлик ишлатиш ва ишқалашга ўхшаш ҳаракат орқали сочларнинг тўкилиши жаримага сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари

📹 САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 28 Апрел Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари

📹 КЎНГИЛ КЎЗИ ОЧИЛГАНДА...
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 27 Апрел Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари

📹 ДУО НEГА ИЖОБАТ БЎЛМАЙДИ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 26 Апрел Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
​​КАЪБА ДЕВОРИГА РЎМОЛНИ ТЕГИЗИШ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра

❓1640-САВОЛ: Тавоф асносида Каъба олдига келиб, рўмолимни унинг деворларига тегизиб ишқаладим. Каъбага хушбўйлик суртилгани ҳисобга олинса, зиммамга бирор нарса вожиб бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатда хушбўйлик ишлатиш киши эҳромда эканлигида тақиқланади. Шунинг учун рўмолни тегизиш ҳукми ҳам эгасининг ҳолатига боғлиқ бўлади. Агар эҳромда бўлмаган ҳолатда шундай иш содир этган бўлса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Шунингдек, Каъбага суртилган мушки-анбарнинг ўзи йўқолиб, ҳиди қолиб кетган вақтда ишқаланган бўлса ҳам жарима лозим бўлмайди. Чунки ҳиднинг ўзи бирор жаримага сабаб бўлмайди.
Агар рўмолга сурилган атирнинг айнан ўзи теккан бўлса, шу ҳолатдагина жиноят ҳисобланади. Бу ҳолатда рўмолни хушбўйлик текканидан бошлаб 12 соат ичида ювиб олса, садақа, 12 соатдан кейин ювса, қўй сўйиш лозим бўлади. Теккан заҳоти артиб ё ювиб ташласа ёки бошқасини ўраб олса, ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Аёлларнинг рўмолдан бошқа кийимлари ҳамда эркаклар эҳром либосларини каъбага тегишининг ҳукми ҳам мана шу билан бир хил бўлади.
Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, Каъба деворларига ёпишиш, кийим ва эҳромларини унга суртиш табаррук жиҳатидан мустаҳаб амаллардан ҳисобланади. Динимизда инсон жонини хатарга қўйиш мумкин бўлмагани учун Каъба атрофи қаттиқ тиқилинч бўлиб турган пайтларда унга яқинлашиб жонини хатарга қўйиш тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари

📹 ЁЛҒОНЧИ РОСТ ГАПИРДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 25 Апрел Жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
​​АЁЛЛАРНИНГ ТАЛБИЯ АЙТИШИ
#Ҳаж_умра

❓1639-САВОЛ: Эҳромга кириб Маккага кетишимизда автобусда ҳамма талбияни жўр бўлиб айтиб кетди. Шунда аёллар ҳам талбияни эркаклар каби баланд овозда айтиб кетишлари керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида талбияни эркакларга ҳам жўр бўлиб айтиш тавсия этилмайди. Аммо кўпчилик уни ёдлаб олмагани ёки тили яхши келишмагани учун шундай қилиш урфга айланган. Шунга кўра аёллар ҳам ўзлари мустақил айта олмасалар гуруҳга қўшилиб такрорлашлари мумкин, лекин улар эркаклардан фарқли равишда паст овозда, ўзларига эшитиладиган даражада талбия айтадилар.
Умуман олганда аёл кишининг ҳаж ва умра амалларида эркаклардан фарқли жиҳатларидан бири талбия айтиш масаласи экани уламоларимиз томонидан таъкидлангандир. Унга кўра эркаклар овоз чиқариб, баланд овозда айтсалар, аёллар юқорида айтилганидек, паст овозда айтадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЭҲРОМДА ТИРНОҚ СИНИБ ҚОЛИШИ
#Ҳаж_умра

❓1638-САВОЛ: Эҳромда тирноқ синиб қолган бўлса, зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши тирноғи синиб кетишининг зарари йўқ. Бундай ҳолатда унинг зиммасига ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Ҳаттоки, ўша синиб қолган тирноқ жойида қолиб кетган бўлиб, уни суғуриб ташласа ҳам бирор жарима лозим бўлмайди. Лекин эҳромдаги инсоннинг ўзи тирноғини олса, зиммасига жарима лозим бўлиб қолади. Жариманинг қиймати олинган тирноқларнинг миқдоридан келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари

📹 МУСУЛМОН НАМУНА БЎЛИШИ КЕРАК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 24 Апрел Пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Rekordlar

30.03.202523:59
167.8KObunachilar
28.02.202518:18
326Iqtiboslar indeksi
01.03.202513:52
106.9KBitta post qamrovi
01.03.202513:52
106.9KReklama posti qamrovi
01.01.202523:59
2.44%ER
01.03.202513:52
72.95%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

FATVO.UZ | Расмий канал mashhur postlari

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК! 🌙

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Рамазон Ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин!
Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!


🤲 Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази уламолари
22.04.202510:35
НАЙСОН ЁМҒИРИ ҲАҚИДА ҲАДИС БОРМИ?
#ҳадис

❓1635-САВОЛ: Телеграм ижтимоий тармоғида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаброил алайҳиссалом менга ўргатди. Сизларга уни айтиб бераман, ким найсон (апрель) ойида ёмғир ёққанда сувидан олиб, 70 мартадан фотиҳа, оятал курси, фалақ, нас, кафирун, сураларини ўқиб дам солиб ичса эркак ва аёл бепушт бўлса фарзанд кўради, фалаж бўлмайди, танадаги бор касалликлар тузалади, мазмунли хабар тарқалди. Ҳақиқатан ҳам шу маънодаги ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ривоятни ҳадис деб айтиш катта гуноҳ ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш ҳисобланади. Бирорта ҳам эътиборли ва ишончли ҳадис китобларида бундай мазмундаги ҳадис келган эмас. Айрим уламолар уни ҳадис тўқиш билан шуғулланадиганларнинг тўқимаси эканлигини таъкидлаб ўтишган. Шунинг учун ҳар қандай маълумотларни, хусусан, динга оид маълумотларни тўғри ёки нотўғрилигини аниқламасдан туриб тарқатишдан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Бундай ишлар ёлғонга хизмат қилиш ва бошқаларни алдаш ҳисобланади.
Қолаверса, бу ёлғон оддий ёлғонлар каби шунчаки ҳаром бўлиб қолмай, жаҳаннам билан таҳдид қилинган гуноҳлар сирасига киритилгани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)
“Менинг номимдан (айтилган) уйдирилган ёлғон сўз бошқа бир киши номидан уйдирилган ёлғон каби эмасдир. Кимки менинг номимдан қасддан ёлғон сўз тўқиса, жаҳаннамдаги жойига тайёргарлик кўрсин!” (Имом Бухорий ривояти).
Ўрни келганда шуни ҳам таъкидлаш керакки, шу мавсумда, яъни, апрель ойида ёғадиган ёмғирнинг фойдалари тиббий жиҳатдан исботланган бўлса, соҳа мутахассисларининг кўрсатмаси бўйича истеъмол қилиш хато ёки гуноҳ ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
31.03.202509:01
​​ШАВВОЛДАГИ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗА РАМАЗОН ҚАЗОСИДАН ЎТАДИМИ?
#рўза

❓САВОЛ: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтмайди. Шунинг учун зиммасида Рамазон ойи рўзасидан қарзи бор бўлган киши аввало қазо рўзасини тутиши мақсадга мувофиқ. Чунки қазо рўзаларни нафллардан аввал тутилгани афзал саналади. Қазо рўзасини тутаётган киши бомдод намозининг вақти (субҳи содиқ) кирмасидан аввал "Рамазон ойидан тута олмаган қазо рўзани тутиш"ни ният қилиши керак бўлади. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўза нафл ибодат бўлиб, уни шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Шунинг учун Сиз аввал қазо рўзаларни мукаммал тутиб олиб, кейин шаввол ойи давомида олти кун рўза тутишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🎙Рамазонни охирги жумасида 4 ракат намоз ўқилса, 400 йиллик қазо намоз ўқилган бўладими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

#намоз #қазо
#Рамазон2025
@diniysavollar
📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

😄Юртимиз масжидларида 2025 йил 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:


1. Андижон вилояти 06:20
2. Наманган вилояти 06:20
3. Фарғона вилояти 06:20
4. Тошкент вилояти 06:30
5. Тошкент шаҳар 06:30
6. Самарқанд вилояти 06:40
7. Сирдарё вилояти 06:40
8. Жиззах вилояти 06:40
9. Қашқадарё вилояти 06:45
10. Сурхондарё вилояти 06:45
11. Бухоро вилояти 06:50
12. Навоий вилояти 06:50
13. Хоразм вилояти 07:05
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:15

#намоз #вақт #рамазон_ҳайити
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🔗 Улашинг: @diniysavollar
#огоҳлантириш
#тўқима_ҳадис

Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин.

Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йилги Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
30.03.202509:04
ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ
#фазилатли_вақтлар

❓САВОЛ: Рамазон ойидан кейин тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон ойидан кейин ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи ҳисобланадиган Шаввол келади. Ушбу ой ҳам фазилатли ва баракотли ойлардандир. Айниқса бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру-савобга эга бўлишлари ваъда қилинган. Жумладан Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدّهْرِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ وَالإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ وَالإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)
яъни: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).
Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, шавволнинг олти кунида рўза тутган киши умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
﴿ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ﴾ (سورة الأنعام / الآية 160)
яъни: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).
Бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутиш мумкин. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Бу ҳақда “Зоҳирийя” ва “Хулоса” номли фатво китобларимизда Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани кетма-кет тутилиши шарт эмаслиги, балки ой давомида тутиб ҳам адо этиш мумкинлиги айтиб ўтилган.
Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро беайб – Парвардигори олам! Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу – худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради.
Қолаверса, шавволнинг олти кунида рўза тутиш ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучли эканига далолат қилади. Зеро бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

😄Юртимиз масжидларида 2025 йил 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:


1. Андижон вилояти 06:20
2. Наманган вилояти 06:20
3. Фарғона вилояти 06:20
4. Тошкент вилояти 06:30
5. Тошкент шаҳар 06:30
6. Самарқанд вилояти 06:40
7. Сирдарё вилояти 06:40
8. Жиззах вилояти 06:40
9. Қашқадарё вилояти 06:45
10. Сурхондарё вилояти 06:45
11. Бухоро вилояти 06:50
12. Навоий вилояти 06:50
13. Хоразм вилояти 07:05
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:15

#намоз #вақт #рамазон_ҳайити
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Шаввол #Рўза

Шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси ҳақида маълумот беринг

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
29.03.202510:10
ҲАЙИТ КУНИ РЎЗА ТУТИБ, СЎНГ ОЧИБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?
#ҳайит

❓САВОЛ: Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар орасида ҳайит куни саҳарлик қилиб, ният қилгандан сўнг пешинга қадар очиб юбориш керак деган шариатимизга зид бир тушунча пайдо бўлиб қолган.
Аслида Рамазон ойининг рўзаси бошидан охиригача, тўлиқ рўза тутилади. Ҳайит куни рўза тутиш ёки рўзани ният қилиб сўнг очиб юбориш мутлақо мумкин эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
Ҳайит кунининг тонги киргандан сўнг фитр садақасини адо қилиш вожиб амал саналади. Шунингдек, тоқ равишда хурмо каби ширинлик ейиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, хушбўйланиш, энг яхши кийимларини кийиш мустаҳаб, баъзи уламоларга кўра суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
11.04.202506:34
ИККИ САЖДА ОРАСИДА ДУО ҚИЛИШ
#намоз

❓1620-CАВОЛ: Икки сажда орасида “Аллоҳуммағфирлий” деб бошланадиган дуо бор экан. Шу дуони сажда орасида қилиш мумкинми? Уламолар бу ҳақда нима дейишган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намознинг икки саждаси орасида мазкур дуо ўқилгани ҳақида ҳадислар келган. Жумладан, Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида “Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини, ваҳдини, варзуқни”, дер эдилар”, дейилган. Бошқа ривоятларда бир оз фарқли лафзлар айтилган. Мазҳабимиз уламолари бу борада келган барча ҳадисларни ўрганиб, намозхон ушбу дуони ёки “Роббиғфирлий” ни 2 марта ўқиши мутлақо жоиз, аммо имомликка ўтган шахс эса буни ўқишда қавм малолланмаслигини ҳисобга олади, деганлар. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Сизлардан бирингиз одамларга имом бўлса, енгил ўқисин, чунки уларнинг орасида касал, заиф, қарилар бўлади. Агар ўзи ёлғиз ўқиса, истаганича узун ўқийверсин”, деган тавсиялари ана шуни тақозо этади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
10.04.202506:38
​​КЎЗГУГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

❓1618-CАВОЛ: Қибла тарафда кўзгу бўлган ҳолатда намоз ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фиқҳий китобларимизда жонли нарсанинг суратига қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилган. Аммо кўзгуга қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилмаган. Чунки кўзгудаги акс собит турмайди, шунинг учун у суратдан кўра кўпроқ сояга ўхшайди. Агар кўзгу намозхонни чалғитса, унга қараб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Аммо чалғитмайдиган бўлса, кўзгу томонга қараб намоз ўқиш макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
❓Рамазон рўзасидан қазоси бор киши Шаввол ойидаги нафл рўзаларни тутиши мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
28.04.202513:14
​​ЭҲРОМДА ЧЎМИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1641-САВОЛ: Эҳромга киргандан сўнг чўмилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги инсон покланиш, салқинланиш ва баданидаги чанг-ғуборларни кетказиш мақсадида чўмилиши мумкин. Фақат бу ҳолатда хушбўй совун ва шампун ишлатишдан ҳамда сочини қаттиқ ишқалашдан эҳтиёт бўлиши лозим. Чунки эҳромда хушбўйлик ишлатиш ва ишқалашга ўхшаш ҳаракат орқали сочларнинг тўкилиши жаримага сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.