25.04.202522:32
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 26 Апрел Шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

24.04.202522:32
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 25 Апрел Жума

23.04.202522:32
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 24 Апрел Пайшанба

22.04.202522:32
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 23 Апрел Чоршанба

21.04.202522:32
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 22 Апрел Сешанба

20.04.202522:32
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 21 Апрел Душанба

25.04.202510:52
КАЪБА ДЕВОРИГА РЎМОЛНИ ТЕГИЗИШ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра
❓1640-САВОЛ: Тавоф асносида Каъба олдига келиб, рўмолимни унинг деворларига тегизиб ишқаладим. Каъбага хушбўйлик суртилгани ҳисобга олинса, зиммамга бирор нарса вожиб бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатда хушбўйлик ишлатиш киши эҳромда эканлигида тақиқланади. Шунинг учун рўмолни тегизиш ҳукми ҳам эгасининг ҳолатига боғлиқ бўлади. Агар эҳромда бўлмаган ҳолатда шундай иш содир этган бўлса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Шунингдек, Каъбага суртилган мушки-анбарнинг ўзи йўқолиб, ҳиди қолиб кетган вақтда ишқаланган бўлса ҳам жарима лозим бўлмайди. Чунки ҳиднинг ўзи бирор жаримага сабаб бўлмайди.
Агар рўмолга сурилган атирнинг айнан ўзи теккан бўлса, шу ҳолатдагина жиноят ҳисобланади. Бу ҳолатда рўмолни хушбўйлик текканидан бошлаб 12 соат ичида ювиб олса, садақа, 12 соатдан кейин ювса, қўй сўйиш лозим бўлади. Теккан заҳоти артиб ё ювиб ташласа ёки бошқасини ўраб олса, ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Аёлларнинг рўмолдан бошқа кийимлари ҳамда эркаклар эҳром либосларини каъбага тегишининг ҳукми ҳам мана шу билан бир хил бўлади.
Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, Каъба деворларига ёпишиш, кийим ва эҳромларини унга суртиш табаррук жиҳатидан мустаҳаб амаллардан ҳисобланади. Динимизда инсон жонини хатарга қўйиш мумкин бўлмагани учун Каъба атрофи қаттиқ тиқилинч бўлиб турган пайтларда унга яқинлашиб жонини хатарга қўйиш тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

24.04.202510:32
АЁЛЛАРНИНГ ТАЛБИЯ АЙТИШИ
#Ҳаж_умра
❓1639-САВОЛ: Эҳромга кириб Маккага кетишимизда автобусда ҳамма талбияни жўр бўлиб айтиб кетди. Шунда аёллар ҳам талбияни эркаклар каби баланд овозда айтиб кетишлари керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида талбияни эркакларга ҳам жўр бўлиб айтиш тавсия этилмайди. Аммо кўпчилик уни ёдлаб олмагани ёки тили яхши келишмагани учун шундай қилиш урфга айланган. Шунга кўра аёллар ҳам ўзлари мустақил айта олмасалар гуруҳга қўшилиб такрорлашлари мумкин, лекин улар эркаклардан фарқли равишда паст овозда, ўзларига эшитиладиган даражада талбия айтадилар.
Умуман олганда аёл кишининг ҳаж ва умра амалларида эркаклардан фарқли жиҳатларидан бири талбия айтиш масаласи экани уламоларимиз томонидан таъкидлангандир. Унга кўра эркаклар овоз чиқариб, баланд овозда айтсалар, аёллар юқорида айтилганидек, паст овозда айтадилар. Валлоҳу аълам.

23.04.202510:17
КЕЛИН ОЛИБ ҚОЧИШ ОДАТИ
#ҳалол_ҳаром
❓1637-САВОЛ: Бизда Қорақалпоғистонда тўйдан олдин келин ўғирлаш одати учраб туради. Динимизда бу ишнинг ҳукми қанақа?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом соғлом табиат ва юксак инсоний ахлоқ-одоб динидир. Шунинг учун ҳам унда инсонлар орасида мавжуд бўлган олийжаноб инсоний қадриятлар қадрланади ва аксинча, инсонийликка зид бўлган одатларни тарк қилишга чақирилади. Шунинг учун ҳам келинни олиб қочиш каби удумлардан тезлик билан воз кечиш лозим. Чунки бундай ишлар бир томондан келин томонни, айниқса, унинг ота-оналарини ташвиш ва хавотирли аҳволга солиб қўяётган бўлса, бошқа томондан унинг катта гуноҳ эканлигидир. Сабаби ўғирлаб кетилган аёл ўзига номаҳрам эркак билан ёлғиз қолади. Бу ҳолат ислом шариатида қораланган иш ҳисобланади. Уни ота-бобомиз қилиб келган ва урфга айланиб кетган дейиш билан ҳалолга айланиб қолмайди. Аллоҳ таоло бир неча ояти карималарда ота-боболарнинг нотўғри ишларига кўр-кўрона эргашишни танқид қилган. Жумладан, Бақара сурасининг 170-оятида шундай деган:
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ اللَّهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا ۗ أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ شَيْئًا وَلَا يَهْتَدُونَ ﴿١٧٠﴾
Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашингиз», дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни нимада топсак, шунга эргашамиз», дейдилар. Оталари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а?!
Демак, мўмин-мусулмон инсон бирор ишни қилишдан аввал унинг шаръий ҳукмини билиб олиши керак бўлади. Бошқаларнинг ўша ишни қилаётганини мезон қилиб олиш инсонни залолатга бошлайди.
Айтиб ўтилганидек, динимиздаги қоидалардан бири шуки, жамият ичида тарқаб қолган урф-одатлар шариат кўрсатмасига зид келса, ундан воз кечилади. Мувофиқ келса, қабул қилинади. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ ўз китобида бундай дейдилар:
إذا خالف العرف الدليل الشرعي فإن خالفه من كل وجه بأن لزم منه ترك النص فلا شك في رده كتعارف الناس كثيرا من المحرمات من الربا وشرب الخمر ولبس الحرير والذهب وغير ذلك مما ورد تحريمه نصا
“Урф шаръий далилларга зид келадиган ҳолатда агар урф ҳар томонлама, далилни тўлиқ тарк этишга олиб борадиган даражада шаръий далилга зид келса, ҳеч шубҳасиз урф рад этилади. Бунга мисол қилиб ҳаромлиги борасида очиқ шаръий далиллар келган рибо, хамр ичиш, ипак кийиш ва тилла тақиш каби гуноҳларни айрим одамлар урф-одатга айлантириб олганликларини айтиш мумкин.”. (“Нашрул арф” китоби).
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қиз олиб қочишлик на динимизга ва на қадриятларимизга тўғри келадиган одатлардан ҳисобланар экан. Исломда бундай урф-одатлар қаттиқ қораланади. Шунинг учун қаерда бу иш содир бўлаётган бўлса, мактаб ёшидан бошлаб болаларга унинг зарари ва гуноҳлиги тўғрисида тушунча бериб борилиши ва уни бартараф этишда ота-оналар, имом-хатиблар ҳамда бошқа масъуллар биргаликда ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

22.04.202510:35
НАЙСОН ЁМҒИРИ ҲАҚИДА ҲАДИС БОРМИ?
#ҳадис
❓1635-САВОЛ: Телеграм ижтимоий тармоғида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаброил алайҳиссалом менга ўргатди. Сизларга уни айтиб бераман, ким найсон (апрель) ойида ёмғир ёққанда сувидан олиб, 70 мартадан фотиҳа, оятал курси, фалақ, нас, кафирун, сураларини ўқиб дам солиб ичса эркак ва аёл бепушт бўлса фарзанд кўради, фалаж бўлмайди, танадаги бор касалликлар тузалади, мазмунли хабар тарқалди. Ҳақиқатан ҳам шу маънодаги ҳадис борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ривоятни ҳадис деб айтиш катта гуноҳ ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш ҳисобланади. Бирорта ҳам эътиборли ва ишончли ҳадис китобларида бундай мазмундаги ҳадис келган эмас. Айрим уламолар уни ҳадис тўқиш билан шуғулланадиганларнинг тўқимаси эканлигини таъкидлаб ўтишган. Шунинг учун ҳар қандай маълумотларни, хусусан, динга оид маълумотларни тўғри ёки нотўғрилигини аниқламасдан туриб тарқатишдан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Бундай ишлар ёлғонга хизмат қилиш ва бошқаларни алдаш ҳисобланади.
Қолаверса, бу ёлғон оддий ёлғонлар каби шунчаки ҳаром бўлиб қолмай, жаҳаннам билан таҳдид қилинган гуноҳлар сирасига киритилгани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)
“Менинг номимдан (айтилган) уйдирилган ёлғон сўз бошқа бир киши номидан уйдирилган ёлғон каби эмасдир. Кимки менинг номимдан қасддан ёлғон сўз тўқиса, жаҳаннамдаги жойига тайёргарлик кўрсин!” (Имом Бухорий ривояти).
Ўрни келганда шуни ҳам таъкидлаш керакки, шу мавсумда, яъни, апрель ойида ёғадиган ёмғирнинг фойдалари тиббий жиҳатдан исботланган бўлса, соҳа мутахассисларининг кўрсатмаси бўйича истеъмол қилиш хато ёки гуноҳ ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

21.04.202510:10
ТАВОФ НАМОЗИНИ МЕҲМОНХОНАДА ЎҚИШ
#Ҳаж_умра
❓1633-САВОЛ: Тавофдан кейин ўқиладиган икки ракат намозни меҳмонхонада ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавоф намози вожиб намозлар сирасига киради. Шу боис тавоф қилган шахс, хоҳ нафл, хоҳ фарз тавоф бўлсин, кетидан нафл намоз ўқиш мумкин бўлган вақтларда икки ракат намоз ўқийди. Ўқимагунича зиммасида тураверади. Ҳатто уйига қайтганида ҳам ўқиб қўйиши лозим бўлади. Тавоф намози учун энг афзал жой мақоми Иброҳимнинг орқаси ҳисобланади. Ундан кейинги ўринда масжидул ҳаромнинг ичи, ундан кейин ҳарам ҳудуди ҳисобланади.
Ҳарамдан ташқарида ўқиш макруҳ бўлади. Лекин зиммасидан соқит қилиш учун ўқиб қўйиши мумкин. Кўп ҳолларда меҳмонхоналар ҳарам ҳудудининг ичида жойлашгани учун масжид ичида ўқий олмаган зиёратчи меҳмонхонада ҳам ўқиб қўйса бўлади. Валлоҳу аълам.

20.04.202504:14
#муфтий_минбари
📹 АЖРИ ТЎХТАМАЙДИГАН АМАЛЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
📹 АЖРИ ТЎХТАМАЙДИГАН АМАЛЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
24.04.202506:11
ЭҲРОМДА ТИРНОҚ СИНИБ ҚОЛИШИ
#Ҳаж_умра
❓1638-САВОЛ: Эҳромда тирноқ синиб қолган бўлса, зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши тирноғи синиб кетишининг зарари йўқ. Бундай ҳолатда унинг зиммасига ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Ҳаттоки, ўша синиб қолган тирноқ жойида қолиб кетган бўлиб, уни суғуриб ташласа ҳам бирор жарима лозим бўлмайди. Лекин эҳромдаги инсоннинг ўзи тирноғини олса, зиммасига жарима лозим бўлиб қолади. Жариманинг қиймати олинган тирноқларнинг миқдоридан келиб чиқади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳаж_умра
❓1638-САВОЛ: Эҳромда тирноқ синиб қолган бўлса, зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши тирноғи синиб кетишининг зарари йўқ. Бундай ҳолатда унинг зиммасига ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Ҳаттоки, ўша синиб қолган тирноқ жойида қолиб кетган бўлиб, уни суғуриб ташласа ҳам бирор жарима лозим бўлмайди. Лекин эҳромдаги инсоннинг ўзи тирноғини олса, зиммасига жарима лозим бўлиб қолади. Жариманинг қиймати олинган тирноқларнинг миқдоридан келиб чиқади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
23.04.202506:13
ТАВОФДА ҚИРОАТ, ЗИКР ВА ДУО
#Ҳаж_умра
❓1636-САВОЛ: Тавоф асносида Қуръон қироат қилган афзалми ёки дуо-зикрларни айтишми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимиз уламолари зиёратчи учун тавоф асносида зикр ва дуолар билан машғул бўлиш Қуръон қироат қилишдан кўра афзал деганлар. Чунки бу жой дуолар ижобат бўладиган жой бўлгани учун банда ушбу қулай фурсатни ғанимат билиб, бу ерда Аллоҳ таолога ёлвориб, дуо ва илтижоларини, тавба ва истиғфорларини қилиб олиши афзалдир. Валлоҳу аълам.

22.04.202506:02
МАСЖИДУЛ ҲАРОМГА КИРГАН ИНСОН ТАҲИЯТУЛ-МАСЖИД ЎҚИЙДИМИ?
#Ҳаж_умра
❓1634-САВОЛ: Умра амалларини бажариш учун Масжидул Ҳаромга биринчи бор кирган киши амалларга киришишдан аввал таҳийятул-масжидни ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу киши тўғридан-тўғри тавофни бошлайди. Агар фарз намоз бошланиб қолган бўлса, аввал намозни ўқиб, кейин тавофга киришади.
Масжидул ҳаром ер юзидаги бошқа масжидлардан айрим ҳукмларда фарқ қилади. Шулардан бири нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда бошқа масжидларга кирган инсон икки ракат таҳиятул масжид (масжид саломи) намозини ўқийди. Аммо у масжидул ҳаромга тавоф қилиш учун кираётган бўлса, бу намозни ўқимасдан тавоф қилишни бошлайди. Агар тавоф қилиш учун кирмаётган бўлса, таҳиятул масжид намозини ўқийди.
Шунга биноан умра амалларини бажариш учун Масжидул ҳаромга кирган инсон дастлаб тавоф қилишга киришади. Валлоҳу аълам.

21.04.202506:01
ТАВОФ АСНОСИДА КЎЗ ҚАЕРДА БЎЛИШИ КЕРАК?
#Ҳаж_умра
❓1632-САВОЛ: Каъба атрофида тавоф қилинаётган пайтда қаерга қарашимиз керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламоларимиз тавоф қилаётган зиёратчи худди намоздаги киши каби кўзларини оёқ остига қаратади, каъбага қаратмайди, чунки бундай қилиш хушуга, дуо ва зикрлар қилаётганда қалб ҳозир бўлишига ёрдам беради, дейишган. Айрим уламолар бундай қилишни мустаҳаб дейишган. Шу боис зиёратчи тавоф асносида қўлдан келганича шунга амал қилиши афзал саналади. Валлоҳу аълам.

19.04.202522:32
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 20 Апрел Якшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 20 Апрел Якшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

25.04.202501:51
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Улашинг: @diniysavollar
Улашинг: @diniysavollar
22.04.202503:54
#муфтий_минбари
📹 ДУНЁ - ОХИРАТ ЭКИНЗОРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
📹 ДУНЁ - ОХИРАТ ЭКИНЗОРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Инсон орзулари чексиз, лекин уларга берилгани сари қалб ғамга, тан умидсизликка, ва ҳаёт йўлида саргардонликка тушиб қолиши мумкин.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
21.04.202504:17
#муфтий_минбари
📹 АЛЛОҲГА СУЯНГАН БАНДА ЙИҚИЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
📹 АЛЛОҲГА СУЯНГАН БАНДА ЙИҚИЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar

19.04.202504:10
#муфтий_минбари
📹 ЭНГ ЯХШИ ҲАМРОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
📹 ЭНГ ЯХШИ ҲАМРОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 520
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.