Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
autodeklarant avatar
autodeklarant
autodeklarant avatar
autodeklarant
21.04.202516:00
​⚡️Диққат: 1 майдан импорт электромобиллар ва “электромобил” сифатида растаможка қилинадиган автомобиллар нархи 2 600 $ га ошиши мумкин !

Аввал хабар берилганидек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра 1 майдан ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар (ТИФ ТН коди 8703 80) учун утилизация йиғими 4 баравар оширилиб, БҲМнинг 120 баравари, яъни 45 млн сўм этиб белгиланиши кучга киради (аввал 30 БҲМ - 11,25 млн сўм).

Бошқа турдаги автомобиллардан ҳам утилизация йиғими ундилади
, лекин фақат электромобил ва “электромобил” сифатида растаможка қилинадиган автомобиллар учун утилизация йиғими ошди.

Муҳим томони, ушбу утилизация йиғими оширилиши “тоза” электромобиллардан ташқари ҳозирда бозорда яхши ўрин эгаллаган ички ёнув двигатели ва электродвигател билан жиҳозланган, фақат электрда ҳаракатланадиган гибрид автомобилларга ҳам таъсир қилади. Чунки ушбу турдаги автомобиллар ҳам ҳозирда божхонада “электромобил” сифатида растаможка қилинмоқда.

🔋
“Электромобил” сифатида растаможка қилинадиган гибрид автомобиллар
- Lixiang, Leapmotor, Voyah, Deepal, AITO, Neta, Avatr ва б.


📍Канал: @autodeklarant
19.04.202511:39
⚡️”BMW M4 Competition” автомобили Растаможкаси


❗️Қонуний, тезкор ва сифатли божхона расмийлаштируви хизматлари:

Мурожаат:
@autodeklarant_uz
Тел: +99888-877-77-97


👉 @autodeklarant
⚡️Бугун 15 апрел куни 1 май куни учун электрон навбатлар очилди.

Шунингдек, бугундан тўлиқ май ойи учун Пискент автополигонида автомобиллар мувофиқлигини баҳолашга электрон навбат олиш имконияти яратилди.

👉 @autodeklarant
14.04.202517:54
❗️РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Leapmotor автомобилларига киритилган чеклов бекор қилинди.

Март ойида “Leapmotor C16” автомобилларида аниқланган номувофиқликлар сабабли сертификатлаш жараёни вақтинча тўхтатилган эди.

7 апрель куни Хитой компанияси вакиллари “UzTest”га ташриф буюриб, муаммо муҳокама қилинди. 14 апрель куни 2 та C16 автомобили қайта синовдан ўтказилди ва БМТнинг 10-сон қоидасига мувофиқ деб топилди.

Шундан сўнг “Leapmotor” компаниясига шартли равишда республикада ушбу авто воситаларни муомалага чиқаришга рухсат берилди.

Шартлар қуйидагилардан иборат:
➖ Камчиликлар аниқланса, уларни бартараф этиш ва зарарни қоплаш учун Ўзбекистондаги расмий вакилни белгилаш;
➖ Турини маъқуллаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
➖ Ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш ва баҳолаш мажбуриятини олиш.

“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” Матбуот хизмати.


❗️Ушбу жараёнда қатнашган барчага раҳмат.

Autodeklarant жамоаси бошқа бу мавзуга қайтмасликка умид қилади!


👉 @autodeklarant
14.04.202511:38
⚡️ Импорт маҳсулотларини сертификатлаштиришдан воз кечиб, бозор назорати тизимига ўтилади.

Ўзбекистонда импорт маҳсулотларини сертификатлаштириш тартибини бекор қилиб, бозор назоратини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Мувофиқликни баҳолаш бўйича техник сиёсатни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи Алишер Додоев Kun.uz нашрининг Кун подкастида маълум қилди.

Додоев агентлик хатти-ҳаракатлари хориждан товарларни олиб киришни чеклашга эмас, балки мамлакат ички бозорига синовдан ўтган хавфсиз маҳсулотларни етказиб беришга қаратилганини қайд этди.


Шунингдек, у иқтисодчи Отабек Бакировнинг “агентликни тўлиқ ислоҳ қилиш керак"лиги борасидаги мулоҳазаларига жавобан, мувофиқлик сертификатларини бериш жараёнларини тартибга солиш масқадида Агентлик томонидан янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

“Биз
бозор назорати қонунини ишлаб чиқиб, жорий этмоқчимиз, бу орқали фақат бозор қоидалари амал қилади. Яъни, Ўзбекистонга маҳсулот чекланмаган миқдорда кириб келади ҳамда у импорт жараёнида эмас, балки ички бозорда эркин муомалага чиқарилганидан кейин мувофиқлик текширувидан ўтказилади. Бунда савдо растасидан намуна танлаб олиниб, лабораторияга топширилади. Агар бу маҳсулот номувофиқ деб топилса, унга тақиқ қўйилади”, — деди агентлик вакили.

Додоевнинг тушунтиришича, янги қонун лойиҳаси маҳсулот ишлаб чиқарувчиси ёки тадбиркорга чеклов киритишни назарда тутмайди. Бу жараёнда номувофиқлиги аниқланган маҳсулотларни мамлакатга олиб келган импортчи корхона билан боғланилиб, ундан кейин ишлаб чиқарувчи хорижий корхонага чиқилади.

Техник тартибга солиш агентлиги бошқармаси бошлиғи қонун Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида ишлаб чиқилаётганини қўшимча қилди. Шу билан бирга, ҳужжат сертификатлаштириш тизимидан воз кечишни назарда тутади.

“Бу жараёнда сертификация талабларидан воз кечиб, бутун дунё тажрибасида бўлгани каби маҳсулотларни мамлакатга олиб киришга рухсат берамиз. Лекин, ички бозорда сотилаётган маҳсулот назорат қилувчи органлар томонидан текширилиб, номувофиқ деб топилса, қонунчиликда келтирилган тартибда жавобгарлик белгиланади. Яъни, бу маҳсулотни бозордан чиқариб олиш ва сотишни чеклашни назарда тутади”
, — деди Алишер Додоев.

Ҳозирда янги қонун лойиҳаси бўйича жараён вазирлик ва идоралар билан келишув босқичида турибди. Додоев Адлия вазирлигининг ижобий хулосаси олингандан кейин жорий йил охиригача жамоатчиликка эълон қилинишини билдирди.

Бундан ташқари, у сертификатлаштириш тизими Ўзбекистон бозорига киришда асосий ҳужжат бўлиб қолаётганини тан олиб, уни бекор қилиш ички бозорда эркин савдо жараёнини таъминлашини қайд этди.

“Биз сертификатлашдан воз кечиб, бозор назоратини жорий қилсак, барча масаламиз, шу жумладан, маҳсулот импортини чеклаш каби талаблар ҳам ҳал бўлади. Бозорга чиқиб, савдо қилишинг мумкин, лекин, билгинки, маҳсулотинг номувофиқ чиқса, чиқарган бутун маҳсулотингни бозордан қайтариб оласан”
, — дея хулоса қилди агентлик бошқармаси бошлиғи.

Манба

👉 @autodeklarant
12.04.202508:53
❗️Пискент автополигонида текширувлар 2024 йил 1 ноябрдан бошланган. Тарқалган видео эса деярли бир ой ўтиб, 29 ноябрда олинган. Видеони кўриб ўзларингиз “талқин қилинглар”.

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб Пискент автополигонида текширув ўтказилгани учун юридик ва жисмоний шахслардан пул маблағлари ундирилган.

👉 @autodeklarant
21.04.202511:44
❗️Тадбиркорлар учун янги имконият: замонавий Inter Terminal божхона омбори

Сергели туманидаги Inter Terminal божхона омбори март ойидан фаолият бошлади. Ушбу муассаса №L-731082 лицензияга эга бўлиб, Сергели ТИФ божхона пости (26010) га бириктирилган.

Асосий афзалликлар:

✔️ Қулай сақлаш имконияти – 2000 та енгил автомобилни бозор нархидан арзон нархда сақлаш.
✔️ Божхона омбори – 7000 м² майдондаги баландлиги 10 метр бўлган усти ёпик омбор.
✔️ Темир йўл логистикаси – 2 та алоҳида темир йўл веткаси (ҳар бири 900 метр). Етказиб бериш станцияси: Сергели (код 723507).
✔️ Музлатгич омборхона – 5000 м² майдондаги қурилиш яқинда тугатилади.
✔️ Кўп қаватли сақлаш – 60 000 м² усти ёпик омбор майдони, шу жумладан 27 000 м² “А” классдаги омборлар.
✔️ Юк автоуловлар учун жой – 80 та махсус тураргох.

Арзон ва сифатли хизмат!


📞 Боғланиш: +99898-308-20-00. +99894-020-20-00.

📍 Манзил: Сергели тумани, Нилуфар 30-уй

Inter Terminal – ишончли ҳамкор!
19.04.202508:54
❗️Бугун 19 апрел ҳолатига кўра май ойида Пискент автополигонида енгил автомобиллар мувофиқлигини баҳолаш учун электрон навбатлар тугади.

Ҳозирда 2 ва 3 июн кунлари учун бўш электрон навбатлар мавжуд.

Шунингдек, мобил қурилмалар орқали навбат олиш ҳам FaceID тизимига ўтказилди.

👉 @autodeklarant
👉 @autodeklarant
⚡️“Leapmotor C16” электромобилининг божхонадаги растаможкаси:

Агар автомобил чегарани 15-апрелга қадар кесиб ўтган бўлса:

➖База божхона қиймати: 23 691 $
Божхонага тўлови: 49 089 540 сўм (3 782$)

Божхонага 1 майдан бошлаб ва кейин декларация юборилса божхона тўловлари 83 млн сўмга тенг бўлади (божхона базаси ўзгарса яна кўтарилади).

❗️Қонуний, тезкор ва сифатли божхона расмийлаштируви хизматлари:

Мурожаат:
@autodeklarant_uz
Тел: +99888-877-77-97


👉 @autodeklarant
❗️Яхши янгилик: Божхона қўмитаси туризм ташкилотлари томонидан импорт қилинадиган умумий 9 ўриндиқли минивенларга ҳам имтиёз қўллашга қарор қилибди.

Олдин хабар қилинганидек, Президент қарори билан 2025 йил 1 августга қадар туризм ташкилотлари томонидан импорт қилинадиган ҳайдовчидан ташқари саккиз ва ундан ортиқ ўриндиқли автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилган эди.

Лекин, Вазирлар Маҳкамаси қарорида М1 тоифадаги ҳайдовчидан ташқари 8 ўриндиқли автомобиллар (масалан, KIA Carnival) микроавтобус ҳисобланмаслиги белгиланган экан.


Шу сабабли ҳайдовчидан ташқари 8 ўриндиқли минивенларга имтиёз қўлланилмаётган эди.

Обуначиларимиздан келган хабарга кўра, Божхона қўмитаси иккита ҳужжат бир-бирига қарама-қарши бўлганлиги сабабли тадбиркор фойдасига имтиёзни қўллаш мумкинлигига қарор қилибди.

❗️Энди туризм ташкилотлари ҳайдовчидан ташқари 8 ўриндиқли минивенларни ҳам божхона божидан имтиёз қўллаб растаможка қила олади.

👉 @autodeklarant
12.04.202508:38
❗️Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва UzTest расмий муносабат билдирди.

👉 @autodeklarant

https://t.me/UzstandardChannel/11805
⚡️Чегарадан ўз эҳтиёжи учун товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари пасайтирилгани бўйича видео-тушунтириш

Ушбу фойдали маълумотни яқинларга тарқатиб қўйинг!

👉 @autodeklarant
⚡️Бугунги кунда мазкур турдаги, яъни ички ёнув двигатели ва электродвигател билан жиҳозланган, лекин фақатгина электродвигател орқали ҳаракатланадиган автомобиллар экспертиза хулосалари асосида “электромобил” сифатида растаможка қилинмоқда.

Қонунчиликка кўра, чегарани кесиб ўтаётганда ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган гибрид автомобилларга 15 % , 1 йилдан ошганларига 30 % импорт божхона божи белгиланган. “Электромобил” сифатида растаможка қилинадиган автомобилларга эса 0 % импорт божхона божи ўрнатилган.


Интернетда тарқалган хабарга кўра, мазкур турдаги автомобилларга алоҳида божхона коди (ТИФ ТН коди) жорий этилиб, гибрид автомобилларга белгилангани каби 15% ва 30% (бир йилдан ошса) импорт божхона божи ўрнатилиши мумкин.

❗️1 майдан электромобиллар учун утилизация йиғими оширилганидан кейин мазкур турдаги масалан “Leapmotor C16” автомобили “электромобил” эмас, “гибрид” сифатида растаможка қилинса қўшимча 4 300 $ импорт божхона божи тўланишига олиб келиши мумкин.

👉 @autodeklarant
⚡️“Leapmotor” автомобиллари божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши бошланди.

Бир неча соат олдин Божхона қўмитаси томонидан “Leapmotor” автомобиллари божхона расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилди.

Божхоначиларга тезкор расмийлаштирув учун миннатдорчилик билдирамиз !

👉 @autodeklarant
14.04.202512:35
❗️Пискент автополигонида электромобиллар текшируви ушбу ҳудудга борган ҳолда ўрганилди.

Шунингдек, бугун Хитойлик мутахассислар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида “Leapmotor” автомобили қайта текширувдан ўтказилди.

“Leapmotor” брендидаги автомобиллар мувофиқлигини баҳолаш учун аризалар қабул қилиш қайта тикланганлиги тўғрисида расмий ахборот берилади.

👉 @autodeklarant
13.04.202517:22
❗️Қонунчиликка мувофиқ божхонада “импорт” (ИМ-40) режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари 10 кун ичида ГАИда рўйхатдан ўтказилиши керак.

Божхонадан мувофиқлик сертификати олмасдан шартли чиқарилган (НД-40) автотранспорт воситалари тўлиқ декларация (ИМ-40) расмийлаштирилганидан кейин рўйхатдан ўтказилади (НД-40 лар ГАИни базасига юборилмайди).
Бундан ташқари, божхонадан шартли чиқарилган товар ёки транспорт воситаларини фойдаланиш мумкин эмас.

❗️Ортиқча тушунмовчиликларни олдини олиш учун юқорида айтилган талабларни бажариш керак.

👉 @autodeklarant
11.04.202515:25
❗️Инстаграм фойдаланувчилари учун видеога ҳавола:

https://www.instagram.com/reel/DIT5g7GqEL6/?igsh=MWl0NG9nMDFncTVwcQ==

👉@autodeklarant
19.04.202517:22
❗️Диққат: Фуқаролар томонидан чегарадан товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари пасайтирилди.

2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар аеропортда шахсий эҳтиёжлари учун олиб келадиган товарларнинг божсиз олиб кириш чегараси 1 000 АҚШ доллари этиб белгиланди.

Амалдаги божсиз олиб кириш
нормалари:

- ҳаво - 2 000 $ ;
- темир йўл ва дарё орқали - 1 000 $ ;
- авто (пиёда) - 300 $ ;
- курерлик жўнатмалари - 3 ойда 1 000 $

⚡️Шунингдек, қуруқликдаги чегарадан ўтаётган шахс 2 кундан кам, ҳаво транспортида ўтаётган шахс эса 3 кундан кам муддатда хорижда бўлиб қайтганида бу имтиёз амал қилмайди ва товарларининг умумий қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.

Батафсил расмда

👉 @autodeklarant
Шошилинг: Май ойи электрон навбатлар очиқ!

Обуначилар хабар беришича, май ойи учун Пискент автополигонида автомобиллар мувофиқлигини баҳолашга электрон навбатлар тўлмоқда.

Қайта-қайта текшириб кўраверинглар, балки бўш навбатлар бор бўлиши мумкин.

Видео интернетдан олинди.

👉 @autodeklarant
Repost qilingan:
РАСТАМОЖКА avatar
РАСТАМОЖКА
15.04.202505:46
Расман: Leapmotor С16 русумли автотранспорт воситаси талабларга мувофиқ деб топилди

Бунга эришишда жонбозлик кўрсатган Автодекларант лойиҳачисига алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламиз. Кимни ким эканлиги қийин вазиятда билинади ва буни ўзингиз учун билиб олдингиз.

Айрим автоблогерлар ва автосалон эгалари томошабин бўлиб бир чеккада қараб турган вақтда, Божхона брокери сифатида фаолият кўрсатувчи Автодекларант жамоаси том маънода жонбозлик кўрсатиб, мақсадига эришди деб ўйлаймиз.

Бу мавзуни вақтинча ёпсак бўлади. Лекин тез орада қайтамиз. Муаммолар тўлиқ ҳал бўлгани йўқ...

🕊 @rastamojka_uz
14.04.202512:13
Piskentdagi “Elektromagnit moslashuvchanlik laboratoriyasi”da sinov jarayonlari qanday tashkil etilmoqda?

Manba

👉 @autodeklarant
12.04.202509:01
❗️UzTest ташкилоти хабарни тарқатган блогерни судга берар экан.

Хабарда “мазкур лавҳани нотўғри талқин қилган ҳолда кенг оммага тарқатган” дейилган. Бутун Ўзбек халқини судга беринглар, ҳамма видеони кўрди ва ҳамма “нотўғри талқин қилди”.

Тарқалган видеода 2024 йил 29 ноябрдаги текширув видеоси, мазкур даврда ҳақиқатда ҳеч нима текширилмаган бўлсада (видеода кўринишича) лаборатория текширувлари учун юридик ва жисмоний шахслардан пул маблағлари ундириб олинган.

❗️Барча тадбиркорларга ўтказилмаган текширувлар учун ундирилган пул маблағларини иқтисодий тартибда қайтариб олиш ва барча автомобиллар индивидуал текширилаётган бўлсада битта моделда аниқланган камчилик туфайли бутун брендга асоссиз таъқиқ қўйган ташкилотлар билан масалани тегишли суд органлари орқали ҳал этишларини сўраб қоламиз (Ижтимоий тармоқларда ёзиш ва видео тарқатгандан фойда йўқ экан).

👉 @autodeklarant
11.04.202515:17
❗️Пискент автополигонида электромобиллар қандай текширилади деб ўйлайсиз ?

"Чуқур текширувлар" акс этган ичкаридаги видеони томоша қилинг!

Видеода кўриб турганингиздек ичкарида ҳеч нима текширилмайди ва вақт ўтказиб чиқариб юборилади. Лекин бозори яхши юраётган автомобиллар балки ҳақиқатда жуда кучли текширувдан ҳам ўтказилса керак. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан ҳеч қайси автомобил импортчиси ҳимояланмаган, улар хоҳлашса айнан битта моделингиздан "камчилик" аниқлаб, бутун брендингизни таъқиқлаб юборишлари ҳам мумкин.

Мазкур видеони максимал тарқатган ҳолда ҳурматли Президентимиздан бу замон талабларига жавоб бермайдиган текширувларни бекор қилишларини, тадбиркорлар ва халқ учун қийинчилик яратаётган Агентлик масъулларини жавобгарликка тортишларини сўраб қоламиз.

👉 @autodeklarant
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 60
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.