🇺🇿🥊 Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 15-жангида ҳам ғалаба қозонди. Биринчи бор очколар бўйича. Учинчи раундда у украиналик рақиби Игорь Шевазуцкийни нокадунга ҳам туширганди. Шунга қарамай жанг тўлиқ 10 раунд давом этди ва ҳамюртимизнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. ☄️
🧭🥈Ўзбекистон “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти майдонларида ўтказилган Спартакиаданинг “Хизмат кўпкураши” тури бўйича мусобақаларда ДХХ Чегара қўшинлари терма жамоаси муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди. Ғалаба муборак!
📖⚡️Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллигига бағишланган ДХХ Чегара қўшинлари Матбуот хизмати томонидан тайёрланган махсус видеоролик: "Соҳибқироннинг биз билган ва билмаган хислатлари"
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров уч мамлакат давлат чегаралари туташган ҳудудда Дўстлик стеласини тантанали равишда очдилар. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев, Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров торжественно открыли стелу Дружбы в районе стыка государственных границ трех стран.
Ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди
“Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (214-сон, 09.04.2025 й.) қабул қилинди
▪️Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;
▪️республиканинг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.
✅Шунингдек, 2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 35 фоизи миқдорида белгиланди.
📌Олдин мазкур миқдор барча учун 25 фоизни ташкил этган.
✔️Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчиларни биринчи навбатда турар жой билан таъминлаш, агар улар узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида турар жой билан таъминланган бўлса, қайтарилмаган кредит миқдори ва кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.
🛡Айни дамда ҳарбий қисмларда Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташга жалб қилинган оддий аскарларни ҳарбий ҳаётга мослаштириш, уларда қурол-аслаҳаларни амалда қўллаш кўникмаларини шакллантириш бўйича турли ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
❄️Мазкур машғулотларда аскарларга ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби, замонавий-оммавий қирғин воситалари қўлланилганда шахсий ҳимоя воситаларидан ўз вақтида тўғри ва оқилона фойдаланиш талаблари ўргатилмоқда.
📌Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ўтказилган машғулотлар давомида маъсул ҳарбий хизматчилар томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, уларнинг вазифалари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.
➡️Шу каби ўқув машғулотлари Фарғона вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларда ҳам белгиланган тартибда ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилинди. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в трехсторонней встрече с Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном и Президентом Кыргызской Республики Садыром Жапаровым. Подписан исторический Договор о точке стыка государственных границ Узбекистана, Таджикистана и Кыргызстана, а также принята Совместная декларация глав трех государств.
Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Хўжанд шаҳрида бўлади.
❄️Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган кенг кўламли ислоҳотлар бўйича давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда туман адлия бўлими юрист консульти А. Маматов маъруза қилди.
Маълумки, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланиб, 5 та устувор йўналиш доирасида 100 та мақсадга эришишга қаратилган. Унинг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари аҳоли томонидан осон қабул қилиниб, тушуниш учун қулай шаклда баён этилган.
🧠Мазкур стратегия мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди. Унда турли соҳалардаги ислоҳотлар, иқтисодий ўсиш, таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимларининг такомиллаштирилиши, экологик барқарорликни таъминлаш ва давлат бошқарувини замонавийлаштириш каби мақсадлар кўзда тутилган. Суҳбат давомида шахсий таркибга стратегиянинг мазмун-моҳияти етказилди ҳамда келажакдаги истиқболли лойиҳалар бўйича маълумотлар берилди.
☘️ Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш, миллий армиямиз сафида хизмат қилишга қизиқтириш мақсадида барча куч тузулмаларда бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
➡️Ҳарбий қисмларда ташкил этилаётган “Очиқ эшиклар куни”, фахрий ҳарбий хизматчилар билан ўтказиладиган “Уч авлод учрашувлари”, қурол-аслаҳа кўргазмалари, аскарлар ва ёшлар иштирокидаги турли хил мусобақаларни бунга мисол қилиш мумкин.
☀️ ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизмат оддий аскарлари, ҳарбий қисм маъсул ҳарбий хизматчилари ва спортчилар иштирокида “Ватанни ҳимоя қилиш - энг олий фазилат” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида сўзга чиққан ҳарбий хизматчилар бугунги кунда Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, миллий армиямизнинг халқаро майдондаги обрўси, ҳарбийларга яратилган шароитлар, машаққатли хизмат фаолияти давомида бериладиган имтиёзлар, муддатли ҳарбий хизматнинг кечаги ва бугунги ўзгаришлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.
🔵Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилояти Ховос тумани чегараолди ҳудудларида жойлашган мактаб ўқувчилари ўртасида “Биз буюк аждодлар ворисларимиз!” шиори остида мусобақа ўтказилди. Унда иштирокчилар “Сафда юриш”, “АК-74 қуролини нотўлиқ қисмларга ажратиш ҳамда йиғиш”, “Мерганлик баҳси” ва “Темур тузуклари” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.
✅Ғолиб ва совриндорлар ҳамкорликдаги ташкилотлар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган жанговар чиқишлар ёшларда катта таассурот қолдирди.