Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali avatar
Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali
Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali avatar
Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali
15.04.202514:53
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Андижондаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев осмотрел созидательную работу в Новом Андижане.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
15.04.202510:10
Куннинг яхши хабари: Божхоначилар армрестлинг бўйича пойтахт биринчилигида ғалаба қозонишди!

Жорий йилнинг 12-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг армрестлинг тури бўйича ўтказилган шаҳар чемионатида Божхона институти ходимлари ва курсантларидан ташкил топган жамоа иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритишди.

Профессионал ва ҳаваскор спортчилар иштирок этган мусобақада жамоамиз 3 та 1-ўринни, 10 та 2-ўринни ва 7 та 3-ўринни қўлга киритиб, жами 20 та медал жамғарган ҳолда жамоавий ҳисобда 1-ўринни қўлга киритишди.

Шу тариқа жамоа аъзолари жорий йилнинг май ойида Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига йўлланма олишди.
14.04.202514:34
Ҳудудлардан хабарлар

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси масъуллари томонидан жойларда тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар давом этмоқда.

Бухорода енгил атлетика спорт турлари бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бектемир тумани ҳудудига 100 дан ортиқ манзарали дарахтлар экишди.

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида божхоначилар томонидан янги боғ яратилиб, у ерга 2500 дан ортиқ тут кўчатлари экилди.

Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманидаги аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш самарадорлиги ортмоқда.
Repost qilingan:
ZAMON | RASMIY avatar
ZAMON | RASMIY
12:00  14.04.2025

QUYOSH PANELLARI: QULAY, SAMARALI, ISTIQBOLLI

#Xorazm

muxbir: Sevara Raxmagullayeva

https://t.me/zamon_lavhalar
13.04.202504:19
No comment: Тошкентда VII ҳалқаро марафон бўлиб ўтмоқда
11.04.202505:33
Ҳудудлардан хабарлар

Сирдарёда вилоятида қурилаётган кўп қаватли уйларга ўрнатилган қуёш панеллари ва келгусидаги лойиҳалар божхоначилар томонидан ўрганиб чиқилди.

Самарқанд вилоятидаги экспортёр корхонада 120 нафар маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланди.

Тошкент шаҳридаги “Чуқурсой”, “Сирғали” ва “Арқбулоқ” ТИФ божхона постларида тадбиркорлар муаммоларини бартараф этишга қаратилган сайёр қабуллар ўтказилди.

Хоразм вилоятининг Шовот туманида жойлашган корхонага 514 кВт қувватига тенг қуёш панеллари ўрнатилди.

Бухоро вилояти божхоначилари Олот ва Қоракўл туманларида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ўтказишди.

Сурхондарёда божхона масъуллари томонидан Шўрчи туманида ўзлаштирилиши режалаштирилган 20 мл. АҚШ долларига тенг инвестицион лойиҳалар ўрганилди.

Наманган вилоятида тадбиркорлар билан ўтказилган сайёр учрашувда божхона соҳасига оид янгиликлар етказилди.

“Сирдарё” ва “Қарши-Керки” чегара божхона постларида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
15.04.202512:34
Ҳурматли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари!

✔️ Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сон Фармони билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди.

❓Ҳўш, бу қайси турдаги товарларга нисбатан ва қай тартибда амалга оширилади?

Божхона қўмитаси Матбуот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги видеоролик шу ҳақида.
15 апрель - Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни!

Шу муносабат билан Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби Маданият вазирлиги ва маданий жамоаларни, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланаётган барча ижодкорларни касб байрамлари билан қизғин муборакбод этади!

Маданиятни ривожлантириш, тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш, халқ ижодиётини қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, миллий санъатимизни кенг тарғиб қилиш йўлида барчангизга куч-қувват ва улкан зафарлар тилаб қоламиз!
14.04.202513:11
Куннинг яхши хабари

8-13 апрель кунлари Андижон шаҳрида қўл жанги бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда хуқуқни муҳофаза қилувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда вилоятлардан келган спорт клуби аъзоларидан иборат 2100 нафар спортчилар иштирок этди.

Мазкур чемпионатда Божхона терма жамоаси аъзолари Руслон Каримов 73 кг. вазн тоифасида 2-ўринни, Фарангис Изатиллоева 70 кг. вазн тоифасида ва Асилбек Асроров 67 кг. вазн тоифасида 3-ўринларни қўлга киритишди.

Мусобақа ғолиблари диплом ва медаллар билан тақдирланди.
14.04.202507:17
📺📺
KELAJAGIMIZ EGALARI "KIDS RUN" YUGURUSH MUSOBAQASIDA IMKONIYATLARINI SINAB KO'RISHDI

#12april

📱INSTAGRAM

📱TELEGRAM
13.04.202504:19
Бугун 13 апрель куни ўтказиладиган VII Тошкент халқаро марафон жараёнини YouTube платформаси орқали жонли тарзда томоша қилишингиз мумкин

Ўтказиб юборманг!
11.04.202505:04
#bojxonada_kun_tarixi

БОЖХОНАДА КУН ТАРИХИ

2018 йил 11 апрель – Президент Фармони билан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги айрим турдаги лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди. Рўйхатга божхона органлари томонидан бериладиган қатор рухсатномалар ҳам киритилди.

2019 йил 11 апрель - Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилиниб, бу бўйича корхоналарга хом ашё, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлари бўйича божхона тўловларидан 2022 йил 1 январга қадар имтиёзлар жорий қилинди.

2025 йил 11 апрель - бугундан хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг олди-сотди, импорт-экспорт операциялари, шунингдек, ташилиши Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган экологик сертификатлаштириш органи томонидан бериладиган экологик сертификат асосида амалга оширилишига доир норма кучга кирди.

2025 йил 11 апрель - бугундан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди.
15.04.202512:31
Zo’r TV” телеканали орқали 2025 йил 14 апрель куни жонли эфирда намойиш қилинган “Ухламайсизми” кўрсатуви VII Тошкент халқаро марафони таассуротларига бағишланди.
15.04.202504:52
#kun_tarixi

Кун тарихи

1999 йил 15 апрель – Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида” Қонуни қабул қилинди. Қонуннинг 27-моддасига кўра юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар маҳсулотларни экспортга етказиб бериш бўйича божхона органлари томонидан белгиланган талабларни вагонлар ва контейнерларнинг кечиктирилганлигига сабаб бўлган тарзда бузганлик учун қонунчиликда белгиланган миқдорларда жарималар тўлаш тарзида жавобгар бўлишлари белгиланди.

2014 йил 15 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2164-сон қарори билан божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони ва«Эркин омбор» таъсис этиш учун йиғим бекор қилинди.

2024 йил 15 апрель - Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди. Бунда ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (экспорт қилиниши) тақиқланмаган уруғларга нисбатан татбиқ этилади.
14.04.202512:34
☢️ “Дўстлик” чегара божхона постида “Контрабанда йўли билан олиб кирилган ионлаштирувчи нурланиш манбаларини аниқлаш ва улар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизими хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида ўтказилган кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти жараёнлари
14.04.202504:20
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Бошимизга келадурган кулфат ва заҳматларнинг аксари ёмон тилимиздан, андозадан ортуқ сўйлаганимиздан келур.

Абдулла Авлоний
13.04.202504:19
Марафонга старт берилди!
11.04.202505:04
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Яхшини кўрганингда унга ҳурмат билан қараб, ўзингда ҳам шундай ҳислатлар бор-йўқлигини синаб кўр. Ёмонни кўрганда унга нафрат билан қараб, ўзингда шундай сифатлар бор-йўқлигини текшириб кўр.

Сюнь-Цзи
15.04.202511:25
Fakt 24 | 4 oyda 258 ta obyektga 3,7 megavattlik quyosh panellari o‘rnatildi
#14apr

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
14.04.202514:34
✔️ Очиқлик ва самимият!

✔️ Таклифлар ва уларнинг реализацияси!

✔️ Қонунга итоаткор ва ҳалол тадбиркорларга эътибор!

✔️ Муносиблар эътирофи!

Божхона қўмитаси Раисининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти айни шу жиҳатларни қамраб олди.
14.04.202512:22
⚠️ “Дўстлик” чегара божхона постида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постида махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди. Ушбу машқ “Контрабанда йўли билан олиб кирилган ионлаштирувчи нурланиш манбаларини аниқлаш ва улар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизими хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусига бағишланди.

Машғулотда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва бошқа тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди. Ўқув машқи давомида турли хизматлар томонидан вазиятни баҳолаш, тезкор чоралар кўриш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва оқибатларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмалар синаб кўрилди. Фавқулодда вазият ҳақидаги тезкор йиғин хабарига биноан хизматлар белгиланган вақтда қароргоҳга етиб келишди ва ўз вазифаларини бажаришга киришди.

Машқ жараёнида санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари ёки уларнинг контрабандасига оид ҳолатлар аниқланган тақдирда, ходимлар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, тезкор назорат ўрнатиш ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар амалга оширилиши бўйича иш тажрибалари мустаҳкамланди.

Тадбир якунида барча иштирокчилар томонидан назарий ва амалий машғулотларга оид фикр-мулоҳазалар билдирилди, шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
13.04.202507:59
Биз сен билан фахрланамиз, Шаҳрам!!!
12.04.202516:36
ЭЪЛОН!

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари диққатига!

Божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва кўплаб қулайликлар эга бўлган "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизими синов тариқасида ишга туширилди. Яқин кунларда ушбу тизимни тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.

Мазкур ахборот тизими https://contract.customs.uz манзилига жойлаштирилган бўлиб, ушбу дастур ёрдамида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўзларининг ташқи савдо шартномалари маълумотларини шакллантириш, уларнинг ижросини кузатиб бориш, божхона ва банк операциялари бўйича маълумот ва ҳисоботлар олиш, нотариф чоралар ҳақида ахборот олиш каби бир қатор қулайликларга эга бўлишади.

Шу муносабат билан, тадбиркорлик субъектларида "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизими билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш ва ошириб бориш мақсадида, "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича Божхона қўмитаси мутахассислари томонидан жорий йилнниг 14 апрель кунидан бошлаб, ҳар куни соат 11-00 дан 12-00 га қадар ўқув машғулоти ўтказилади.

Ахборот тизимидан фойдаланиш, маълумотларни шакллантириш, ўзаро ахборот алмашинуви, тизимни янада такомиллаштириш каби масалалар бўйича маълумотларни ҳамда ўқув машғулоти ҳаволасини Божхона қўмитасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий гуруҳидан (t.me/contractcustoms) олишингиз ёки Божхона қўмитасининг масъулларига телефон орқали (55-502-76-00 (78-01, 78-02, 78-03, 78-04, 78-05, 77-00, 77-10, 77-48) боғланишингиз мумкин.
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 46
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.