Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
XazonRezgi (Official Channel) avatar

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaFeb 06, 2025
TGlist-ga qo'shildi
Sep 06, 2024
Muxrlangan guruh

"XazonRezgi (Official Channel)" guruhidagi so'nggi postlar

#хайрли_оқшом

Мени десанг онамга қара ...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
⚡️SHOSHILING!
⌚️1 kun vaqtingiz bor !


🎁Mega konkursda ishtirok eting va qimmatbaho Turkiya liboslariga yoki pul mukofotiga ega bo’ling 🇹🇷

😊Konkurs sharti oddiy: shunchaki Madonna Glamour gruppasiga kontakt qo’shishdan iborat

📣G’oliblar ertaga 20:00 jonli efirda aniqlanadi
✅Shoshiling bunaqa imkoniyat xar doim xam bo’lavermaydi !


📍Manzil: Baraka bozori 90-do’kon
#ибрат_бекати

ҚАЙИҚ (Ибратли хикоя)

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини биргаликда айлантирсам қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етолмайди. Мақсадга етиш учун “ният” ва “ҳаракат” бирдек ҳаракатланиши лозим”.

@xazon_rezgi
Ясмин эрига уйқу дорини сувга қўшиб ичирдида эрини ухлаб қолишини кутди.Юраги синфдоши Далерни ишқида ёнарди,мана бир ойдан бери эридан яширинча у билан гаплашади.Бугун ҳам эри ухлаши билан ётоқхонадан чиқиб ошхонага томонга ўтдида эшикни ёпиб ўйнашига видеоқўнғироқ қилди.Уёқдан ҳурсанд ошиқни юзи кўринди.
-ухлатдингми эрингни?
Ясмин кўзлари сузилиб жилмайди
-ухлади..бугун ухлаши бироз қийинроқ бўлдида!
-ундай бўлса бугун ҳам бир кўрайлик сизни оппоққина..
Ясмин жилмайиб телефонни хонтахтага қўяркан сўнг ечина бошлади.Шу пайт видеоқўнғироқда унга қараб турган Далер дахшат ила бақирди
-Ясмин ортингда...
Юракка яқин сатрлар...

@xazon_rezgi
#ДАХШАТ🔔

Папиломалар тушлик пайитигача қуриб ёқолиб кетади,Гижжа қурталар эса 1 кун ичидаёк ичингиздан оқдек отилиб чикиб кетади! Кечкурун ётишдан олдин 3 литр сувга...
https://dexpress-uz.shop/antiglist7
БАТАФСИЛ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://dexpress-uz.shop/antiglist7
https://dexpress-uz.shop/antiglist7
Ривоят қилинишича, бир киши ҳакимлардан бирининг ҳузурига келиб:
— Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай? — деб сўрабди.

Шунда хаким зот:
— Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан, — деб жавоб берган экан.

@xazon_rezgi
😍БИРГИНА ТАНЛОВИМ ХАЁТИМНИ ЎЗГАРТИРИБ ЮБОРДИ. ОИЛАМ БАҒРИДА СТАЖ БИЛАН ХАР ОЙ 2⃣5⃣-3⃣0⃣ млн ДАРОМАДГА ОЛАМАН. АГАР МЕН ХАМ ҚЎЛИМДАН КЕЛАДИМИ? ЭПЛАЙ ОЛАМАНМИ? ВАКТИМ ЙУК ДЕБ БАХОНАЛАР БИЛАН ЎТИРГАНИМДА, ҲОЗИР ОДДИЙ ДАВЛАТ БЕРАДИГАН ПУЛГА ҚАНОАТ ҚИЛИБ ОРЗУЛАРИМДАН КЕЧГАН БЎЛАРДИМ. ХЕЧ ХАМ ИККИЛАНМАНГ. МЕН БИЛАН БИРГА БУЛИНГ. ☝️ЕНГ АСОСИЙСИ КОНУНИЙ, ХАЛОЛ, ПУЛ ТИКМАСДАН ДАРОМАД ТОПАСИЗ. БУ ИШ ҲАММА УЧУН БИРДЕК ТЎҒРИ КЕЛАДИ . ГУРУҲ ЛИНКИ 👇👇👇
https://t.me/+9RKLJrWFWcE1OTRi
#Ривоят ва афсоналар

Бир қишлоқда ейиш-ичишининг тайини йўқ, аммо кўпчилик қатори ҳатто қиролнинг ҳам ҳавасини келтирадиган ёллари оппоқ оти бор бир чол яшарди. Бир куни қирол аъёнлари келиб, отни сотишни сўрашганида, ўжар чол унамабди.
- Бу от от эмас, менинг бору йўғим, дўстим. Ким дўстини ҳам сотарди, -дея узил-кесил жавоб айтиб, қирол аъёнларини жўнатиб юборибди.

Бир куни эса отхонада ҳамма вақт боғлоқлик турадиган оти кўринмаётганига амин бўлибди. Буни мусибат ўрнида қабьул қилган қишлоқ аҳли ўжар чолга тасалли бериш учун уникига йиғилиб келибди.
-Нодонлик қилдингизда! Қиролга сотиб юборишингиз лозим эди жониворни. Мана, энди у қочиб кетгач, куйиб ўтирибсиз,-дебди одамлардан бири.

- Мунча ваҳима қилмасаларинг, от шунчаки жойида йўқ, холос. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайдику?
Ўжар чолнинг гапларига ҳаммага кулгили туюлиб, унинг устидан кулиб кетишибди одамлар.
Орадан ўн беш кун ўтгач, оқшом маҳали от қайтиб келибди уйга. Уни ҳеч ким ўғирламаган, аксинча бўшалиб, яйраб келиш учун кетган экан. У ўзи билан бирга ўн чоли отни ҳам эргаштириб келибди. Бундан хабар топган одамлар яна ўзларича гап қила бошлашибди:

- Чолнинг гапи тўғри. Отнинг йўқолгани мусибат эмас экан, мана худонинг марҳамати ёғилди унга.
Бу гаплар чолнинг ҳам қулоғига етиб келибди. Аммо унчалик қувонмабди. У одамларнинг бирига шундай дебди:
- Бу яхшиликми, ёмонликми ҳеч ким билмайди. Мен хам билмайман.

Бу гал ҳам одамлар чолнинг фикрига қўшилмабди. Ахир ўн чоғли от ўз-ўзидан уйга кириб келмайдику, дейишибди улар.
Чолнинг ёлғиз ўғли ҳам бор эди. У уйдаги отларни парваришлаш билан машғул эди. Кунларнинг бирида у отлардан бирига ўтириб, ногоҳонда ундан йиқилиб тушибди ва оёғини синдириб олибди.

Одамлар бу ҳолдан дарак топиб, яна шов-шув кўтаришибди:
- Ҳа, бу яхшилик эмас, фалокат экан бу. Мана бола бояқиш майиб бўлиб олди энди.
-уларга қарата сўз қотибди доно чол.

- Ўғлим оёғини синдирди, холос. Ахир эртага нима бўлишини айтиб беролмайсизларку?

Орадан яна хийла вақт ўтибди. Юртда уруш бошланиб, барча йигитлар душман билан жангга отланибди. Фақатгина доно чолнинг ўғли яроқсизлиги учун жангга бора олмабди. Қишлоқ мотам либосини кийибди. Ҳамма аёллар, хотин-халаж чуввос солиб йиғлашга тушибди. Улар шу қуйича чолнинг олдига келишибди.

- Сиз доим ҳақ гапирасиз. Мана қувончимиз сўниб, ҳаммамизнинг ўғилларимиз урушга жўнади. Уларнинг омон қайтиши гумон. Синики эса ёнингизда, доим омон.
Шунда чол дебди:
- Яна адашяпсиз, ахир эрта нима содир бўлишини билмайсизку?!!

Ҳар қандай холатда хам ёмон хаёлга, нотугри фикрга борманг.
Яхшиликка деб билинг.

© интернет

@xazon_rezgi
#Болажоним😭

Эндигина кўзи ёриган ёш она кучли ҳаяжонда: – Чақалоғимни кўрсам бўладими? – деб сўради. Қучоғига юмшоқ бир юргак берилди ва бахтли она чақалоғининг жажжи юзини кўрмоқ учун унинг юзини очди ва ҳайратга тушганидан тили тутилиб қолди. Она ва чақалоқни кузатиб турган дўхтир шартта орқасига ўгрилиб деразадан кўчани томоша қила бошлади. Чақалоқнинг ...


Ўқинг фақат йиғламанг😔👇
Бироз кайфият ☺️

@xazon_rezgi
❗️❗️❗️“Farzand kuyib qolsa ota-onani haqqi qolmaydimi?”


Bu savol sizni ham o‘ylantirdimi?
Javobini bilib oling!!!

Buni hamma ota ona bilishi shart📌
Ҳаётий ҳикоя.

Битта бой одам уйига келган меҳмон билан айланишга чиқибди. Улар отда бир уйни ёнидан ўтаётиб тўхташибди. У уйдан битта киши чиқиб халиги бойга етти букилиб салом бериб сўрашибди, бой тил учида саломлашиб ўтиб кетибди. Мехмон бу киши ким нега сиз билан бунча қуюқ сўрашди деса қудам, уни қизини олганман дебди.

Улар яна йўлда кетаётса, олдиларидан битта киши чиқиб, у хам худи шундай етти букилиб салом берибди. Бой тили учида сўрашиб отдан хам тушмай ўтиб кетибди. Халиги меҳмон яна сўрабди. Бу иккинчи қудам, ундан хам қиз олганман дебди.

Улар йўлда давом этишибди мехмон қараса бир уйдан битта киши чиқиб турган экан. Халиги бой дарров отдан тушиб халиги одамга етти букилиб салом берибди. Ўша киши ҳам тил учида сўрашиб уйига кириб кетибди.

Бой отга миниб уйига қайтаётса мехмон бойга савол берибди. Нега ҳалиги киши билан отдан тушиб сўрашдиз деса уша киши мани қудам дебди. Шунда меҳмон бояги иккиси хам қудайиз эдику улар билан бундай сўрашмадиз деса. Бой улардан қиз олганман охирги кўрган қудамга қизимни узатганманда деган экан...

Изоҳ ўзингиздан...

©интернет

@xazon_rezgi
💁‍♀ ФАСОНЛАР ОЛАМИГА МАРХАМАТ 🌹

УШБУ КАНАЛДАН ХАР ҚАНДАЙ ЁШ УЧУН ТРЕНДАГИ ФАСОНЛАРНИ ТОПА ОЛАСИЗ❤️

😍КЕЛИНЧАКЛАР УЧУН ФАСОН
😍ЁШИ КАТТА АЁЛЛАР УЧУН
😍БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК ИШЛАРИ
😍ВЕЧЕРНИЙ ФАСОНЛАР


КАНАЛИМДАН БЕМАЛОЛ ЎЗИНГИЗНИ МАКИЯЖ ҚИЛИШНИ ЎРГАНОЛАСИЗ❤️🥰

ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ✅
https://t.me/+K_DlHmp2KWZiYzVh
Японияда даҳшатли зилзила содир бўлди. Ушбу даҳшатли зилзиладан сўнг, қутқарувчилар тирик қолганларни қутқариш мақсадида вайрон бўлган уйларни кўздан кечира бошладилар. Улар ҳали турмушга чиққанига икки йил ҳам бўлмаган ёш жувоннинг уйига киришди. Улар вайрон бўлган уйни кўздан кечиришар экан, қулаган девор тирқишидан танасининг бир қисми кўриниб ётган аёлни кўриб қолишди. Қутқарувчилар зудлик билан ўша томонга шошилишди. Афсуски, қулаган бетон девордан атиги бир қўл сиғадиган жой бор эди. Қутқарувчилар раҳбари тешикдан қарар экан, аёлнинг ётган ҳолати уни таажжубга солди. У худди сажда қилаётган одамдек тиззаси билан чўккала тушиб, қўлларини олдинга чўзиб ниманидир ҳимоя қилиб ётгандек эди гўё. Қулаган бино бўлаклари унинг бош ва белларини қаттиқ жароҳатлаган эди. Қутқарув гуруҳи раҳбари тирик қолгандир, деган умид билан унинг нафас олишини текширди. Афсуски, аёлнинг танаси аллақачон совиб бўлган эди…

Қутарув гуруҳи аъзолари вайрон бўлган бошқа уйларни ҳам кўздан кечириш мақсадида, ушбу хонадонни тарк этар экан, бироқ гуруҳ раҳбари негадир ортига қайтди ва аёлнинг жасадини амаллаб жойидан қимирлатди. Не кўз билан кўрсинки, аёлнинг бағрида жажжи болакай ётарди. Бечора она, боласини ҳимоя қилиш учун шу ҳолда жон берган экан… У бақирганча, бу ёққа келинглар, бу ёққа! Бу ерда болакай бор экан, болакай, дерди.

Қутқарувчилар катта қийинчилик билан аёлнинг атрофидаги бетон деворни парчалай бошладилар. Ва ниҳоят чангга беланган оппоқ матога ўралган 3 ойлик ширин болакайни қутқариб олишди. Жажжи чақалоқ эса қутқарувчилар қўлида сокин ухларди… Болакайни текшириш учун зудлик билан етиб келган шифокор, тупроққа беланган матони очаркан, мато ичида турган телефон уни диққатини тортди. У телефон экранига ёзилган ёзувларни ўқиб, кўзидан шашқатор ёш оқди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: “Болажоним, агар омон қолган бўлсанг, унутмагинки, мен сени жуда ҳам яхши кўраман…онанг…”. Телефон қўлдан-қўлга ўтаркан, экрандаги ёзувни ўқиган ҳар бир қутқарувчи, юм-юм йиғлаганча, жасоратли она муҳаббати қаршисида таъзим қилди…

©интернет

@xazon_rezgi

Rekordlar

19.04.202523:59
46.6KObunachilar
05.02.202509:41
1467Iqtiboslar indeksi
04.03.202511:30
8.1KBitta post qamrovi
13.03.202502:37
8.1KReklama posti qamrovi
07.09.202423:59
5.02%ER
08.01.202502:15
24.94%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

XazonRezgi (Official Channel) mashhur postlari

🔥Диққат, премъера! 🔥

Муаллиф: Хазонрезги

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

https://t.me/Xazon_Rezgi
14.04.202513:51
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ҳай, аммажониси, келинжонимни йиғлатманг, Нодиржонга нима деб жавоб берамиз кейин?

Раъно ёшли кўзлари билан Раҳбар аяга юзланди:

- Ассалому алайкум, аяжон.

Раҳбар ая Раъно икки юзидан чўлпиллатиб ўтди:
- Ўзингни анча олдириб қўйибсан-ку, Раъножон. Сени ўзимизнинг қишлоққа олиб кетиб бир тоғни ҳавосида иштаҳангни очиб тандир нон ва кабоб билан боқмасамми ?

- Йўл бўлсин, онаси? - орқа тарафдан Ҳомид аканинг гулдираган овози эшитилди,- келмасингдан кетаманга тушяпсанми? Аввал Нодиржонни ҳимояси ўтсин, кейин қишлоққа йўл оламиз. Ахир келинимизни у ердагиларга ҳам таништиришимиз керак-ку?
Раъно уялиб ўзини Раҳбар аянинг панасига олди:
- Ассалому алайкум, додажон...

-Ваалайкум ассалом, болам.

- Ҳай, Раъно, келганлар ким экан?

Ҳовли бурчагидан эшитилган онанинг саволига Қалдирғоч амма ўктамлик билан жавоб қайтарди:

- Бизмиз, қудажон... Сизлар билан яқиндан танишайлик деб уйингизга беруҳсат келавердик. Мумкинми?

Ичкаридан Раънонинг онаси ҳайрон бўлганча шошилиб меҳмонлар истиқболига пешвоз чиқиб кела бошлади:

- Келаверинглар, айланай. Бош устига...

Меҳмонлар ичкарига кириб кетишгач уларнинг ортида қолган Раъно эшикни ёпмоқчи бўлди. Шу пайт ташқаридан титроқ аралашган овоз эшитилди:

- Мени уйингга киритмайсанми, Раъно?

- Нодир ака...- юраги тўхтаб қолгандек нафаси ичига тушди Раънонинг.

- Сен кўнглимдан беруҳсат жой олдинг, Раъно... Мен эса остонангда руҳсат сўраб турибман. Дунёнинг ишлари қизиқ-а?

- Ассалому алайкум, Нодир ака...
-Раъно эшик табақасини кенг қилиб очар экан,- марҳамат... Эшигимиз сиз учун ҳамиша очиқ...

#тамом

#АСАР_ЯКУНЛАНДИ...

Эътиборингиз учун раҳмат!
Ҳамиша соғ ва саломат бўлинг...

-120-
06.04.202512:15
Онамнинг ўгитлари

Сут қайнатаётганда қозонингга битта қошиқ солиб қўй, сут тошиб кетмайди.
-
Қолган овқатни ҳеч қачон алюмин идишда сақлама.
-
Эланмаган ундан хамир қорма, жигар тиқилиши шундан, болам.
-
Сувни тиндириб ишлат, тагидаги чўкмаси тошга айланади буйракда.
-
Гуручни увитишдан аввал обдон ўйлагин, бу қачонги гуруч? Эски йилникими, янгисими?
Эски гуруч кўпроқ сувда туради, эзилмайди, палови танага роҳат, янги гуруч оз сув ичади, тезда эзилиши мумкин. Увитганингда озроқ туз сепишни унутма, бир донаси ҳам увол бўлмасин.
Юваётганда силаб, сувини бир тарафлама тўк, кейин бу тарафидан оқиз.
-
Гуручни товоққа солиб яхшилаб елписанг, ялтираб пишади овқатинг.
-
Паловни сариқ сабзидан тайёрла, қизили чирой беради, суви кам.
-
Шолғомни таъми ёқмаса ҳам шўрва бн маставага солгин, балғамни давоси, ўпкани тозаловчиси у. Айниқса қовурилган маставада.
Кубик қилиб тўғраб, қизил сабзи бн баробар солгин қозонга.
Шўрвага эса қайнатганда фойдаси кўпроқ.
-
Турупни майда, кўм-кўк ранглисини танлагин, қарсиллаб турсин. Агар лағмон, ганпан қилсанг, турупни сомонча шаклида тўғрагин, игнадан ўтадиган ингичка бўлсин, иссиқ сувга солиб, туз сепиб, бир четга олиб қўй.
-
Паловга эса йирик тўғраб, сувга солиб келтиргин.
Йўтални давоси, буйракни ҳам тозалайди.
-
Пиёзни ўртачасини олгин, қизил пиёзни қирсилдоқ пўстини ташламай, ажратиб тўплаб, сочингни ювсанг, қазғоқ тушмайди. Бош терламайди.
Қизил пиёзни қизартирсанг, овқатингга ранг беради, аммо куйдириб юборсанг, ошқозонга, ичакка ёпишиб қолади.
-
Помидорни иложи борича пўстини арчиб ташлагин овқатга солсанг.
Помидорни кесганингда эътибор бергин, ўртасида оқарган жойи бўлса, кесиб ташла, дори у, селитра.
Кони зиён организмга.
-
Булғори қалампирни кесганингда узун, сомонча шаклида кессанг, салатингга фойда, кубик қилиб кессанг, овқатинг мазаси бошқача бўлади.Булғори қалампирни кўкидан кўпроқ хом еган одамни юрак қон томирлари кенгайиб, қон айланиши яхшиланади.
-
Картошкани қишда кўпроқ ейиш керак, крахмал бор таркибида.
-
Самсоқпиёзни узмагин рўзғордан.
Оғриётган тишингга кесиб боссанг, оғриқ босилади.
-
Шўрва қилмоқчимисан?
Қайнаётган сувга гўшт солма, хом сувга солсанг, ҳам суви, ҳам гўшти шифоли пишади.
Қайнаётган сувга гўшт солсанг, шўрвани ранги хирароқ бўлади, мазаси ҳам бошқача.
-
Музлаган гўштдан шўрва қилмагин.
-
Лағмонни қайнаб турган намакобли сувга ташлагин, сув юзига сузиб чиқдими, ранги бироз сарғайиб, тамом, пишгани шу.
Чўзма лағмонни назарда тутдим, сузиб ол.Агар меҳмон кутаётган бўлсанг, лағмонни совуқ сувда ювма, човлида сузиб, тахта устига ёйиб ташлаб, бироз ёғ бер.
Ялтираб туради, ҳам ёпишмайди.
-
Лағмонни хамирини ҳамиша совуқ сувга қорсанг, кокилдай бўлади.
-
Тиндирилган хамир- таоми мазали бўлади.
-
Кўкатларни доим аввал тоғорачага совуқ сувга икки, уч қошиқ туз солиб, қолдиргин, 10-15дақиқа.
Кейин яхшилаб ювиб ташласанг, зиёнмас, роҳатижон бўлади.
-
Райҳон,жамбил,шивит ҳаммасидан қишга ҳам худди шундай тозалаб,қуритгин.
Қуригач,ичига қора ялпиз қўшиб сақлагин,қурт тушмайди,моғорламайди.-
Қишга ёпаётган банкаларингни иложи борича офтобда қуритгин.
Помидор,булғор қалампири,бодринг,ҳаммасини совуқ сувни оқизиб қўйгин.
Кейин икра ёпсанг,отилмайди,эзилмайди,болам.
Эзилган помидор,булғорилардан қоқи солгин.
Балиқ пиширганда, еганда албатта тезда қўлни ювишни ўргат, балиқ ёғи соч, киприк, қошни оқартириб юборадия.
-
Гўштни тахтакачга қўйганингда эътибор бериб қарагин, чизиқлари бор, ўша чизиқлари кўндаланг тушсин тўғраганингда.-
Ҳар қандай гўштни албатта аввал ювиб кейин ишлатишни одат қил.
-
Ошхонага бошингда рўмолинг, олдингда фартуғинг билан таҳоратли киргин.Эрнинг топиб келган ҳалол рисқингларни пок тайёрлаш сени қўлингда.
Таҳоратли тайёрланган таомга шайтон зиён қилолмайди.
Таҳоратсиз тайёрланган таомни қозони четида шайтон ўтиради пешоб қилиб кетармиш...
Заҳарланиш, қусиш шундан бўлади, болам.

©интернет

@Xazon_Rezgi
12.04.202515:12
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   Ўзим эса Лайло Тошкентга қайтадиган кун унинг уйидан чиқиб кетдим.
   Майли нима бўлган бўлса бўлиб ўтди. Лайлога "Қиймати сариқ чақага арзимас уйни ваъда қилиб мени обдон лақиллатибсан" дея таъна қилганим йўқ.  Аслида мен ўша ҳовли-жойдан ҳам қийматли нарса ҳазрати инсонлар меҳрига сазовор бўлдим.
    Энг қувонарлиси эса нашриётда ишлайдиган дугонам Муҳтарамнинг саъй-ҳаракатлари билан "Соғинч дафтари" номли китобим нашр қилина бошлади. Муҳтарам барча ташкилий ишларни ўз зиммасига олди. Шартномага кўра китоб сотувини нашриётнинг ўзи таъминлар экан. Нашриёт маъмурияти менинг ҳисоб рақамимга муаллиф ҳақи сифатида "Соғинч дафтари"  учун яхшигина ҳақ тўлаб берди. Шу сабаб уйимга бемалол ёруғ юз билан қайтиб боролдим.
   Уйда мени яна бир нечта хушхабар қарши олди. Укам Дилёрнинг севган қизининг оиласидагилар биз билан қуда бўлишга рози бўлишибди. Синглим Дононинг эса эри қилмишларига пушаймон бўлиб кечирим сўраб ўғилчаси билан уйига олиб кетибди.  Энди кичкинтойни чет элга олиб бориб даволатишар эмиш.  Илоҳим Дононинг ўғилчаси тузалиб дард чекмагандек бўлиб кетсин...

-115
-
11.04.202514:23
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Муяс,- деди Лайлонинг ортидан хонага кирган қирқ ёшлардаги келишимли шифокор аёл,- кеча сизга Шоқодирова Жамила исмли аёл таҳлил топширган бўлиши керак. Шунинг натижалари чиқдими?

- Ҳозир кўриб бераман, Аида Юнусовна

- Барака топинг. У аёл муҳим иш билан вилоятга кетадиган бўлиб қолибди. Шунга телеграмм аккаунти орқали хулоса беришимни илтимос қилганди.

- Ҳўп ҳозир топиб бераман.

Аида Юнусовнанинг лаблари бурилди:
- Муяс, ҳозирги чиқиб кетган аёл атирга чўмилганми нима бало? Атирини ҳиди тушликкача хонангиздан анқиб туради шекилли?
- Эээ сўраманг, Аида Юнусовна, - қоғозларни варақлар экан Муяссар,- атиридан ўргилдим уни. Бадани билан юзларига тошма тошиб кетибди. Таҳминимча аломатлардан жинсий йўл орқали юқадиган ёмон касалликка чалинганга ўхшаяпти.
- Ишончингиз комилми, Муяс?- қошлари чимирилди Аида Юнусовнанинг,- ё ўзига роса оро бериб башанг кийиниб олганига қараб шунақа таҳмин қиляпсизми?
-Йўқ унга қараб эмас. Шубҳага бориб аста оилавий аҳволини сўрасам, бундан икки ой аввал Дубайда бўлган экан. Эри бор экан-у, бироқ у ҳам аёлининг келишига Польша сафарига кетган экан. Хуллас эр-хотин уч ойдан буён бирга эмас. Буларнинг бари шубҳали эмасми? Касаллик эса тахминан икки ойдан сал аввал юққанга ўхшайди.

- Шубҳалиии...- ўйланиб қолди Аида Юнусовна,- шу аёлнинг исми нима экан, Муяс? Шубҳаларингиз мениям қизиқтириб қўйди-да!?

- Исмими? Мана ҳозир...- Муяссар стол устидаги кафтдек қоғозни олиб кўзига яқинлаштириб ўқиди,- исми Лайло...Ҳаа, Лайло Алишерова экан...

- Лайло Алишерова,- паст овозда такрорлади Аида Юнусовна,- бир ой Дубайда бўлган. Эри Польшага хизмат сафарига кетган Лайло Алишерова...

- Муяс, шу аёл кўзимга жуда иссиқ кўринди-я? Натижалари чиқса мен ҳам бехабар қолмай. Сизнинг гумонларингиз қанчалик тўғри чиқиши менгаям қизиқ.

- Хўп бўлади, Аида Юнусовна. Мана бу сиз сўраган Шоқодированинг таҳлил натижалари.

- Раҳмат, азизам...

Аида Юнусовна хаёлчан тарзда хонани тарк этди...

-112-
13.04.202514:36
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Нодир самолётдаги ўзига белгиланган ўриндиққа жойлашиб ўтиргач, кўзларини ҳорғин юмди:

- Ҳайрият...

Кейинги икки кун ичида ҳаётига шунчалар кўп янгиликлар кириб келди-ки, бундан Нодирнинг боши айланиб гарангсираб қолгани рост.

Энг аввалида кафедрадаги Нодирнинг илмий ишлларидаги муваффақиятларини кўра олмай мудом унга чоҳ қазиб юрган кимса топилди. Унинг Амирхон эканлигини Ёсин исмли ҳамкасб йигит тасодифан пайқаб қолибди. Ёсин ўша "Қаҳва воқеаси"дан буён Яраш Туроповичнинг кўрсатмаси билан Амирхонни мунтазам кузатиб юрган экан. Нодирнинг номидан атай соҳта илмий фаразлар сақланган кейс айнан Амирхон томонидан йўқ қилингани барча исботи билан Яраш Туроповичнинг қўлига етиб боргач , Амирхон " ўз ҳоҳишига кўра ишдан бўшабди".

Бир вақтлар ўқувчиси Жаъфар томонидан қилинган башорат бугунги кунда реал ҳаётга кўчадиган бўлибди: Нодир Алишеровнинг илмий иши республиканинг етакчи олимлари томонидан салоҳияти, кўлами, долзарблиги юзасидан докторлик илмий ишига лойиқ кўрилибди. Ўн бешинчи май куни Нодир Алишшеровнинг докторлик илмий ишини ҳимояси ўтказилиши ҳамма ёққа овоза бўлиб кетди.

Нодир Алишеровнинг навбатдаги чет эл сафарлари рўйҳатлари тасдиқланибди. Рўйҳатда Франция, Ҳиндистон, Германия давлатлари етакчилик қилмоқда эмиш.

Бу хабарлар ҳақда эшитган тери-таносил касалликлар касалхонаси даволанувчиси Лайлонинг аҳволи оғирлашиб қолди...
Беморга томчи дори улаб чиқиб кетган ҳамшира ундан хабар олишга кирган вақт юзидаги яраларини юмдалаб юзини қонига ботириб ташлаган беморни тинчлантира олмай шифокорларни чақиришга мажбур бўлди.


-11
8-
14.04.202514:44
Ассалому алайкум, азизлар...

Гуруҳга қўшилаётган қадрдонларни кўриб менга нимадир демоқчисиз деб ўйладим.

Айни дамда Хазонрезгингиз сизнинг дуоингизга муҳтож. Мушкуллари осон бўлсин деб дуо қилиб қўярсиз.(Лозим топсангиз, раво кўрсангиз албатта) Кўпнинг дуоси кўл дейдилар...
Борингизга шукр, яхши одамлар...

🍂🍂🍂
08.04.202514:12
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

#феврал_Тошкент

- Йўқ, аяжон,- Раҳбар аяга илтижоли боқиб зорланди Раъно,- илтимос кетманглар. Ахир бир ойга келганмиз дегандизлар.

- Болам, - ҳокисор жилмайди Раҳбар ая,- мана Нодиржонни кўрдик. Сен билан танишдик. Кўнглимиз тўлди. Энди уйга қайтмасак бўлмайди. Уч хафтадан ортиқ меҳмонингиз бўлдик. У ёқда овсининг оғироёқ. Бир кўнглим уйда бўлиб қолди. Ҳомиладордик ҳам кўз оғриғидек бир гап. Дард қачон келишини олдиндан билиб бўлмайди. Шунга йўлга тушмасак бўлмайди, Лайложоним...

- Зебожоним ҳам ўқишдан қолиб кетмасин.Бу ерда сен дарс қилдирганинг билан у ёқда устозлари сўраб қўйишмаётганмиш,- Қалдирғоч амма суҳбатга қўшилди,- энди бориш навбати сенлардан, болам. Нодиржонни таътилида сизларни қишлоқда кутамиз.

- Ҳали меҳрингизга тўйганимиз йўқ эди-да, аммажон.

- Бизни ҳам бир кўнглимиз Тошкандда қоладиган бўлди, Лайложон. Сенам сизларга тўймадим деб юрагимизни эзавермагин-да?! Ҳозир йиғлаб юборамиз унақада. Бўлди,- кўз ёшларини енгига артди Қалдирғоч амма,- ана йиғлатиб ҳам бўлдинг. Ака, бир фотиҳа қилинг.
Аёлларни кузатиб турган Ҳомид ака овози титраганча дуо қила бошлади:
- Қани амийн. Амийн деганлар омон бўлсин, тўкин-сочин замон бўлсин. Аллоҳим кўп қилсин, кўл қилсин, кўлдек маъмур қилсин. Ўғил- қизингиз кўп бўлсин. Бизлар сизларни роҳатингизни кўриб юрайлик. Нодиржонимни ҳам ишлари юришиб, юртнинг олдида юзлари ёруғ бўлсин. Амийн. Аллоҳимга омонатсизлар, болаларим.

- Келганда уйимизни тўлдириб, кетганда бағримизни ҳувиллатиб кетадиган бўлдингизлар...
Раънонинг ҳам кўзларида ёш милтирарди...

-103-
03.04.202515:08
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

#январ_Тошкент

- Майли, қизим, ҳижолат чекма,- деди Ҳомид ака узр сўраб ер чизиб турган Раънога,- отангга минг раҳмат. Мана икки хафтадан буён сидқидилдан хизматимизни қиляпсан. Бу ёқда ишинг ҳам қолиб кетди. Бемалол ишхонангдан хабар олиб келавер.

- Додажон, аяжонларим. Имкон қадар у ерда узоқ қолиб кетмайман. Бораман-у, ишларимни тезда битказиб ортга қайтаман. Тушликка қозонга нўхат шўрва солиб қўйдим.

- Боравер, қизим. Тайёр овқатни сузиб ичиш қўлимиздан келади,- Қалдирғоч амма Раънонинг ёнига кирган бўлиб кулимсиради,- бугун сени ўрнингга ўзим дежурман.

Раъно уйдагилар билан хайр-маъзур қилиб минг бир хаёлда йўлга тушди. У икки соат аввал Аида Юнусовнанинг қўнғироқ қилганда ҳайрон бўлганди. Унинг "Лайлохон, сизнинг бир масалада жуда муҳим ёрдамингиз керак.Мумкин бўлса албатта. Илтимос, ишхонамга соат ўн бирларга бирровга келиб кета оласизми?" деган таклифини эшитганда ҳайронлиги яна бир неча бор ортди.
Раъно Аида Юнусовна ишлайдиган касалхонанинг тегишли бўлимини қийналмай топиб борди. Белгиланган учрашувга ўн беш минут вақт қолган экан. Раъно турнақатор тизилган беморлар навбатини кўриб Аида опанинг учрашув учун вақт ажратиши осон кечмаганини, унинг ўзида жуда муҳим гапи борлигини фаҳмлаб юраги орзиқди.

- Ассалому алайкум, Аида опа! - Раъно навбати келганда хонага кириб шифокор аёлни иш столига нималарнидир мук тушиб ёзаётганининг устидан чиқди.

- Ваалейкум ассалом, Лайлохон,- Аида Юнусовна ўрнидан туриб Раъно билан қуюқ сўрашиб тўрдан жой кўрсатди,- сизни безовта қилиб қўймадимми?

- Йўқ, опажон. Нега безовта қилар экансиз? Қўлимдан келса ёрдамга бажонидил тайёрман.

- Ҳа, бир масалада масалада ёрдамингиз керак эди. Ҳозир...

Аида Юнусовна столи устидаги қўл телефонини олиб ундан керакли саҳифани топиб аста ўқий бошлади.

Юрагимга тўлганда дардлар,
Ҳаётимга қўйилса шартлар ,
Ҳар лаҳзамни қучганда гардлар ,
Туман йўл берганда қировга ,
Кўнглим очолмадим бировга ...

Дил туғёним кимдир билмади,
Кимдир билиб  парво қилмади ,
Онамга ҳееееч айтгим келмади ,
Мунисам , яккам, бир донамга ,
Кўнглим очолмадим онамга ...

Синовларда қадди дол бўлган,
Машаққатлар оддий ҳол бўлган,
Барисини тақдир деб билган,
Асир тушмасин  дея  ғамга ,
Кўнглим очолмадим акамга ...

Ўксик дилин доғлаб қўймай деб,
Армонларга боғлаб қўймай деб, 
Мушфиқамнинг  ғамларини еб ,
Қулф осганча барча сиримга ,
Кўнглим очолмадим синглимга ...

Аида Юнусовна шеърни ўқир экан Раънонинг ранги аста-секин ўчаётганини кўз қири билан кузатиб турар ва шеърни янада таъсирлироқ ўқишга ҳаракат қилар эди:

Бошимни эгганда ёмонлар ,
Умримни қилганда хазонлар ,
Шаъним сотилганда  арзонлар,
Осмон қуласа-да устимга,
Кўнглим очолмадим дўстимга....

Дилозор бўлмасин деб ғолиб ,
Юзим  кулди , юрагим ёниб ,
Ўзимдан минг кетсам-да тониб ,
Тиғ урар деб озурда танга,
Кўнгил очганим йўқ душманга...

Кимлар қилса бағримни куюк,
Бандам де- бас !  Бўламан суюк,
Сенинг ўзинг ҳар недан буюк,
Барчасидан огоҳим - огоҳ,
Кўнглимнинг эгаси - танҳоим
                 АЛЛОҲ !!!


- Лайлохон... Биласизми бу шеърни ёзган муаллиф Раъно Азимова менинг энг севимли адибам. Мен унинг "Соғинч дафтари" канали очилганидан буён ғойибона мухлисиман.

-88-
06.04.202514:29
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ундан ҳавотирга тушиб синф раҳбарига юзландим. У ҳам икки кундан буён Миркамолнинг уйига хабар олиш учун бораётгани, бироқ у ердан на Миркамол, на унинг укасини топа олмаётганини айтиб ҳуноб бўлди. "Отаси ҳам қўнғироқларимга жавоб қайтармаяпти, - деди у надомат билан,- бугун дарсдан сўнг маҳалла фаолларига учрашмоқчиман"
- Болалар, Миркамолдан ҳеч кимнинг хабари йўқми?- дедим 11-"Б" га дарсга киргач,- наҳотки бирортангиз у билан гаплашмаган бўлсангиз?

- Устоз, у ўқишни ташламоқчи,- деди синфдоши Аҳмаджон "афсус" деган оҳангда, - айтишича унга аттестат ҳам керак эмасмиш.
- Тинчликми, нима учун? - ҳайрон бўлдим мен, - бунақа бемаъни гап қаердан чиқди?

Аҳмаджон оғир ҳўрсинди:

- Билмадим, устоз. Ҳеч нарсадан хабарим йўқ менинг.

Йўқ Аҳмаджоннинг барчасидан хабари бор экан. У танаффусда мени излаб топиб бор гапни аста шипшиди:

- Устоз, мени кечиринг. Сиз бор гапдан хабардор бўлишингиз керак чамамда. Бироқ бу гапларни сизга қандай айтишга...

- Қулоғим сенда, Аҳмаджон...

- Гап шундаки, Миркамолнинг аммалари уни отасини уйланишга кўндиришибди. Уч йилдан буён уйланишга қайсарлик қилаётган Мирафзал ака бу сафар уйланишга қаршилик қилмабдилар.
- Бир уйга бир она керак-да барибир,- дедим мен юрагимдагиларни яшира олмай,- отаси турмуш қурса Миркамолнинг ҳам оғири енгил бўларди. Ўғил сифатида у буни тўғри тушуниши керак, ёш бола эмас-ку ҳар ҳолда?!
- Миркамол яқинда онасининг ўта ёмон аҳволда яшаётганидан хабар топиб, жудаям эзилиб кетди. Минг қилса ҳам онаси. У отасига "Онамни уйга қайтаринг, майли бирга яшамасангиз ҳам уларга ҳовли бурчагида алоҳида уй солиб берайлик" дебди. Отаси унга нима жавоб қайтарган буни билмайман. Аммо аммалари Мирафзал амакига бир аёлни олиб берамиз деб қатъий аҳд қилишган экан.Мирафзал амакига ҳам сингилларининг танлови ёққанмиш дейишяпти. Миркамолга эса бу таклиф ёқмабди, сабаби...

- Нима сабаби...- юрагим қандайдир ёмонликни сезиб шувиллади...

- Сабаби улар Мирафзал амакига сизни олиб беришмоқчи эмиш, устоз...

-Нимааа? ...

Аҳмаджоннинг охирги сўзлари устимдан қайнаб турган сув қуйиб юборилгандек таъсир қилди.

-97-
🔥Диққат, премъера! 🔥

Муаллиф: Хазонрезги

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

https://t.me/Xazon_Rezgi
09.04.202514:54
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Буни бошида ўйлаш керак эди, Нодир ака. Энди эса кеч. Бўлар иш бўлди, бўёғи синди. Надоматдан фойда йўқ.

- Шу кунларда юрагим шунчалар бўм-бўш бўлиб қолдикии... Қўлим сира ишга бормаяпти. Барчанинг оғзига тушган илмий ишим ҳам кўнглимга мисқолчалик қувонч олиб кираётгани йўқ. Бошимни олиб узоқ-узоқларга қочиб кетсам қани эди дейман. Нима учун бундай бўлаётган экан-а, Раъно?

- Қаерга босангиз ҳам ўзингиздан қочиб кетолмайсиз. Барча ташвиш-муаммо, ғашликларингиз сиз билан кетаверади. Сизнинг руҳингиз чарчаган, Нодир ака. Чамамда кўнглингиз ўзи билан ўзи олишиб толиққан. Бироз вақтдан сўнг барчаси ўз ҳолига қайтади.

- Сендан битта нарса сўрасам майлими, Раъно? Фақат тўғрисини айтишга ваъда берсанг?

- Бу нимани сўрашингизга боғлиқ, Нодир ака.

- Лайло бир ой ўзининг ўрнида Лайло бўлиб туришинг учун сенга нима ваъда қилган эди?

Раъно ҳазин жилмайди:

- Бунинг энди аҳамияти йўқ, Нодир ака. Мен сизникига келган биринчи хафтаданоқ Лайлодан ҳеч нарса олмасликка аҳд қилганман. Сабаби яқинларингиз томонидан шунчалик ардоқландим-ки, бу туйғуларнинг баҳоси йўқ. Дунёнинг бор хазинаси ҳам улар улашган меҳр қийматига тенг келолмайди. Меҳрнинг бозори йўқ, Нодир ака, у пулга сотилмас экан...

Аллоҳим мени уч хафта ана шундай меҳр, муҳаббат, садоқат оғушида кўмилиб яшашимга қўйиб берди. Бу вақтни нарҳлаб, қайтарилмас онларимни пуллагим йўқ. Шу орқали ушбу кунларни умримнинг охиригача ширин энтикиш билан эслаб юрсам дейман.

- Раъно... Сен топилмас аёлсан. Шундай бўлса-да қалбимда тугун қолмаслиги учун саволимга жавоб бер, илтимос. Лайло сенга қанча ваъда пул қилган эди?

- Модомики бу охирги учрашувимиз экан, майли саволингизга жавоб берганим бўлсин. Лайло менга шаҳар четидаги олти сотихлик ҳовлингизни ваъда қилганди.

- Нима? Шаҳар четидаги ҳовли? Эсини еганми бу аёл? - Нодирнинг овозида ғазаб ҳукмрон эди.

- Айтдим-ку, мен у ҳовлини олиш ниятидан қайтдим,- шошилиб қолди Раъно,- менга сизлардан ҳеч нарса керакмас. Лайло қайтса ҳовлини номимга ўтказган нотариус ҳужжатларини ҳам қайтариб бераман

-106-
10.04.202515:25
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бошида у аёлни Раъно деган хаёлга боргандим. Кўп ўтмай у фикримдан қайтдим.
Мен Тошкентга қайтганимда Раънони учратганим йўқ. У икки энлик хат ёзиб уйимни тарк этибди. Раъно хатида Нодир акамнинг ота-онаси жуда яхши инсонлар эканлигини, уч хафта мобайнида шундай дилбар инсонлар қуршовида бахтга кўмилиб яшаганини, улар олдида соҳта Лайло ролини ўйнаганидан минг афсусда эканлигини тан олиб ёзганди. "Ота- она меҳри пулга сотилмайди,- дея ёзганди у ўз мактубида, - мабодо ўртага пул масаласи қўшилдими у ҳолда бу мунофиқликдан бошқа нарса эмас экан. Буни ўз танамда синаб, ҳис қилиб кўрдим. Мен таклифингга кўниб бир хато қилдим. Сен ваъда қилган уй-жойни қабул қилсам, умримни охиригача ўзимни асло кечира олмайман. Ҳайр Лайло, саломат бўл. Айтганча, танловда ғолиб бўлибсан. Табриклайман. Бу ўйинда ҳеч бўлмаса биттамиз ғолиб бўлганимиз қандоқ яхши..."

Лайло Дубайдан қайтишда "Раъно ўзига тегишли келишилган ҳовли-жойни сўраса нима деб баҳона қиламан ёки ўша нарса ўрнини босишга таклиф қила оладиган яна нимам бор?" деган ҳадикда эди. Раъно икки энлик хат билан барча мушкулни осон қилгани Лайлонинг ўзига ҳам ёқиб тушди. Кўп ўтмай юрагига шубҳа оралади. Раъно бекорга келишилган нарсадан осонгина воз кечмагандир? Коса тагида ним коса бўлмасин яна? Бу писмиқ Нодир акамни севиб қолган бўлса-я? Балки шу сабаб тилини қисиқ қилмаслик учун келишилган ҳовли-жойни рад қилгандир? Ахир Нодир акамнинг баҳолари бундай ҳовли-жойлардан бир неча баробар қийматлироқдир...
Тез орада Лайлонинг бу шубҳа-гумонлари пучга чиқди. Навбатдаги синфдош қизлар учрашувида Комила барча қизларни суюнчилик хабар билан қаршилади:

-109-
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизни қилинг зиёрат,
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат.
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!

ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!!

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
07.04.202513:36
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

"Эҳ, Раъно, Раъно...- телефон экранидан кўз узмай ўртанганча ўйланди Нодир,- шунчалар бағринг кенгми сенинг? Биргина ўқувчингни кўнгли учун барчасига қўл силтар даражада мардмисан, сен ? Тан олиш керак, сендаги мардлик, шижоат ҳозир унча- мунча эркакда топилмайди...
Сенинг кечмишингдан хабардор бўлганим сари ҳурматим ошиб бормоқда. Аллақаерда ўқигандим: " Баъзи инсонлар бошидан оёғига қадар, соч толасидан то тирноғининг учига қадар кўнгилдан иборат бўлади. Бундай инсонларнинг ҳаёти жуда қийин кечади" деб.
Қани энди сен билан тўйиб- тўйиб гаплаша олсам... Диллаша олсам.
Мана бир неча кундан буён хаёлим сенда. Ўзимга ўзим "Йўқ, Нодир, бу мумкин эмас!" деяпман-у, бироқ хаёлларим сен томон тинимсиз улоқиб кетмоқда. Сен ҳақингда ўйламай дейман-у, қани бу бебош кўнглим бунга кўнса...
Раъно...
Аслида мен аввал бошдан Лайло эмас, сенга кўнгил қўйганимни тобора ҳис қилиб боряпман. Ахир Лайлонинг менга юборган шеър, дил изҳорлари унга эмас, балки айнан сенга тегишли эканлигини бугун гувоҳи бўлиб улгурдим-ку... Мен ана шу мисралар орқали сени таниган ва ошиқ бўлмаган эдимми...
Румий Ҳазратлари " Ҳар нарса ўз вақтини кутади.
На гул вақтидан олдин очилади,
на қуёш вақтидан олдин чиқади.

Кутгин!

Сеники бўлган нарса, албатта, сенга келади..." деган сўзларига исботми бу?

Энди нима бўлади? Ҳаётимнинг давомини Раъносиз яшаб ўта оламанми? Лайло-чи? У Дубайдан қайтиб келса, уни ҳеч нарса бўлмагандек қандай қарши оламан?
Мен ахир Раънони "таниб" қолдим-ку?
Раъно... Раъно... Мен бугун ўзим тан олишга ҳам қўрқадиган бир ҳақиқатни билиб қолдим:
Менинг кўнглим излаган, истаган, талпинган аёл бу- сенсан! Сендан бошқа ҳеч ким... Ҳеч ким..."

-100-
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.