27.04.202513:09
Пудрат қироллари ишчиларга нега ойлаб маош тўламайди?
Кипрликми, швейцарияликми ё гонконглик инвесторга турли кўринишда алоқадор бўлган гигант лойиҳаларнинг танлов ва тендер процедураларидан ўтмаслиги, иқтисодий самарасизлиги, каррасига қимматлашиши ва якунда товони бутун ўзбекистонликлар гарданига тушиши ҳақида гапирилмаган гап қолмади.
Айни пайтда бу ажобтовур лойиҳаларда ишлаётган минглаб ўзбекистонликларнинг бир неча ойлаб маош олмасликлари, маошларнинг шартнома бўйича ёки келишилган (норасмий қисми) тўланмаётгани ҳақида тармоқларда янграётган шикоятлар ўзбек ОАВларига камдан-кам чиқарилган, меҳнат қонунчилиги доимий ва оммавий равишда бузилаётгани, солиққа оид қонунбузарликлар бўлиши мумкинлиги назардан четда қолаверган. Қанақадир табу бўлган десаям бўлади.
Lolazor'нинг охирги сонида хусусан, шу иқтисодийдан ижтимоийга айланаётган муаммо ҳам кўтарилган. Ўтказиб юборманг.
Балки бу чиқишдан кейин кипрликми, швейцарияликми ё гонконглик инвесторга оид лойиҳаларда вақтида тўланмаётган маошларнинг умумий қиймати қанча экани (триллионлар ёки юзлаб миллиардлар), тўланмаслик сабаблари, тўлаш манбалари, нима учун бундай кулранг схемаларга йўл қўйилиши, ишчиларни ҳимоя қилиши керак бўлган профсоюзлар нега сукут сақлаши ҳақида расмийлар нимадир деб қолишар.

26.04.202508:00
Мустақил суд инвестициялар кафолати бўлади
Адвокат Файзулло Арсланов ёзмоқда:
Судлар амалда мустақил бўлса ва ҳар доим қонунгагина бўйсунса, нима бўлади?
“Бу ривожланишимизнинг энг катта сабабларидан бири бўлади. Шикоятларингиз натижасида тасаввур қилинг, ҳуқуқингиз бузилса, суд тиклаб қўяди. Қайсидир мансабдор шахс ноқонуний ҳаракат қилса, суд жазо беради. Орган ходимлари ноқонуний иш қилса, суд сўзсиз жавобгар қилади.
Тушунинг, ҳар қандай низони охири суд, судда эса ҳақиқат қарор топади. Бу орқали инвестициялар кириб келади.
Чунки пул тикишни ўйлаётган бизнесмен, “бу давлатда судлар қандай ишлайди, эртага тиккан пулларимни бирортаси олиб қўймайдими, олиб қўйган тақдирда суд орқали қайтариб оламанми, айбдор жазоланадими”,- деб ўйлаши табиийку.
Аслида мана шуларга эришиш суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсади бўлади”.

25.04.202508:30
Ëпиқ энергобассейнлар UzGasTrade ва O‘zenergosotish'га Очиқлик индексида нега йўқ?
Коррупцияга қарши кураш агентлигининг Очиқлик индексида триллионлаб субсидиялар оладиган, лекин энг ёпиқ бўлган UzGasTrade ва O‘zenergosotish йўқлигини пайқадингизми?
Яшиллар рўйхатидаям йўқ, сариқ ва қизиллар орасидаям йўқ. Ўтган йилиям бўлмаган. Чунки UzGasTrade ва O‘zenergosotish Коррупцияга қарши кураш агентлиги сўровлари тугул қонунларга қўйиб қўйгани бор.
Тўғриси, мен билмайман Коррупцияга қарши кураш агентлиги UzGasTrade ва O‘zenergosotish фаолиятини ўрганишга ёки ёпиқ қарорларга "доступи" борми ё йўқми, аниқ билмайман. Балки умуман рухсати йўқдир. Ўзимизнинг газни "импорт газ" қилиб кўрсатиш орқали субсидия ўзлаштириш схемалари балки агентликка умуман қизиқмасдир.
Ростанам, балки UzGasTrade ва O‘zenergosotish учун алоҳида Ëпиқлик индекси ёки Тегиниб бўлмаслар рўйхатини тузарсизлар?

24.04.202513:34
Халқ банкида WE-Finance Code бўйича семинар ташкил этилди
Семинар Европа тикланиш ва тараққиёт банки, ConsumerCentriX компанияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Халқ банки ҳамкорлигида ташкил этилган.
Семинар Гендер масалалари бўйича Республика комиссияси ва ЕТТБ ўртасида имзоланган "Тадбиркор аёллар учун молиявий кодексни (WЕ-Finance Code) жорий этиш бўйича ҳамкорлик" меморандуми ижросига бағишланди.
Бу борада Халқ банки тижорат банклари орасида биринчилардан бўлди.
Манба | Реклама

24.04.202503:30
3 йил-у 5 ой давом этган газ қазиб олишнинг узлуксиз қулаши мартда тўхтаган
2025 йилнинг март ойида 3 946,6 млн.куб газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг мартига нисбатан 7,1 млн.куб кўпроқ дегани.
Шундай қилиб, 2021 йил ноябрь ойида бошланган газ қазиб олишнинг узлуксиз камайиши қарийб 3,5 йил деганда ўтган ойда тўхтаган (йиллик ҳисобда қисқариш тўхтамаган). Кейинги ойларда ҳам ушбу тенденция сақланадими ё йўқ, аниқ айтиш қийин, чунки 2024 йил йил март ойида қулаш жуда чуқур бўлганди (паст база эффекти).
Март ойида яна қишда деярли тўхтаб қолган дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш тикланганини таъкидлаш керак: 107,5 минг тонна (+18,8 минг тонна).
Ëқилғининг қолган турларида қисқариш давом этмоқда:
Нефть 56 минг тонна (-5,6 минг тонна);
Бензин 114,9 минг тонна (-4,4 минг тонна);
Газ конденсати 104,0 минг тонна (-8,7 минг тонна).
Кетма-кет икки ойлик қисқаришдан кейин ўтган ойда электр энергияси генерацияси ошган: 7 527,7 млн.кВт.соат (+426,2 млн.кВт.соат). Генерациянинг ошиши янги станциялар ҳисобига рўй бермоқда. Эски станцияларда ишлаб чиқариш қисқариши тезлашмоқда.
Мана шундай энергетик картина фонида саноат ишлаб чиқариш ўсиши физик ҳажмда 6,5%гача тезлашган.

23.04.202505:45
"Давлат улушлари ишончли бошқарувга берилган бўлса, улар ...дастлаб ишончли бошқарувчига таклиф этилади"
Ҳужжат билан шунақа ажойиб тартиб белгиланмоқда. Лекин қонунда ишончли бошқарувчилар учун бунақа алоҳида "дарча" ва имтиёзли "лазейка" йўқ, барака топгурлар. Ким таклиф қилди буни?
Технопаркдан тортиб, иссиқлик электр станцияларигача, Меткомбинатгача ишончли бошқарувга бериш очиқ ва танлов асосидан ўтказилган бўлсаям майлийди. Улар ҳаммаси яширин қарорлар билан ишончли бошқарувга берилганку. Буям майли, айтайлик, эртага GTL завод яширин қарор билан Air Pruducts ва/ёки Saneg'га ишончли бошқарувга бериб, кейин бўғзигача қарзга ботгани ва зараркунандалигини важ кўрсатиб арзонгаровга сопини ўзидан чиқариб топшириб юбориш учун тайёр методичка-ку (бу методичка заправкалар тармоғи ва ФНҚЗни "хусусийлаштиришда" қўлланилмадими?)
Бу ҳаммаси эмас. "Катта тўртлик" туркумига кирувчи баҳоловчи ташкилотларни ... улар билан тузиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказмасдан жалб қилиш", "баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи экспертизадан ўтказилиши талаб этилмайди". Ахир булар хусусийлаштириш тажрибасида ва энг яхши практикаларда энг кўп қораланадиган ишларку. Наҳотки "Катта тўртлик" шунга рози?
Репутация, легитимлик ва "ўзбекча хусусийлаштиришнинг" кейинги оқибатлари ҳақида қайғурмай қўйган "хусусийлаштириш оталари" майли, лекин Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қаёққа қараган? Қараяптими ўзи? Халқаро молия институтлари, маслаҳатчилар, кредиторлар нима дейди? Ë улар ўзи билан ўзи оворами?

27.04.202506:48
Биринчи чорак демографияси: туғилишда камайиш давом этмоқда, ўлим ортмоқда
2025 йилнинг дастлабки уч ойида 198,1 минг нафар бола туғилган. Бу 2022 йилдан буён энг кам кўрсаткич.
Статқўм аҳоли демограцияси ҳисоботидан қатор маълумотларни олиб ташлаган. Ўзи бусиз ҳам қайчиланган статистиканинг юзакилиги ортган. Хусусан туғилишнинг ойлар, ҳудудлар, ота-онаси ёши, туғилишнинг чақалоқлар сони таркиби каби маълумотлар энди йўқ. Қолган бўлимларда ҳам шу каби иш тутилган. 2024 йил 1-чорак статистикаси билан ўзингиз солиштириб кўришингиз мумкин.
Ўтган чоракда 41,4 минг ўлим қайд этилган. Бу ҳам 2022 йилдан буён энг юқори кўрсаткич.
Ажралишлар сони худди советча планда белгиланганидек, 11,5 мингни ташкил этган (ўтган йилнинг шу даврида ҳам айни шунча ажралиш қайд этилган).
Никоҳлар сони тўртинчи йил кетма-кет камаймоқда. Ўтган 3 ойда 43,8 минг никоҳ тузилган. Бундан пастроқ кўрсаткич янги даврда рўй бермаган (эҳтимолки, оғир ўтган энергокризисли қиш ва март ойининг тўлиқ рамазон ойига тўғри келиши ҳам катта таъсир ўтказган).
Ички миграция асосан Тошкент шаҳри билан боғланган. Энг кўп кўчиб келиш ҳам Тошкентга (22 146), энг кўп кўчиб кетиш ҳам Тошкентдан (16 933). Хорижга кўчиб кетиш ҳолати энг кўп Қорақалпоғистонда қайд этилган (845).

+3
26.04.202507:25
Жиззахда янги микромолия ташкилоти фаолиятини бошлади
“Агробанк” экотизимида яна бир янги лойиҳа — “Ривож Молия” микромолия ташкилоти Жиззах шаҳрида фаолиятини бошлади.
Ташкилот асосан якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва кичик бизнес субъектларини микромолиявий хизматлар билан таъминлаш йўналишида иш олиб боради.
Жисмоний шахслар учун: 100 миллион сўмгача микроқарзлар
Тадбиркорлар учун: 300 миллион сўмгача микрокредитлар, шунингдек, факторинг ва лизинг хизматлари
Молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, “Ривож Молия” микромолия ташкилотининг филиаллари сонини 2025 йил охиригача 6 тага етказиш режалаштирилган.
Манзил: Жиззах шаҳри, Кимёгар МФЙ, А. Навоий кўчаси, 24А-уй, 315-нотурар жой

25.04.202506:44
ХВЖ Ўзбекистонда декларациялаш қонуни қабул қилинишига ҳалиям ишонаётганига қойил қоламан
Халқаро валюта жамғармаси миссияси давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулкларини декларациялаш ҳақида камида охирги 4 йилдаги баёнотларида доимо эслатади. Нафақат эслатади, қонун қабул қилинишига ишонади ҳам.
Бизникилар эса ишонтиришади, қандай қилиб, билмайман.
Масалан, мен ишонмайман. Ҳатто Кристалина хонимга кўрсатилган чеканкаланган ҳолатда ҳам. Балки узоқ келажакда бу юз берар.

24.04.202511:30
Газ экспорти 2,8 карра ошган, газ импорти эса деярли тўхтаган
Март ойида 52,3 млн.долларлик куб газ экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мартига нисбатан 2,8 карра кўп.
Газ импорти эса 71 карра қисқарган, яъни деярли тўхтаган. 2,7 млн.долларлик газ импорти қайд этилган (ўтган йили март ойида 193,5 млн.долларлик газ импорт бўлганди). Эҳтимолки, ўзимизнинг газимизни импорт қилиб кўрсатиш ва субсидия ундириш билан боғлиқ манипуляциялар тўхтаган.
Март ойидаги ташқи савдо картинасини кутилганидек, олтин экспорти кескин ошгани (1,9 млрд.доллар) ва импортнинг, хусусан нотариф чекловлар босимида қисқариши тезлаша бошлагани (айниқса автомобиль) белгилаган. Импортнинг сунъий равишда қисқариши бутун йил давомида давом этса керак (савдо уруши оқибати ўлароқ Хитойдан босимлар юз берган тақдирда ҳам).
Энг йирик ҳамкорлар бешлигида фақат Қозоғистон билан савдо ҳажми ўсмоқда. Хитой ва Россия билан савдонинг қисқариши диверсификация ҳисобига тўлдирилаётгани жуда хурсанд қилади. Кейинги бешликдаги Афғонистон, Франция, Германия, Ҳиндистон ва БАА билан савдо барқарор ўсмоқда.
Суръатлар сақланса, Афғонистон шу йилнинг ўзида энг йирик ҳамкорларимиз бешлигига кириши мумкин.

23.04.202515:05
Спекуляцияга айланаётган тариф уруши: осмонга сакраган олтин ерга қайтмоқда
Трамп маъмурияти Хитойга қарши божларни камида 2 карра пасайтириши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар олтин нархини бир кунда 250 долларга, 3260 долларгача пасайтирган.
Эмишки, Трамп Хитой билан риторикани юмшатмоқчи ва тарифларни 50-65%гача, ҳатто айрим товарларга 35%гача туширмоқчи. Кеча АҚШ молия вазири Бессент деэскалация ҳақида гапирганди.
“Айтамиз ва қайтамиз” ўйинлари фонд бозорларида мана бунақа спекулятив вазиятни яратмоқда.

23.04.202503:30
Ҳалқа ёпилади: 4 млрд.долларлик GTL завод “хусусийлаштирилади”
Нархи каррасига шиширилган, очилганидан буён зарарда ўтирган, ваъда қилинган ишлаб чиқариш, экспорт ва солиқ тушумлари умуман таъминланмаган, бўғзигача қарзга ботирилган, технологик юраги “лизингга” сотиб юборилган Uzbekistan GTL заводи оммавий савдоларга чиқариладиган корхоналар рўйхатига киритилган.
Заводнинг 100% улуши сотилади ва бир неча йиллар аввал прогноз қилганимиздек, Резинотехника заводи, Hyatt отели кабиларнинг тақдирини такрорлайди. Фақат жуда катта миқёсда. Балки завод каррасига қиммат тарзда қурилаётгандек шундай якун билан ҳалқани ёпиш мўлжал қилинган бўлгандир.
Қизиғи, Ўзбекнефтегазнинг эҳтимолий молиявий натижалари яхшиланиши аввалги бир неча ҳисоботларда GTL завод тўлиқ қувватда ишлашига боғланганди. Энди нима бўлади? Ё Ўзбекнефтегаз қолган-қутгани билан шу пайтгача улуш ва активлари кимга совға қилиб келинган бўлса, ўшанга тортиқ этиб юбориладими?

26.04.202512:42
Ижтимоий объектларни хусусийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун қани?
Ўтган йили ўтган сайлов кампанияси пайтида Адолат партияси истироҳат боғлари, болалар оромгоҳлари, сайилгоҳлар, таълим ва тиббиётга оид давлат объектлари ва уларнинг ҳудудларини сотиш, хусусийлаштириш ёки бегоналаштиришни қонун билан тақиқлаш, бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилашни таклиф қилган эди. Бу ташаббус партиянинг Дастуригаям киритилганди. Балки шу каби адекват ташаббуслари учун партия депутатлик ўринлари сонини кўпайтириб, учинчи партияга айланганди.
Сайловдан кейин ярим йил вақт ўтди. Қани қонун? Лойиҳа қани, майли, ишлаб чиқилдими ҳеч қурса? Қайси босқичда, ким кўраяпти? Ярим йил кам муддат эмас. Масала қанақадир олигархлар ё номенклатура манфаатларига тааллуқли бўлса, қонун 3 кунда ясаларди ва қабул қилинарди.
Ë таълим ва тиббиётдаги ижтимоий объектлар сотилиб, чайилиб, туя қилиниб, тугатилишини кутаяпсизларми? Кейин бу қонуннинг кимга кераги бўлади?
Хўп, қонунниям қўйиб турайлик.
Хусусийлаштириш дастурига ижтимоий объектларни пачкалаб киритиб ётган Иқтисодиёт ва молия вазирини, Давактив раҳбарини, Мактаб вазирини, Соғлиқни сақлаш вазирини парламент гиламига чақирдингларми? Сўров юбориб, сўроққа тутдингларми?

26.04.202505:54
Қозоғистонда аҳоли омонатлари 43 млрд.долларга яқинлашмоқда
Ўзбекистонда аҳоли омонатлари қолдиғи охирги 4 йилда 4 карра (доллар эквивалентида) ўсиб, 10 млрд.долларга етганига қарамай, бу жуда кам. Айниқса, масалан, Қозоғистонга солиштирганда.
1 апрель ҳолатига, Қозоғистон банкларидаги аҳоли омонатлари умумий қолдиғи 22,1 трлн.тенгега етган. Бу доллар эквивалентида 42,9 млрд.доллар дегани. Аҳоли жон бошига 2 112 доллар. Солиштириш учун Ўзбекистонда жон бошига аҳоли омонатлари 8 карра камроқ, 265 долларни ташкил этади.
Айтиш керакки, Қозоғистонда аҳоли омонатларининг 50%идан зиёди Алмати ва Астанада жамланган (бизда ҳудудлар қирқимида маълумотлар йўқ). Қўшнилар иқтисодиёти 1998 йилдан буён бир неча шок ва стрессларни бошдан кечиргани учун аҳолида жамғармалар яратиш орқали хавфсизлик ёстиқчасини сақлашга кўникмалар шаклланган.

25.04.202504:25
"Хусусийлаштириш илғор халқаро амалиётга мувофиқ ва рақобатли савдолар орқали амалга оширилиши керак"
Халқаро валюта жамғармаси миссияси ўзбек расмийлари билан маслаҳатлашувлари якунлари бўйича якуний баёнотини эълон қилган. Баёнотдаги эътиборли хулоса ва тавсиялар:
Корхоналар фойдаси ва жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқларни ислоҳ қилиш, даромадга қараб солиқ имтиёзларини қисқартириш, самарасиз божхона имтиёзларини бекор қилиш ва янгиларини тақдим этишдан воз кечиш;
Давлат қарзини бошқариш стратегиясини такомиллаштирилган ҳисобот ва эълон қилиш орқали шаффофликни ошириш;
ДХШ билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган харажатларни бюджетга киритиш, ДХШ лойиҳаларини давлат инвестицияларини бошқаришнинг кенг қамровли тизимига сингдириш ҳамда маблағларни ўзлаштириш бўйича реал имкониятларни ҳисобга олган ҳолда ДХШ учун йиллик чегарани камайтириш;
Олтин нархи ўзгаришининг давлат харажатларига таъсирини минималлаштиришга интилиш;
Валюта курси ўзгаришининг кенг доирасига босқичма-босқич ўтиш;
Шаффоф тартиб-қоидалар, инвесторлар ҳуқуқларининг қонуний кафолатлари ва активларни сотишдаги рақобат билан хусусийлаштиришни жадаллаштириш;
Тизимли аҳамиятга эга банкларни ихтисослаштирилган давлат банклари сифатида сақлаб қолиш бўйича жорий режаларни амалга оширмаслик;
корпоратив қарздорларга хорижий валютада кредит бериш, расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар ва тўловга лаёқатсизлик ёки ликвидлик хавфи юқори бўлган корпорацияларга кредит бериш билан боғлиқ рискларни бартараф этиш;
Имтиёзли ва йўналтирилган кредитлашдан воз кечиш;
Амалдорлар даромадларини декларациялаш қонунини қабул қилишни тезлаштириш.

24.04.202510:40
Бизнесни ривожлантириш банки "Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” иловалари тақдимотини ўтказди
Банк томонидан мижозларга қулайлик яратувчи яна иккита инновацион ечим жамоатчиликка тақдимот қилинди.
➖“Менинг бизнесим” — ўзини ўзи банд қилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган рақамли платформа.
➖“Менинг буюртмам” — мижозлар ва ўзини ўзи банд қилганлар ўртасида қулай рақамли воситачи.
“Менинг бизнесим” иловаси орқали ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиш, бизнесни бошлаш ва ривожлантириш учун кредит олиш мумкин.
“Менинг буюртмам” иловасида ўзини ўзи банд қилганлар хизматларини онлай тарзда таклиф қилиши мумкин. Масалан, сантехник, электрик, тикувчи, ҳамшира, копирайтер ва бошқалар шулар жумласидандир.
Иловаларни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин:
⏺“Менинг бизнесим” iOS | Android
⏺“Менинг буюртмам” iOS | Android

23.04.202510:36
UMS’ни хусусийлаштиришда ким консультант бўлади?
1991 йилдан ҳисобласа, учинчи, балки тўртинчи марта қайта хусусийлаштирилиши эълон қилинган қадимий уяли алоқа компаниясининг давлат улуши очиқ савдоларга қўйиладиган 29та корхона орасида биринчи қаторга қўйилгани ва Г.Каримованинг озодликка чиққани ҳақидаги асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги тўғрисидаги хабарларнинг бир кунда ва кетма-кет янграшида ирония
бордек туюлди.
Албатта, белгиланган жуда қисқа муддатларга қараганда UMS шу йилнинг ўзида сотилиб кетиши ҳам мумкин (балки тайинланган харидор ҳам бордирки, консультант жалб қилиш ва савдолар учун ўта қисқа муддат қўйилган).
Лекин менга шу бўлажак савдоларда консультант ким бўлиши қизиқ, ахир у ростанам яна тарихда қолиши мумкин. Нима бўлгандаям, бўлажак консультант UMS’ни хусусийлаштиришда ҳеч қурса нима қилмаслик борасида эски Ўзбекистон ва глобал дунё коррупция тарихи силсиласига айланган етарлича ахборотларга эга.

22.04.202517:03
Улар “ташмачилар”ми?
Танишинглар, сизлар “ташмачи” дея жазолаган ватандошлар:
“Одамлар Қозоғистондан қайтишда шахсий эҳтиёжлари учун асосан ёғ, гўшт, “памперс” ва “порошок” олиб киришади. Энг кўп кўзим тушганлари шулар”.
“Ҳозирги шароитда ҳаммага 10 минг сўм бўлса ҳам иқтисод бўлгани яхши. Шундай қилиб ўтиб-бориб келишяпти, бизга қараганда [Қозоғистонда] арзонроқ, анча фарқ бор-да”.
“Мана, болаларимга, невараларимга конфет олиб келяпман. Пенсиям етмайди, 881 минг сўм оламан. Оёғим, белим оғрийди, озгина “лечение” учун, тирикчилигим шу. Бегоналарга эмас, қизларимга, ўғилларимга сотаман. Улар менга пулини беради.
[Қозоғистонда] колбасалар, геллар арзон-да. [Кир ювиш воситасини] 42 минг сўмга олган бўлсам, бизда 90-100 минг сўм, айтинг, нима қилайлик?”.
“Колбаса, гел, порошоклар, “памперслар”... У ерда кўп нарса арзон-да. Деярли ярим нархида. Мисол учун, [идиш ювадиган] гел у ерда 40 минг бўлса, бу ерда 80 минг. 4-5 кунда бир, 1 ҳафтада бир бориб келаман. У ерда қариндошларимиз бор, шунинг учун”.
“2-3 кун қонуни” кучга кириши билан билан энди улар арзонроқ колбаса, конфет, йогурт ея олишмайди, арзонроқ памперсдан маҳрум бўлишади. Уддаладингизлар.
Мана энди “маҳаллийлаштирувчи” олигархлар ниҳоят тўйса керак.

26.04.202508:30
Пул ўлсин: Талабалар ётоқхонаси ўзи дефицит, лекин ётоқхоналарни сотиш яна авж олмоқда
Тўғриси, бу масалада мантиқни тушуниш жуда қийин.
Ҳукумат талабалар ётоқхоналари етишмовчилигини тан олиб, янги ётоқхоналар қурмоқда, бюджетдан ҳар йили юзлаб миллиард субсидия ажратилмоқда. Муаммонинг ижтимоий чуқурлиги шунчаликки, талабаларга ётоқхона етказиб бера олмагани учун, хусусий сектордан жой топаётган талабалар учун ижара ҳақининг бир қисми қоплаб берилмоқда.
Айни пайтда, ўзи дефицит бўлган ётоқхоналарни сотвориш тўхтагани йўқ. Мана Низомий педуниверститетининг машҳур ва лекин очофат очкўзлар наздида пойтахтнинг “энг мазали” масканида жойлашган бешта ётоқхонаси сотувга қўйилган.
Бу ётоқхоналарга ким кўз тиккан (бундай жойларнинг эгаси аллақачон тайин булмаса, рўйхатга киритилмайди) билмайман, лекин аниқки, уларнинг инсофиям, ориятиям, қадриятиям йўқ. Эсингиздами, Онкологогия марказларини кўтарасига сотиб олмоқчи бўлганлар?
Улар шундай юзсиз тоифадан бўлса керак.
Ҳеч қачон тўймайдиган очофатлар майли. Наҳотки мактаб вазирлиги, йўқ, тўхтанглар, Низомий бинолариям, ётоқхоналар ҳам керак демаган бўлса?
Хўп, Низомийга ётоқхона керакмас деган важ-корсон ишлатилса, бошқа университетларга керакку. Ётоқхона ҳатто биринчи курсларга етмаётганини ҳатто кўр ҳам билиб турибдику. Ва ўзи мактаб, шифохона, поликлиникадан тортиб талабалар ётоқхоналаригача ижтимоий объектларни сотишни тўхтатайлик. Ўзимизни ижтимоий давлат деб эълон қилганмиз. Ноижтимоий эмас.

25.04.202514:00
4 йил аввал айтилган 10 млрд.долларлик маррага етилди: Ставкалар пасайиши олдидан омонатлар қолдиғи кескин ошган
Март ойи давомида жами депозитлар қолдиғи 6,6 трлн.сўмга ошиб, 325,9 трлн.сўмни ташкил этган.
Хусусан, аҳоли омонатлари қолдиғи 5,3 трлн.сўмга кўпайиб 129,2 трлн.сўмга етган. Бу психологик марра - роппа-роса 10 млрд.доллардан сал кўпроқ дегани. Маълумот учун, 4 йил аввал Содиқ Сафоев аҳоли қўлида “10 млрд.доллар борлиги” ҳақида айтган эди (ўша пайтда банклардаги аҳоли омонатлари қолдиғи 2,5 млрд.доллар атрофида бўлган).
Март ойи охирида муддатли омонатлар бўйича банклар фоиз ставкаларини сезиларли даражада пасайтиришини эълон қилишганди. Эҳтимолки, омонатчилар, айниқса йирик омонатчилар ставкалар пасайишидан олдин юқори фоизли омонатларини тўлдириб олишга ҳаракат қилишган.
Ой давомида энг кўп омонатларни Ўзсаноатқурилишбанк (+645 млрд.сўм), Капиталбанк (+549 млрд.сўм) ва Анорбанк (+517 млрд.сўм) жалб қилишган.
11та банкда аҳоли омонатлари қолдиғи 5 трлн.сўмдан ошган. Бу банклар банк тизимидаги жами омонатларнинг 75 фоизини назорат қилишмоқда.

24.04.202516:00
Микроқарзлар қолдиғи ўсишда тезлашган
Март ойида банкларнинг кредит қўйилмалари 11,8 трлн.сўмга, 551,8 трлн.сўмгача ўсган. Бунда чакана кредитлар қолдиғи 3,0 трлн.сўмга, корпоратив кредитлар қолдиғи 8,8 трлн.сўмга кўпайган.
Макропруденциал чекловлар киритилиши олдидан чакана кредитларнинг ўсиши кескин тезлашган (+3,4 трлн.сўм). Ипотека ажратиш секинлашган (+523 млрд.сўм), негизини автокредитлар ташкил этувчи истеъмол кредитлар қолдиғи эса қисқаришда давом этмоқда (-568 млрд.сўм).
Кредит қўйилмаларнинг энг катта ўсиши учта давлат банки - Агробанк (+3,9 трлн.сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (+2,3 трлн.сўм) ва Микрокредитбанк (+697 млрд.сўм) ҳисобига тўғри келган.
Банклар чорак охири бўлгани учун муаммоли кредитлар ҳажми ва улушини камайтиришга уринишган. 1 апрель ҳолатиг NPL ҳажми 23,5 трлн.сўм, улуши эса 4,3%ни ташкил этмоқда.

24.04.202506:25
“Нархларга таклиф омиллари билан бир қаторда талаб омиллари ҳам оширувчи таъсир кўрсатмоқда”
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Регуляторга кўра, ялпи талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликлар ҳамда ташқи ноаниқликларнинг кучайиб бориши билан боғлиқ хатарлар пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий, жорий даражасида сақлаб қолишни тақозо этмоқда.
Ёқилғи ва энергия таъминоти яхшиланиши ҳамда алмашув курсининг нисбатан барқарор шаклланиши таъсирида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари март ойида пасайган бўлса-да, жорий инфляция кўрсаткичларидан юқори даражада қолмоқда.
2025 йил бошидан асосий савдо ҳамкорлар валюта курсларининг мустаҳкамланиши ҳамда сўм алмашув курсининг савдо ҳамкор давлатлар валюта курсларига нисбатан барқарорлиги фонида реал самарали алмашув курси ўзининг ўрта муддатли тренди доирасида шаклланмоқда.

23.04.202508:45
Ижтимоий давлатда давлат стоматологияси бўлмайдими?
Давлат ҳеч қачон кирмаслиги ва кетиши керак бўлган бизнес секторлардан кетиши тўғри, лекин ижтимоий неъмат яратиладиган тиббиёт ё таълимдан кетиши, назаримда, тўғри эмас.
Бугун хусусий клиникалар бор, дея стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилса, эртага хусусий мактаблар борку, дея давлат мактаблари ҳам сотиладими?
Хўп, бозорда хусусий стоматология етарли ва халқимизнинг барча қатламлари даромад қобилияти тўловга лаёқатли деган ишонарсиз ва асосланмаган важ келтирилганда ҳам давлат поликлиникаларининг жуда катта етишмовчилиги мавжудку. Наҳотки уларни сотиш ўрнига давлат ихтиёрида қолдириб профилини ўзгартириш мумкин эмас?
Ўзларини реформатор кўришни бошлаган замонамиз ва маконимиз чубайслари ижтимоий давлат эканимизни унутишган кўринади.

22.04.202513:30
Ўзэнергосотиш тарифлар ошиши арафасида сотиб олиш ва сотиш битимлари ҳақида қисман маълумотлар эълон қилмоқда
2025 йил 10 апрель куни "O'zbekgidroenergo" АЖ билан 3,3 трлн.сўмлик электр энергияси сотиб олиш тўғрисида битим тузган Ўзэнергосотиш 17 апрель куни "Issiqlik elektr stansiyalari" АЖ билан 6,8 трлн.сўмлик электр энергия сотиб олиш тўғрисида битим тузган. Аввалги битимда бўлганидек, бу битимда ҳам қанча муддат давомида ва қанча ҳажмда электр энергияси сотиб олаётганини ёки тўлов шакли ва усули очиқланмаган. Яъни, электр энергияси қанчадан сотиб олингани ноаниқлигича қолмоқда.
Айни пайтда, Ўзэнергосотиш АЖ сотиш бўйича тузган 4та битим "Hududiy elektr tarmoqlari" АЖ (5,5 трлн.сўм; 2,6 трлн.сўм; 1,4 трлн.сўм) ва "O'zbekiston milliy elektr tarmoqlari" АЖ (1,1 трлн.сўм) инобатга олинса, 430 млрд.сўмдан ортиқ ижобий фарқ шаклланганини кўриш мумкин. Яъни, иккита асосий ишлаб чиқарувчи бўйича хулоса қилинса, электр энергиясини бюджетдан субсидиялашга умуман ҳожат йўқ.
Албатта, бу тўлиқ картина эмас. Ўзэнергосотиш АЖ яна ДХШ шартларида электр энергияси ишлаб чиқарувчи, янги газ-буғ поршенли, қуёш ва шамол станцияларидан ҳам электр энергияси сотиб олади (аксарияти бўйича нархлар ёпиқ). Лекин бир нарса аниқки, бу сегментда электр энергияси бўйича кафолатланган сотиб олиш нархлари эски станцияларникидан анча арзон.
Эслатиб ўтамиз, Ўзэнергосотиш АЖ ҳали бирон марта молиявий натижаларини эълон қилмаган. Йирик битимлари бўйича муҳим фактларни ҳам охирги ойда фақат аффилланган шахсларга оид қисмини, ундаям тўлиқ бўлмаган шаклда очиқламоқда.

Показано 1 - 24 із 512
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.