Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP avatar
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP avatar
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
24.04.202516:00
😎 Ёшлар парламенти сайлови ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди (+видео)

#uzlidep #yoshlar_parlamenti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Ёшлар парламентига номзодларнинг Республика саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда

🔍Бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ёшлар парламентига сайловда партиядан иштирок этадиган 137 нафар номзод синовдан ўтмоқда.

🔍Таъкидлаш керак, ёшлар овозини эшитиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва сиёсий жараёнларга фаол жалб этиш мақсадида ташкил этилган Ёшлар парламенти йигит-қизларимизда катта қизиқиш уйғотмоқда.

🔍 Батафсил

#uzlidep #yoshlar_parlamenti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бекор қилинади, баъзи функциялари эса ўзини-ўзи бошқариш жамоат ташкилотларига ўтказилади

🔍Фракция йиғилишида “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кенг муҳокама қилинди.

🔍Қонун яширин иқтисодиётнинг шаклланишига олиб келадиган сабаблар ва омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, хизмат кўрсатиш соҳасидаги норасмий меҳнат фаолиятини юритиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этишга хизмат қилади.

🔍Шунингдек, риэлторлик фаолиятини тартибга солиш шакли сифатида лицензиялашни бекор қилиш ва баъзи функцияларни ўзини-ўзи бошқариш жамоат ташкилотларига босқичма-босқич ўтказиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга йўналтирилган, риэлторлар профессионал фаолиятининг ахлоқ қоидаларига риоя қилишни назарда тутувчи қатор нонрмалар киритилади.

🔍Қонун қабул қилинса, кўчмас мулк бозорининг барча иштирокчиларининг мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам механизми яратилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
21.04.202507:26
😎 Маҳаллалардан фаол ишбилармон аёллар сараланяпти

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Суғурта қилиш тизими: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун имконият

🔍Президентимиз томонидан имзоланган “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун айрим муаммоларга чек қўйиб, бу борадаги муҳим масалаларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини турли таваккалчиликлардан ҳимоя қилиш ва барқарор даромад олишни кафолатлаш учун Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади. Унинг амалга оширилишини ташкил этиш ва бошқариш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига суғурта шартномаси бўйича етказилган зарарни тўлаб берилишини таъминлаш Жамғарманинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
18.04.202510:21
😎 Актуальные вопросы организации и развития государственно-частного партнёрства

#uzlidep #konferensiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Бандихонлик ишбилармон аёллар маҳаллалардаги саралаш босқичида беллашдилар

🔍Бандихон туманида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллалардаги саралаш босқичи бўлиб ўтди.

🔍Танловда тумандаги 22 та маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркор хотин-қизлар ўз лойиҳалари, ютуқлари ва иш тажрибалари билан иштирок этди. Улар орасида тикувчилик, ҳунармандчилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида иш олиб бораётган фаол аёллар ҳам бор.

🔍Саралаш босқичи жараёнида иштирокчилар ўз бизнес ғояларини намойиш этиш билан бирга, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳалла иқтисодиётига қўшаётган ҳиссалари ҳақида ҳам маълумот беришди.

🔍Тадбир давомида энг фаол, ташаббускор ва илғор лойиҳалар эгаси бўлган хотин-қизлар танлаб олиниб, улар танловнинг навбатдаги — туман ва вилоят босқичларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 O'zLiDeP депутати ташаббуси билан “Ўртачўл”даги 2 та кўприк таъмирланади

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Мадина Баратова сайловчилар билан мулоқотда кўтарилган муаммони ҳал қилди.

🔍Мулоқотлардан бирида Когон тумани “Ўртачўл” МФЙ аҳолиси “Жанафар” қишлоғига ўтувчи ҳар бири 45 метр узунликдаги 2 та зовур кўприкни автомобиллар қатнови учун мўлжаллаб қуриш таклифини берган эди. Мазкур таклиф ҳудудда автомобиллар қатновини яхшилаш билан бир қаторда, фуқароларнинг аҳоли пунктига келадиган масофасини ҳам 8 километрга қисқартиради.

🔍Аҳолини қийнаб келаётган мазкур мурожаатни ҳал этиш учун депутат Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобил йўллари қўмитаси раисига сўров юборди.

🔍Сўровда мазкур икки кўприкни автомобил қатнови учун мўлжаллаб қуриш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган қўшимча 2,5 минг гектар ердан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириши ва мавсумий иш ўринларини яратишда муҳим экани қайд этилган эди.

🔍Қўмита раиси депутатга йўллаган жавоб хатида мазкур масала назоратга олингани ва дастурга киртилганини маълум қилган.

#uzlidep #deputatlik_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Агросаноатни ривожлантириш агентлиги тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ишончли ҳимоя қиладиган ташкилотга айланади

🔍Йиғилишда “Агросаноат соҳасида янги бозор механизмларини жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси мамлакатимиз аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш, интенсив усулда боғ ва токзорлар барпо қилиш, иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, қайта ишлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда юқори даромадли иш ўринларини ташкил этишга хизмат қилади.

🔍Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги судларга мурожаат қилиш учун давлат божи тўловидан тежалган маблағларни тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтириш, тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий чораларини кучайтириш ва уларнинг фаолиятида ортиқча харажатларнинг олдини олишга ва қулай шарт-шароит яратади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
20.04.202517:33
😎 Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси — Осиё чемпиони!

#uzlidep #chempion

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Маҳаллалардан фаол ишбилармон аёллар сараланяпти

🔍Шу кунларда "Ишбилармон аёл - 2025" кўрик-танловининг республика бўйлаб маҳаллаларда саралаш босқичлари ўтказилмоқда. Оққўрғон туманида ташкил қилинган кўрик-танловда 29 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги энг фаол ва илғор тадбиркор аёллар беллашишди.

🔍Батафсил

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
18.04.202509:30
😎 Давлат-хусусий шерикликни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция

#uzlidep #konferensiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
24.04.202509:06
😎 Ёшлар парламентига номзодларнинг Республика саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда

🔍O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ёшлар парламентига сайловда партиядан иштирок этадиган 137 нафар номзод синовдан ўтмоқда.

#uzlidep #yoshlar_parlamenti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
22.04.202508:22
😎 Ёшлар парламентига номзодларнинг ҳудудий саралаш босқичлари якунланди. Бу сафар ёшларимиз янада фаол!

🔍Ёшлар овозини эшитиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда сиёсий жараёнларга фаол жалб этиш мақсадида ташкил этилган Ёшлар парламентига сайлов жараёни ўзининг навбатдаги муҳим босқичига етиб келди.

🔍Таъкидлаш жоизки, биринчи босқичда 5 482 нафар ёшлар парламент аъзолигига ариза топширган бўлса, иккинчи босқичда 1 250 нафар энг иқтидорли ва фаол ёшларнинг ҳужжатлари қабул қилинди. 12–21 апрель кунлари ташкил этилган ҳудудий босқичлардан 137 нафар йигит-қиз республика босқичида иштирок этиш учун саралаб олинди.

🔍Жараённинг якуний босқичи жорий йилнинг 23-25-апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Президентимизнинг иқтисодий тебранишлар таъсирини юмшатиш бўйича ташаббуслари ижросида O‘zLiDeP фракциясининг вазифалари муҳокама қилинди

🔍O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Унда дастлаб Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 апрель куни дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг соҳа ва тармоқларга таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида билдирилган ташаббуслар муҳокама қилинди.

🔍Таъкидланганидек, ўзгарувчан муносабатлар, турли тариф ва чекловлар бошқа давлатларга ҳам занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётининг секинлашиши ва халқаро савдо камайишига олиб келаяпти.

🔍Бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил қадам ташлашимиз кераклигини яна бир карра таъкидланди. Ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари аниқ-аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан шахсан шуғулланиши шартлиги айтиб ўтилди.

🔍Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида билдирган фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, O‘zLiDeP фракцияси олдида турган вазифалар, тадбиркорлик ва экспортни ривожлантириш бўйича қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
☑️ Ғалаба муборак!

Футбол бўйича U-17 терма жамоамиз Осиё кубоги финалида мезбон Саудия Арабистонга қарши кураш олиб борди. Жамоамиз икки ўйинчи кам бўла туриб, 2:0 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Ушбу ғалаба билан бутун Ўзбекистон аҳлини муборакбод этамиз!!!

Ҳозир ёшларимиз олтин медаллар ва Осиё кубогини қабул қилиб олишмоқда.

#uzlidep #chempion

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
19.04.202509:22
😎 Равон йўл ва хавфсиз ҳаракатланиш

O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил қилинган очиқ мулоқотда билдирилган эътирозлар, танқидлар ва муҳокама қилинган масалалар.

#uzlidep #deputatlik_nazorati

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Хоразмлик мутасаддилар “Чўлобод”даги муаммони 1 ҳафта ичида бартараф этишга ваъда берди

🔍Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида аҳолидан тушган мурожаатлар муҳокама қилинди.

– Маҳалламизда қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан аввал фойдаланиб келинган ахлат ташлаш майдони бузиб ташланган, – дейди видео орқали депутатларга мурожаат йўллаган “Чўлободлик” Сайёра Барақаева. – Бу эса аҳоли учун жиддий муаммога айланган. Бу нафақат муҳитнинг ифлосланишига, балки инсон саломатлигига ҳам таҳдид солмоқда. Ёз мавсумида эса турли хашаротлар ва зараркунандалар кўпайиш эҳтимолини оширади.


🔍Депутатлар С.Барақаеванинг мазкур мурожаати юзасидан вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва цилкуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг Хоразм вилояти бошқармасидан ҳисобот сўрашди.

🔍Бошқарма бошлиғи ўринбосари Ойбек Раҳмонов мазкур муаммони 1 ҳафта ичида тўла бартараф этишга ваъда берди. Шунингдек, йиғилишда вилоятда амалга оширилаётган экологик назорат ишлари, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва иқлим ўзгаришининг таъсирини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.

#uzlidep #deputatlik_eshituv

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Ёшлар парламенти сайлови ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди (+видео)

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти сайловининг ҳал қилувчи – Республика босқичи бошланди.

📽 https://youtu.be/IlQdIMAF-pw

🔍Батафсил: https://uza.uz/posts/712579

#uzlidep #yoshlar_parlamenti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Конструктив фикрлар ва асосли таклифлар ўртага ташланди

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси йиғилишида Президентимиз раислигида шу йил 18-апрел куни дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг соҳа ва тармоқларга таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишининг аҳамияти атрофлича муҳокама қилинди.

🔍Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
21.04.202509:39
🔴 #LIVE

😎 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан,

➖ «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

➖ «Агросаноат соҳасида янги бозор механизмларини жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

➖«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

➖«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

➖ «Риелторлик фаолияти тўғрисида»ги;

➖ «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалри биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Иқтисодий тараққиёт кафолати

🔍Давлатимиз раҳбари томонидан дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг Ўзбекистон соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама этилди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП ёш тадбиркорга мададкор

🔍ЎзЛиДеП Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ташаббуси билан “Ёш тадбиркорга ЎзЛиДеП мададкор” лойиҳаси доирасида Навоий шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Xovandamir Holding” МЧЖга бизнес тур ташкил этилди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #yosh_tadbirkor

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
17.04.202513:02
😎 Профилактика инспекторини муҳим вазифалари шундоқ ҳам кўп. Унга яна қўшимча вазифа юклаш керакми?

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси юзасидан баҳс-мунозаралар.

#uzlidep #qonun_loyiha

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Показано 1 - 24 із 487
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.