Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP avatar

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.me/a_xaitov
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПублічний
Верифікація
Верифікований
Довіреність
Не надійний
РозташуванняУзбекістан
МоваІнша
Дата створення каналуЛют 07, 2025
Додано до TGlist
Серп 03, 2024

Рекорди

19.01.202519:40
12KПідписників
12.04.202523:59
2100Індекс цитування
30.11.202423:59
45.8KОхоплення 1 допису
09.04.202516:06
1.8KОхоп рекл. допису
22.03.202523:19
3.25%ER
30.11.202423:59
428.41%ERR

Популярні публікації O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва ташаббуслар ишлаб чиқилди

🔍Бугун ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ташаббуси билан “Давлат-хусусий шерикликни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

🔍Конференцияда таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, логистика, транспорт, саноат, уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ДХШ лойиҳаларини самарадорлигини янада ошириш, қонунчиликни янада такомиллаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш чораларини кўриш масалалари муҳокама қилинди.

🔍Конференция иштирокчилари учта панель сессияга бўлинган ҳолда соҳага доир мавзуларда муҳокамалар олиб боришди. Муҳокамалар якунида иштирокчилар, экспертлар ва олимлар ДХШ лойиҳалари самарадорлигини оширишга қаратилган тавсия ва ташаббуслар илгари сурилди.

#uzlidep #konferensiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
22.04.202508:22
😎 Ёшлар парламентига номзодларнинг ҳудудий саралаш босқичлари якунланди. Бу сафар ёшларимиз янада фаол!

🔍Ёшлар овозини эшитиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда сиёсий жараёнларга фаол жалб этиш мақсадида ташкил этилган Ёшлар парламентига сайлов жараёни ўзининг навбатдаги муҳим босқичига етиб келди.

🔍Таъкидлаш жоизки, биринчи босқичда 5 482 нафар ёшлар парламент аъзолигига ариза топширган бўлса, иккинчи босқичда 1 250 нафар энг иқтидорли ва фаол ёшларнинг ҳужжатлари қабул қилинди. 12–21 апрель кунлари ташкил этилган ҳудудий босқичлардан 137 нафар йигит-қиз республика босқичида иштирок этиш учун саралаб олинди.

🔍Жараённинг якуний босқичи жорий йилнинг 23-25-апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
☑️ Ғалаба муборак!

Футбол бўйича U-17 терма жамоамиз Осиё кубоги финалида мезбон Саудия Арабистонга қарши кураш олиб борди. Жамоамиз икки ўйинчи кам бўла туриб, 2:0 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Ушбу ғалаба билан бутун Ўзбекистон аҳлини муборакбод этамиз!!!

Ҳозир ёшларимиз олтин медаллар ва Осиё кубогини қабул қилиб олишмоқда.

#uzlidep #chempion

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Аввал хабар берганимиздек, бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

🔼 Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Худоярова Гулшана Бердиназаровна партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Ёшлар ва аёллар масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи, Мелибоев Жамолиддин Абдисалимович эса O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот сиёсати бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланишди.

🔵 Шунингдек, Собитов Отабекхўжа Йўлдош ўғли ва Худоярова Гулшана Бердиназаровна партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси аъзолари этиб сайланишди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Президентимизнинг иқтисодий тебранишлар таъсирини юмшатиш бўйича ташаббуслари ижросида O‘zLiDeP фракциясининг вазифалари муҳокама қилинди

🔍O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Унда дастлаб Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 апрель куни дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг соҳа ва тармоқларга таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида билдирилган ташаббуслар муҳокама қилинди.

🔍Таъкидланганидек, ўзгарувчан муносабатлар, турли тариф ва чекловлар бошқа давлатларга ҳам занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётининг секинлашиши ва халқаро савдо камайишига олиб келаяпти.

🔍Бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил қадам ташлашимиз кераклигини яна бир карра таъкидланди. Ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари аниқ-аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан шахсан шуғулланиши шартлиги айтиб ўтилди.

🔍Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида билдирган фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, O‘zLiDeP фракцияси олдида турган вазифалар, тадбиркорлик ва экспортни ривожлантириш бўйича қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
04.04.202510:11
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарофутдинов Тошкент шаҳар ҳокимига депутатлик сўрови юборди.

#uzlidep #deputatlik_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Переслав з:
Aktam XAITOV | rasmiy kanal avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни билан барча маҳалла фаолларини самимий табриклаймиз!

Маҳалла аждодларимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган, бутун жаҳон аҳли ҳавас қиладиган эзгу қадриятларимиз кўзгуси.

Куни кеча бўлиб ўтган Наврўз байрами тантанасида давлатимиз раҳбари ўз нутқида ушбу сана муносабати билан барча маҳалла фаолларини табриклар экан, миллий анъаналаримиз ўчоғи бўлган маҳалла тизимининг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани, ёшлар тарбияси, осойишталикни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий ҳимоя ва хотин-қизлар фаоллигини кучайтириш, экология ва ободлик каби бири-биридан муҳим вазифалар маҳалланинг ўзида ҳал этилаётганини алоҳида эътироф этдилар.

Ҳақиқатдан ҳам охирги йилларда бу соҳада катта ўзгаришлар юз берди. Ҳамма соҳа ва йўналишлар бўйича “маҳалла еттилиги” тизими самарали фаолият олиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида - маҳаллада яшовчи ҳар бир инсонни рози қилиш сиёсати ётибди.

Маҳалла тизимида ишлаётган юртдошларимизга, юрт ободлиги ва хотиржамлиги йўлида эл корига яраётган барча маҳалла фаолларига мустаҳкам соғлиқ, хонадонларига файзу барака, серқирра ва масъулиятли фаолиятида улкан ютуқ ва омадлар тилайман.

@a_xaitov
Давлат дастурида белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлаш учун тузилган O'zLiDeP ишчи гуруҳлари фаолияти таҳлил қилинди

😎 O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да партия сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

🔼 Таъкидланганидек, “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да давлат дастурида белгиланган ҳар бир вазифа халқимиз ҳаётини янада фаровонлаштириш, мамлакатимиз салоҳиятини янада оширишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. Эътиборлиси, давлат дастурида назарда тутилган атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” борасидаги вазифалар партиямиз сайловолди дастуридан ўрин олган кўплаб ташаббус ва ғоялар билан муштарак.

✅ Масалан, дастурдан ўрин олган Орол денгизи тубида 100 минг гектар “яшил майдон” барпо этиш ва Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 2,1 миллион гектарга етказиш каби мақсадлар партия сайловолди дастуридан ўрин олган вазифаларга батамом мос. Шунингдек, республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, давлат-хусусий шериклик асосида йирик “яшил энергия станцияларини барпо этиш ҳамда 2025 йил 1 июнга қадар “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида махсус платформани ишга тушириш каби вазифалар ҳам O'zLiDeP таклиф-ташаббусларига ҳамоҳангдир.


😎 Шу боис O'zLiDeP давлат дастурида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун ишчи гуруҳлари тузилган эди. Мазкур ишчи гуруҳлар ҳудудларлардаги муаммоларни ўрганиб, уларга ечим таклиф қилмоқда.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 O’zLiDeP раҳбари нишонлик фермерлар билан учрашди

🔍O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов Қашқадарё вилоят Нишон туманида фермерлар билан учрашди. Дастлаб тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги 22-сонли Фармони мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган устувор вазифалар, хусусан республика Фермерлар кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан фермер хўжаликларини молиявий қўллаб қувватлаш борасидаги имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #Xaitov

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 🇨🇳O‘zLiDePда Хитой Коммунистик партияси делегацияси иштирокида учрашув бўлиб ўтди

🔍Жорий йилнинг 29 март куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайитов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси, ХКП Марказий қўмитаси Халқаро бўлим бошлиғи Лю Цзяньчао билан учрашув ўтказди. Меҳмонлар қаторидан Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзун ҳам жой олди.

🔍Меҳмонларга O‘zLiDePнинг фаолияти, партиянинг мамлакатни ислоҳ қилиш жараёни ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросидаги роли ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида, O‘zLiDeP вакиллари ХКПнинг давлатлар билан дўстона муносабатларни йўлга қўйиш соҳасидаги сиёсати билан таништирилди.

🔍Учрашув доирасида O‘zLiDeP ва ХКП ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат мамлакатларимиз ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг таркибий қисми эканлиги қайд этилди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
21.04.202509:39
🔴 #LIVE

😎 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан,

➖ «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

➖ «Агросаноат соҳасида янги бозор механизмларини жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

➖«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

➖«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

➖ «Риелторлик фаолияти тўғрисида»ги;

➖ «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалри биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
18.04.202509:30
😎 Давлат-хусусий шерикликни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция

#uzlidep #konferensiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 O'zLiDePда Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

🔍O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ва Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP)нинг Доимий қўмитаси раиси Чон Ый-йонг ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Вон До Ён ҳамда партия вакиллари иштирок этди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #ICAPP

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Переслав з:
Aktam XAITOV | rasmiy kanal avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Рамазон ҳайити айёми билан барча юртдошларимизни чин юракдан муборакбод этамиз!

Бутун халқимиз, шу жумладан, партиямиз электорати вакиллари, депутатлар ва  фаолларимизни меҳр-оқибат ва шукроналик айёми – муборак Рамазон ҳайити билан самимий қутлаб, эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Янги Ўзбекистонда юксалиш босқичи давом этаётгани барча соҳалардаги янгиланишлар намоён бўлмоқда. Муқаддас ойда барчамиз нуронийлар, аёллар ва болаларга меҳр кўрсатиш, эҳтиёжманд инсонларга беғараз ёрдам бериш сингари савобли ишларни амалга оширишга интиламиз. Бундай олижаноб саъй-ҳаракатлар халқимизни ҳаётдан рози қилишга қаратилган ислоҳотларимизнинг маъно-мазмунига ҳамоҳанг экани айниқса эътиборлидир.

Рамазон ҳайити оилаларимизга хотиржамлик, юртимизга фаровонлик ва барака олиб келсин!

@a_xaitov
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.