"Hidoya" o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy sahifasi Guvohnoma №_1327 veb-sayt: www.hidoya.uz facebook: fb.me/hidoyaislombilimyurti Instagram: instagram.com/hidoyauz Murojaat uchun: @hidoyauz_savol_bot 2- sahifa: t.me/sof_aqidauz
📹"Hidoya" o'rta maxsus islom ta'lim muassasasida "Qur'oni karim va tajvid" fan oyligi munosabati bilan "QUR'ONI KARIM VA TAJVID BILIMDONI" shiori ostida Qur’oni karim musobaqasi bo’lib o’tdi.
▫️Темурбек, тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағай ибн Амир Барқул 1336 йил, 9 апрел Шаҳрисабз, Кеш шаҳри яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида туғилган ва 1405 йил 18 феврал Хитойга юриши чоғида Ўтрор шаҳрида вафот этган.
▫️Темур буюк ва қудратли империя барпо этди. 15 аср бошларида унинг ҳудуди Ғарбда Арманистондан то Шарқда Ҳиндистонгача, шимолда Кавказ ва Орол денгизидан жанубда Форс қўлтиғигача етди.
▫️Олтин Ўрдани забт этиш орқали Темур, Европага олиб борадиган асосий карвон йўли, Буюк Ипак йўлиниСамарқанд орқали ўтишига эришди.
▫️У Самарқандни беқиёс меъморчилик обидаларига тўлдирди, шаҳарда дунёга машҳур алломалар ва шоирлар яшаб ижод этдилар.
▫️Амир Темур дин раҳномаси ва Қуръон ҳофизи эди.
▫️Ҳаётлиги чоғидаёқ салтанатини ўғиллари ва набираларига тақсимлаб берди. Темурийлар сулоласи вакили Мирзо Улуғбек Самарқанд амири эди, бироқ у амир сифатида эмас, ўрта асрларнинг энг буюк астрономи сифатида шуҳрат топди.
🤲 Allohim, gunohlarimiz har qancha ko'p bo'lmasin, Sеning marhamating, fazling ulardan buyukdir. Sattorsan, bizlarga rahm qilib, ularni satr qil, G'afforsan, ularni kеchir!
@hidoyauz
05.04.202506:46
#Ҳикмат
Илмнинг фойдалари.
Илмнинг фойдалари сон-саноқсиз эканини хамма яхши билади. Биз диний илмларнинг баъзи фойдаларини қисқача эслаб ўтамиз:
▫️Илм орқали Аллоҳ танилади, Унга ибодат қилинганида ва тавҳид асосида яшаш йўлга қўйилади. ▫️Илм эътиқодлар ва ибодатларнинг асосидир. ▫️Илм талаб қилиш ибодатдир. ▫️Илм жаннатга етиш йўлидир. ▫️Илм ўз эгасига Аллоҳдан қўрқишни касб қилдиради. ▫️Илм ўз эгасига халойиққа нисбатан тавозеъли бўлишни ўргатади. ▫️Илмдан аввало, эгаси, кейин бошқалар ҳам фойда олади. ▫️Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин ҳам боқий қолади. ▫️Илм ўз эгасини пайғамбарлардан кейинги энг юқори мартабага эриштиради. ▫️Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун қилади. ▫️Илм кишини жаҳолат зулматидан маърифат нурига чиқаради. ▫️Илм туфайли силаи раҳм қилинади ва ҳақ-ҳуқуқлар адо этилади.
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси таълим муассасаси ўқитувчиси Баҳромжон домланинг бувилари вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
📖 Уламолар айтадилар: "Илм олиш гўёки дарахт мисолидир. Инсон қанча кўп илм олса шунча кўп дарахт эккан бўлади. Амал эса ушбу дарахтларнинг мевасидир".
⚡️ Мен ўзимни атрофимдагилар билан солиштирмайман. Уларнинг мендан кўпроқ топаётгани, мартабаси, уйи, машинаси хатто илми кўплиги ҳам қайғуга солмайди.
✅ Мени авалги ўзимдан қанчалик фарқ қилишим кўпроқ қизиқтиради.
📖 Қубайса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Бу ерга нимага келдинг?" дедилар. "Ёшим улғайиб, суякларим нозиклашди. Менга Аллоҳ наф берадиган илмни ўргатишингиз учун келдим", деб жавоб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳой Қубайса, сен ёнидан ўтган тош, дарахт ва деворлар сенга истиғфор айтди", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
▫️Темурбек, тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағай ибн Амир Барқул 1336 йил, 9 апрел Шаҳрисабз, Кеш шаҳри яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида туғилган ва 1405 йил 18 феврал Хитойга юриши чоғида Ўтрор шаҳрида вафот этган.
▫️Темур буюк ва қудратли империя барпо этди. 15 аср бошларида унинг ҳудуди Ғарбда Арманистондан то Шарқда Ҳиндистонгача, шимолда Кавказ ва Орол денгизидан жанубда Форс қўлтиғигача етди.
▫️Олтин Ўрдани забт этиш орқали Темур, Европага олиб борадиган асосий карвон йўли, Буюк Ипак йўлиниСамарқанд орқали ўтишига эришди.
▫️У Самарқандни беқиёс меъморчилик обидаларига тўлдирди, шаҳарда дунёга машҳур алломалар ва шоирлар яшаб ижод этдилар.
▫️Амир Темур дин раҳномаси ва Қуръон ҳофизи эди.
▫️Ҳаётлиги чоғидаёқ салтанатини ўғиллари ва набираларига тақсимлаб берди. Темурийлар сулоласи вакили Мирзо Улуғбек Самарқанд амири эди, бироқ у амир сифатида эмас, ўрта асрларнинг энг буюк астрономи сифатида шуҳрат топди.
🤲 Allohim, gunohlarimiz har qancha ko'p bo'lmasin, Sеning marhamating, fazling ulardan buyukdir. Sattorsan, bizlarga rahm qilib, ularni satr qil, G'afforsan, ularni kеchir!
⚡️ Мен ўзимни атрофимдагилар билан солиштирмайман. Уларнинг мендан кўпроқ топаётгани, мартабаси, уйи, машинаси хатто илми кўплиги ҳам қайғуга солмайди.
✅ Мени авалги ўзимдан қанчалик фарқ қилишим кўпроқ қизиқтиради.
УМРА ТАВОФИ БИЛАН САЪЙИ ОРАСИНИНГ УЗИЛИБ ҚОЛИШИ #Ҳаж_умра
❓1615-CАВОЛ: Умрада тавоф қилиб бўлгандан кейин чарчаб қолдим. Меҳмонхонага қайтиб бориб, саъйни эртаси куни бажардим. Бу қилган ишим тўғрими? Тавоф билан саъйнинг ўртасини ажратишнинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофдан кейин кетма-кет, орасига бошқа ишларни аралаштирмай саъй амалини бажариш суннат ҳисобланади. Орасини узрсиз ажратиш жиноят бўлмаса-да, суннатни тарк қилиш бўлади. Аммо қаттиқ чарчоқ туфайли одам бир оз дам олиши ёки бошқа зарур иш туфайли саъйни кейинроқ бажариши хато ҳисобланмайди. Бироқ умрани тўлиқ тугатиб, эҳромдан чиққунча соч-соқол ёки тирноқларни олиш ҳамда хушбўйланиш ва бошқа эҳромда тақиқланган ишларни қилишдан сақланиб туриши лозим. Валлоҳу аълам.
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси таълим муассасаси ўқитувчиси Баҳромжон домланинг бувилари вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
• “Заковат” интеллектуал ўйининг учинчи босқичи бўлиб ўтди
•
Жорий йил 7-апрел куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муаасасасида диний билимларни синаш мақсадида талабалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг учинчи босқичи бўлиб ўтди.
• Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, муассаса ўқитувчиси Ю.Шодиев ҳамда Талабалар кенгаши ҳамкорлигида ўтказилаётган мусобақани муассаса ўқитувчиси Ю.Шодиев кириш сўзи билан очиб, ўз сўзида мутахассислик фанлари бўйича салоҳияти юқори бўлган муассаса талабалари қолган йўналишларда ҳам ҳар томонлама билимдон эканлиги, мазкур беллашувлар уларнинг ақлий қобилиятларини янада чиниқтиришини таъкидлади.
📖 Қубайса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Бу ерга нимага келдинг?" дедилар. "Ёшим улғайиб, суякларим нозиклашди. Менга Аллоҳ наф берадиган илмни ўргатишингиз учун келдим", деб жавоб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳой Қубайса, сен ёнидан ўтган тош, дарахт ва деворлар сенга истиғфор айтди", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
ҚАЗО ВА ШАВВОЛ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ БИТТА НИЯТ ҚИЛИБ ТУТСА БЎЛАДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Рамазон ойининг қазо рўзаси ва шаввол ойининг нафл рўзасини битта ният қилиб тутса бўладими ёки алоҳида тутиш керакми? Алоҳида тутиш керак бўлса биринчи бўлиб қазо рўза тутиладими, нафлми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо ва шаввол ойининг рўзасини битта ният билан тутиб бўлмайди, бундай ният қилинганда қазо рўзадан ўтади, шаввол ойининг рўзасидан ўтмайди. Биринчи қарзингизни тутинг кейин шаввол рўзасини тутинг. Қарзингизни тутишда "Қазо рўзани тутишни ният қилдим" дейсиз. Шаввол рўзасини тутишда "Шаввол ойи рўзасини тутишни ният қилдим", деб алоҳида-алоҳида ният қиласиз. Валлоҳу аълам.
📖 Уламолар айтадилар: "Илм олиш гўёки дарахт мисолидир. Инсон қанча кўп илм олса шунча кўп дарахт эккан бўлади. Амал эса ушбу дарахтларнинг мевасидир".