Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi • www.ravza.uz • Instagram.com/ravza_uz • facebook.com/ravza.uz.sahifasi • twitter.com/ravzauzsahifasi Murojaat uchun⤵️ 👨🏻💻 @ravzauz_bot Guvohnoma №1151
Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъа исмиҳи шай-ун фил арзи ва ла фиc самаи ва ҳувас самийъул ъалийм.
Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан (айтаманки), на ерда ва на самода унинг исми билан ҳеч нарса зарар бера олмайди. У Эшитгувчи ва Ўта Билгувчи Зотдир".
Ким ушбу дуони эрталаб уч марта ӯқиса, кун бӯйи, кечқурун уч марта ӯқиса тун бӯйи унга мусибат, фалокат, ҳалокат, ғам-ташвиш яқин йӯламайди. Бу дуо саҳиҳ ҳадисда келган, тажрибадан ӯтган.
Азизлар, бу машҳур дуони ҳар куни ӯқишни канда қилмайлик. Оила аъзоларимизга ҳам ӯргатайлик. Шундай қилсак, ҳам савоб оламиз, ҳам турли касаллик, дард, ғам, алам, фалокат, мусибат, ташвишлардан омонда бӯламиз, иншааллоҳ.
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: “Менинг шундай бандаларим борки, уларни охирзамонда чиқараман. Уларга Рамазон ойини туҳфа қиламан. Уларга сендан ҳам яқин бўламан. Сен билан Менинг сўзим орасида етмиш минг парда бор. Агар Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати рўза тутса, ифтор пайти ўша пардаларни кўтараман. Мен уларни Ўзимга йўлиқиш билан мукофотлайман. Чунки рўза Мен билан бандаларим ўртасидаги сирдир. Мен рўзадорларни ҳадсиз-ҳисобсиз мукофотлайман. Уларга жамолимни кўрсатаман”, деди. 😢😢😢
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бомдод намозининг икки ракат суннати дунё ва ундаги (барча) нарсалардан яхшидир» дедилар. Имом Муслим ривояти
Имом Бухорий ва Муслимнинг бошқа ривоятларида «Бу бомдод намозининг икки ракат суннати дунёдаги ҳамма нарсадан яхшироқдир», дейилган.
☝️ Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади. ☝️ Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир. ☝️ Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади. ☝️ Буни топганларга олқишлар бўлсин!
Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).
Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақлари. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Мусулмоннинг мусулмонда бешта ҳаққи бор: 1. Саломига алик олиш; 2. Беморнинг ҳолидан хабар олиш; 3. Жанозасида қатнашиш; 4. Таклиф қилса бориш; 5. Акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, «Йарҳамукаллоҳ», деб жавоб қайтариш».
Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақлари. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Мусулмоннинг мусулмонда бешта ҳаққи бор: 1. Саломига алик олиш; 2. Беморнинг ҳолидан хабар олиш; 3. Жанозасида қатнашиш; 4. Таклиф қилса бориш; 5. Акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, «Йарҳамукаллоҳ», деб жавоб қайтариш».
Кимда ким табассум қилишга сабаб топа олмаётган бўлса, кўзларини бир неча сонияга юмсин-да, кейин очиб, ҳамма нарсани кўра оладиган кўзининг нури табассум қилиш учун улкан сабаблардан бири эканини англаб етсин!
Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).
Рамазон ойи қадимдан диёримизда халқимизга хос поклик, меҳр-мурувват, бағрикенглик ва сахийликни ўзида мужассам этган муборак ой сифатида намоён бўлиб келган. Шунингдек, бу ой мусулмонларни янада эзгу амалларга чорлайдиган, хайру саховатли бўлишга, бир-бирларига меҳр-мурувват кўрсатишга ундайдиган ойдир. Муборак ой давомида Наманган вилоятидаги барча масжидларда мўмин-мусулмонларимиз хатми Қуръон ва таровиҳ намозларини имон-ихлос, эмин-эркинлик ва осойишталик билан адо этадилар. Аксар масжидларда хатми Қуръонлар ўқилиб, юртимиз тинчлиги, эл-халқимиз фаровонлигини Аллоҳдан сўраб дуолар қилинади. Айни кунларда вилоят масжидларида Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш бўйича кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, масжидларда, дарахтларга шакл бериш, гулхоналарни чопиш, ободончилик, тозалик, намозхонлар учун янада қулай шароитларни ҳозирлаш каби ишлар давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
Шу муносабат билан Эртага 26-ФЕВРАЛЬ, Чоршанба куни имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.
Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача
Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.