Махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Гулбаҳор” чегара божхона постида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Машқ “Контрабанда орқали олиб кирилган ионлаштирувчи нурланиш манбаларини аниқлаш ва фавқулодда вазиятларда хизматлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлик ҳаракатлари” мавзусига бағишланди.
Машғулотда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва бошқа ташкилотлар масъуллари қатнашди. Ўқув машқида хизматлар вазиятни баҳолаш, тезкор чора кўриш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва оқибатларни бартараф этиш кўникмаларини синади. Тезкор хабарга асосан хизматлар белгиланган вақтда қароргоҳга етиб келиб, вазифаларини бажарди.
Машқда санкцияланмаган нурланиш манбалари ёки контрабанда ҳолатлари аниқланганда, хавфсизликни таъминлаш, назорат ўрнатиш ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар бўйича тажриба мустаҳкамланди.
Тадбир якунида иштирокчилар назарий ва амалий машғулотлар бўйича фикр билдириб, келгуси вазифаларни белгилаб олдилар.