#Тарихда_бугун
1193-йил, 4-март.
Ислом дунёсининг энг буюк қаҳрамонларидан бири бўлган Салаҳиддин Айюбий (Абу ал-Музаффар ал-Малик ан-Носир Салаҳ ад-Дин Юсуф ибн Нажм ад-Дин Айюб ибн Шади) 1193-йил 4-март куни Шом (Дамашқ) шаҳрида вафот этди ва Умавийлар масжиди ҳовлисига дафн қилинди.
У вафот этган вақтда Миср, Ливия, Яман, Фаластин, Сурия, Малатя, Аҳлат, Ҳамедон ва Шимолий Ироқ ҳудудларида унинг номидан жума хутбалари ўқилган эди.
Салаҳиддин Айюбий Фатимий халифалигини тугатиб, минтақадаги мафкуравий парокандаликка барҳам берган ва катта сиёсий бирликни барпо этган буюк давлат арбоби сифатида тарихда қолган.
У сахий султон сифатида танилган бўлиб, вафотидан кейин шахсий хазинасидан атиги 1 Миср динори ва 36 Носирий дирҳами чиққан.
Аллоҳ раҳматига олсин!
@mhikmatulloh