Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали avatar

Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

Боғланиш:
@azonglobal_bot
Ҳамкорлик таклифлари учун: @azonglobal_ads
Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПублічний
Верифікація
Не верифікований
Довіреність
Не надійний
Розташування
МоваІнша
Дата створення каналуСерп 16, 2019
Додано до TGlist
Серп 16, 2024
Прикріплена група

Рекорди

06.02.202518:11
27.3K
Підписників
03.02.202513:55
400
Індекс цитування
06.12.202423:59
17.2K
Охоплення 1 допису
28.10.202423:59
23.7K
Охоп рекл. допису
10.09.202423:59
18.16%
ER
06.12.202423:59
66.07%
ERR

Популярні публікації Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

14.02.202513:11
Сурия уйғур талабалари учун бепул таълим дастурини ишга туширди

Сурия Маориф вазирлиги Шарқий Туркистонлик (уйғурлар) талабаларга бепул таълим берилишини эълон қилди. Энди Шом диёрида ушбу ҳудуддан келган болалар ва ёшлар бошланғич мактабдан тортиб то университетгача ҳеч бир харажатсиз ўқиши мумкин

Батафсил: https://azon.global/3267

©️Azon Global
06.02.202510:15
АҚШ Исроилга "Барча бомбаларнинг онаси"ни етказиб беради

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилга МОАБ ("Барча бомбаларнинг онаси") деб аталувчи энг кучли ядро бўлмаган бомба етказиб беришга рухсат берди. Қайд этилишича, "Бомбалар онаси" 11 тонна оғирликдаги ва ер остидаги объектларни йўқ қилишга қодир бўлган улкан бомба. Илгари Жорж Бушдан Жо Байденгача бўлган барча президентлар можаро кучайишидан хавотирланиб, бу қуролни Исроилга беришдан бош тортган.

Батафсил: https://azon.global/3176

©️Azon Global
Афғонистон иқтисодий делегацияси Ўзбекистонга келди

Афғонистон Ислом Амирлиги бош вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари мулла Абдул Ғани Бародар Охунд бошчилигидаги делегация Тошкентга келди. Хўжаев Бародарга ўзбек сармоядорлари Афғонистонда нефть ва газни қидириш ва қазиб олишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган.

Батафсил: https://azon.global/3347

©️Azon Global
Босқинчи Исроил тажовузи туфайли бошпанасидан маҳрум бўлган фаластинликлар совуқ, шамол ва ёмғир туфайли оғир аҳволда ҳаёт кечирмоқда.

©️Azon Global
07.02.202503:43
АҚШ Халқаро жиноий судга қарши санкциялар жорий қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Халқаро жиноий суд (ХЖС)га қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу қарор ХЖСнинг Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Ёав Галлантни ҳибсга олиш ордери чиқаргани билан боғлиқ.

Батафсил: https://azon.global/3183

©️Azon Global
Мисрда Ғазо аҳолисини депортация қилиш бўйича фавқулодда саммит ўтказилади

Миср фаластинликларни Ғазо секторидан депортация қилиш бўйича Трампнинг таклифини муҳокама қилиш учун фавқулодда араб саммити ўтказишини маълум қилди. Миср ва Иордания "кўчириш" режани кескин рад этган. Иордания ўз ҳудудига қочқинларни мажбуран жойлаштириш бошланган тақдирда чегарани ёпишга ва ҳатто Исроилга уруш эълон қилишга тайёрлигини билдирди.

Батафсил: https://azon.global/3224

©️Azon Global
14.02.202514:31
Исроил ҳарбийлари Сурияга ўрнашмоқда

Исроил армияси жангчилари Суриянинг Кунейтра вилоятидаги Кудна қишлоғига жойлашаётгани айтилмоқда. Сурия манбалари қўшни Саида қишлоғида ҳам Исроил ҳарбий конвойи пайдо бўлгани, унда 12 та ҳарбий техника ва шахсий таркиб жойлашганини маълум қилган.

Батафсил: https://azon.global/3268

©️Azon Global
Миср Ғазони қайта тиклаш бўйича режа тайёрламоқда

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ташаббуси билан Ғазо секторини қайта тиклаш ва маҳаллий аҳолини депортация қилишни истисно қилувчи реконструкция режасини тайёрламоқда. Ушбу режа Ғазо ичида фаластинликлар учун “хавфсиз зоналар” яратилишини назарда тутади. Шу билан бирга, Миср ва халқаро компаниялар минтақа инфратузилмасини тиклаш ишларини олиб боради.

Батафсил: https://azon.global/3311

©️Azon Global
14.02.202511:06
Ўзбекистонда қимор сабаб қарзга ботган йигит уч боланинг онасини пичоқлаб ўлдирди

Фарғона шаҳрида онлайн қимор сабаб қарзга ботган йигит қўшни маҳалладаги хонадонга ўғриликка тушиб, уч болали аёлни пичоқлаб ўлдирди. Суд уни 17 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Батафсил: https://azon.global/3264

©️Azon Global
Хитойликлар Тошкентда "юриш" қилди. Пойтахт бедарвозами?

15 февраль тонгида хитойликлар ҳеч кимдан сўрамай Тошкентнинг қоқ марказида, бўлиб ҳам биз учун рамзий маънога эга бўлган Миллий боғда "Биз кучлимиз!" деб бақириб юришибди. Жамоат жойида бир гуруҳ чет элликлар байроқ кўтариб, митинг қилиб юришса-ю, бундан ҳудудни қўриқлаши керак бўлган Миллий гвардиянинг ҳам, ИИББ ва шаҳар ҳокимлигининг ҳам хабари бўлмаса...

Батафсил: https://azon.global/3282

©️Azon Global
02.02.202517:32
«Бўйин эгик, қўл қадоқ»... Ўзбек қачон қадр топади?

©️Azon Global
06.02.202514:01
Гулнора Каримованинг 182 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади

Ўзбекистон Швейцария билан Гулнора Каримовага тегишли мусодара қилинган активларни қайтариш бўйича янги келишув имзолади. Бу келишув асосида 182 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилади. Ушбу маблағлар Ўзбекистон аҳолиси манфаатига ижтимоий лойиҳалар учун ишлатилади.

Батафсил: https://azon.global/3181

©️Azon Global
📌 Фарзандини ноқонуний диний таълимга жалб этган ота-оналар қамалиши мумкин

📌 Қозоғистонда 54 та қишлоқ аҳолиси спиртли ичимликлардан воз кечди

📌 Ўзбекистон сенати қимор ўйинларига рухсат берувчи қонунни маъқуллади

📌 Энди зўравонлик ҳолати кузатилганда эр-хотиннинг ярашиши учун муҳлат тайинланмайди

📌 Россиядаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

📌 Араб давлатлари раҳбарлари Саудияда йиғилди

📌 Сурия раҳбари илк бор Хитой элчиси билан учрашди 

📌 Қирғизистон ва Тожикистон чегара бўйича тарихий келишувга эришди

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/Jt8BkmltTwI

©️Azon Global
14.02.202513:56
АҚШнинг 14 штати Трамп ва Маскка қарши судга даъво қилди

АҚШда 14 та штат Президент Дональд Трамп ва Илон Маскка қарши федерал судга мурожаат қилди. Штатлар суддан Маскнинг ҳукуматдаги ваколатларини вақтинча чеклашни сўрамоқда. Уларнинг айтишича, Маск Сенат тасдиғисиз ҳукумат қарорларига аралашмоқда ва федерал идораларни ёпиш ҳуқуқига эга бўлиб олган. Улар буни Конституцияга зид деб ҳисоблашмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3269

©️Azon Global
06.02.202511:38
Иордания Фаластин халқини кўчиришга рози бўлмайди - Қироллик

Иордания қироли Абдуллоҳ II Фаластин халқининг ўз заминида қолиши зарурлигини таъкидлаб, фаластинликларни Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдан кўчишга уринишларини рад этди.

Батафсил: https://azon.global/3177

©️Azon Global
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.