Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
𝙆𝙊ʻ𝙉𝙂𝙄𝙇 𝘽𝙊𝙂ʻ𝙄𝘿𝘼 avatar

𝙆𝙊ʻ𝙉𝙂𝙄𝙇 𝘽𝙊𝙂ʻ𝙄𝘿𝘼

Рейтинг TGlist
0
0
ТипПублічний
Верифікація
Не верифікований
Довіреність
Не надійний
Розташування
МоваІнша
Дата створення каналуКвіт 06, 2025
Додано до TGlist
Квіт 21, 2025
Прикріплена група

Рекорди

20.04.202513:10
112Підписників
17.04.202523:59
0Індекс цитування
30.04.202523:59
59Охоплення 1 допису
26.04.202523:59
59Охоп рекл. допису
28.04.202513:33
0.00%ER
28.04.202513:33
0.00%ERR

Розвиток

Підписників
Індекс цитування
Охоплення 1 допису
Охоп рекл. допису
ER
ERR
18 КВІТ '2520 КВІТ '2522 КВІТ '2524 КВІТ '2526 КВІТ '25

Популярні публікації 𝙆𝙊ʻ𝙉𝙂𝙄𝙇 𝘽𝙊𝙂ʻ𝙄𝘿𝘼

21.04.202505:50
#КЕЛИН
#МУАЛЛИФ
#ҲАЙИТОВА_ЧАРОС

#H_31


Ҳеч ким уйғонмаган шекилли, атроф жимжит. Чироқ қаердан ёқилишини билмаётган мендек қиз учун ҳовли супуриш...
Бир муддат нима қилишни билмай, ўзим чиққан хона эшиги ёнида тик туриб қолдим. Бир қадам ташлашга қўрқаябману, пастга қандай тушаман қизиқ?... Ичкаридагидан ташқари ҳеч кимни танимаслигим бунданда ёмон...
Тўсатдан қаердандир, (чаманда мушукники) ғалати овоз эшитдиму, қандай қилиб тезликда хонага қайтиб кирганимни билмай қолдим. Менимча, бу қуён юрагим билан келинликни эплолмайман...
Аламим келди. Кўзларимда ўз ўзидан ёшлар пайдо бўлиб, юзимни юва бошлади... Келинчаклардан эшитар эдим, куёви қўллаб- қувватлаб ёрдам беришларини. Мен кимдан ёрдам сўрашим мумкин айни дам. Манави ,,дўстимданми?"... Дўстим... Ҳа албаттада. Ахир дўстлар шундай вазиятда ёрдам беришмаса, яна қачон ёрдам беришади?.
-- Ҳоой, туринг... Эшитябсизми, менга ёрдамингиз керак...
Иккилана-иккилана оҳири бир қарорга келдимда, мазза қилиб ухлаётган Умарнинг тепасига бориб, секин гап бошладим. Бироқ дақиқалар ўтмасдан шунга амин бўлдимки, у бу қадар осон уйғонмайди. -- Ҳой, мен сизга айтаябман. Ёрдамингиз керак туринг. Мен уйингизни яхши билмайман ахир.
21.04.202505:54
#КЕЛИН
#МУАЛЛИФ
#ҲАЙИТОВА_ЧАРОС

#H_32


Бу сафар овозимни кутардим. Лекин фойдасиз, қимир ҳам этмади. Товба, уйқусиз қолган одамдек-а?... Айиқми бу нима бало?
Унга қўлимни учини ҳам теккизгим келмагани учун, каттакон кўзгу ёнига чиройли қилиб терилган соч тароғимни бирини олдим. Негадир бирдан ҳаёлимга уни менга оппоқ мойчечакларни бераётгани келди. Ундан кўзимни уза олмай қолгандим... Ҳеч ким менга гул бермаган эди. Кимдандир мойчечакларни олиш эса ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Бир лаҳза ҳом ҳаёлларга берилиб, ўзимни-ўзимга қадрсизлантирдим... Мажбуран уйланаётган экансан гулларга нима бор эди?...
-- Менга ёрдам бермас экансиз, сиз қанақа дўстсиз ўзи? Туринг деябман мен сизга!...
Жаҳлланиб кетдим. Оқибатда тароқ учини унга кетма-кет икки уч маротаба ниқтаб олдим ва бу унга яхшигина таъсир кўрсатди. Бечора қўрқиб кетди шекилли, ўрнидан сакраб турди.
-- Ҳҳҳооой, ссен... Сен қиз нима қилябсан тепамда?... Бу, бу нима қилиқ?...
-- Ўзиз...ўзиз уйғонмаябсизку...
Рости, унинг бу яхлит ҳаракатидан бироз довдираб қолдим. Умар ҳам менга шу қадар ҳайрат нигоҳлари билан тикилиб турибдики... Мени биринчи маротаба кўраётгандек.
-- Уйғонмадим?!..
Юзини буриштириб саволомуз тикилди. Уйқуси эса ҳали ҳам яхши учмагандек.
19.04.202518:22
#КЕЛИН
#МУАЛЛИФ
#ҲАЙИТОВА_ЧАРОС

#H_30


Ёнида бўлмағур гапларини эшитишдан зерикдим. Бошим ҳам оғриябди. Менимча уйқусизликдан бўлса керак. Тағин ким билсин...
Мени кузатиб турган Умар тезда савол берди.
-- Жой солябман... Ҳавотир олманг, ўзимга.
Полга кўрпани тушаганимни кўриб қўрқиб кетмасин дея, огоҳлантирдим.
Тонгни қандай оттирганимни билмайман. Уйқум келди дейману, ҳеч ҳаловат топмадим. Ҳар хил бемаъни тушларнику айтмаса ҳам бўлади. Бегона муҳит бўлгани учунми, ёки, мен ўйлашга ҳам қўрқадиган келажагим сабаблими, ўзимни қўярга жой тополмаябман. Бу кишимга эса барибирдек. Ҳеч қандай ташвиши йўқ, беғам инсондек гўё. Наҳотки, ҳаммаси шунчалик осон бўлса?...
Қовоқларим оғирлашаётган бўлса-да, бурчим дея эрта ўрнимни йиғдим. Нотаниш жойни ҳовлисини супуриб, чой тахлашни режа қилиб ташқари томон олдимладим. Ҳатто қўрқаябман ҳам. Мен учун ҳаммаси бегона. Уйни тузилишини ҳам билмайману, челак ва супургини қандай топамана?... Лекин қилмасам бўлмайди. Буни қилишим кераклигини билсам ҳам, камида юз марталаб онам такрорлаб қулоғимга қўйган эди. Ўйлаганимдан ҳам кўра ҳашаматли уй эканлигини энди янада амин бўлябман.
19.04.202509:41
#КЕЛИН
#МУАЛЛИФ
#ҲАЙИТОВА_ЧАРОС

#H_28



-- Нима демоқчисиз?
Бу гал ҳовуримдан сал тушдим. Ҳозир қўйиб берса йиғлаб юборишга шайман. Рости, ич-ичимдан бир нималар алам қилиб кетмоқда. Бироқ унинг ёнида зинҳор...
-- Пулдан ҳавотир олма. Бу томонлама кўнглинг тўқ бўлсин. Фақат... Фақат, мен сенга... Ҳалиги... Кел яхшиси иккимиз дўст бўламиз. Бир-бирига ёрдам берадиган дўстлар...
-- Дўст?...
-- Ҳа дўст!.
Мамнуният билан сўзини такрорлади. Ҳатто менга қўл ҳам узатябди. Ҳеч нарсага тушунмаётган бўлсам-да, бу ҳолат эр-хотин ўртасида бўладиган одатий ҳол эмаслиги кундек равшан. Умар очиқчасига менга мажбурлигидан уйланганини тан олябди. Ваҳоланки, дўстликни ҳам таклиф қилябди. Келишиб яшамоқчи шекилли... Унинг бу ишини мақтайми, ёки йўқ билмайман. Нафсини қули бўлмай тан олиш ҳам бир мардлик дердиму, нега унда менга уйланди? Ахир, йигит кишику, тўйга қарши борса бўлар эди. Нима бўлган тақдирда ҳам бир иложини топса бўлар эди. Ҳатто суйгани борга ўхшайди... Қизиқ, оҳирги вақтларда ўз ота уйимда, ўзимни ортиқчадек сеза бошлаган эдим. Билсам бу ерга умуман бегона эканман...
-- Шунчаки, ажрашиб қўйсак бўлмайдими?
-- Буни ҳам вақти келади. Лекин ҳозир бизни тушунади деб ўйламайман. Мисол учун сен, ҳеч тўйга қаршилик қилдингми?...
Берган саволидан кўзларимни олиб қочдим. Қанча ёлворгандима онамга. Қулоқ солмадилар. Ҳой ҳавасга учдилар. ,,Яхши яшайсан, менга ўхшаб тоғу-тошдан бўлак нарсани кўрмай ўтмайсан.ъъ дегандилар. Мана, биринчи кундан дўстли бўлиб олаябман. -- Айтмоқчиманки, биздан оила чиқмаслигини аста-секин кўришиб ўзлари тан беришади. Қарабсанки, муаммо ҳал.
17.04.202518:01
#КЕЛИН
#МУАЛЛИФ
#ҲАЙИТОВА_ЧАРОС

#H_26


Елкамга юк ортилгандек оғирлашиб кетдим. Деярли, мадори қолмаган оёғимни судраб ётоқнинг бир ўчига ҳолсиз ўтирдим. Кўзларимни ванна эшигига қадаганча уни чиқишини кутаябман. Лекин анча вақт ўтса ҳам ундан дарак йўқ. Ёки менга вақт ўтмаётгандек туйилаябдими?... ʼʼМени кутдингми?"деб сўраган эди. Мана куттираябди ҳам... Мен шунчаки сўрамоқчиман. Бунга ҳаққим бор деб ўйлайман. Ҳар ҳолда ота-онамни ташлаб бу уйга унга ёр бўлиб келдим. Унга ёқмаса ҳам, андиша бўлса ҳам сўрайман. Ярим кечаси ваннага қамалиб олиб гаплашишга ким мажбур қилганини...
-- Сен ростдан ҳам ўн саккиз ёшдамисан?
Ҳаёл билан бўлиб Умарни чиққанини сезмай қолибман. Ҳеч нарса бўлмагандек менга бошдан-оёқ разм солганча сўз қотябди. Энди ёшимни сўраябди. Исмимни билмагандек ёшимни ҳам билмаслиги табиий. Қизиғи, мен ҳам унинг ёшини билмас эканман.
-- Ҳа. Бу йил баҳорда ўн саккизга кирдим...
-- Ҳммм. Жуда ёш эмасми, турмуш қуришга? Ёки, бирорта айбинг бормиди?...
-- Ннимаа, ққа..ннақа айб?
Жинними бу? Ўзича нималар деябди? Ўйлаб гапирябдими ўзи шу гапларни?
19.04.202518:15
#КЕЛИН
#МУАЛЛИФ
#ҲАЙИТОВА_ЧАРОС

#H_29


Мана энди кимгадир муаммо бўлишга ҳам улгурдик...
Бугун мени тўйим бўлган эди. Аммо биринчи кундаёқ менга ёр бўлмиш инсон билан қандай ажралишни келишиб олябмиз. Ваҳоланки, оиламдагиларни ажрим сўзига қандай қарашини яхши биламан... Улар учун бу иснод. Бизда ,,айб кимда эдиъъдейилмайди. Айб доим аёл кишида бўлади. Ёки, у яхши хотин бўлмаган. Ёки, яхши келин...
-- Ҳўп...
Мен учун энди осон бўлмаслигини билсамда, Умарнинг сўзларига кунишдан бошқа иложим йўқ. ,,Йўқ, мен сизга хотин бўлиш учун келдимъъ демасам керак ҳар ҳолда.
-- Ажойиб!. Келишиб олганимиздан ҳурсандман. Бунчалик тез тил топишиб кетамиз деб ўйламаган эдим.
Жавобимдан кўнгли тўлиб яна табассум қилябди. Тушунмадим, кулиш унинг учун одатий ҳолми? Жуда кўп кулар экан... Ҳатто, бир қизнинг ҳаётини издан чиқариб юбораётганига парво ҳам қилмаябди.
Менимча ҳозир ҳаёллари бошқа нарсалар билан банд. Масалан, унга бироз олдин телифон қилган инсон билан...
17.04.202518:02
#КЕЛИН
#МУАЛЛИФ
#ҲАЙИТОВА_ЧАРОС

#H_27


-- Демак, йўқ. Тўғри ойим бунга йўл қўймасди. Лекин нега? Нега бунча ёш эрга тегишга қизиқиб қолдинг? Эндигина ўз фикрингга эга бўлганингда?
-- Сиз эсингизни еганмисиз?
Унинг сўзларини ҳазм қила олмай, жаҳл билан ўрнимдан турдим. Бир неча сония олдин ҳам андиша қилаётгандим. Энди эса... Ҳеч бунақа гаплар эшитаман деб ўйламаган эдим. -- Ҳуш аслида ўзингиз нечи ёшдасиз? Ваҳоланки, ўз фикрингизга эга инсон экансиз, нега унда менга уйландингиз? Танимаган, билмаган одам билан оила қуришга сизни нима мажбур қилди экан ажабо?
-- Бу умуман бошқа масала...
-- Йўқ. Кечириб қўясиз бу битта масала!.
Жаҳлимга эрк бериб, Умарнинг ёнига жуда яқин келиб қолганимни билмай қолибман. Дарров ўзимни ортга олиб, унга ёв кўзларим билан қараб туравердим.
Кўзимга чиройли кўринганди. Ҳақиқий гўзаллик қалбда бўлади деб бекорга айтишмаган экан...
Умримда биринчи маротаба йигит кишига қаттиқ гапиришим. Аммо биринчи мартта ҳақорат қилинишим ҳам. Жуда ёмон бўлар экан. У менга ,,эрсираб қолдингмиъъ дегандек гап гапирдия? Бундан ҳам ёмонроқ ҳақорат бўлар эканми қизиқ?. Ҳудди мен ўз ҳохишим билан шу ердагидек... Вууҳ, асабларим ёмонам рақсга тушиб кетди ўзи ҳам.
-- Қишлоқлик қизни жаҳли бурнининг учидами дейман?.
Умар менга бир зум ҳайрат нигоҳлари билан тикилиб турдида, сўнг кенг табассум қилганча мен томонга бир қадам ташлаб яқинроқ келди. -- Ювошгина кўринган эдинг. Лекин тан бердим, қойилмисан?.. Ўйлайманки, иккимиз тил топишиб кетамиз. Яъни, иккимиз ҳам оиламиздагилар исташгани учун бу хонада эканмиз, бир-биримизни тушунсак бўлади тўғрими?
19.04.202509:39
Ohirgi soʻzlarida adashib qolibman🤦‍♀. Qayta oʻqib koʻring🙈
🌟❤️
Переслав з:
Siz uchun... avatar
Siz uchun...
🌙💫ХАЙРЛИ ТУН💫🌙

🌸🌙Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб
экан,

🌺💫Мен сизларни Аллох учун
яхши кўраман мехрибонларим

🌙🍃Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг!

Siz uchun...
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.