#КЕЛИН
#МУАЛЛИФ
#ҲАЙИТОВА_ЧАРОС
#H_28
-- Нима демоқчисиз?
Бу гал ҳовуримдан сал тушдим. Ҳозир қўйиб берса йиғлаб юборишга шайман. Рости, ич-ичимдан бир нималар алам қилиб кетмоқда. Бироқ унинг ёнида зинҳор...
-- Пулдан ҳавотир олма. Бу томонлама кўнглинг тўқ бўлсин. Фақат... Фақат, мен сенга... Ҳалиги... Кел яхшиси иккимиз дўст бўламиз. Бир-бирига ёрдам берадиган дўстлар...
-- Дўст?...
-- Ҳа дўст!.
Мамнуният билан сўзини такрорлади. Ҳатто менга қўл ҳам узатябди. Ҳеч нарсага тушунмаётган бўлсам-да, бу ҳолат эр-хотин ўртасида бўладиган одатий ҳол эмаслиги кундек равшан. Умар очиқчасига менга мажбурлигидан уйланганини тан олябди. Ваҳоланки, дўстликни ҳам таклиф қилябди. Келишиб яшамоқчи шекилли... Унинг бу ишини мақтайми, ёки йўқ билмайман. Нафсини қули бўлмай тан олиш ҳам бир мардлик дердиму, нега унда менга уйланди? Ахир, йигит кишику, тўйга қарши борса бўлар эди. Нима бўлган тақдирда ҳам бир иложини топса бўлар эди. Ҳатто суйгани борга ўхшайди... Қизиқ, оҳирги вақтларда ўз ота уйимда, ўзимни ортиқчадек сеза бошлаган эдим. Билсам бу ерга умуман бегона эканман...
-- Шунчаки, ажрашиб қўйсак бўлмайдими?
-- Буни ҳам вақти келади. Лекин ҳозир бизни тушунади деб ўйламайман. Мисол учун сен, ҳеч тўйга қаршилик қилдингми?...
Берган саволидан кўзларимни олиб қочдим. Қанча ёлворгандима онамга. Қулоқ солмадилар. Ҳой ҳавасга учдилар. ,,Яхши яшайсан, менга ўхшаб тоғу-тошдан бўлак нарсани кўрмай ўтмайсан.ъъ дегандилар. Мана, биринчи кундан дўстли бўлиб олаябман. -- Айтмоқчиманки, биздан оила чиқмаслигини аста-секин кўришиб ўзлари тан беришади. Қарабсанки, муаммо ҳал.