⚡️ГАРОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИЛАНДИ: КИМНИНГ ҲУҚУҚИ КУЧЛИРОҚ – БАНКНИКИМИ ЁКИ ҚАРЗДОРНИ?
2025 йил 22 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1060-сонли Қонунига асосан, қарздорларнинг мажбуриятларини бажартириш, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш ва ипотека шартномаларини амалга оширишга оид тизим тубдан янгиланди. Унга кўра, қуйида асосий ўзгаришларни тушунтириб ўтамиз:
☑️ Гаров ҳисобга олиниши ва реализацияси:
▪️Агар қарз 3 ойдан ортиқ муддатда кечиктирилса ёки қарз миқдори гаров қийматининг 25%идан кўп бўлса, мол-мулк судсиз кредитор ҳисобига ўтказилиши мумкин;
▪️Гаров мол-мулки аукцион, ижара, лизинг, бўлиб-бўлиб сотиш, ёки келишув асосида сотилиши мумкин;
▪️Сотиш нархи бўйича келишув бўлмаса, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади;
▪️Гаров мол-мулкини сотишдан тушган маблағлар биринчи навбатда кредит мажбуриятларини қоплашга йўналтирилади.
☑️ Жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатида гаров: Агар гаров мол-мулки жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарликка доир иш юзасидан олиб қўйилса ҳам, гаров олувчи ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тартибда қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.
☑️ Ижро ва баҳолаш тартиби:
▪️Агар мол-мулк суд орқали ижро этилса, уни баҳолаш суд қарорлари асосида амалга оширилади;
▪️Сотиш нархи мол-мулкни реализация қилиш пайтидаги баҳоланган қийматдан 25%дан кам бўлмаслиги шарт.
☑️ Ипотекага оид янгиликлар:
▪️Агар қарздор ипотека шартномасидаги тўловларни 3 ойдан ортиқ муддат кечиктирса, мол-мулкни сотишга рухсат берилади;
▪️Қарздорнинг ҳолати жуда оғир бўлса, ипотекага қўйилган мол-мулкни реализация қилиш рад этилиши мумкин;
▪️Ипотекага қўйилган мол-мулкни бошқа шахс рухсатисиз гаровга беришга йўл қўйилмайди;
▪️Агар ипотека гаровидан ташқари қарздорда бошқа мол-мулк бўлса, ўша мол-мулк ҳисобидан талаб қопланади.
☑️ Кредитни муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқи:
▪️Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, кредитор қарзни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши мумкин;
▪️Қарз тўланмаса, қолган тўловларни тўлиқ тўлаш бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд.
☑️ Солиқ ва молиявий ҳисоблар: Агар мол-мулк реализация қилинса ва у солиқ ҳисобидан ташқарида бўлса, у ҳолда реализация нархи билан балансга киритиш баҳоси орасидаги фарқ солиққа тортиладиган асос сифатида белгиланади.
Батафсил маълумотларни ушбу файл орқали билиб олишингиз мумкин.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar