Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Rasul Kusherbayev avatar

Rasul Kusherbayev

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаЖовт 16, 2018
Добавлено на TGlist
Серп 08, 2024

Статистика Телеграм-канала Rasul Kusherbayev

Подписчиков

126 219

24 часа
1 075
0.9%Неделя
2 330
1.9%Месяц
483
0.4%

Индекс цитирования

490

Упоминаний5Репостов на каналах0Упоминаний на каналах5

Среднее охват одного поста

31 429

12 часов28 056
27.4%
24 часа31 429
10.9%
48 часов35 401
30%

Вовлеченность (ER)

2.43%

Репостов117Комментариев0Реакций598

Вовлеченность по охвату (ERR)

25.06%

24 часа
2.42%
Неделя
0.09%
Месяц
1.79%

Охват одного рекламного поста

32 891

1 час7 96424.21%1 – 4 часа11 42434.73%4 - 24 часа14 19243.15%
Подключите нашего бота к каналу и узнайте пол аудитории этого канала.
Всего постов за 24 часа
15
Динамика
6

Последние публикации в группе "Rasul Kusherbayev"

❗️Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

Аброрбек Аҳмадалиев Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бу лавозимга келгунга қадар Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган.

1988 йили Избоскан туманида туғилган, 2012 йили Андижон машинасозлик институтини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида бир қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган.

👉 @r_kusherbayev
“Асал” билан ухлатган асалфуруш: 192 миллионлик сохта келишув фош бўлди

Бойсун туманида 4 нафар асалчи жами 192 миллион сўмга алданган. Жалақудуқлик асалфуруш асал етказиб бериш ваъдаси билан пулни олган ва бир неча ойдан буён уйига қайтмаган. Унинг яна бир неча фуқарони ҳам шу йўл билан алдагани айтилмоқда.

Айтишларича, ҳатто Наманганлик ҳожи акалардан бири асалфурушнинг бўғзига пичоқ тираб, “самосуд” қилган. Аммо ҳозиргача унга нисбатан жиноий иш қўзғатилмагани, қидирувга берилмагани танқидларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Сурхондарё ва Андижон вилоят ИИБларидан расмий муносабат кутилаяпти.

Батафсил томоша қилинг 👉 🎬 Тўлиқ видео YOUTUBE'да

👉 @r_kusherbayev
❗️Фарғонада ЙПХ инспектори рухсатномасиз тонировка қилинган машина эгасига маъмурий баённома тузмаслик эвазига танишининг картасига 1.2 млн сўм ташлатиш йўли билан пора олганлиги сабабли 2 йилга қамалди.

Манба

👉 @r_kusherbayev
"Туманга бириктирилган “Фейхан-Текс” МЧЖ пахта кластеридан мана уч йилдирки 2022 йилдаги ҳақимизни ололмаяпмиз.

Биз бу кластерларни ўзимиз танламаганмиз, Ҳукумат томонидан бириктирилган!

Президентимиз 2024 йил 1 апрелгача қарздорлик тўланишини буюрган эдилар. Аммо орадан бир йил ўтди, “Фейхан-Текс” яна жим.

Биз фермерлар йили билан совуққа ҳам иссиққа ҳам қарамай далада ишлаб, бир тийин ололмасак, қандай яшаймиз? Қарзга ботиб кетдик".

Фурқатлик фермерлар
❗️Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийсига Исломбек Исмоилов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан, футболчилар эса «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Отабек Джураев ва «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири Орифжон Толипов «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабул қилинмоқда!

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

1. Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000).
2. Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000).
3. Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб ускуналар учун ссуда (18 750 000).

Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:
- Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
- "Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

Oнлайн ариза бериш

👉 @r_kusherbayev
🇺🇿Aziz yurtdoshlar!

🔍 2025-yilning may-iyul oylarida mamlakatimizda fuqarolar yigʻini raisi saylovlari o'tkaziladi.

🔍 Saylovda siz ham faol ishtirok eting!

Bizning sahifalarimiz:
🕊Telegram 📱Instagram 📺YouTube 📱Facebook
❗️Тошкентда судя маст ҳолда машина ўғирлагани айтилмоқда.

Судялар олий кенгаши текширув бошланганини, ҳолатга аниқлик киритилиб, тегишли чоралар кўрилишини билдирди.

GENERALISSIMUS каналига кўра, бу ҳаракат Жиноят кодексининг 267-моддасига тўғри келиб, 20 йилгача қамоқ жазоси бор.

👉 @r_kusherbayev
❗️Рим папаси Франциск вафот этди

👉 @r_kusherbayev
❗️Элёрбек Раҳматиллаевич Каримов Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

У тайинловгача Избоскан тумани ҳокими сифатида ишлаб келган.

👉 @r_kusherbayev
Тайинлов

Исломов Бобир Ҳуснидинович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Навоий ҳудудий филиали Бош директори лавозимида фаолият юритган.

👉 @r_kusherbayev
❗️ТАЙИНЛОВ

Акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг қарорига асосан Қаюмов Асадулла Уролович Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Бошқарув раиси лавозимига тайинланди.

2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келган Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тасдиқланди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Бухоро вилоятида ички ишлар тизимида катта ўзгаришлар амалга оширилди.

Қуйидагилар лавозимидан озод этилди:
➖ Вилоят ИИБ бошлиғининг тергов бўйича ўринбосари;
➖ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи;
➖ Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари;
➖ Ғиждувон тумани ИИБнинг тезкор қидирув ва тергов бўлими бошлиқлари;
➖ Когон тумани ИИБнинг тезкор қидирув хизмати бўйича биринчи ўринбосари.

Қўшимча равишда, бир қатор масъулларга интизомий жазо берилди, жумладан:
➖ Жамоат хавфсизлиги хизмати ва профилактика бўлимлари раҳбарлари;
➖ Тергов бошқармаси бошлиғининг икки ўринбосари;
➖ Вилоят ИИБ котибият бошлиғи;
➖ Ғиждувон ва Когон туманлари ИИБ раҳбарлари ва ўринбосарлари.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистон — Осиё чемпиони!

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонини финалда мағлуб этиб, Осиё кубогини қўлга киритди!

Ғалаба муборак!

👉 @r_kusherbayev
Кеча менинг ИИБда ушлаб турилишим ва телефоним олиб қўйилишига асос бўлган матн мана шу.

Бу фикрдан ўзини ҳақоратланган деб ҳисоблаган кимдир ариза ёзган экан.

Қачондан бери матнни экспертиза қилиш учун шахснинг телефони олиб қўйиладиган бўлган, буниси тушунарсиз.

Яна кимдир бу фикрим учун ўзини ҳақоратланган деб ҳисобласа бемалол ИИБга ариза ёзавериши мумкин, қолган телефон ва техник қурилмаларимни ҳам бераман.

Яшасин сўз ва фикр эркинлиги!

👉 @r_kusherbayev

Рекорды

02.02.202510:06
129.2KПодписчиков
05.02.202507:28
800Индекс цитирования
07.03.202507:32
46.2KОхват одного поста
07.03.202505:48
46.7KОхват рекламного поста
04.01.202523:59
88.67%ER
07.03.202508:34
36.38%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

Популярные публикации Rasul Kusherbayev

Кеча менинг ИИБда ушлаб турилишим ва телефоним олиб қўйилишига асос бўлган матн мана шу.

Бу фикрдан ўзини ҳақоратланган деб ҳисоблаган кимдир ариза ёзган экан.

Қачондан бери матнни экспертиза қилиш учун шахснинг телефони олиб қўйиладиган бўлган, буниси тушунарсиз.

Яна кимдир бу фикрим учун ўзини ҳақоратланган деб ҳисобласа бемалол ИИБга ариза ёзавериши мумкин, қолган телефон ва техник қурилмаларимни ҳам бераман.

Яшасин сўз ва фикр эркинлиги!

👉 @r_kusherbayev
20.04.202506:15
Янги Ички ишлар вазири(собиқ Янгийўл ИИБ бошлиғи)дан изоҳ кутамиз...

Кеча маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз.

Қизиғи қанча тушунтиришларимга қарамай иш учун аҳамияти бўлмаса-да мобил телефоним олиб қўйилди.

Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўлаяпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...

Ҳаммаси холис ва қонуний бўлсаку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган...

Яна бир жиҳати, шу кунларда хатто қўшниларимдан ҳам ИИБ ходимларининг мен ҳақимда яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб боришаётгани, маълумотлар тўплашаётгани ҳам тушунарсиз.

Тўғриси мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак.

Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз.

👉 @r_kusherbayev
Экологик партия раҳбари фуқароларни Мадинада эмас Ўзбекистонда дарахт экишга чақирди

У савоб ишни ўз юртини кўкаламзорлаштиришдан бошлаш кераклигини таъкидлади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Андижонда фуқаро 52 та радарни милтиқда ўқ отиб синдирди

Андижонда 1976 йилда туғилган фуқаро пневматик милтиқ билан 52 та “Hikvision” русумли йўл радарларини отиб шикастлаган.

Бу ҳаракати орқали у 1,1 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарар етказган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди асосида иш қўзғатилган ва тергов давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️"Ўзбекистонда россиялик фуқаролар ҳеч қачон камситилмаган, ҳўрланмаган ёки тажовузга учрамаган.

Биз бунга ҳеч қачон гувоҳ бўлмаганмиз.

Демак, бизнинг фуқароларимизга ҳам Россияда шундай инсоний ва адолатли муносабат бўлиши шарт.

Иттифоқчилик — ана шундай ўзаро ҳурмат ва тенгликдан бошланади."
— Бобур Бекмуродов, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси.

👉 @r_kusherbayev
❗️Қирғизистон Россия элчисига расмий нота топширди

2025 йил 11 апрель куни Москвадаги “Бодрост” ҳаммомида қирғиз фуқароларининг оммавий ҳибсга олиниши муносабати билан, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 14 апрель куни Россия элчиси Сергей Вакуновни чақирди.

Қирғиз томони Россиядан ҳодиса юзасидан тушунтириш, куч ишлатиш асослари тўғрисида маълумот бериш ҳамда асоссиз бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига нисбатан чора кўришни талаб қилди.

👉 @r_kusherbayev
13.04.202513:37
❗️"Боксчи ота"

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов аргентиналик Франко Максимилиано Окампони 4-раунддаёқ мағлуб этди

У профессионал боксдаги 17-ғалабасини қўлга киритди. Жангдан сўнг боксчи ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен учун тайёргарлик жараёни қийин бўлди. Чунки мен қизимни йўқотдим. У мени кўриб туриб, дуо қилиб турганди. Мен уни соғиняпман. Уни жуда яхши кўрардим. Бу ғалабани қизимнинг хотирасига бағишлайман”, - дейди Шаҳрам Ғиёсов. 

👉 @r_kusherbayev
09.04.202517:20
❗️“Абдуллоҳ” номи билан танилган блогер қамоққа олинди

Интернетда Ўзбекистон фуқароларини хақоратлаган шахс ушланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

👉 @r_kusherbayev
09.04.202512:11
Саида Мирзиёева билан 6 кун

Биз одатда камералар ёқилгандан кейинги воқеаларни кўрамиз. Унгача бўлган жараён, меҳнат ва масъулият эса кўзга ташланмайди.
Нутқларни тинглаймиз, аммо уларнинг ёзилиши ва устидан ишланиши машаққатини ҳис этмаймиз.
Тадбирлар ва учрашувларни томоша қиламиз, лекин тайёргарлик жараёни ва катта жамоанинг меҳнати бизга кўринмайди.

Мана бу видео аслида ҳаммаси бошқача эканини кўрсатибди.

👉 @r_kusherbayev
Планетарийдан ҳам айрилибмиз

Пойтахтдаги ҳудуди 1 гектарга яқин, 300 га яқин кўп йиллик манзарали дарахтлари бор "Тошкент шаҳар планетарийси" ҳам "Тошкент инвест компанияси" АЖга бериб юборилибди.

Катта эҳтимол билан унинг ўрнида ҳам кўп қаватли уйлар ёки қанақадир бизнес маркази қурилса керак.

Ушбу планетарий болалар ташриф буюрадиган арзон, ноёб масканлардан бири эди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистоннинг Хитойга газ экспорти икки бараварга ошди

Миллий статистика қўмитасига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Хитойга 42 млн долларлик газ экспорт қилди — бу ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп.
— Январь: $21,8 млн (9% ўсиш);
— Февраль: $20,2 млн (уч баробар ўсиш).

Бироқ, Хитой Бош божхонаси маълумотлари бошқачароқ:
— Ўзбекистондан газ импорти: $49,4 млн (13,85% камайиш);
— Ойлик ҳажм: январда $26,1 млн → февралда $23,3 млн.

Манба

👉 @r_kusherbayev
“Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир” – Саида Мирзиёева оиладаги зўравонликка қарши қонунга киритилган ўзгартириш юзасидан муносабат билдирди.

Президент ёрдамчисига кўра, 9 апрел — оиладаги зўравонликка қарши қонун қабул қилинганига икки йил тўлган кунда Президент қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид жуда муҳим ўзгартириш киритилишини тасдиқлаган. У буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблашини айтди.

Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир. Бу нафақат аёллар, балки шундай шароитда яшаётган ва тарбияланаётган болалар учун ҳам муҳимдир”, деб ёзади Саида Мирзиёева.
Пора ва бағрикенглик

60 минг доллар пора олганликда айбланиб, 10 йилга қамалган Паркент тумани ҳокими ўринбосарига берилган жазо 2025 йил 27 март куни Тошкент вилояти суди томонидан 7 йил 6 ойга камайтирилди.

Диний билим олишдан маҳрум, 67 та аъзога эга телеграм каналда нашида тарқатган 19 ёшли Н. Валижоновага тайинланган жазо эса ўзгаришсиз қолдирилди.

Яшасин ... бағрикенглик ва виждон эркинлиги!

👉 @r_kusherbayev
❗️Жиззахлик ўқувчи АҚШнинг 5 та нуфузли олийгоҳидан грант ютиб олди

Жиззах шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчи ўқувчиси Гулмира Сағдуллаева АҚШнинг 5 та нуфузли университетидан катта миқдордаги грант ютиб олди.

Қайд этилишича, Гулмира ўзининг билими билан:
➖ "The University of Arizona" – 50 000 АҚШ доллари;
➖ "The University of Saint Louis" – 26 400 АҚШ доллари;
➖ "Arizona State University" – 44 000 АҚШ доллари;
➖ "University of Kentucky" – 40 000 АҚШ доллари;
➖ "Colorado State University" – 40 000 АҚШ доллари миқдорда грант ютиб олди.

Бундан ташқари, яна 6 та халқаро университет ҳам Гулмирани талабаликка қабул қилишга тайёр.

👉 @r_kusherbayev
❗️ Қозоғистонлик ҳайдовчи судда ChatGPT ёрдамида ютиб чиқди

Кенжебек Исмоилов йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жаримага тортилганидан норози бўлиб, судга мурожаат қилди. У ариза тайёрлаш ва суддаги саволларга жавоб беришда ChatGPT’дан фойдаланди. 10 дақиқада жарима бекор қилинди.

Энди у маънавий зарар учун товон талаб қилмоқчи.

👉 @r_kusherbayev
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.