Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Alimoff avatar

Alimoff

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаApr 09, 2019
Добавлено на TGlist
Aug 27, 2024

Статистика Телеграм-канала Alimoff

Подписчиков

21 008

24 часа
7
0%Неделя
40
-0.2%Месяц
93
0.4%

Индекс цитирования

0

Упоминаний1Репостов на каналах0Упоминаний на каналах1

Среднее охват одного поста

2 366

12 часов1 741
41.1%
24 часа2 366
20.9%
48 часов2 992
35.2%

Вовлеченность (ER)

0.74%

Репостов8Комментариев0Реакций0

Вовлеченность по охвату (ERR)

14.24%

24 часа0%Неделя
2.71%
Месяц
0.45%

Охват одного рекламного поста

2 366

1 час29612.51%1 – 4 часа90238.12%4 - 24 часа2 900122.57%
Подключите нашего бота к каналу и узнайте пол аудитории этого канала.
Всего постов за 24 часа
1
Динамика
2

Последние публикации в группе "Alimoff"

Марк Аврелий ким эди?

1904 йил аввал стоик-файласуф ва «беш яхши император»дан охиргиси — Марк Аврелий дунёга келган эди. У Римни 161 йилдан 180 йилгача бошқарган ва тарихда «тахтдаги файласуф» сифатида қолган.

Стоик файласуф — ҳаётда қандай ҳолат бўлмасин, хурсандчилик ёки мусибат, бойлик ёки қашшоқлик бўладими, ҳамма нарсага тинч ва сабр билан қарашга ўргатувчи фалсафа тарафдори дегани. Стоиклар инсон бахти ташқи ҳолатларга эмас, ички хотиржамлик ва ақл билан назорат қилиш қобилиятига боғлиқ, деб ишонганлар. Марк Аврелий ҳам ҳар бир ишни сабр, ақл ва адолат билан ҳал қилишга уринган.

Туғилганда у Марк Анний Вер деб аталган, кейинчалик исмлари ўзгариб, Марк Элий Аврелий Вер Цезарь номи билан тарихда қолди. Ёшлигидан ақл-заковати ва интизоми билан ажралиб турган Марк 17 ёшида квесторлик лавозимига тайинланган ва кейинчалик император Антонин Пийнинг қизи Анния Фаустинага уйланган. Улар 12 нафар фарзанд кўришган, лекин улардан фақат ярми катта ёшга ета олган.

161 йилда Марк Аврелий ва Луций Вер биргаликда Римни бошқара бошлайди. Марк суд ишлари, Сенатни ҳурмат қилиш ва давлат тартибини сақлашга катта аҳамият берган. Афсуски, деярли бутун ҳукмронлиги чегаралардаги урушлар билан ўтиб кетган. У Парфия юришлари ва Маркоман урушида иштирок этади ва ўз мемуарларида тинчликни орзу қилганини ёзган.

180 йилда Марк Аврелий вафот этади ва ўрнига ўғли Коммодни қолдиради. Коммод эса давлат ишларига ноқобил ва золим ҳукмдор бўлиб чиқди. Шунинг учун тарихчилар ўйлайди: Марк Аврелий ҳақиқатан ҳам донолик намунасими ёки Рим таназзулини бошлаб берганми?

🧠@nurbekalimov
Наушник тақволиб, пиёда юришни яхши кўришимни атрофимдагилар билади. Вот шунақа қилиб кўча айланган, метро ва автобусларда юриб, миндее атрофга қараган одам тушунади: бу шаҳар ҳамма учун эмас.

Ногиронлиги бор инсонлар учун қурилган пандуслар — қанақадир ишлатиб бўлмайдиган тик конструкция. Зиналар — ҳатто соғлом одамганям мослаб қурилмаган. Ногиронлиги бор одамларга тўлиқ мос келадиган жойлар кам жуда.

Депутат Жасур Жумаев "Депутат билан бир кун" лойиҳасида айнан шуни гапирибди: масала ислоҳотлар ҳақида гапиришдамас, ҳақиқий шароит яратишда.

Агар бу нарсалар вақтида тўғриланмаса, эртага биздан кейинги ҳар бир авлод айнан шу шароитларда яшашга мажбур бўлиши мумкин.

Тўлиқ видеони кўринглар:

https://youtu.be/7Gwle8okd18
Бадабер қўзғолони — афғон уруши асирлари қисмати

Бундан 40 йил аввал, 1985 йил 25 апрель куни Покистондаги Бадабер лагерида совет ва афғон ҳарбий асирлари қўзғолон кўтаришади. Лагер Афғонистон билан чегарага яқин ерда жойлашган бўлиб, у ерда совет асирлари қамоғи ва афғон мужоҳидларини тайёрлаш маркази бор эди.

Қўзғолон кечки соат 21:00 да бошланади. Деярли барча қўриқчилар намозга кетган пайтда икки совет асири қўриқчиларни қуролсизлантириб, қолганларни озод қилади ва қурол омборини эгаллайди.

Асирлар лагердан чиқиб кетишга уринади, лекин афғонлар бронетехника ва артиллерия билан лагерни қуршаб олишганди. Мужоҳидлар раҳбари Бурҳониддин Раббоний асирларга таслим бўлишни таклиф қилади, лекин улар буни рад этишади.

Қўзғолончилар талаб билан чиқишади: лагерга Совет ёки Афғонистон элчихонасидан вакил келсин. Лекин жавоб тариқасида лагер артиллериядан ўққа тутилади. Натижада, қурол омбори портлаб, деярли барча қўзғолончилар ва 20 мужоҳид ҳалок бўлади. Бадабер базаси ҳам буткул йўқ қилинади.

Покистон бу воқеани яширишга уринади, лекин ҳақиқат юзага чиқади. СССР расман жавоб қайтармайди. Фақат СССР парчаланганидан кейин қўзғолон ҳақида тўлиқ маълумотлар тикланади ва қатнашчиларнинг исмлари аниқланади.

Афғонистондаги ўша даврдаги воқеалар ҳақида Ютюбдаги “У ким эди?” деб номланган лойиҳамиз доирасида афғон дала командирлари ҳақида туркум видеолар ишлаганмиз. Марҳамат кўрмаганлар кириб кўришингиз мумкин.

Ўзбек маршали. Абдулрашид Дўстум (1 млндан ортиқ кўрилган)

Панжшер арслони. Ахмад Шох Маъсуд. 175 мингдан ортиқ кўрилган)

🧠@nurbekalimov
Хусусий клиникалар: "Адолат" СДП депутати Соғлиқни сақлаш вазирига расмий сўров йўллади

Сўнгги пайтларда хусусий клиникаларда юзага келаётган муаммолар — нотўғри ташхис, хато муолажа ва фожеали ўлимлар — жамоатчиликда жиддий хавотир уйғотмоқда.

"Адолат" СДП депутати Гулнора Абдувоҳидова бу масала юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирига расмий сўров йўллади. Унинг таъкидлашича, сўнгги 3 йилда тиббий хато ва беэътиборлик сабаб судга жалб қилинган шифокорлар сони ортиб бормоқда:

👉2023 йил — 67 нафар;
👉2024 йил — 94 нафар;
👉2025 йилнинг биринчи чорагида — 16 нафар.

Айнан Фарғона ва Бухорода хусусий клиникаларда содир бўлган ўлим ҳолатлари, шунингдек, нотўғри амалга оширилган пластик жарроҳлик натижасида ёш блогернинг соғлиғига етказилган зарар катта жамоат муҳокамасига сабаб бўлди.

Депутат нотўғри ташхис ва муолажаларни ўрганиш, уларнинг олдини олиш, тиббий назоратни кучайтириш ва лицензия талабларини қайта кўриб чиқиш масалаларини кўтарди.

Муаммони яшириш эмас, уни аниқ ҳал қилиш вақти келди.

🧠@nurbekalimov
1945 йилги Эльба учрашуви ҳақида

1945 йил 25 апрель куни Германиянинг Торгау шаҳри яқинидаги Эльба дарёси бўйида Совет Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари армиялари илк бор учрашади. Бу воқеа Иккинчи жаҳон урушидаги муҳим бурилиш нуқтаси бўлиб, фашистик Германиянинг шимолий ва жанубий гуруҳларини ажратиб ташлайди ва унинг тезроқ мағлуб бўлишига олиб келади.

Биринчи учрашув Стрела шаҳри яқинида содир бўлади, у ерда АҚШ армиясининг 69-пиёда дивизиясига қарашли лейтенант Альберт Котзебуэ бошчилигидаги патруль гуруҳи Совет Иттифоқи 58-гвардия пиёда дивизиясининг олдинги қисмлари билан боғланади. Шу куни Торгау шаҳридаги вайрон бўлган кўприкда АҚШ лейтенанти Уильям Робертсон ва Совет лейтенанти Александр Сильвашко бошчилигидаги патруль гуруҳлари учрашади.

26 апрель куни ҳар икки томоннинг юқори даражали командирлари — АҚШнинг 69-пиёда дивизияси командири Эмил Ф. Рейнхардт ва Совет Иттифоқининг 58-гвардия пиёда дивизияси командири Владимир Русаков расмий учрашув ўтказишади. 27 апрель куни эса Робертсон ва Сильвашко расмий фотосурат учун қўл сиқишади.

АҚШлик аскар Жозеф Половский бу учрашувдан жуда таъсирланган ва ҳар йили 25 апрель кунини “Жаҳон тинчлик куни” сифатида нишонлашни таклиф қилган. Унинг сўнгги хоҳишига кўра, 1983 йилда Торгаудаги протестант қабристонида дафн этилган.

🧠@nurbekalimov
Миссия лойиҳасининг 3-сонида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг Огулжаҳон Гурбангулиевна билан бирга Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига сафаридан ноёб кадрлар эълон қилинибди.

Кадрда битта Том Круз етишмаяпти холос😎
Дубайда жанжал: Визадан айрилиб қолмасак бўлди

Ўзбекистонликлар Дубайда шунақанги «шовқинли» чиқиш қилишибди, энди аэропортда қолган юртдошларимизниям бир-бир сўроқ қиляпти. Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 15 нафар йигит қўлга олинган, тергов кетмоқда. Энг қизиғи, БАА томони шунақа давом этса, визасиз режимни ҳам қайта кўриб чиқамиз, деяпти.

Яхши ният билан очилган эшикни, биз ўзимиз баъзан қаттиқ тепиб юборамиз. Узоқ йиллар кутган имкониятни 5 дақиқалик жанжалга алмашган бўлсак, бунинг номи нима бўлади?

Шунчаки эсда тутиш керак: чет элда биз ҳар доим «оддий фуқаро» эмасмиз. Ҳар бир қадамимиз — Ўзбекистоннинг номидан. Ҳар бир гапимиз — халқимизнинг юзидир.

Маданият — ҳаммаёқда бақириб, мушт кўтариш эмас. Маданият — керак пайтда жим туриш. Юртдошлар, илтимос, ўзимизни дунёга маданиятли одам сифатида танитайлик.

🧠@nurbekalimov
Аммиак ихтирочиси ва хлорли ҳужум меъмори Фриц Хабернинг зиддиятли тақдири

1915 йил. Немис кимёгари доктор Фриц Хабер хлор гази билан боғлиқ кўрсатмалар беряпти. У 22 апрель куни Ипр яқинидаги жангда бу газнинг биринчи бор қўлланишини шпхсан назорат қилган.

Фриц Хабер 1868 йили Бреслау шаҳрида (ҳозирги Вроцлав, Польша) туғилган. 1909 йили у азот ва водороддан аммиак олиш усулини яратади — бу Хабер-Бош жараёни деб аталади. Бу ихтиро инсониятни очарчиликдан сақлаб қолади, чунки бу ихтиро қишлоқ хўжалиги махсулотларини ўстиришда кенг қўлланилади. Шу сабаб Хаберга 1918 йилда кимё бўйича Нобел мукофоти берилади.

Биринчи жаҳон уруши вақтида Хабер ҳарбий кимёгарга айланади. У заҳарли газлардан фойдаланишни илғор ғоя деб билар, уларни урушни тезроқ тугатиш воситаси сифатида кўрарди. Ипр яқинида амалга оширилган биринчи хлорли ҳужум айнан унинг раҳбарлигида тайёрланган ва уни Хабер “илмнинг ватанга хизматдаги ютуқларидан бири” деб баҳолаган.

Лекин урушдан қайтгач, унинг рафиқаси, тинчликпарвар ва ўзи ҳам кимёгар бўлган Клара Иммервар бу зулмни кўтара олмай, ўз жонига қасд қилади. Шунга қарамай, Хабер фронтга қайтиб, янги заҳарли моддалар устида ишлашда давом этади.

Урушда ватанпарвар ва қаҳрамон сифатида кўрилган Фриц Хабер бутун дунё учун кимёвий террорнинг бошловчисига айланади. 1933 йилда эса у яҳудий бўлгани учун нацистик Германияни тарк этишга мажбур бўлади ва 1934 йили Швейцарияда муҳожирликда вафот этади.

«Тинчлик пайтида олим бутун дунёга тегишли, уруш вақтида эса ўз ватанига», — деган эди у.

🧠@nurbekalimov
"Бахтли нодонлик" режими! 😄 Kiber Uz канали We Happy Few ўйинида ҳам шунга ўхшаш тез финал борлигини кўрсатди. Аччиқ ҳақиқатдан кўра, "Роҳатин" таблеткасини ичиб, "ҳаммаси жойида" деб ўтириш ҳам мумкин экан! таблеткани ичинг ва финал! 🥳 Бу сирни видеодан билиб олинг!
Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=zySfmCh-lig
Покистон Ҳиндистонга мутаносиб жавоб берди

Покистон ҳукумати Ҳиндистон самолётлари учун қуруқлик йўллари ва ҳаво ҳудудини ёпди, шунингдек, Ҳиндистон билан барча савдо-сотиқни тўхтатди. Покистон мудофаа вазири Хаважа Асиф Ҳиндистон махсус хизматлари гўё Покистон шаҳарларида террорчилик ҳаракатларини режалаштирмоқда, деб айтди ва ҳар қандай террорчилик актига худди шундай жавоб беришни ваъда қилди.

Асиф Пахалгам шаҳри яқинидаги ҳужум "сохта байроқ" остида амалга оширилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Шунингдек, у Ню-Деҳлини "паст интенсивликдаги уруш" олиб бораётганликда айблади ва можаро кучайган тақдирда Исломобод халқаро босимга бўйсунмаслигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Покистон ҳукумати Ҳиндистон билан барча икки томонлама келишувларни тўхтатиш билан таҳдид солди. Улар орасида кечаги видеода айтиб ўтганим, 1972-йилги "Шимла битими," шунингдек, 1965-йилги Ҳиндистон-Покистон урушидан сўнг 1966 йилда СССР воситачилигида имзоланган "Тошкент декларацияси" ҳам бор.

Декларация ҳар икки мамлакатни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, дипломатик алоқаларни тиклашга ва келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга мажбур қилган эди. Ушбу битимларнинг тўхтатилиши Покистоннинг вазиятни юмшатиш бўйича аввалги мажбуриятларидан воз кечишини англатиши мумкин.

Покистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистондан Исломободнинг Жамму ва Кашмирдаги терактга алоқадорлиги ҳақида далиллар тақдим этишни талаб қилди. Шунингдек, у Ню-Деҳлининг сув таъминотига путур етказадиган ҳар қандай ҳаракати уруш ҳаракати сифатида баҳоланиши ҳақида огоҳлантирди.

Дипломатик курашлар фонида Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий кучлари ўртасида биринчи тўқнашув юз берди. Хабар қилинишича, Покистон Қуролли Кучлари Ҳиндистон Қуролли Кучларининг Жамму ва Кашмирдаги Липа водийсидаги назорат-ўтказиш пунктларини ўққа тутди. Ҳиндистон ҳарбий кучлари бунга жавобан артиллерия қуролларидан ўқ уздилар. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Уруш куй ва қўшиқларга уланиб кетмайдиган кўринади.

🧠@nurbekalimov
Ирланд кўнгиллилари — маданият ниқобидаги миллий курашчилар ҳақида

1913 йилда Ирландия мустақиллиги учун кураш йўлида яна бир муҳим қадам қўйилади — Ирланд кўнгиллилари (Irish Volunteers) деб номланган ҳарбийлаштирилган ташкилот ташкил этилади. Бу гуруҳ Ирландия миллий ҳаракатининг сиёсий эмас, балки ҳарбий қанотини ташкил қиларди. Расмий жиҳатдан улар “спорт ва келт маданияти билан шуғулланувчи ёшлар уюшмаси” сифатида рўйхатдан ўтган бўлса-да, аслида улар Буюк Британияга қарши қуролли курашга тайёргарлик кўраётган ватанпарварлар эди.

Ташкилотга қўшилиш учун ҳар бир аъзо шахсан ариза ёзар, у ерда шундай сўзлар битиларди:

“Мен, қуйида имзо чекувчи, Ирландия кўнгилли кучларининг аъзоси сифатида Ирландияга хизмат қилиш истагимни билдириман. Ирланд кўнгиллилар Конституциясига розиман ва унинг барча моддаларига бўйсунишимни тасдиқлайман. Бу кучларга қўшилар эканман, мен фақат Ирланд кўнгиллилари ташкилоти ва унинг қонуний органларини тан оламан, бошқаларни эмас”.


Бу ташкилотнинг асосини 20–30 ёшлар атрофидаги ишчи табақа ва католик ирландлар ташкил қиларди. Улар ҳар ҳафта ҳарбий тайёргарлик машғулотларида иштирок этиб, шу орқали мустақил Ирландия келажаги учун реал курашга тайёр бўлиб боришарди. Аъзолар ҳар ойда муайян миқдордаги бадал тўлашга мажбур эдилар — бу маблағлар қурол-яроғ, униформа ва ташкилий ишларни таъминлаш учун сарфланган.

Ташкилотга раҳбарлик қилган инсонлар орасида энг ёрқин шахслардан бири Патрик Пирс бўлган. У нафақат олий маълумотли инсон ва миллатпарвар, балки ўз даврида эътироф этилган шоир ва педагог ҳам эди. Айнан у 1916 йилдаги Пасха қўзғолонининг асосий ташкилотчиларидан бири сифатида тарихда қолган. Бу қўзғолон Ирландия мустақиллиги йўлидаги жиддий бурилиш нуқтасига айланган.

Ирланд кўнгиллилари қурол кўтарган намойишчилар эмас, балки ўзини халқ ишига бағишлаган, интизомли ва руҳан тайёрланган шахслар эди. Улар спорт ва маданият ниқоби остида мустамлакачиликка қарши қатъий ва иноқ ҳаракатни йўлга қўйган, ирода ва ғоясига содиқ ирланд ёшлари эди.

🧠@nurbekalimov
Электрни ўчириб, тадбиркорликни сўндиришадими?

Тошкент шаҳар, “Содиқ Азимов” кўчасида жойлашган машҳур “Тесто” ресторанлар тармоғи ҳамтаъсисчиси Замира Раҳмонова ижтимоий тармоқ орқали жонли мурожаат қилди.

Унинг таъкидлашича, рестораннинг электр таъминоти кескин узиб қўйилган, бу эса катта иқтисодий зарарга олиб келган. Корхона вақтинча тўхтаб қолган, ходимлар ишсиз, мижозлар эса норози.

Мурожаатдан кейин “ЎзЛиДеП” вакиллари тадбиркор билан учрашишди, депутат Абдуманноп Буриев эса ҳолатни шахсан ўрганиш учун жойига ташриф буюрди.

Бизнесга тўсиқ бўлмасдан, уни ҳимоя қилиш вақти келмадими?

Воқеанинг тўлиқ видеотасвири —
ҳаволада.

🧠@nurbekalimov
Уруш бўлган тақдирда Покистон Ҳиндистонга мағлуб бўлади

Маҳаллий кузатувчиларнинг минтақадаги вазиятга берган шарҳларига кўра, Ҳиндистон ва Покистоннинг 2025-2026 йиллардаги мудофаа бюджетлари таққослаб бўлмайдиган даражада фарқли ва бу ҳолат Исломобод фойдасига эмас.

Ҳиндистоннинг ҳарбий бюджети 80 миллиард долларни ташкил этади. Покистоннинг ҳарбий бюджети эса 8,19 миллиард доллар.

Агар Кашмир минтақасидаги кескинлик тўлиқ қуролли тўқнашувга айланиб кетса, Покистоннинг ғалаба қозониш имконияти йўқ. Минтақавий кузатувчиларнинг фикрича, Ҳиндистоннинг ғалабаси муқаррар ҳисобланади.

🧠@nurbekalimov
Тарихда из қолдирган ёрқин шахс ҳақида

22 апрель куни, 155 йил аввал, 1870 йили Симбирск шаҳрида (ҳозирги Ульяновск) Владимир Ильич Ульянов, кейинчалик барчага таниш бўлган Ленин дунёга келган. Ким учундир у буюк инқилобчи, бошқалар учун баҳсли сиёсий арбоб. Бир нарса аниқ: у Россия ва жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахс.

Владимир Ульянов зиёли оилада туғилиб ўсган. Отаси халқ мактаблари инспектори, онаси эса ўқитувчи бўлган. У Симбирск гимназиясини олтин медал билан тугатади, лекин Қозон университетидаги ўқишини намойишларда иштирок этгани учун тўхтатишга мажбур бўлади. 1887 йили унинг акаси Александр Ульянов император Александр III га суиқасд уюштиргани учун қатл этилади. Бу воқеа Лениннинг ҳаётида чуқур из қолдиради ва уни сиёсий кураш йўлига бошлайди.

1890-йилларда Ленин сиёсат, иқтисод ва жамият ҳаётига жиддий қизиқиш билан ёндаша бошлайди. Петербург университетида юридик таълим олиб, марксистик гуруҳларга қўшилади. Қамоқ ва сибирга сургундан кейин Европага чиқиб кетади ва у ерда “Искра” газетасини ташкил қилади. 1903 йили Россия социал-демократлар партияси иккига — меншевиклар ва большевикларга бўлинганда, Ленин иккинчиларга раҳбарлик қилади.

Биринчи жаҳон уруши даврида у Швейцарияда бўлиб, “Империализм — капитализмнинг энг юқори босқичи” номли асарини ёзади. 1917 йилдаги Февраль инқилобидан сўнг, Германия орқали Россияга қайтиб келади. Бу сафар унинг пломбаланган вагонда сафар қилгани, немислардан молиявий ёрдам олган-олмагани ҳақида ҳанузгача баҳслар давом этади.

Петроградга етиб келгач, Ленин машҳур “Апрель тезислари”ни эълон қилади — у буржуа инқилобини социалистик инқилобга айлантириш ғоясини илгари суради. Октябрь ойида эса Ленин ва Троцкий бошчилигидаги большевиклар ҳокимиятни эгаллаб, муваққат ҳукуматни ағдаришади. Бу воқеа тарихга Октябрь инқилоби сифатида кирган.

1918 йилда Ленин Россия пойтахтини Петрограддан Москвага кўчириш ташаббуси билан чиқади. Унинг бошчилигида Совет Россияси Германия билан Брест-Литовск тинчлик шартномасини имзолайди, бу орқали мамлакат ҳудудининг катта қисмини йўқотади.

Фуқаролик уруши пайтида Совет ҳукумати бир қатор оғир синовларга дуч келади — озиқ-овқат етишмаслиги, кўп сонли қўзғолонлар, ташқи интервенциялар. Бу шароитда Ленин ҳарбий коммунизм, продразвёрстка ва террор сиёсатини йўлга қўяди. Кейин эса мамлакатни тиклаш учун НЭП (Янги иқтисодий сиёсат) ва электрификация дастурларини амалга оширади.

1922 йилда Ленин ташаббуси билан СССР — биринчи социалистик давлат ташкил топади. Лекин 1924 йили оғир хасталикдан сўнг у оламдан ўтади.

Ленинни генийлиги яна шунда эдики у ҳеч қачон хокимият Сталинга қолишини истамаган ва ўз васиятида ҳам буни айтиб ўтган. Аммо кейинги тарих барчага аён...

🧠@nurbekalimov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли Қарорининг ижроси юзасидан🏦 Халқ банки бош офисида Давлат солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Realsoft” МЧЖ вакиллари билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда "Tadbirkor ayollar" платформасини ташкил этиш муҳокама қилинди.

🧠@nurbekalimov

Рекорды

06.09.202403:01
22.2KПодписчиков
28.02.202516:15
400Индекс цитирования
08.03.202523:59
7.3KОхват одного поста
09.03.202506:37
9.4KОхват рекламного поста
28.02.202522:41
3.24%ER
09.03.202508:11
34.63%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Популярные публикации Alimoff

16.04.202511:55
🇺🇿Президент ёрдамчисининг иш фаолияти акс этган яна бир видео тарқалди

Миссия лойиҳасининг 2-сонида бу ҳақида батафсил ёритилибди

Саида Мирзиёеванинг иш фаолияти ва кун тартиби ҳақидаги видеони ўзини кўриб чарчаб кетдим мен😁

🧠@nurbekalimov
Католиклар ва Православлар қандай ажралиб кетган?

Христиан дини илк асрлариданоқ бир хил эмас эди. Ғарбий ва Шарқий черковлар орасида турли урф-одатлар, ибодат тилидаги фарқлар бор эди. Лекин бу фарқлар аввал бошда оддий насронийлар учун унчалик муҳим эмасди — асосий тортишувлар дин пешволари орасида кечарди.

Вақт ўтиб тортишувларга сиёсат ҳам аралашди. Константинополь (ҳозирги Истанбул) патриархи ва уни қўллаб-қувватловчи Византия императорлари бир тарафдан, Рим епископи ва уни қўллаб-қувватловчи Ғарбий Европадаги янги катта империя — Муқаддас Рим империяси иккинчи тарафдан христиан дунёсида етакчилик учун кураша бошлади. Энг кичик фарқлар ҳам катта тортишувларга сабаб бўларди.

IX асрда патриарх Фотий билан Папа Николай ўртасидаги можаро ўзаро лаънат (анафема) билан якунланади. Бу бир неча марта такрорланади, лекин ўша пайтда черковлар ҳали расман ажралиб кетмаганди.

Ниҳоят, 1054 йилда муҳим воқеа рўй бердади. Папа Лев IX Византияга вакилларини юбориб, патриарх Михаил Керуларий билан тортишувларни ҳал қилишни истайди. Лекин улар ўзаро тил топа олишмайди — ҳатто шундай масалаларда ҳам келиша олишмайди: шанба куни рўза тутиш мумкинми, епископлар узук тақиши мумкинми, чақалоқни сувга неча марта ботириш керак, каби.

16 июль куни Рим вакиллари Айя Софиядаги бош ибодатхона қурбонгоҳига патриархни лаънатлайдиган ҳужжат қўйишади. Патриарх ҳам Папани лаънатлайди.

Шу кундан бошлаб насроний динидаги катта бўлиниш (Католиклар ва Православлар) юз беради ва ҳар бири ўз йўли билан кетади.

🧠@nurbekalimov
Бугун Россияда “Пиво ишқибозлари партияси” расмий рўйхатга олинганига 30 йил бўлди

1993 йилда ташкил топган бу партия сиёсий жараёнларга юмор орқали ёндашган, муқобил ғояларни илгари сурадиган ҳаракат эди. Унинг етакчилари Константин Калачёв ва Дмитрий Шестаков 1993 йил декабрида сиёсий муваффақиятсизликдан сўнг бирга пиво ичиб, шу партияни тузишга қарор қилишган.

Партиянинг шиори оддий ва эсда қоларли эди: “Энг ёмон партия эмас! Ажойиб партия! Бошқача партия!”

1996 йилги президент сайловларида улар Борис Елцинни очиқчасига қўллаб-қувватлашган. Бунинг эвазига партияга давлат маблағлари ажратилган ва шу билан 1995 йилги кампанияда тўпланган қарзлар ёпилган. Лекин партия ўша сайловда 5% дан кам овоз олган.

Партия ичида турли фракциялар бўлган: ёруғ ва қора пивони ёқтирадиганлар; маҳаллий ва хорижий пивони афзал кўрувчилар; закуска ишқибозлари, қуритилган балиқ ихлосмандлари, ҳатто татуировкани севувчилар; “Кўпик” номли эмигрантлар гуруҳи; ароқ ичувчилар фракцияси ва ҳатто ичмайдиганлар (улар “биздан эмас” деб аталган).

1998 йилда партия расман тугатилган. Ўзининг энг юқори чўққисида у 50 мингга яқин аъзога эга бўлган. Бугунги кунда уни қайта тиклаш бўйича гап-сўзлар юрганмиш. 2024 йил августдаги сўровномаларга кўра, россияликларнинг 4,7 фоизи бу партияни қўллаб-қувватлашга тайёр.

🧠@nurbekalimov
26.04.202505:21
Миссия лойиҳасининг 3-сонида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг Огулжаҳон Гурбангулиевна билан бирга Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига сафаридан ноёб кадрлар эълон қилинибди.

Кадрда битта Том Круз етишмаяпти холос😎
09.04.202511:23
«24 соат ишлайдиган отамни кўриб, қандай қилиб чарчашим мумкин?!»

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз кун тартибини улашибди.

Масалан бизда Ютюбда оддий битта видео ишлаш учун жамоадаги 4 та одам оворагарчилик, асаб бузарлик, монтажчини сўкибериш каби кўплаб ишлар қилимиз😀

Энди бунақа катта тадбирларни ўйлаб олаверасан қандай қийин ишларлигини.

Дойим айтиб келаман, саёҳат бу иш! Дам олиш эмас🙃

🧠@nurbekalimov
22.04.202517:25
Қонунларда асосий унсур — тенглик бўлиши керак

Қонунчилик палатасида муҳокама этилган агросаноат бўйича қонун лойиҳаси шунчаки имтиёз масаласимас — бу тузилмалар ўртасидаги тенглик мувозанатини белгилаб берувчи ҳужжат.

ХДП вакили Анвархон Темиров судга берса, бож тўламаслиги ортидан, агентлик субсидия, ссуда тўғри ишлатилмади деб, ҳаммани судга бериши, натижада оддий фуқароларга жабр қилиши керак эмас дея, муносабат билдирибди. Унинг хавотирида жон бор.

Депутатларам айни бир тузилма ҳимоя функциясигамас, фақат назорат функциясига ўтиб олаётганига аҳамият беришди чоғи.

Охирги пайтларда ХДП анча фаоллашиб, позициясини қаттиқ билдиришга ўтипти, олдинги ялпидаям кўргандик. Бу яхши сигнал.

🧠@nurbekalimov
90-йилларда Россиянинг "Империал" деб номланган банки кўплаб тарихий контекстга эга бўлган рекламалар ишлаб чиққан.

Мана бу рекламада Амир Темур ҳақида гап боради. Илк кадрларни кўрганки ўқимишли одам сходу Василий Верещагиннинг "Уруш апофеози" номли картинасини эслайди. Лекин контекстда гап бошлар эмас тошлар ҳақида.

Видеода айтиляптики, Тамерлан урушга кетаётганда ҳар бир аскарига тош ташлашни буюрган ва бу тошлардан қўрғонлар ҳосил бўлган. Урушдан қайnишда ҳар бир аскар ўз тошини қайта олган ва қолган уюмлар билан Темур гаплашган... (Ўлган аскарлар яъни)

Бу роликда Темур ролини қирғизистонлик совет актёри Дохтурбек Кыдыралиев ўйнаган. Қизиқ ролик. Аслида шунчаки банк рекламаси. Лекин қанчалик маҳорат билан ишланган.

🧠@nurbekalimov
17.04.202512:38
Марказий Осиёлик мигрантларга Европанинг битта мамлакати ўз эшикларини ёпишни бошлаган кўринади

Литва бош вазири Гинтаутас Палутскаснинг айтишича, радикаллашув таҳдидлари эҳтимоли туфайли Литва иммиграция сиёсатини маданий жиҳатдан яқинроқ давлатларга йўналтириши керак.

"Афсуски, айрим мамлакатлардан келганлар радикаллашувга кўпроқ мойиллигини тан олишимиз керакка ўхшайди. Шундай экан, иммиграция сиёсатини қайта кўриб чиқиб, маданий жиҳатдан бизга яқинроқ бўлган мамлакатлардан малакали ишчи кучини фаол жалб қилишимиз керак,"

- деди Полутскас мамлакат раҳбари билан учрашувдан сўнг Президент саройида бўлиб ўтган журналистлар билан учрашувда.

Якшанба куни Лита Давлат хавфсизлик департаменти раҳбари Дариус Яунишкис Марказий Осиё давлатларининг ўнта фуқаросига "террорчилик ташкилотлари билан алоқалари ва эҳтимолий радикаллашуви" сабаб Литвага кириш тақиқланганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, Литвада Марказий ва Жанубий Осиёдан келган муҳожирларнинг радикаллашуви эҳтимоли юқори.

Полутскаснинг таъкидлашича, келажакда мамлакатнинг миграция сиёсатини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган, бунда виза бериш жараёни маданий яқинлик мезонларига кўпроқ мос келиши назарда тутилган.

"Ҳозирда бизда виза бериш ёки ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича кўплаб ташқи марказлар мавжуд бўлиб, улар маданий яқинлик мезонларига тўлиқ мос келмаслиги мумкин. Шу боис, биз аниқ мақсад билан олдинга қараб, миграция сиёсатини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқдамиз," - деди бош вазир.

Сўнгги йилларда Литвада Марказий Осиё мамлакатларидан келган муҳожирлар сони кўпайгани сабабли, ДХД аввалроқ исломий радикализм даражаси ошиши мумкин бўлган эҳтимолий хавфлар ҳақида огоҳлантирган эди.

Ха дўстлар...

🧠@nurbekalimov
Бугун Рим империяси туғилган кун

Бугун тарихдаги энг машҳур шаҳарлардан бири, “Абадий шаҳар” деб номланган Римга асос солинган кун. Афсонага кўра, 753 йил 21 апрель куни Ромул томонидан Римга асос солинган. Бу сана қадимги олим Марк Теренций Варрон томонидан ҳисоблаб чиқилган ва минг йиллар давомида римликлар айнан шу санани ўз тарихларининг боши деб билишган.

Ромул — наинки шаҳар асосчиси, балки илк рим армиясининг ташкилотчиси ҳам бўлган. Унинг ёлланма жангчиларидан иборат отрядидан кейинчалик кучли ва машҳур Рим легионлари шаклланган. Ромул ҳукмронлик йилларида сабинлар билан урушган, ҳатто бир куни Римда аёллар етишмагани учун сабин аёлларини ўғирлаб келгани ҳақида афсона бор. Бу воқеа Рим тарихида “Сабин аёлларини ўғирлаш” номи билан машҳур бўлиб қолган.

Рим тарихи тўрт минг йилга яқин давом этади — бу даврда у подшоҳлик, республика, империя ва яна бошқа турли шаклларда мавжуд бўлган. “Сенат ва Рим халқи” шиори ҳанузгача шаҳар рамзи сифатида кўчаларда, фаввораларда ва деворларда учрайди.

Шунингдек, архитектурадаги кўпгина элементлар — аркалар, колонналар, амфитеатрлар, ҳатто замонавий стадионлар айнан Римдан илҳомланган ҳолда қилинади. Илк юридик нормалар – “12 жадвал қонуни” айнан Римда пайдо бўлган ва бу дунё ҳуқуқ тизимининг асоси бўлиб қолган.

Рим фақат тарих эмас — у тамаддун пойдевори. Бугунги қонунлар, давлат бошқаруви, тил (лотин тили орқали кўп европа тиллари), шаҳарсозлик, алифбо ва ҳатто тақвим ҳам Рим мероси билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам Римни унутиб бўлмайди.

Эркак киши уй қуриши, дарахт экиши, фарзанд кўриши ва Рим империяси ҳақида ўйлаши шарт)

🧠@nurbekalimov
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги POLITIK Central Asia нашрига Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси Бирлашган Араб Амирликларида қатл этилишини тасдиқлабди.

Раввин Цви Коганни ўлдириш иши бўйича Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси БАА да қатл этилади.

🧠@nurbekalimov
Марк Аврелий ким эди?

1904 йил аввал стоик-файласуф ва «беш яхши император»дан охиргиси — Марк Аврелий дунёга келган эди. У Римни 161 йилдан 180 йилгача бошқарган ва тарихда «тахтдаги файласуф» сифатида қолган.

Стоик файласуф — ҳаётда қандай ҳолат бўлмасин, хурсандчилик ёки мусибат, бойлик ёки қашшоқлик бўладими, ҳамма нарсага тинч ва сабр билан қарашга ўргатувчи фалсафа тарафдори дегани. Стоиклар инсон бахти ташқи ҳолатларга эмас, ички хотиржамлик ва ақл билан назорат қилиш қобилиятига боғлиқ, деб ишонганлар. Марк Аврелий ҳам ҳар бир ишни сабр, ақл ва адолат билан ҳал қилишга уринган.

Туғилганда у Марк Анний Вер деб аталган, кейинчалик исмлари ўзгариб, Марк Элий Аврелий Вер Цезарь номи билан тарихда қолди. Ёшлигидан ақл-заковати ва интизоми билан ажралиб турган Марк 17 ёшида квесторлик лавозимига тайинланган ва кейинчалик император Антонин Пийнинг қизи Анния Фаустинага уйланган. Улар 12 нафар фарзанд кўришган, лекин улардан фақат ярми катта ёшга ета олган.

161 йилда Марк Аврелий ва Луций Вер биргаликда Римни бошқара бошлайди. Марк суд ишлари, Сенатни ҳурмат қилиш ва давлат тартибини сақлашга катта аҳамият берган. Афсуски, деярли бутун ҳукмронлиги чегаралардаги урушлар билан ўтиб кетган. У Парфия юришлари ва Маркоман урушида иштирок этади ва ўз мемуарларида тинчликни орзу қилганини ёзган.

180 йилда Марк Аврелий вафот этади ва ўрнига ўғли Коммодни қолдиради. Коммод эса давлат ишларига ноқобил ва золим ҳукмдор бўлиб чиқди. Шунинг учун тарихчилар ўйлайди: Марк Аврелий ҳақиқатан ҳам донолик намунасими ёки Рим таназзулини бошлаб берганми?

🧠@nurbekalimov
“Уч мушкетёр” романи қаҳрамонлари ҳаётда ҳам бўлганми?

Франциядаги Людовик XIII ҳукмронлиги ва кардинал Ришелье марказлаштириш сиёсати даври ҳақида Александр Дюма ўзининг машҳур “Уч мушкетёр” романини ёзган. Бу асарнинг бошланиш санаси катта тарихга эга, чунки унинг асоси бўлган воқеалар ва персонажлар ҳақиқий тарихий шахсларга таянган.

1625 йилда Франция Европа маркази бўлиб, Людовик XIII ва кардинал Ришелье бошчилигида жаҳон сиёсатида кучли ўрин эгаллаганди. Шу вақтда Франция ўзига хос сиёсий ва ҳарбий муаммоларга дуч келган, ҳатто судларнинг кўпинча дуэллар билан боғлиқ бўлиши ўша замоннинг давр муаммоси бўлган. Дюма эса бу интригаларни романга киритиб, ёш мушкетёрларни севимли қаҳрамонларга айланишини таъминлайди.

Дюма романини ёзишда аниқ бир шахсга таянган. Унинг прототипи — ҳақиқий Жереми д’Артаньян бўлиб, у XVII асрда Францияда хизмат қилган. Д’Артаньяннинг ҳақиқий ҳаётидаги мураккаблик ва унинг янгиликларга, жангларга бўлган қизиқиши Дюманинг романини янада жозибали ва интригали қилади. Бундан ташқари, Дюма асарининг кўп қисми ҳақиқий тарих билан жуда яқин, лекин роман ижодий ўзгаришлар ва фантазияларни ҳам ўз ичига олган.

“Уч мушкетёр”да муаллиф ҳар бир персонажни ўзига хос, тарихни эса фаол ва қизиқарли қилиб таърифлайди. Бу китоб тарихий воқеаларга асосланса-да, у ўз вақтида тарих билан чегараланмасдан, вақт ва маконни ўзгартириб, бу тарихий даврни ўқувчига янгича, ҳиссий даражада етказади.

Роман ўз вақтида бошқа бир неча жанрларни ҳам ўз ичига олган. Чунки бу китобда мифология, рицарлар ёшлиги, жасорат, саргузаштлар руҳи ҳам намоён. Шу билан бирга, “Уч мушкетёр” ҳар бир авлод учун турли талқинларни ифода этди: ўзгачалик, дўстлик, адолат ва қаҳрамонлик.

Дюма романининг машҳурлиги замонлар оша юқори даражада сақланиб қолди. Унинг кўплаб экранизациялари, анимэ ва спектакллари саҳналаштирилди. У XIX асрдан бери қайта-қайта нашр қилиниб ва экранлаштирилиб, ҳар бир даврдаги ижодкорлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

«Уч мушкетёр» романи ва унинг персонажлари Франция, умуман бутун дунёда абадий классикага айланган. Бу роман ёшларга адолат ва дўстлик, инсоний қадриятлар ва батартиблик ҳақидаги янги тушунчаларни тақдим этди.

🧠@nurbekalimov
25.04.202515:26
Дубайда жанжал: Визадан айрилиб қолмасак бўлди

Ўзбекистонликлар Дубайда шунақанги «шовқинли» чиқиш қилишибди, энди аэропортда қолган юртдошларимизниям бир-бир сўроқ қиляпти. Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 15 нафар йигит қўлга олинган, тергов кетмоқда. Энг қизиғи, БАА томони шунақа давом этса, визасиз режимни ҳам қайта кўриб чиқамиз, деяпти.

Яхши ният билан очилган эшикни, биз ўзимиз баъзан қаттиқ тепиб юборамиз. Узоқ йиллар кутган имкониятни 5 дақиқалик жанжалга алмашган бўлсак, бунинг номи нима бўлади?

Шунчаки эсда тутиш керак: чет элда биз ҳар доим «оддий фуқаро» эмасмиз. Ҳар бир қадамимиз — Ўзбекистоннинг номидан. Ҳар бир гапимиз — халқимизнинг юзидир.

Маданият — ҳаммаёқда бақириб, мушт кўтариш эмас. Маданият — керак пайтда жим туриш. Юртдошлар, илтимос, ўзимизни дунёга маданиятли одам сифатида танитайлик.

🧠@nurbekalimov
Рақамли фирибгарликнинг оммалашиб бораётган тури — диний манипуляциялар

Айрим тадбиркорлар одамларнинг диний ҳис-туйғулари ва эътиқодларидан фойдаланиш орқали фойда кўришга уринмоқдалар. Бу турли хил усуллар асосида амалга оширилмоқда.

1. Ишончга кириш: Дин кўпинча ишонч тамойилига асосланади. Баъзи тадбиркорлар бу ишончни суиистеъмол қилиб, айтилган сифат ёки қийматга мос келмайдиган товар ёки хизматларни таклиф қилишлари мумкин.

2. Ёлғон ваъдалар: Кўпинча фирибгарлар хайрия маблағларини ажратиш каби эзгу ишларни ваъда қилишади, лекин аслида бу ваъдалардан савдони кўпайтириш учун маркетинг воситаси сифатида фойдаланишади.

3. Заиф гуруҳларни эксплуатация қилиш: Ёрдам ва тушунишни излаётган одамлар пул ёки хайрия эвазига "бахтли ҳаёт" ёки "молиявий барака" ваъда қилувчи фирибгарларнинг қурбонига айланишлари мумкин. Бу катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.

4. Сектага хос амалиётлар: Баъзи ҳолларда компаниялар диний қасамлар баҳонасида ўз аъзоларидан қатъий қоидаларга риоя қилишни ва маблағ ажратишни талаб қиладиган секталар каби иш юритишлари мумкин. Бу бошқариш ва қарам қилиш муҳитини яратади.

Бу жамият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун янги турдаги муаммо ва қийинчиликларни келтириб чиқариши аниқ. Шу мавзудаги текширув ва тадқиқотлар кўпайиши керак.

🧠@nurbekalimov
09.04.202511:40
Бугун — Амир Темур туғилган кун🫡

Тарихдаги энг катта таъсирга эга давлат арбобларидан бири — Амир Темур 1336 йилда Кеш яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида туғилган. У XIV асрда Марказий Осиёда кучли марказлашган давлат тузган, бу давлат қисқа вақт ичида катта ҳудудларни ўз ичига олган.

Амир Темурнинг давлати ислом тамаддунига суянган. Унинг Самарқандни пойтахт қилиши, бу шаҳарни илм-фан ва маданият марказига айлантириши ҳам бежизга эмас. Темур юришлар давомида фақат бойлик эмас, меъморлар, табиб ва олимларни ҳам олиб келган экан.

Самарқандда қурилган обидалар ҳам унинг маданий меросга бўлган эътиборини яққол кўрсатади. Соҳибқирон давлатни адолат тамойилига асосланган ҳолда бошқариш керак деб билган ва Оқсарой пештоқида ёзилган: “Адолат — давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир” сўзлари унинг бу борадаги қарашларини очиб беради.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган бу видеони кўриб, Темур даври фақат жанг-жадаллар эмас, қайта тикланиш, қурилиш ва марказлашган давлатчилик даври бўлганини янада чуқурроқ ҳис қилдим. Унинг тарихи ҳозирги давлат қурилиши, маданият сиёсати ва маърифий ҳаракатлар учун ҳам катта манба бўлиб хизмат қилади.

🧠@nurbekalimov
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.